Ҳайитов! Меъмор Ҳайитов! Ана шу
одам менинг акам бўлади! Биз у билан бир қориндан
талашиб тушганмиз».
Болалигида Акмал билан Норматнинг гавдаси бир
хил эди. Танимаганлар уларни эгизак, деб ўйларди.
Бирининг кийимини иккинчиси кийиб қочар, шундан
икковининг ўртасида тез-тез «жанжал» чиқиб турар
эди. Отаси ёки онаси Акмалга иш буюрса, у Норматга
айтади, Нормат эса ўзинг қил, дейди.
Бир марта қизиқ бўлган. Ўшанда Акмал ўн тўртда,
Нормат ўн уч ёшда эди. Ҳайит ака Акмалга: «Арикдан
сув боғлаб кел, ҳовлидаги токларни суғорамиз», деди.
Акмал отасига индамади-ю, ташқарига чиқиб, Н орматга: «Арикдан сув боғлаб келаркансан. Отам айтдилар, токларни суторар эканмиз», деди. Нормат: «Алдама, ўзингга айтган. Бор ўзинг». Униси у деди, буниси
бу. Бу машмашани Х,айит ака эшитиб қолди. Ўғилларига миқ этмади.
Кетмонни елкасига ташлаб ариқ томонга чиқиб кетди. Ака-ука отасининг мақсадини ту шуниб, орқасидан эргашди. Ҳайит ака ўғиллари ортидан келаётганини сезди. Сезди-ю, билмаганга олиб кетаверди. Акмал чопиб бориб: «Ота, кетмонни беринг.
Ўзим боғлаб келаман», деди. Ҳайит ака бамайлихотир
ҳолда: «Қўй, ўғлим! Сенларга бир ишни айтгунча,
тинчгина ўзим қилиб қўя қолганим маъқул», деди.
Бу гапдан Акмал ҳам, унинг орқасидан бурнини
тортиб эргашиб бораётган Нормат ҳам изза бўлди.
Ака-ука бир-бирига қаради. Бу қарашда «уялмайсанми?» деган маъно бор эди...
...Нормат етилиб, юзлари тўлишиб қолди. Оғирвазмин йигит. Офтоб тиғида қорайган билакларидан
йигитлик кучи ёғилиб турибди. Анча улуғсифат кўринади. Билмаганлар уни Акмалнинг акаси, деб ўйлайди.
Акмал чуваккина бўлиб қолди: ранг-рўйи бир аҳволда. Ёнғоқ соясида қолган ниҳолдай нимжон. Нормат
буни акасининг кўп ишлашидан, иши оғир ва диққинафас эканлигидан, деб билади. Қачон унинг уйига
борса, Акмал катта оқ қоғозга термилиб, учи игнадай
қилиб очилган турли қаламлар, ҳар хил жазварлар
билан нималарнидир ўлчаб, чизиб ўтирган бўлади.
«Меъморлик ҳам қийин иш экан-да». Акасига раҳми
келиб кетади. «Ака, ҳадеб хонага қамалиб олиб чизм а-чизиқ қилавермай, ҳар замонда қиш лоқ томонларга бориб бир айланиб келинг. Ҳаво алмаштирасиз. Соғлиғингизга ҳам фойда» дейди. Акмал сигаретки бурқситиб тутатади-да, укасининг меҳрибон
кўзларига термилади.» Хўп, мана шу ишимни тугатай. Кейин албатта бораман. Тоққа олиб чиқасанми?» «Албатта, олиб чиқаман». Қаёкда, у иш тугартугамас яна бир иш топилади. Шундай қилиб, баҳор
ўтади, ёз ўтади, куз кетидан қиш келади. Акмал эса
катта оқ қоғоз устига игнадай учли қаламлар билан
одам ақли етмайдиган чизикдар тортишдан на бўшайди, на чарчайди...
* * *
— Нима кдлиб юрибсан буёкдарда? — деди Акмал
укасини қучоғидан қўйиб юбормай. — Бирон иш билан келдингми? Менинг бу ердалигимни қаердан билдинг?
— Ўзим, шундай, томоша қилгани келдим.
Ака-ука иккита креслога қарама-қарш и ўтиришди.
Акмал Норматга чой узатди.
— Ҳар ҳолда бекорга келмагандирсан ?
Нормат кулди. Акаси узатган илиқ чойдан бир
ҳўплаб, Акмалга маъноли қаради.
— Нимага ундай деб ўйлайсиз? Москвага фақат
сиз келаверасизми ? Бизлар ҳам томоша қилайлик-да
Москвани. — Стаканни Акмалга узатаркан, кулимсиради. — Кўргазмага келувдик.
— Шунақа дегин, — деди Акмал. — Кўпчиликмисизлар? Қачон келдиларинг?
— Анча киши бор. Кеча кечкурун келдик.
— Хўш, менинг бу ердалигимни кимдан эшитдинг?
Қандай топиб келдинг?
— Нима, бизни жуда саводсиз, деб ўйлайсизми?
Сўраб-сўраб топиб келдим-да.
Норматнинг «бизни саводсиз деб ўйлайсизми» деган гапи Акмалнинг юрагига санчилди. У ҳамиша укасининг ўқимай қолгани учун ўзини гуноҳкор санаб
юрар эди. Лекин бу ҳақда Нормат бирон марта бир
оғиз гапирмаган... Акмал ran очса ҳам: «Бу гапларни
қўйинг, ака», деб мавзуни бошқа томонга бурарди.
Бугун билибми-билмайми, шуни айтди. Яна қаерда,
уйдан, ота-онасидан, бола-чақасидан узокда. «Барибир кўнглида бор экан-да. Юрагида тугун бўлиб қолган экан-да...»
Акасининг индамай қолгани Норматни ҳайратга солди. Акмал хомуш тортиб, сигарет тутатди.
— Сизга нима бўлди, ака? — деди Нормат ҳайрат
ва ҳаяжон билан.
Акмал сигарет тутунини ичига тортаркан, ўйчан деди:
— Мени кечир, Нормат. Ишимга берилиб кетиб
сенинг ўқишинг билан шуғулланолмадим.
Норматнинг эсига лоп этиб боя а