а соламан
- Билмадим Жамол уйдикиларингизга айтинг бошқа боришмасин
- Совчи билан элчига ўлим йўқ рози бўлмагунингизча бораверишади
- Қанака тушунмаган одамсиз мен сизни ёқтирмасам севмасам,сизни ўқувчимдек укамдек курсам танақа турмиш қанақа эр хотинлик муносабати бўлади у.
- Ҳаммаси яхши бўлади,сиз ўқимишли ақилли қизсиз ҳамма муносабатни ўз ўрнига қўя оласиз буни биламан, яна ҳозир сизни ёқтирмеман севмиман деб ёлғон гапирдингиз, менга муносабатингиз нетрал севмайсиз ҳам ёмон ҳам кўрмайсиз,агар сиз истасангиз бу ҳолатни меҳирга муҳаббатга айлантира оласиз мен эса сизсиз ҳаётни тасаввур этолмайман, ҳаммаси ўз қўлимиз ва истакларимизга боғлиқ биз истасак бахтли бўла олишимиз мумкин, мен ҳам уйланиш ёшига етганман, сиз ҳам турмиш ёшидасиз орзуларингизга бирин бирин эришяпсиз,шу йил ўқишга кирсам кирмасам уйлантиришади мен эса ўзимга сиздан ортиқ муносиб топмаганман.
Мен аста секинлик билан Жамолга йингила бордим, онда сонда бўлиб қолган совчилар орасида Жамолдан муносиброғини ҳам кўрмаётгандим, шунинг учунми ҳафтада уч бор эшигимизни чертаётган Жамолни совчилари ҳақида онам сўрайвергач,, Билмадим ўзинглар биласизлар сизнар кимга десангизлар ўшанга турмишга чикаман,, дедим.
Бу сўзларим онамга розилик аломати бўлиб туйилдими ёки узим ҳам розимидим агламадим ҳам. Жамолни совчиларини новбаттаги ҳужимида ота онам розилик бериб юборишди аммо мен ҳамон иккиланардим....
Қолган ишлар ва воқийликлар тезлашиб кетди.
Тест синовлари ўтиб мандат бўлгач, ўн саккизта ўқувчим талаба бўлгани маълум бўлди. Булар орасида Жамол ҳам бор эди. Жамолни хурсандчилиги чексиз эди мени ҳам чунки шу кунларда фотиҳа тўйимиз бўлиш керак эди.
Сардор укам келишилган ҳақларни йиғиш билан шуғуланаётган бир пайтда, укамдан минг истиҳола билан Жамол берган пулларни сўрадим, укам ҳам аввалдан шундай бўлиши керак деб ҳисоблаб Жамолни пулларини алоҳида қилиб қўйган экан, Жамол қанчалик рад этмасин мен биз ундан пул ололмасдик, нима бўлганда ҳам у энди мани умр юлдошим эди. Шунинг учун Жамолни барча пулларини ўз қўлим билан қайтариб бердим. Қолган ўқувчилардан иккитасини ота оналари номардлик қилишиб келишилган пулларини қолган қисмини беришмади.
Жамол ўқишларини бошлаб олди, энди тез тез учрашиб гаплашиб турардик, Уни биргина менга ёқмаётган одати тез тез ичган ҳолатда учратардим. улар томон тўйни тезлаштириш ҳаракатида эдилар. Мани ҳам ўқишларим тугаб уйга қайтгач туй ҳам тезлашиб кетди.
Ноябр ойини ўнбиринчисида тўй кунимиз белгиланди, Жамол йўлини қилиб икки ҳафтага таътил олганди.
Тўйга тараддуд анча баланд бўлди, барча таниш билиш курсдошу дўстларимни таклиф қилдим.
Нафақат мани барча дўсту танишлар наздида тўй ажойиб бўлди, жуда кўпчилик таниш билиш курсдошларим келишди. Хуллас ота онамни ягона қизи ман Самарқандга келин бўлиб кетдим.
Куёв томонда ҳам тўй ажойиб бўлди, тўйдаги энг нохуш ҳолат Жамолни ичиб олгани эди, Жамол тўй бошланишидан ичишни бошлаганди. Тўй тугагандан сўнг меҳмонлар тарқалишгандан сўнг ҳам Жамол дўстлари билан қайсидир дўстиникига кетганча қайтмаганди, биз томондан келган меҳмонларни ҳам кузатишди.
Менга янгаликка кичкина аммам билан тоғамни хотини янгам қолишди, ярим тун бирларга якин маст бўлиб Жамол кириб келди, ота оналарию мен томондан қолган аммам ва янгамни бироз қаршилигига қарамай Жамол билан бирга келган икки ўртоғи куёв келинни ёнига киради деб туриб олди. Ва ниҳоят эрим мани ёнимга кирди, роса инжиклик қилди чидашдан бошқа иложим ҳам йўқ эди, ўпди суйкалди эзғилади бирга бўлишга ҳаракат қилди, мастлик панд бердими билмадим ё бошқа сабабми икки соат роса ҳар бало қилгач жанжал кутарди, жанжал ҳам ўлим билан баробар туҳмат эди ман учун
У менга қиз эмассан, қиз чиқмадинг дия туҳмат қила бошлади, аъзойи баданимга титроқ турди, илтимос шовқин қилманг эртага ҳаммаси яхши бўлади деб илтимос қилишларим ялиниб ёлворишларим унга кор қилмади, аксинча баттар жазавага миниб бутун ҳовлини бошига кўтариб тўполонни бошлади. Мени уриб сўкиб тепкилаб ташлади, аммам билан янгамни ҳам роса сўкиб ҳақорат қилди, уни ҳеч ким тинчлантира олмади на ота онасини эшитди на бошқани, хуллас бизни кўчага ҳайдади.
Оқ