боғбонликни севгани учун совхозни богдорчилик сов-
хозига айлантириш фикри унинг хаёлини чулғаб ола
бошлади.
Ўктам район раҳбарларига совхозида боғни кў-
пайтириш имкониятлари кўп экани, пахта майдон-
ларига ҳараганда, боғлар кўпроқ майдонни ишғол
этгани ҳаҳида сўзлаб, «совхоз — богдорчилик совхо-
зи бўлиши керак», деб дангал айтди.
Лекин шундай қила олдими?
Устига устак, у Бекатнинг Эски гузарини кўриш-
га кўзи бўлмай ҳолди. Ижрокомга чопиб, райкомга
чопиб, облфинотделга югуриб, анча-мунча маблағ
ундирди, ҳурилиш материаллари олди.
Бу ёқда совхознинг иҳтисоди паст, давлатдан
қарздор бўлишига ҳам қарамай, типовой уйлар со-
лишга киришди.
8
Уктам меҳмонларни идораси олдида тушириб,
ичкарига кириб кетди. У ерда ҳеч кимни тополмай,
қайтиб чиҳди.
— Юринглар!— ўзи меҳмонларнинг чамадонини
кўтариб олди.— Марҳамат, бу ёқҳа.
Каштан дарахти соясига кўмилган оппоқ идора
ортида антиҳа бир боғ бўлиб, у ҳамма вақт ўткинчи-
ларни ҳайратга солар, ҳатто Бекатнинг ёшлари ҳам
баъзан таажжубга тушишар эди.
Баланд-баланд арғувонлар! Танаси ҳқучоққа сиг-
майдиган дублар, гўзал каштанлар, яна Россия ўр-
монларида ўсгувчи аллақандай дарахтлар.
—? Бу қанақаси бўлди?— деди Мунира.— Россия-
нинг бир бурчагини кўчириб опкелганмисизлар?
— Инқилобдан аввал экилган дейишади,— ту-
шунтирди Уктам.— Бир яҳудий бой эккан экан. Ре-
волюция бўлиб, ўзи қаёққадир кетган. Боғи қолган
эмиш.
Муниранинг кўз олдига Тошкентнинг «Инқилоб хиёбони» келди, собиқ Туркистон генерал-губерна-
торининг роҳат богчаси — Ҳозирги пионерлар саройи
хаёлида гавдаланди.
У ердаги дарахтлар ҳам Россиядан келтириб
экилган. Хўш, айтайлик, Тошкентда генерал-губер-
натор яшабди, ўзининг боғини ерлик хал чорбоғла-
ридан фарқли ҳилиш учун ўшандоҳ дарахтзорларни
бино ҳилибди. Бу ерда-чи? Бу ерда не мақсадда бу
боғ бунёд қилинган?
Бу сўроққа тарих жавоб қилади. Унинг шаҳодат
беришича, Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштириш
ҳаракати кеча бошланган эмас. Чор ҳукумати ҳукм-
ронлиги даврида ҳам бу чўлларни ўзлаштириш учун
ҳаракат бўлган. 1915 йилда подшо Николайнинг
махсус топшириғи билан инженер Ананьев бошлиқ
бир гуруҳ кишилар бу чўлларга келади. Уларни ўз-
лаштириш мумкинми эканини текшириб кўришади
ва тезда подшо номига хат битиб, ўзлаштириш жуда
мумкин эканини, ҳатто бу чўлларда етказиладиган
мева, сабзавот билан бутун Россия ҳарбий қўшинла-
рини таъминласа бўлишини ҳам ёзишади.
«Ўша яҳудий чол ўша корчалонлар билан келиб,
бир умр қолиш ниятида бу дарахтзорларни бино ҳил-
маганмикан?*
Мунирада шундай фараз туғилди. Уни айтувди,
Уктам гангиб:
— Йўг-э!— деди. ~ —
— Опангизнинг сўзларига ишонинг,— деди Со-
диқ.— Ҳали таништирдим-ку сиэга?
— Қизиҳ,— деди Ўктам.— Чўл ўзлаштиришни,
демак, ўша ваҳтлардаям билшнар экан-да? Бизда-чи,
ўаимизда-чи?
' — Бизда ер ўзлаштиришни, Ўктамжон, бундан
икки минг, уч минг йил аввал ҳам билишган,— деди
Мунира.— Тарихда бир китоб бор,— давом этди у.—
«Овесто» дейдилар уни. У мелоддан аввалги уч мин-
гинчи йилларда яратилган, баъзи боблари тўрт мин-
гинчи йилларда яратилган, дейишади. Ўша замон
анъанасига кўра китоб огзаки айтилган, ёзув пайдо
бўлганидан кейин китоб ҳолига келтирилган. Ўша
китобнинг бир бобида: «Янги ерлар очиб, далаларга
катта-кичик наҳрлар олиб чиққан халққа шон-шарафлар бўлсин!» дейилган. Бир сурасида айтилган
гап бу. Муқаддас ҳисобланган у сура. Ер, сув, ҳаво
илоҳийлаштирилган-да ўша замонда.
Улар йўлда тўхтаб қолишган эди.
— Жуда ҳизиҳ!— деди Уктам ҳаяжон билан.—
Ер, сув, ҳаво илоҳийлаштирилган!.. Содиқ ака, зўр
гап-а! Ахир, биласизлар-ку, бу масалалар ҳоэир ҳам
кўп олимларнинг бошини ҳотиряпти. Ерни олиб кў-
ринг, ерни... тупрокни! Биз унга нукул кимёвий ўғит
берамиз. У бориб-бориб нима бўлади? Касал бўлади.
Ахир соғ одам ҳам ҳадеб дори ейверса, бир куни у
дорилар тешиб чиқади-ку? Соғ одам овқат ейиши ке-
рак. Ернинг овқати маҳаллий ўғитлар ҳисобланади.
— Чамадонни менга берннг,— деди Содик.
— Йўҳ, йўқ,— Уктам бурилиб йўлида давом эт-
ди.— Бу гапларингиз тиллага арзийди, янга. Уша
китоб борми ҳозир? Кутубхонада