fa
Feedback
Matnazar ABDULHAKIM | Матназар АБДУЛҲАКИМ

Matnazar ABDULHAKIM | Матназар АБДУЛҲАКИМ

رفتن به کانال در Telegram

Xorazmni qazsangiz agar, Yer ostidan daryolar chiqar. Xorazmni qazsangiz agar, Yer ostidan dunyolar chiqar... © Matnazar Abdulhakim

نمایش بیشتر
1 210
مشترکین
+324 ساعت
-97 روز
-2130 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+6
در 1 کانال‌ها
ژوئن '26
+30
در 5 کانال‌ها
Get PRO
مه '26
+37
در 5 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+28
در 3 کانال‌ها
Get PRO
مارس '26
+35
در 3 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+148
در 8 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+166
در 5 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+75
در 4 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+68
در 2 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+77
در 3 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+55
در 3 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+32
در 1 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+49
در 5 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+55
در 7 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+47
در 6 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+51
در 4 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+38
در 7 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+72
در 17 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+40
در 2 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+38
در 11 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+61
در 3 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+63
در 3 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+42
در 10 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+18
در 3 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+35
در 7 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+23
در 2 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+43
در 11 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+33
در 3 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+42
در 11 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+126
در 17 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+56
در 5 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+53
در 6 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+82
در 3 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+49
در 2 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+61
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+82
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+42
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+48
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+77
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+142
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+51
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+136
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '23
+57
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '22
+99
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '22
+65
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+80
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+72
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+23
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+23
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+36
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+57
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+45
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+45
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+335
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '22
+59
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '21
+42
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '21
+30
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '21
+104
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '21
+63
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '21
+52
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '21
+30
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '21
+47
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '21
+80
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '21
+44
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '21
+37
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '21
+160
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '21
+33
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '20
+421
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
02 ژوئیه+3
01 ژوئیه+3
پست‌های کانال
ТАРЖИМАИ ҲОЛ Кўринмасдим ҳар ким-ҳар кимга, Мен – саҳарлар уфурган нафас. Гардсизлигим, тозалигимга Чексизликлар қиларди ҳавас. Бир тонг ногоҳ бўлдим мен шабнам, Сўнг булутга, ёмғирга дўндим. Майсаларга айландим кам-кам, Тупроқ бўлиш дардига кўндим. Минг йилликлар туркум ва туркум Қорилдилар зулмат, зиёга. Саодатли қандайдир бир кун Дарахт бўлиб келдим дунёга. Ҳаёт бир йўл – сўнгсиз, бетимсол, Минг тирилиб, минг ўлиб чопдим. Насиб бўлди ноёб бир висол, Жонзот бўлиб таваллуд топдим. Қаноатлар, тоқат, сабрлар Ғилдираги айланди гир-гир. Кечди неча туман даврлар, Инсон бўлиб туғилдим ахир. Эндигина ором топиб жон, Етди десам толега хуш гал, Ҳар тўкисда – неча минг нуқсон, Ҳар тўкисда – неча минг ишкал. Зулмат тўйди, ютиб зиёни, Зулматларга зиё ҳам тўйди. Дийдорига тўйдим дунёнинг, Дийдоримга дунё ҳам тўйди. Қўйинг, сўйлаб бўлмай мен нолон, Сиз ҳам тинглаб бўлмангиз ҳалак. Шу ўзингиз билган тўполон, Шу ўзингиз билган чархпалак. Номард бўлай агар нолисам, Бошқа тирилмайман, ўлмайман. Бир қутулсам, бир кетиб олсам, Дунёга мен бошқа келмайман. ©Матназар АБДУЛҲАКИМ https://t.me/M_Abdulhakim

2
بدون متن...
132
3
بدون متن...
291
4
АРМУҒОН Қайси эзгулигим бадалига бу, Қандай хизматимнинг эвази, Ниманинг ҳосили, ақлим етмас сира, Қайси эккан боғим меваси?
АРМУҒОН   Қайси эзгулигим бадалига бу, Қандай хизматимнинг эвази, Ниманинг ҳосили, ақлим етмас сира, Қайси эккан боғим меваси?   Не яхшилик қилган эдим дунёга, Кўргазган эдим мен қандай каромат? Қайси чўнтагига киритдим Бу даража улкан даромад?   Қайси фалокатдан асраб қолдим уни, Бунча улкан қилди бахт улушини – Ёлғиз кетаётсам, армуғон этди Нотаниш қизнинг бир кулишини!
435
5
📚 Фанонинг ҳикмати – бу дунёдан ўткинчилик ва бу дунёнинг ўтишига иқрор бўлиб яшаш сири ҳар иккала дунёга ҳам муносиб бўлиб
📚 Фанонинг ҳикмати – бу дунёдан ўткинчилик ва бу дунёнинг ўтишига иқрор бўлиб яшаш сири ҳар иккала дунёга ҳам муносиб бўлиб ҳаёт кечирмакдир. Инсон бўлиш учун инсондек яшамоқдир. Ана шундагина одамзод халқнинг меҳрига, Холиқнинг илтифотига сазовор бўлади. Бундай одам ўзининг ҳаётини яшаб, дунёдан ўтганда уни тириклик дунёси ғам чекиб, охират дунёси хотиржам кутиб олади. Бундай одамнинг икки дунёси ҳам обод бўлади. Мана шу-инсонга берилган илоҳий имтиёз, мана шу – Оллоҳ тақдирига қутлуғ итоат. Матназар АБДУЛҲАКИМ("ИЛОҲИЙ ИМТИЁЗ"дан)
509
6
ОСМОНГА ХАТ Мен осмонга мактублар ёздим, Руҳи юксак, сўзлари олий. Хаёлларим самовий эди, Мактубларим эса — хаёлий. Лекин хаё
ОСМОНГА ХАТ Мен осмонга мактублар ёздим, Руҳи юксак, сўзлари олий. Хаёлларим самовий эди, Мактубларим эса — хаёлий. Лекин хаёлдамас, асли ҳам Сал самовий бўлгим келарди. Ғужғон ўйнаб, чарақлаб турган, Тиниқ, мовий бўлгим келарди. Тингламади осмонни осмон Ё меҳримдан ризо бўлмади. Ўртамизда на бир иттифоқ Ва ё на бир низо бўлмади. Менга рад жавобин элтишга Қай бир юлдузларки кўндилар, Пушаймондан ярим йўлдаёқ Ёниб, адо бўлиб сўндилар. Тугамади менинг ёнганим, Тугамади менинг куйганим. Осмон мени севмаса ҳамки, Яшайвердим унга суйканиб. Яшайвердим муҳаббатимни Англаса деб бир кун ниҳоят. Насиб бўлса юксаклик зора Ва тиниқлик юқса деб шояд. Шаънимни ҳеч урмади ерга Хокисор бир ошиқ эканим. Осмонга бош эгмак —бу бошни Доим баланд тутмоқ дегани. Мафтун, мағрур қўшиқларимни Қайта-қайта бошлайвердим мен. Таг-туби йўқ, чексиз бағрига Кўзларимни ташлайвердим мен. Умид билан сочмокда ёғду Нурли чопарларим — кўзларим. Улар энди сўнмас… Элчига Ўлим йўқ-ку, ахир, дўстларим! Матназар Абдулҳаким @M_Abdulhakim
861
7
بدون متن...
622
8
بدون متن...
2 608
9
ИБОДАТ Рад этмагил даҳрий деб мени, Мустажоб эт эзгу дуоим. Ўғил кўрсин ўғли йўқ одам, Қизи йўққа қиз бер, Худойим. Умид била
ИБОДАТ Рад этмагил даҳрий деб мени, Мустажоб эт эзгу дуоим. Ўғил кўрсин ўғли йўқ одам, Қизи йўққа қиз бер, Худойим. Умид билан дунёга келган Фарзандсизлик доғин туймасин Ҳеч парранда, ҳеч дарранданинг, Қўй, илойим, пушти куймасин. Қулунлар бер, саодатманд эт Ҳар бир тулпор, ҳар бир дулдулни. Авлодидан мосуво қилма Бирон тўти, бирон булбулни. Қўраларга солади қирон, Уяларда қилади бузғун. Бола кўрсин, барибир, бўри, Жўжа очсин, барибир қузғун. Қорайса ҳам дастидан фалак Жунжикса ҳам дастидан боғлар, Зағчалар кўп сернасл бўлсин, Ўзларидан кўпайсин зоғлар. Узумлар кўп мева берсинлар, Гужумлар кенг соя берсинлар. Майли, печак, майли, алаф ҳам Илдизини ёя берсинлар. Менга шеър бермасанг бермагил, Бошқаларни қилма нолонлар. Майлига, бошқоронғи бўлсин Менинг юрагимга илонлар. Шудир сенга ўтинчим, нолам, Илтижо ҳам фарёдим доим. Бахтимизга Ўзинг ёлғизсан, Шу бахт бизга басдир, Худойим. ©Матназар АБДУЛҲАКИМ @M_Abdulhakim https://t.me/joinchat/AAAAAFMinnToJEu--B39wQ
747
10
* * * «Тантаналар шунчаки боис, Жўн баҳона кентлар, шаҳарлар. Оқшомлар ҳам шунчаки сабаб, Шунчаки бир рўкач саҳарлар. Асрлар
* * * «Тантаналар шунчаки боис, Жўн баҳона кентлар, шаҳарлар. Оқшомлар ҳам шунчаки сабаб, Шунчаки бир рўкач саҳарлар. Асрлар ҳам ашаддий бидъат, Хурофотдир ҳар бир дақиқа. Ҳақиқатдир сенинг жамолинг, Жамолингдан ҳайрат ҳақиқат. Кун сени деб чиқади уфқдан, Тонг сени деб ҳар тонг отади, Раҳми келиб сўнг юлдузларга, Шўрликлар кўрсин деб ботади. Мабодо бир келмасмикан деб Бунёд бўлган Хива, Сайрамлаp. Сени кўриб қувониш учун Келар ҳайит, келар байрамлар. Дийдорингдан телбалар бўлиб Оламнинг чарх уриб бормоғи, Ушлай деса, ёқаси йўқдир, Тишлай деса, йўкдир бармоғи». ©Матназар АБДУЛҲАКИМ @M_Abdulhakim
665
11
ҚЎНҒИРОҚ Ражаббай Матрасуловга Эслаймиз, суҳбатлар чўзилиб кетса, Талабалик даврин хум чойнагини... Сал-пал ажин тушган қаншарлар эса, Қўмсар ҳазрат Чехов кўзойнагини. Йиллар саҳросида қолмадик тентиб, Шогирдлар азамат, мисли нарвонлар. Aрзир Таганрогга йўл олса энди, Эзгулик ортилган қатор карвонлар. Бир лаҳзага таслим бўлади фироқ, Чек қўяр йилларнинг аврашларига. Ёшликка қайтарар сўнгги қўнғироқ, Қайтарар поёнсиз Дон даштларига. Қўнғироқлар ҳар хил. Кўрар кунини, Бири савлат тўкиб, бошқаси ишлаб. Биз меҳнат қилганда, ютар унини, Не-не қўнғироқлар, тилини тишлаб. Жаранглаб тўкилар олтин мевалар, Тўкилар... не бахтки, қолмайди ерда. Ерда қолиш қайда... аксинча, бизни, Осмонга юксалтар бугунми - эрта. Одамнинг ватани ёшликдир асли, Мусофирлик ўлчар севги сабрини. Гуллар кўмибдилар садоқат фасли, Рафиқанг Татяна қабрини. Кўз олдимдан кетмас аёвсиз, асов, Aзовнинг уч-қири йўқ қироқлари. Дилни зир титратар марҳум ўғлимнинг, Жарангламай қолган қўнғироқлари. Баъзи жарангларда минг-минглаб тўй жам, Баъзиси хушчақчақ, баъзиси маҳзун. Йиллар эса бири биридан уйчан, Йиллар эса бири биридан маъсум. Қўнғироқ овози тип-тиниқ, бегард, Ғамгин жарангласин, шод жарангласин. Фарзандлар гоҳ бедард, гоҳида сердард, Майли англамасин, майли, англасин. Бизлар йилларга кўп ўзгача мафтун, Бизларнинг йилларда ўзгача виқор. Романнинг сочи оқ, қоплабдими ун? Йўлдошнинг сочи оқ, қоплабдими қор? Прериясига жўнади Мухтор, Aждодлари тулпор сурган ёқларга. Бўрибек қаерда? Қўзибой ака, Шеър бағишлар ҳамон қўзичоқларга. Сабоқлар берамиз, тўқиймиз баёт, Яшаймиз дийдордан то фироққача. Шундай бетанаффус бизларнинг ҳаёт, Тўхтамас энг сўнгги қўнғироққача. © Матназар АБДУЛҲАКИМ https://t.me/joinchat/AAAAAFMinnToJEu--B39wQ
571
12
#bitiruvchi2024 ...Сабоқлар берамиз, тўқиймиз баёт, Яшаймиз дийдордан то фироққача. Шундай бетанаффус бизларнинг ҳаёт, Тўхтам
#bitiruvchi2024 ...Сабоқлар берамиз, тўқиймиз баёт, Яшаймиз дийдордан то фироққача. Шундай бетанаффус бизларнинг ҳаёт, Тўхтамас энг сўнгги қўнғироққача. © Матназар АБДУЛҲАКИМ https://t.me/joinchat/AAAAAFMinnToJEu--B39wQ
496
13
بدون متن...
544
14
Матназар АБДУЛҲАКИМ *** Гоҳ тунлар дукиллар, билмайман, нима,~ Юракми, эшикми, уйғотган у ким? Гўё бўронларни соғинган кема.
Матназар АБДУЛҲАКИМ *** Гоҳ тунлар дукиллар, билмайман, нима,~ Юракми, эшикми,  уйғотган у ким? Гўё бўронларни соғинган кема. Остонам олдида чайқалади жим. "Мен руҳман, - дейди у, шоир руҳиман, Умид узайтирди узилган жонни; Мангуберди ёққан гулхан чўғиман, Уйғотиб яшайман Ўзбекистонни!"
866
15
Матназар АБДУЛҲАКИМ ** * Танҳо фасл эмасди баҳор, Унга танҳо меҳримни бердим. Бамисоли кунгайдаги қор Ғамлар нигоҳингда эриди
Матназар АБДУЛҲАКИМ ** * Танҳо фасл эмасди баҳор, Унга танҳо меҳримни бердим. Бамисоли кунгайдаги қор Ғамлар нигоҳингда эриди. Мен овозим бўғилгунча то, Ҳуснинг куйлаб куйдим жизғаниб. Бироқ ҳансираган саратон Ёнди сени мендан қизғаниб. Қуёш ерни оловга чайиб, Тиниб қолди мушфиқ эпкинлар. Ипак сочинг бадтар сарғайиб, Рухсорингга тошди сепкиллар. Қасд қилганлар, ахир, мудом паст, Ёз ҳам ўтди армонда, ўсал. Аввалгидек мен ҳамон сармаст, Аввалгидек сен ҳамон гўзал. Шодликларим ниқобланган дард, Сен бу дардни англайсан аранг. Кўзларингдан ёғилган мадад Аввалгидек ҳамон осмонранг. Сен кўргач шу толени раво, Ғурбатлардан мен нолимайман. Мен қолмайман ҳеч вақт бенаво, Мен ҳеч қачон сенсиз қолмайман. Сенга хазон тегмас. Сен асл. Сенга дахл қила олмас куз. Фасл келиб, кетади фасл, Фақат меҳрим билмас танаффус. Ишқ фаслида ҳамиша ҳамал. Бордир ҳаёт. Йўқдир ўнгишиқ. Мен учун сен мангу мукаммал, Мангу ўн саккиз яшар қўшиқ! @M_Abdulhakim
830
16
Солдат алласи ( қизим Латофатга) Увлар шамол, бўралайди қор, Қалбда эса илиқ бир туйғу... Қизим, сени ўйлайман, зинҳор Киприкларга илинмас уйқу. Онанг алла айтар бошингда, Тунларни тонгларга улаб. Мен- чи, йироқ кетдим қошингдан, Сенинг толеингни қўриқлаб, Лазиз тушлар кўрганча, минглаб Қора кўзлар ухлайди алҳол. Посбон отанг қўшиғин тинглаб, Оппоқ қизим,ухла, ором ол. Кеча эди, қамиш от миниб Кўчаларни чангитганларим. Бўлар бўлмас тўполон қилиб, Бобонг бошин гангитганларим. Мана, бугун сарҳад кезарман, Ватан-она мингизган отда. Қалбда чексиз ғурур сезарман, Юртга фарзанд ва сенга ота. Муродларим қолмагай ерда, Кўнгил тоза, ниятлар ҳалол. Улғаярсан бугунми эрта, Ухла, қизим, бирпас ором ол. Курашларга ўзни шайларсан, Кўнгил қўйиб қутлуғ ўлкангга. Улкан ташвишларни жойларсан, Эркатойим, нозик элкангга. Улғаярсан ғамлардан озод, Давралардан шўх-шаън қулф уриб, Бахтли бўлмас бироқ одамзод Халқ меҳрини қозонмай туриб. Гарчи ҳозир вақт отли тулпор Елаётир ҳилпиратиб ёл... У кунларга неча бир йил бор, Ухла қизим бир пас ором ол. Тинчлик юракларнинг матлаби, У барқарор ғамга тўлмассан. Бешикдаёқ аждодлар каби Болаликдан жудо бўлмассан. Бетаҳлика ўс ўйнаб, кулиб, Кўзларда нур бўл деб шу элга, Кўкдан бедор юлдузлар юлиб, Тугма қилиб тақдим шинелга. Юлдузлардек то бизлар уйғоқ, Бошинг узра чарақлар иқбол. Юлдузлардек ғам сендан йироқ Бўлсин, қизим, ухла, ором ол. Сарвдек адл, оҳудек дуркун Инсон бўлгунг оқила кўркам, Беижозат забт айлар бир кун Қалбингни ишқ, порлоқ бахт,эркам. Қарабсан-ки, тўкканча савлат, Тўйхонанга бермоқ учун зеб, Мен беармон, пиру бадавлат, Маҳобат-ла жамғаргайман сеп, Ҳаёт мардлар майдони. Ғолиб Саксон, тўқсон ёшга кирган чол... Ўлтирарман хаёлга толиб... Ухла, қизим, бирпас ором ол. Матназар Абдулҳаким 1973 йил
570
17
بدون متن...
525
18
Матназар АБДУЛҲАКИМ ҒАЛАБА БАЙРАМИДА Жасур кўзёшларинг фироқни енгди, Қаҳрамонлар қилди ҳижронни тор-мор. Учрашдик. «Йиғлагим
Матназар АБДУЛҲАКИМ ҒАЛАБА БАЙРАМИДА   Жасур кўзёшларинг фироқни енгди, Қаҳрамонлар қилди ҳижронни тор-мор. Учрашдик. «Йиғлагим келяпти, оға...» Лекин кўзингга ёш келмади зинҳор.   Кўзёшларинг сенинг буюк жангчи эди, Севгилим, улардан бўлдинг жудолар. Ғалаба байрами!.. Оҳ, бу байрамда Иштирок этмайди фидолар
745
19
Айиқ «Шеърингиз кўп қўпол. Шеърда ҳар бир сўз Жаранглаши керак дилни қитиқлаб. Сал нафисроқ ёзинг...» Тинглайман маъюс. Омадсиз папкамни қўлтиқлаб. Сизга ҳамкасб, ўзи, шакаргуфтор тиллар, Жилмайиб қўясиз ҳолимдан огоҳ. Қайдадир ўқиганим жирканч қатллар Ялт этиб ёдимга тушади ногоҳ. Қайсидир бир юртда қадим замонлар Шундай олий жазо кўрилган афзал. Тахтага чандилган барча ёмонлар, Сўнгра товонларга суркалган асал. Айиққа ҳавола қилинган бари, У эса ялаган тўйиб ва тўйиб. Томоша қилганлар юрт ҳакамлари Маҳкумларни шундай қитиқлаб қўйиб. Ёмонлик тус олгач чуқур ҳамда кенг, Қийин бўлгач фарқлаш, аниқлаш, турлаш, Бутун мамлакатни тутиб кетган, денг, Умумқитиқлаш ва умумқиқирлаш. Қитиқнинг ҳам, ахир, чегараси бор, Чил-чил бўлар бежиз кулса, дейлик, тош. Маҳкумлар юраги ёрилган абгор Мудҳиш бу кулгуга беролмай бардош. Ялпи хурсандчилик. Унутдир шафқат, Халқни гум қилганлар ялаб ва юлқаб. Элда тирик қолган ҳакамлар фақат, Элда тирик қолган фақат айиқлар. Гарчи кўпчиликка манзур, азизсиз, Ҳақ сўзни айтишга ҳайиқмасман мен. Сиз-ку қитиқлашда мутахассиссиз, Мен ҳакам эмасман, айиқмасман мен. Менинг дард — шарафим, менинг ғам — шаъним, Кўзларим — олддаги довонларимда. Оёғимга боқманг бундай тамшаниб, Асал ҳам йўқ менинг товонларимда! © Матназар АБДУЛҲАКИМ https://t.me/M_Abdulhakim
589
20
Фанонинг ҳикмати – бу дунёдан ўткинчилик ва бу дунёнинг ўтишига иқрор бўлиб яшаш сири ҳар иккала дунёга ҳам муносиб бўлиб ҳаё
Фанонинг ҳикмати – бу дунёдан ўткинчилик ва бу дунёнинг ўтишига иқрор бўлиб яшаш сири ҳар иккала дунёга ҳам муносиб бўлиб ҳаёт кечирмакдир. Инсон бўлиш учун инсондек яшамоқдир. Ана шундагина одамзод халқнинг меҳрига, Холиқнинг илтифотига сазовор бўлади. Бундай одам ўзининг ҳаётини яшаб, дунёдан ўтганда уни тириклик дунёси ғам чекиб, охират дунёси хотиржам кутиб олади. Бундай одамнинг икки дунёси ҳам обод бўлади. Мана шу-инсонга берилган илоҳий имтиёз, мана шу – Оллоҳ тақдирига қутлуғ итоат. Матназар АБДУЛҲАКИМ("ИЛОҲИЙ ИМТИЁЗ", дан)
792