айтилган муддат 1 йилу 8 ой га айланди. Ва мен онаизорим бағрига қайтдим. Қарзлар кетма кет узилди. Чала була бўлсада уй қуриб битқазилди. Бунда менданда кўп онамни хиссаси катта бўлди. Улар менга хам ота хам жигар-у ака-ука ўрнини босиб оналик мехри билан бари чарчоғу ғуборларимни ювардилар, гарчи озлариники минг чандон кўп бўлса хам…
Кунларни бирида онам мени харбий чақирувга чақиришгани хақида айтиб қолдилар. Мен хазиллашган бўлиб лекин ич-ичимдан хохлаган холда:
- Она агар мени олиб кетишса рухсат берасизми? Хизмат қилиб келишимга ва яхши хизмат қилиб ватан химоячиси бўлишимга, -- дедим.
Онам кулимсираб:
- Қани эди шундай бўлса, шунча йил бир биримиздан айро яшадик уй жой қиламан деб, сен хеч қаерда уқимагансан устига устак ёлғиз уғилсан сени олишармикин, дедилар кандайдир ўксиниб.
- Ия нега олишмасин, олишади, -- дедим ўзимча онамни овутиш мақсадида. Лекин ўзим хам онамни гаплари хақиқатга яқинлигини билардим.
Эртасига эрталаб чақирувга отланиб, умидсизликдан иккиланиб у ерга кетар эканман хаёлимда мени олишса, синовлардан ўтсам уйоғига нималар қилишни режа билан хаёл суриб борардим. Афтобусдан тушиб кетишимда бир машина катта тезлик билан менга жудаям яқин жойга келиб урилди ва ёна бошлади, хамма йиғилди, вахимага туша бошлади мен қотиб қолгандим чунки бир икки қадам қўйганимда борми, Аллох сақлади бўлмаса машина ва битон орасида қолиб пачоқланиб кетардим..
Бироз ўтиб ўзимга келдим, кимнидир машина ичидаги одамни олиш керак деган қийқириғи қулоғимга жаранглади гўёки мени яқиним ўлаётгандек мен машина томонга чопдим ва зарба тасирида қисилиб очилмайдигон бўлиб кетган эшикни очишга уриндим ичкаридаги одам қисилиб ётибди, чала хушда бўлсада кўзлари билан ёрдам сўраб ётарди. Хамма қоч хей бола хозир машина портлайди деб бақирар эди мен эса доимгидек қулоқсизлигимга бордим, шу пайт онамни гаплари ёдимга туша бошлади.
"Уғлим хамма бизни таниганлар ва бу ердаги янги қўни қўшнилар сени мақтаяпти, сизни хам кўмагингизсиз ўғлингиз бир ўзи бўлсада шундай қимматчилик замонда уй қилди деб. Хатто айримлари сени куёв қилиб олишни ва келин қидирмаслигимни айтишяпди. Энди оғир кунларимиз тугади, бир дастурхонда ўтирадигон давримизга етказди Аллох", деб жудаям севиниб гапириб, дуо қилиб кузатгандилар. Хозир менга бир нарса бўлса онам оғзи энди ошга етганда яна қулоқсизлигим туфайли онамни ўтга отиб кетаманми деб ўйлаб қолдим. Бу хаёл 4,5 сония давомида бўлди хеч қанча ўтмай машина ёниб харбийликга чақирув биноси ёнида портлаб кетди.
Лекин Аллохга минг шукур машина ичидаги одамни чиқариб олишга улгирдим. Ўша жойда ўтириб хали ўйлаган ўйимдан Аллох олдида, виждоним олдида уялиб кетдим. Чунки ўзимни ўйлашим ва қўрқоқлигим орқасидан у инсон халок бўлганда бутун умр виждон азоби кийнамасмиди?
Юзларим қора куя, қулларим куйган бир ахволда уйга кириб келдим. Онамни юраги йорилай деди:
- Яна уришдингми биров билан,--деб койиб кетдилар. Шу ерда айтиб ўтишим керакки мен жудаям эрта пул топишга қизиқиб бозорда ул бул нарса сотиб ўқишни ташлаб юборганим камдек кўчами кўча муштлашиб юрардим лекин буни сабаби нохақликга чидолмаганлигимда эди ва калтак есам хам ичимдагини айтиб, ўўимга йокқмаган одамни уриб кўнглим таскин топарди. Бўлган воқеани онамга айтиб бердим. Онам бироз тинчланиш ва хавотирда:
- Ха бундай демайсанми болам мен коп котта бўлса хам муштлашиб юрибдими дебман. Лекин худо кўрсатмасин сенга бир нима бўлганда мен нима қилардим, -- дея йиғлаб юбордилар. Воқея рўй берганига 3 йоки 4 соатгина бўлганди уйимизга орган ходимлари келишди ва мени ўша бўлган иш бўйича олиб кетишларини айтишди.
Эндиган тинчланган Онамни яна хавотирлари ошиб мен хам бораман деб туриб олдилар. Лекин улар кулиб, хушмуомала охангда: -
- Йок, хаммаси жойида. Бу шунчаки ойдинлаштириш учун - дейишди. Тўғриси бу холат менга унча ёқмасди. Айбни у қилди, қутқарган нега керак буларга дея ўйлардим. Машинада борар эканман
менга хеч нарса гапиришмасди ўзим эса сўрашга ботинолмасдим. Мени хаёлимда яна ўша хаёл. «Емаган сомсамга пул тўлаб онамни ўтда қовуриб кетиб қолмасам эди» деб уйлардим ва шунга ўхшаш хавотирли ўй хаёлларим туфайли вақт