ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 42 706 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 436,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 814

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 42 706 名订阅者。

根据 20 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 2 278,过去 24 小时变化为 -219,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 17.28%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.57% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 232 次浏览,首日通常累积 5 682 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 111

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

凭借高频更新(最新数据采集于 21 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

42 706
订阅者
-21924 小时
+3 3797 天
+2 27830 天
帖子存档
🔥OʼGAY ONA🔥 asari siz azizlar uchun sotuvda Hikoya narxi 10.000 soʻm. TOʼLIQ TUGALLANGAN HIKOYA! Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#ИЗТИРОБ (ЎГАЙ_ОНА 2) МУАЛЛИФ: #Назли 52 Дилдора қўллари қалтираб хатни олди. Яна бир бор ўқиди-ю, Жамшидга нафрат билан қаради — Икки боламдан ҳам сиз мени айирдингиз. Сизни асло кечирмайман. Дилдора шифокор кириб кетган хона томон кетди. — Дилдора... мен... деганича қолди. Жамшид қилган ишларини боши деворга бориб урилганда тушунаётганди. Дилдора кетди, ўғли йўқ. Нима қиларини билмай қолди. Бўлган ишларни ҳазм қила олмасди. Қўлидаги қоғозни ушлаб анча вақтгача шифохонада ўтирди. Ҳалигача ўғлининг ўлганига ишона олмасди. Боши эгилди ёшлигидан буён меросхўрим дея катта қилаётган  фарзанди энди йўқ. Нима янги нарса бўлса ҳаммаси шу ўғлига эди. Энди-чи? — Ўғлим, кечир, бизни кечир. Дилдора ўғлининг жонсиз танаси устида йиғлаб ўтирарди. Ҳозир кўзини очади-ю, менга қараб ойи дейди дея ўйларди. Шу хаёл билан бир соатдан ортиқ ўтирди. Эшик очилиб Жамшид кириб келганини кўриб кўз ёшларини артди. Ортиқча ҳаракатларсиз боламни сўнгги манзилга кузатайлик дея чиқиб кетди. Бу шум хабар дарров оғиздан оғизга ўтиб Зафарнинг ҳам қулоғига етиб келди. Дилфуза эшитганда юрагида кучли оғриқ турди. Дилдоранинг қилган ишларини кечира олмаса ҳам айни дамда фарзандига ачинди. — Аҳрор, машинангни тайёрла, Дилдораникига борамиз.   Ҳали одам кўп йиғилмаган, Дилфуза қизини қидирарди. — Дилдора, қизим. Қизини кўрди-ю бағрига босди. — Ойи, мени кечиринг, қилган хатоларимга фарзандларим жавоб беришди. Онажон, кечиринг. — Сени аллақачон кеширганман қизим. Дилфуза қизига далда бераркан, ўзининг ҳам юрак-бағри қон бўлганди. Олдингидек бир гапирса ўн жавоб қайтарадиган қизидан ҳеч нима қолмаган. Кўзлари ғамга тўла, юзларига ажин тушган, сочларига оқ оралаган қизига қараб юраги эзилди. — Қизим, ҳаммаси Аллоҳнинг синови, сабрли бўл...

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 51 — Дилдор, Дилдора Жамшид Дилдорани кўрган заҳоти ёнига югуриб бориб бағрига босди. — Жамшид ака? Дилдора Жамшиднинг бундай чорасиз аҳволда биринчи марта кўриши эди. — Камол яхшими? — Билмадим, билмадим шифокорлар ҳали жавоб айтмади. Дилдора Жамшидни ўзидан узоқлаштирди. Хаёлидан ҳалиям ўша тун кетмаган эди. Жамшид ҳам бошқача бўлиб қолди. Юз-кўзини артиб бир Дилдорага қараб қўйди-ю, стулга ўтирди. Вақт ҳам секин ўтаётгандек эди. Ҳар эшик очилганда шифокорми дея эшик пойлардилар. Ваниҳоят Камолни олиб кириб кетган шифокор чиқди. — Ўғлим, яхшими? Шифокорнинг аввалига жаҳли чиқди. — Ота-она шу даражада ҳам эътиборсиз бўладими? Ўғлингиз дорини қачон ичган ҳатто билмайсиз ҳам. Кейин қаттиқ гапирганидан афсуслангандек иккисига бирма-бир қаради. — Сабр тилайман. Аллоҳнинг бергани шундай экан -деди бироз бошини хам қилиб. — Ўғлингиз дорини ҳозир ичганда ҳам сақлаб қолар эдик, афсуски, бу кеча содир бўлган, сизлар эса вақтида олиб келмагансиз. Бандалик экан. Шифокор ортига қайтди. Яна бир нарса ёдига тушгандек кўзидан ёш оқиб бўлган воқеани англолмай турган Жамшидга юзланди — Буни ўғлингизнинг кийимидан олдик, сабр берсин -дея кетди. Иккиси ҳам гапира олмади. Жамшид қўлидаги қоғозга қараб стулга ўтирди. Қоғозни очди, ичидаги ўғлининг ёзувини кўриб хўнграб йиғлаб юборди. "Дада, ҳозир сиздан қай даражада нафратланаётганимни билганингизда эди. Сизнинг, ойимнинг фарзанди бўлиб туғилганимдан минг афсусдаман. Ота-онани фарзандлар танлай олмайди. Танлаш имконияти бўлганда эди, Зафар акани танлаган бўлардим. Сизларнинг қилган ишларингиздан опам қай даражада азоб чекканини биласизларми? Мен сизнинг ўғлингиз эканлигимдан ор қиламан. Дада, сизнинг опамга нима қилмоқчи бўлганингизни биламан, билдим, ҳаммасини эшитдим. Менинг қилган ишим хатодир, лекин мен сизнинг ўғлингиз бўлиб яшай олмасдим. Укаси бўла туриб опамни ҳимоя қилолмаганимдан виждоним азобланяпти. Хайр"

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 50 Аёлларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, уларнинг фақатгина биргина сифати, яъни ҳаёси ажратиб туради. Худди шундай Дилдоранинг ҳам бошқа аёллардан ажралиб турадиган ягона жиҳати бу ҳаёси эди. Дилдора унча катта бўлмаган, аммо барча нарсаси янги жиҳозланган уйининг деразасидан шаҳарни томоша қиларкан, хаёлидан қизи кетмасди. — Ёнига бораймикин? Мени энди қабул қилмайди. Сўнгги пушаймон ўзингга душман деб бекорга айтишмаган экан. Нафсимни тийиб юрганимда Зафар акам мен билан ярашарди. Ўзим ҳаммасини йўқ қилдим. Ҳаммасига ўзим сабабчиман! Нима бўлса мен қилдим. Жамшид, нима қиляпти? Ўғлим-чи? Балки, ўғлим мен билан яшашга рози бўлар. Телефонини олиб ўғлига қўнғироқ қила бошлади. Икки-уч бор қилди, ўғли жавоб бермади. Ҳафсаласи пир бўлиб ерга ўтирди. — Қандай ношуд онаман! Овози борича йиғлади. — Демак, Зулфиқор Софияни яхши кўради! Жамшид уйига келиб бўлган воқеани эслай бошлади. — Унинг ҳаракатлари, гапириши ҳаммаси шундан далолат беради. Лекин София-чи? У Зулфиқорни яхши кўрармикин? Софияда бирор ўзгариш сезмадим. Афтидан у Зулфиқорнинг келишини ўйламаган ҳам. Жамшид хахолаб кулганча чойдан ичди. — Майли, ёшлар бахтли бўлсин. — Камол, ўғлим. Пиёласини жойига қўйиб ўғлининг хонаси томон кетди. — Ўғлим дея эшик очганини билади, ўғлининг ҳушсиз ётганини кўриб жони чиқай деди. — Ўғлим, Камол. Кўзларингни оч, нима бўлди, сенга? Ўғлини даст кўтарди, стол устидаги бўш дори идишларини кўриб қўрқиб кетди — Ўғлим бироз чида, ҳозир шифохонага олиб бораман. Жамшид юраги алланечук бўлиб машинасини шифохона томон ҳайдади. Шифохонага етиб боргунча хаёлидан минг хил ўйлар ўтди. Ўғлим, илтимос яша... шу сўзларни айтди-ю, ичидан бир нарса узилгандек бўлди. Шифокорларга топшириб деворга суяниб қолди. Хаёлига келаётган нарсаларни телефон қўнғироғи бузди. Ўйлаб ҳам ўтирмасдан қўнғироққа жавоб берди. — Дадаси, Камол яхшими? Телефон қилсам олмаяпти. Нима бўлди? Дилдоранинг бўғиқ овозини эшитиб ерга ўтириб қолди. — Дилдор, Камол кўп миқдорда дори ичиб қўйибди, ҳозир шифохонадаман... Жамшиднинг йиғи аралаш гапирганини эшитган Дилдора ўзини йўқотиб қўйди. — Ҳозир бораман... қай ҳолатдалигини ҳам фарқи йўқ, телефони билан бир қанча пул олди-да, уйидан чиқиб кетди. Шифохонага етиб келгунча — Ўғлим яшасин, биз қилган хатоларнинг бадалини Маҳлиё тўлаётгани етади, ўғлимга умр бер дея дуо қилганча келди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠

Repost from N/a
Evy Baby baxtli onlaringizni ko'paytirish uchun yoningizdadir. Evy Baby, Yangicha ko'rinish endi siz bilan! Evy Baby sizning quvonchli lahzalaringizni ko'paytirish va onalikni yanada baxtli qilish uchun shu yerda. Ishonchli sifat bilan baxtli onlardan zavqlaning. Sinab ko'ring, sevib qoling. 🔗 Sinab ko'ring, sevib qoling ♥️🧸 #reklama · Evy Baby

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+E9E6qhvqCqE0YTZi ❤️ https://t.me/+E9E6qhvqCqE0YTZi

ҲАЁТИЙ  ХИКОЯ Битта бой одам уйига келган меҳмон билан айланишга чиқибди. Улар отда бир уйни ёнидан ўтаётиб тўхташибди. У уйдан битта киши чиқиб халиги бойга етти букилиб салом бериб сўрашибди, бой тил учида саломлашиб ўтиб кетибди. Мехмон бу киши ким нега сиз билан бунча қуюқ сўрашди деса қудам, уни қизини олганман дебди. Улар яна йўлда кетаётса, олдиларидан битта киши чиқиб, у хам худи шундай етти букилиб салом берибди. Бой тили учида сўрашиб отдан хам тушмай ўтиб кетибди. Халиги меҳмон яна сўрабди. Бу иккинчи қудам, ундан хам қиз олганман дебди. Улар йўлда давом этишибди мехмон қараса бир уйдан битта киши чиқиб турган экан. Халиги бой дарров отдан тушиб халиги одамга етти букилиб салом берибди. Ўша киши ҳам тил учида сўрашиб уйига кириб кетибди. Бой отга миниб уйига қайтаётса мехмон бойга савол берибди. Нега ҳалиги киши билан отдан тушиб сўрашдиз деса уша киши мани қудам дебди. Шунда меҳмон бояги иккиси хам  қудайиз эдику улар билан бундай сўрашмадиз деса. Бой улардан қиз олганман охирги кўрган қудамга қизимни узатганманда деган экан... Изоҳ ўзингиздан...

Sizning tug'ilgan kuniz qaysi sanada❓ 😍Tug'ilgan kuningiz sanasini tanlab bosing va qiziqarli hodisaga guvoh bo'ling👇🏼👇🏼 💋Январь:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. 💐Февраль:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29. ❤️Март:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. 🌟Апрель:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30. 🌹Май:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. 💔Июнь:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30. 🫀Июль:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. 🌟Август:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. 🫀Сентябрь:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30. 🤍Октябрь:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. 🩸Ноябрь:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30. 🤚Декабрь:1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31

Куз — энг гўзал ва энг маъюс фасл. Бағрида кетмоқлар бор ва хабарсиз келмоқлар ҳам. Хазон урган япроқ шохдан узилади. Банди ғ
Куз — энг гўзал ва энг маъюс фасл.  Бағрида кетмоқлар бор ва хабарсиз келмоқлар ҳам. Хазон урган япроқ шохдан узилади. Банди ғамгусор, япроқ пушмаймон. Ерга тушган баргнинг кўз ёши ва тўсатдан кетганларнинг қайғуси куздадир. Эгасига етиб бормаган гуллар, пиёлада совуб қолган чойларнинг изтиробида яшайди куз. Ваъдаларнинг, нигорон кўзларнинг ҳорғинлиги куздадир. Узоқ кутган инсонинг тўсатдан ҳаётингга киришидек саодатнинг қайғуси пинҳон кузда. Соғинчда сарғайган жумлаларнинг сукути унда. Ўриндиқда чўккан ёлғизлик, уйқусиз тунларнинг тонги куздадир. Бармоқлари титроқ қўл тафти, шамолда сочилган кокиллар ифори, кекса чинор остида, харобгина кулбада ичилган чойнинг таъмидадир куз. Бироз изтироб, бироз маҳзунлик, бироз ҳасрат... Ва бир неча қатор шеърдир куз. Шоирлар энг гўзал шеърларини ёзиш учун кузни кутадилар. Кузни тасвирлайдилар сатрларида. Чой ярашади кузга дейдилар. Столингда бир чойнак чой, икки пиёла бўлсин. Ҳар умрнинг кузи бор. umida aziz @xayrlitonglar

😱 ДИАБЕТНИ БУТУНЛАЙ ЕНГИШ МУКИНЛИГИ ИСБОТЛАНДИ❗️ 08.09.2026 — сунъий интеллект диабет учун янги авлод формуласи концепциясин
😱 ДИАБЕТНИ БУТУНЛАЙ ЕНГИШ МУКИНЛИГИ ИСБОТЛАНДИ❗️ 08.09.2026 — сунъий интеллект диабет учун янги авлод формуласи концепциясини яратди. Малика Каримова: «Tiran Diabet — тасодифий аралашма эмас. ИИ минглаб вариантларни таҳлил қилиб, энг истиқболли концепцияни ажратди…» БАТАФСИЛ КЎРИБ ОЛИНГ:👇👇 👉 https://tabobat.org/tdiabet2/?r=3 👉 https://tabobat.org/tdiabet2/?r=3 Бу маълумот интернетни портлатию юборди, ҳамма шуни муҳокама қилишяпти!

🌙🌙Хайрли тун Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг. Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик.
Аллоҳга омонатсиз

Repost from N/a
Evy Baby baxtli onlaringizni ko'paytirish uchun yoningizdadir. Evy Baby, Yangicha ko'rinish endi siz bilan! Evy Baby sizning quvonchli lahzalaringizni ko'paytirish va onalikni yanada baxtli qilish uchun shu yerda. Ishonchli sifat bilan baxtli onlardan zavqlaning. Sinab ko'ring, sevib qoling. 🔗 Sinab ko'ring, sevib qoling ♥️🧸 #reklama · Evy Baby

Yangi hikoyamizdan bir qism. Ertaga Jaholatning songgi qurboni hikoyasi orniga davom ettiramiz. Boshlanishi yaxshimi hikoyaxoʼrlarim???🤗🤗🤗

💥Қотил қизнинг қисмати. 1-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Туни билан ёғиб чиққан ёмғир қишлоқнинг тупроқли кўчаларини ўша шеър ва қўшиқларга мавзу бўлган лой кўчаларга айлантирди. Хўроз билан баробар уйғонадиган қишлоқ одамлари бундай манзараларга ўрганиб кетган, қайтанга, "экинларга яхши бўлди, ёғсин", деб қўйишади. Ана шу эрта тонгдан гап тез тарқаладиган уни устига ҳар бир бурчакларда янги қўшимчаси билан тарқаладиган қишлоқда яна гап тарқалди, одамлар бир-бирига пичирлашар, қўшиб-чатиб бир-бирига етказишар эди. "Эшитдингизми анов Мавжуда келин эрини ўлдириб қўйибди", "ҳой сиз ҳали эшитмадингизми бугун тунда Мавжуда эрини чопиб ташлабди" деган узун-қулоқ гаплар зумда бутун қишлоққа тарқалди. Ҳақиқатдан ҳам Абдусамаднинг уйи олдида тумонат одам йиғилган, тез ёрдам, милиция ва ҳатто негадир ўт ўчириш машиналари ҳам турибди. Бир гуруҳ милиция ходимлари профилактика инспектори бошчилигида дарвоза олдида туриб, ҳеч кимни ичкарига қўйишмаяпти, хоҳ у қариндош бўлсин, хоҳ у бегона оддий томошабин бўлсин, ҳеч кимга рухсат йўқ ичкарига киришга. Ичкарида экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда, прокурор, туман милицияси бошлиғи ҳам шу ерда, терговчилар дастлабки суриштирувни бошлаб юборишган, улар Абдусамадни ён қўшниси ҳам акаси Абдураҳим акани сўроқ қилишмоқда, билиндики воқеанинг биринчи гувоҳи шу ака экан. Ётоқхонада боши ёрилиб, очилиб кетган Абдусамад ётар, унинг атрофида қон халқоб бўлиб қотиб қолган эди, алпқоматли эркак аянчли ҳолатда ўз хотинининг қўлида ўлим топиб шу тақлид умрига якун ясалди. Нарироқда жиноят қуроли уйда фақат ўтин ёриш учун ишлатилган ўткир ойболтанинг тиғи ҳатто сопи ҳам оч алвон рангда ётар эди. Қўшни хонада Мавжуда, қўллари кишанланган, сочлари ёйилган, тиззаларини қучоқлаганча бошини эгиб ўтирар эди. У терговчилар ва прокурорнинг битта ҳам саволига жавоб бермади, фақат бир нуқтага термулиб ўтираверди, ҳатто йиғламади ҳам, унинг кўзларида шу онда қўрқув ҳам, қилиб қўйган ишидан пушаймонлик ҳам йўқ эди, кўзлар маъносиз боқар ёки Мавжуда бошини эгиб олар ва гўё ҳеч кимни эшитмас эди. Прокурор буйруғи билан ишини тугатган экспертлар гуруҳи жасадни устини ёпиб далиллар билан бирга олиб чиқишга киришишди, орқасидан Мавжудани ҳам олиб чиқишмоқда. Аммо бу осон иш эмас эди, ҳовлида ва кўчада тўпланганларнинг ярми томошабин бўлса ярми Абдусамаднинг қариндошлари эди, улар дарвозани қўриқлаётган милиция ходимларини "ёриб" ўтиб ўзларини ичкарига уришга интилишарди, жасад солинган замбилни ўн чоғли милиция ходими ўраб олди, оломонни ёриб ўтган замбилни тезда тез ёрдам машинасига солишиб жўнатиб юборишди, энди айбдорни олиб чиқиш керак. Шовқин солаётган аёллар Абдусамаднинг опа-сингиллари экан, улар боягина худди акасини жасадини сўнгги манзилга олиб кетишаётгандек ўзларини тутишган бўлса, энди бараварига Мавжудага чанг солишга шайланиб кетишди. Мавжудани ҳам ўраб олиб кетаётган милиция ходимлари ҳам бундай вазиятда шошиб қолишди, аёллар Мавжуда томон ташланишди, яхшиям Мавжудани олиб чиқаётган жиноят қидирув ходими келбатли экан, у гавдаси билан уни тўсиб "қалқон" бўлди ва чаққонлик билан дарвозахонагача орқаси билан кириб тайёр турган УАЗга ўзи билан бирга олиб кириб кетиб ойналари панжарали эшикни қарсиллатиб ёпди-да ҳайдовчига "ҳайда" деб бақиргач, айбдорни ҳам олиб кетишди. У ерда қолган милиция ходимлари ҳамма тарқалгунча шу ерда туриб туришди, уйнинг эшик ва дарвозаларини ёпишиб, муҳрлашди. Олти нафар фуқаро кийимидаги милиция ходимлари профилактика инспектори ҳамроҳлигида қўшимча суриштирув ишларини олиб боришга киришиб кетишди. Милиция битта-битта қишлоқ аҳлини сўроқ қилаётганини кўрган томошаталаб одамлар зумда бу ерни тарк этиб, ҳозиргина қий-чув тўполон бўлган жойда ҳам жимлик ҳукм сура бошлади, фақатгина бу осойишталикни яна бошланган ёмғирнинг майдалаб ёғиши бузиб турар эди. *** Мавжуда шаҳарлик шаддодгина қиз эди, у мактабни аъло баҳоларда битириб, ўз билими билан тўқимачилик институтига ўқишга кирди. Уйлари шахар четида бўлгани сабаб, у курсдошлари билан ётоқхонада яшади, улар билан бирга ўқишга қатнади. Абдусамад ва Мавжуда айнан ўша кезлар ётоқхонада танишишган эди, Абдусамаднинг синглиси бўлм

📌Шеърият. "Imо"дан ҳол сўрар, "WhatsApp"дан аҳвол, "Yotube"дан сочар меҳрини мўл-кўл. Наҳот, бу кўнгилнинг топгани завол, Оқибат ўзгариб кетгани буткул?! Қалбимни ром этмас, ўргимчак ижод, Савдоий сукунат ўрайди теграм. Ҳиссиётлар бирла ҳисоблашар чат, Туйғулар туғёни тўла "Tеlegrаm". Беҳисоб тўрлардан бино бўлди кўшк, Йўқлик йўлаклари юракка инди. Эл аро эркланди, электрон ишқ, "Twit"лашиб турар ошиқлар энди. Ким-кимга ўлжаю, ким-кимга емиш, Бугун олам ипи алдоқчиларда. Оғзига келганин аямай демиш, Орият қолмади tik-tok чиларда. Илҳом чашмасига излабон мадад, Файзсиз боғлар аро оралар шоир. Кўнглида неки бор, тўкиб беадад, Fаcеbооk дафтарин қоралар шоир. Бугун осмон қолиб, "Instagram"да, "Чарақлаб нур сочур" юлдузлар, ҳайҳот! Дунё не ташвишда, ким нима ғамда, Оламнинг сурати шу бўлса, наҳот?! Мен қўркиб кетяпман, ростдир, ҳойнаҳой, Энди ҳиссиз яшаб, туйғусиз сўлсак. Наҳот, дунёмизга айланса бу жой, Шу ерда туғилиб, шу ерда ўлса!? Ўлмасбек Самарқандий .

✍Виждон азоби.(Хикоя). Умуман ўзгармабди. Ўтган саккиз йил уни янада кўркамлаштириб, қарашларига-да аввалгидан теранроқ тус берибди».Ситора Анварни узоқдан бир кўрибоқ таниди. Танимаслиги мумкин ҳам эмасди: айни 9-синфни битирадиган йили унинг эс-ҳушини ўғирлаган, юрагига муҳаббат аталмиш аланганинг илк чўғларини ташлаган ёш ўқитувчи йигит бугун яна қаршисидан чиқиб турибди ахир.. .– Ассалому алайкум, Анвар ака. Яхшимисиз? – Ваалайкум ассалом. Узр, синглим, сизни танимадим... Агар ҳозир саккиз йил аввалги давр бўлганида, эҳтимол, кўз ёшларини яшириш учун лабларини қаттиқ тишлаб, зўрға ўзини қўлга олган бўлармиди... У пайтлар содда ва беғубор қизалоқ эди-да... Анвар ўқувчиларнинг беадоқ саволларига жавоб бераркан, кутилмаганда охирги партада бир ўзи ўтирган қизга кўзи тушиб, айтажак сўзларини йўқотиб қўйди, ўзига киши билмас оро бериб келган қизалоқ хаёл суриш асносида устозига тикилиб қолганини идрок этолмас, хазондек тўзғиган ўйларини тартибга солишга ожиз эди.– Азимова, тўғри ўтириб ол! – Мен Ситораман, Анвар ака... Ситора унга кимлигини тушунтиришга уриниб кўрмоқчи бўлди, ўртада эслашга арзийдиган алланималар, Ситора учун қадрли ширин хотиралар бор эди, аммо... Бу ҳақда унга айтишдан маъни йўқ.. – Ситоранинг феълида, ички дунёсида нималардир ўзгаряпти. У бошқа дарсларга қандай қатнашяпти – билмайман, аммо... – Нима аммо? – синф раҳбари Ноила Ўктамова Анварга ҳайрон боқди .– Авваллари доим дарсга тайёр бўлиб келарди. Энди эса... Унинг ўзини тутишига, руҳиятига жиддий эътибор беришингиз керак, менимча... Дарс пайти хаёли аллақаерларда...Ноила индамади. Жавоб бериш ўрнига шу ерда юрган ўқувчилардан бирига Ситорани чақириб келишни буюрди – Мен... ҳалиги... Бир пайтлар мен ўқиган синфга тарих фанидан дарс бергандингиз.. .– Шунақами? Синф раҳбарингиз ким эди? – Ноила опа. Алгебрадан дарс берарди.. .– Тушунарли... Анвар синф хонасига келганида ўқувчилар ҳали синфга кирмаган эди. Столи устидаги гулдонда янгиланган гулларни кўриб, ҳайрон бўлди, бу ҳайронлик стол тортмасини очиб, дарслик китобини олмоқчи бўлганида яна икки марта ортди: у ерда бир нечта конверт бор эди. Улардан бирини очди: «Ассалому алайкум, Анвар ака! Мен бу мактубни ўқувчингиз сифатида ёзаётганим йўқ... Агар сўзларим бошидан малол кела бошласа, мактубларимни ўқимай қўя қолинг... Дарсларингизда паришон ўтиришимни аллақачон сезгандирсиз. Сизга бир ўқувчи эмас, қиз бола сифатида нигоҳ ташлаган илк кунимдан бошлаб...» Анвар у ёғини ўқий олмади. Мактубларнинг бари салом билан бошланиб, Шайдоингиз дея тугалланган эди. Анвар ҳуснихатни бир қарашда таниди. Негадир кўнгли ўксиди. Кейин уни гўё биров бошқараётгандек тўғри ўқитувчилар хонасига йўл олди... Мажлислар, югур-югурлар бошланиб кетди, қиз бечорани ердан олиб, ерга уришди, у мактабда бош кўтариб юролмай қолди... Биргина айтган сўзи – «Бу мактубларни мен ёзмаганман...» деган ожиз баҳона эди, холос.. – Устоз, биринчи апрел ҳазили ҳақида ҳеч нима демадингиз... Синф раҳбаримиз бўлганингизга ҳаддимиз сиғиб... Кабинетингизда доскадан бир нимани кўчираётган 9-синф қиздан севги мактублари ёзиб беришни илтимос қилгандик... Вазадаги гулларни ҳам янгилаган эдик... Хатларни кўрмагансиз, десак, эртасига уларни тортмангиздан тополмадик... Балки, ўша қиз ўзидан қўрқиб, олиб қўйгандир... – Нима?! – Анварнинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. Қўлидаги китобни столга қўя солиб, югурганча синфхонадан чиқиб кетди. – Нега «бу ўқувчиларингиз ҳазили эди», деб айтмадинг? – Чунки... Улар учун шунчаки ҳазил бўлиб туюлган бу мактублар мен учун айни ҳақиқат эди... Ситора шундай деб, индамай бурилиб кетди. Анвар эса асл ҳақиқатни бошқа ўқитувчиларга айтишга журъат тополмади.. – Қизимни мактабдан олгани келгандим. Бу йил биринчи синфга чиқди. Мана, қўнғироқ ҳам чалинди. Менимча, мени ҳалиям эслолмадингиз, шекилли... Соғ бўлинг... Ситора мактаб дарвозаси олдига келиб тўхтаган машинага ўтираркан, Анварга қараб жилмайди. Бу табассум саккиз йил давомида Анварни эзиб келаётган виждон азобидан халос этганди гўё... 📡 Do'stlar bilan bo'lishing

Қиз янгалари чиқиб кетгач, хона ўртасида тутаркан. Қалби ҳеч ёришмасди. Асли фотиҳадан буён ичида хиралик. Йигит жуда совуқ,
Қиз янгалари чиқиб кетгач, хона ўртасида тутаркан. Қалби ҳеч ёришмасди. Асли фотиҳадан буён ичида хиралик. Йигит жуда совуқ, қўпол муомила қилди тўй оқшомида ҳам. Балки у ҳақиқатни билар? Эшик очилди, қадамлар... Қиз энди салом солмоқчи эди. Кучли қўллар сочидан чангаллади. —Менга қара, менга ёқишга урунма, асли юзингни биламан! -деди у қизни қулоқларига вишшиллагандек. —Нима демоқчисиз? -қиз титроқ билан сўради. Йигит қизни сочидан яна ҳам қаттиқроқ тортиб деди. —Сени фоҳиша эканингни биламан!!!.

НАДОМАТ ... Боходир эшикдан чиқар экан ,уни кузатиб чиққан хотинига қараб ойимга яхши қаранглар яна бирор нарсадан хафа бӯлиб сахрлари ошиб кетмасин,деб тайинлаб чиқиб кетди. — Боходир Сабина билан конуний ажрашгандан сӯнг икки йил уйланмай юрди. Ӯзи хохлагандай қилиб шахар марказидан ховли жой сотиб олиб замонавий услубда қуриб кӯчиб ӯтди.— Назира опани қистови билан етти йил яшаб фарзанд кӯрмаганлиги сабабли онасинига қайтиб келган дугонаси Гулнора опани қизи Муслимага уйланди. —Боходир Муслимага гарчи кӯнгилсиз онасини қистови билан уйланган бӯлсада секин аста унга бӯлган муҳаббати ортиб бораверди Бунда Муслимани оқила ,одоб аҳлоқ бобида бошқалардан фарқ қилиши муҳим рол ӯйнади.Айниқса Муслима Бахтиёрни ӯз боласидек кӯриб унга кӯрсатган меҳрибончиликларни кӯрган Боходир Муслимадек аёлга уйланганидан ич ичидан шодланиб шукурона айтишни канда қилмасди.Муслимани унсиз йиғлаб худодан фарзанд тилаб қилган дуолари карами кенг Оллоҳга етиб борди. Боходир билан турмуш қуришгач орадан хеч қанча вақт ӯтмай Муслима бирин кетин икки нафар бир биридан чиройли қизалоқларни дунёга келтирди. Унга туғмас хотин, деб таъна тошини отганлар ,биринчи турмуш ӯртоғи — ю, хар гапида уни камситиб гапирадиган тили узун қайнанаси бир пайлар Муслимани кӯч кӯлони билан онасиникига олиб келиб ташлаб кетишганига минг бир хижоат чекиб,қилган ишларига унга етказган озорларига пушаймон еб тилларини тишлаганчалик қолаверишди. —Назира опага хозир анча қийин ӯзи бир озғингина эди, мана қаердандир ,,қанд " касаллигига дучор бӯлди ю, авваги туришидан ҳам анча озиб кетди .Яхшиям бахтига келини ва неваралари бир биридан меҳрибон Назира опани оғзидан чиққанни сӯзсиз бажаришади. Хурматини ӯз ӯрнига қӯйишади— Хар бирини ӯзига яраша ӯз ӯрни бор.Бахтиёрчи эрталаб ӯқишига кетишидан аввал бувисини одига кириб хол аҳвол сӯрашади кунда бувисини соғлиғини обдон текшириб керакли муолажаларини қилгач бувисидан дуо олади— ю кейин ӯқишига кетади келгач ҳам шу хол. Аввал бувисини одига киради ӯқишдаги практикадаги хар бир кӯрган билганларини бувисига айтиб беради.Хар бир бошлаган ишини бувисини