ляпти. Тоғанг,раисимиз ҳатто участкавой ҳам шу фикирда, участкавойимиз агар Матлуба кўрикдан,экспертизадан ўтса мен у оилага нисбатан иш очтираман жавобгарликка торттираман дияпти,бу иссиғида ҳал қилиш керак.
-Майли опа мен розиман чунки мен нопок қадам ташламаганман ўзимга ишонаман
-унда ҳозир ўзингни тартибга келтир мана янганг сенга ёрдамлашади,ҳозироқ жўнаймиз.
- Опа дадам яхшимилар хабар борми
- Ҳа яхши даданг шифохонага етиб боришди докторлар муолажа қилишяпти.
Биз йигирма дақиқача вақт ўтиб юлга тушдик тоғамни машинасида мен,тоғамни хотини янгам ўша катта аммам ва опа,яна бир машинада маҳалла раиси участкавой яна кимлардир яна бир машинада яна кимлардир ҳам бор эди.
Аммам ва опани шахсан иштирокида кўрикдан ўтказилдим гнеколог опани
- БУ ҚИЗ ҲАЛИ БОКИРА деган ташхиси янграганда бўғзимдан яна бир аламли ўкирик отилди, менга қўшилиб энди шубҳалари таркаб кўнгли хотиржам бўлган аммам ҳам дод деди, Жамолу етти пуштини қарғай кетди,ҳаттоки опа ҳам мени қучоқлаб йиғладилар.
Сўнг участкавой акани талабига кура калтакланганим экспиртиза қилинди.
Бокиралигим ҳақидаги хабар барча қариндошу воқеа иштирокчиларига етказилди, аммо мени бу ташвишлар мени куп қийнамаётганди энди,эсу хаёлим дадажонимда эди, оллоҳим нидоларимни эшитгандек, укам Сардор бизни қидираётганлиги ҳақида хабар келди,участка нозиримиз манзилни бергач кўп ўтмай укам, дадамни машинасида етиб келди, укагинамни ҳам бошлари эгик сочлари тўзғин бир кунда қопқора бўлиб куйиб қолгандек эди наздимда, мен Сардорни кўзларига қарай олмадим қаролмасдим ҳам, ёнимизга келган Сардор қийналиб бўлсада ўзи сўз бошлади.
-Опажон эзилманг бўлар иш бўлди тақдири азалдан қочиб бўлмас, биз сизга ишонгандик ишончимиз синмади, юзимиз қора бошимиз хам эмас энди, эксперт хулосаси ҳақидаги хабарни ҳамма эшитди. Сиз хафа бўлманг фақат анув итни боласи аввалдан менга ёқмаганди мен у итваччани қозиққа ўтқазаман ҳали кўрасиз қон йиғлатаман маразларни.
Мени ортиқ бардошим етмади якинларим жигарларим менга далда бўлаётганидан кўз ёшларим дарё бўлди,жигаримни бўйнига осилдим ҳиқиллаб ҳиқиллаб укажонимдан кечирим сўрадим
- Сардорим мен кечир укажон бутун оиламизни иснодга қўйдим мени кечиринглар жон ука...
- Бўлди опа ўзингизни қўлга олинг тақдир дийдилар буни ҳаммаси яхши бўлади.
- Тақдирларга ўт тушсин ўйилиб лар кетса бўлмасми шу тақдир гуноҳим нима,айбим не эди, йигирма беш ёшимгача бирор зотга қўлимни тутдирмай Унга ўзимни асраб поклигимча ўзимни бахшида қилганим гуноҳиммиди айт Сардоржон айбим шуми???
- Бўлди опа ҳамма бизга қараяпти уни ҳали ўлдираман мен, ҳозир ўзингизни қўлга олинг, сизни дадам сўраяпти ёнларига боришимиз керак.
- Сардоржон қайси юз билан дадажонимни кўзига кўринаман энди юз қаро бўлдимку.
- Бўлди дедим ҳиққиллайверманг
- Хўп хозир...
- Дадамни ҳаммасидан хабари бор аммалар экспертиза хулосасини етказишди, Маҳалла раиси ҳам бориб айтдилар,дадам сиздан хафа бўлаётгани йўқ фақат сизни кўрмоқчи.
- Хўп ҳозир борамиз ўзлари яхшими дадамни???
- Ҳозир яхшилар,шу кеча ўтса яхши бўлиб кетади дияпти дўхтирлар
Укам ва қолганлар билан қўши тумандаги шифохонага йўл олдик, чунки дадамни қўшни тумандаги номдор жарроҳ врачга олиб боришган эдилар.
шифохонага етиб келганимиздан сўнг ҳам бирор қириқ дақиқа кутиб қолдиқ врачлар муолажа ўтказаётган экан, барча таниш билиш қариндошлар шу ерда ҳаммаси минг афсусдалар, мени кунглимни кўтариш учун хафа бўлмаслигимни ҳали ҳаммаси яхши бўлишини айтишмоқда эдилар, жарроҳлик бўлимига кириш эшиги олдидаги ўриндиқда эса онам онажоним муштипарим ўтирибдилар атрофга бўлаётган воқеаларга бефарқ, ҳиссиз. Бечора онажоним бир зумда букчайиб қариб қолгандек мунғайиб қолибдилар. Бир бир босиб меҳрибонимни ёнларига бордим.
- Она онажоним
Чақирдим мен онам эса ҳуши ўзига қайтгандек бир муддатдан сўнг аланглаб менга қарадилар, кўзлари жиққа ёш, имлаб ёнларига чақирдилар аста онажонимни ёнига чўкдим иссик кўксиларига бош қўйиб унсиз кўз ёшларимни дарё қилдим, онам аста секин бошимни сочларимни силади шу баробаринда секин секин мени овутган бўлдилар,
- Қизижоним ўкинма одам зотни бошида турлик турлик синовлар бў