Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 685
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-57 روز
+2230 روز
آرشیو پست ها
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
“СИЗЛАРДАН ҲАР БИРИНГИЗ ЖАҲАННАМГА ТУШУВЧИДИРСИЗ” ОЯТИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
CАВОЛ: Қуръони каримнинг Марям сурасида: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир”, деган оятни Шайх Абдулазиз Мансурнинг Қуръони карим маънолар таржимасида ўқиб қолдим. Ушбу оятдан мўмин-мусулмонлар ҳам дўзахга тушадими? Шу ҳақда батафсил тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Романир Роҳим. Аллоҳ таоло Марям сурасининг 70-72-оятларида шундай марҳамат қилади:
وَإِنْ مِنْكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَقْضِيًّا ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوْا وَنَذَرُ الظَّالِمِينَ فِيهَا جِثِيًّا
“Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз”.
Ушбу ояти каримадаги: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз”, жумласини муфассирлар томонидан турлича тафсир қилинган бўлиб, қуйида уларнинг энг машҳурларини келтириб ўтамиз:
1. Мўминларнинг жаҳаннам устидаги кўприкдан ўтишлари назарда тутилган.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилганлар. Тобеинлардан Ҳасан Басрий ва Қатода ҳамда муфассирлар шайхи Ибн Жарир Табарий, Аллома Шавконий каби бир жамоа уламолар ушбу тафсирни ихтиёр қилишган. Муфассирлар бунга Сирот кўпригидан ўтиш ҳақидаги барча ҳадисларни далил қилганлар.
2. Барча халойиқ дўзахга кириши, мўминлар иймони сабабли у ерда азоб-уқубатсиз чиқарилишлари назарда тутилган.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилганлар. Имом Бағавий, Жалолиддин Суютий, Исмоил Ҳаққий, Муҳаммад Амийн Шинқитий ва бошқа кўплаб муфассирлар ушбу тафсирни устун кўришган. Жобир Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсири ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган қуйидаги ҳадис буни қўллайди:
لا يبقى بر ولا فاجر إلا دخلها، فتكون على المؤمن بردًا وسلامًا، كما كانت على إبراهيم، حتى إن للنار ضجيجًا من بردهم، ثم ينجي الله الذين اتقوا، ويذر الظالمين فيها جثيًّا
“Яхши бўлсин ва ёмон бўлсин бирорта одам дўзахга кирмай қолмайди. Худди (гулҳан) Иброҳим (алайҳиссалом)га саломат бир макон бўлгани каби дўзах ҳам мўминга салқин ва саломат жой бўлади. Ҳатто мўминларнинг салқинидан дўзахнинг қичқириғи бўлади. Сўнгра Аллоҳ тақводор бўлганларни дўзахдан қутқаради ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида жаҳаннамда қолдиради” (Имом Аҳмад ривояти)
3. Мўминларнинг дўзахга кирмасдан унинг олдида – маҳшаргоҳда тўпланиб туришлари назарда тутилган.
Машҳур тобеин Убайд ибн Умайр ибн Қатода шундай тафсир қилганлар. Ушбу тафсирни араб тилидаги услуб ҳам қўллайди. Масалан арабларда تَرِدُ الْمَاءَ (таридул мааъа) деганда “сувнинг олдига келиб, ўша сувдан ичмаслик”ка айтилади. Бундан оятда келган “وَرَدَ” сўзи ҳам дўзах олдига келиб, унга кирмаслиги тушунилади.
Ушбу ояти каримани бундан бошқа тафсир қилганлар ҳам бор, лекин энг машҳур ва мўътабарлари шулар.
Мазкур тафсирлардан қайси бири тўғри бўлишидан қатъий назар, мўминлар Қиёмат куни дўзахни ўз кўзлари билан кўришлари ва ундан Аллоҳ нажот бериши келиб чиқади. Бунинг ҳикмати шуки, мўмин киши иймоннинг нақадар буюк неъмат эканини ҳис қилади. Ўша иймон унинг қўлидан етаклаб, жаннатга соғ-саломат олиб киради. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизга ушбу масалани эслатиб, Қуръонда шундай деган:
فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ
“Бас, (ўша куни) ким дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, демак, у (катта) ютуққа эга бўлибди” (Оли Имрон сураси, 185-оят).
Аммо кофир кимса эса, унга аввал жаҳаннам кўрсатилади. Дўзахга киришидан олдинги ушбу кўриш кофир учун ҳасрат, надомат ва қўрқув бўлади. Чунки, у бироздан кейин ўша дўзахга киришини, ундан қутулолмаслигини билади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
МЎЪЖИЗА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Я зал жалоли вал икром» дуосини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар», деб айтдилар.
Маъноси: «Эй улуғлик ва иззатҳурмат эгаси».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 21-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 17-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:50
⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:09
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:30
⏱ХУФТОН - 20:00
🔗 Улашинг: @diyonatli
Бомдод намозига тура олмасангиз
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисда бомдоднинг икки ракат суннати ҳақида сўз бормоқда. Унинг фарзининг савоби қанча экан...?
Агар сиз бомдод намозига туришга қийналаётган бўлсангиз, қуйидаги сабабларни қилишингизни тавсия қиламиз:
1. Будильникни ётоқингиздан узоқроққа қўйинг. Шунда уни ўчириш учун туришингиз керак бўлади, бу эса уйқудан уйғонишни осонлаштиради.
2. Агар жуда қаттиқ ухласангиз, иккита баланд овозли будильникдан фойдаланинг. Бирини тўшакнинг ёнига, иккинчисини узоқроққа қўйинг.
3. Ухлашга ётишдан олдин дуо қилинг: “Аллоҳим, бомдод намозига туришимга тавфиқ бергин”.
4. Оила аъзоларингизга сизни уйғотишларини тайинлаб қўйинг.
5. Дўстингиздан сизни телефон қилиб намозга уйғотишини сўранг.
6. Эрта ётинг. Қанчалик кеч ётсангиз, бомдод намозига туришингиз шунчалик қийин бўлади.
7. Унутмангки, шайтон сизни “ҳали тун узоқ, ухлайвер”, деб алдайди. Агар туришга дангасалик қилсангиз, шайтонга эргашган бўласиз. Танлов ўз қўлингизда...
8. Уйғонганингизда қуйидаги дуони ўқинг: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур. Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.
9. Кейин ушбу зикрни қилинг: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
Биродари ёрдамида бўлган банданинг мададкори Аллоҳдир
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?
ЖАВОБ: Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.
Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10 оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.
Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ СУННАТЛАРИНИ ЎРГАНАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAЖума куни салавот айтиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги.
2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatliАЛЛОҲнинг борлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ягона яратувчининг борлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатлардан биридир. Айримлар “Борлиқ тасодифан пайдо бўлган” деган қарашни илгари сурадилар. Бироқ тасодифий ҳодисалар бу қадар аниқ интизомни вужудга келтирмайди. Коинотга назар солсак уни неча миллион йиллардан бери бир низомда, заррача оғишмай аниқ тартиб асосида ўз вазифасини бажараётганига гувоҳ бўламиз.
Баъзи олимлар коинот дастлаб ҳаракатсиз митти заррачадан иборат бўлганини, кейин бу заррача ҳаракатланиб кенгайгани ва борлиқ тартиб билан шакллана бошлаганини айтадилар. Бироқ ўша заррачани ким яратган? Уни қайси куч ҳаракатга келтирган? Яна кимлардир тирик организмлар сувдан пайдо бўлади ва кейин кимёвий қонуниятлар асосида ривожланади дейдилар. Хўш, ўша кимёвий қонунлар қандай пайдо бўлган?
Бу мавзуда узоқ тортишиб ўтирмоқчи эмасмиз. Яратганнинг буюк мўжизаларидан бири шуки, У Зот ўзининг азалий илми ила борлиқнинг Яратувчисини инкор қилувчилар ҳар замонда бўлгани ва бундан кейин ҳам бўлишини, улар залолатда эканлигини олдиндан маълум қилган:
“Осмонлар-у ерни яратилишига уларни гувоҳ қилмадим. Ўзларининг яратилишига ҳам. Мен адаштирувчи кимсаларга суянмадим ҳам” (Каҳф сураси, 51-оят).
Башарият ичида ўз қарашлари билан одамларни адаштириб, осмонлар ва ернинг, инсонларнинг пайдо бўлиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрувчиларга кўп бора гувоҳ бўлмоқдамиз. Айримлар инсонларни маймундан тарқалган деган уйдирма гапларга ҳали ҳам эргашиб юрибди. Дейлик фаразан бу қараш тўғри бўлганида нега ер юзида ҳали ҳам маймунлар бор? Нега айримлар одамга айланган-у эволуция жараёни бу маймунларга таъсир қилмаган? Тур тарқалиши учун эркак ва урғочи навлар бўлиши керак. Лекин эволуцион қараш тарафдорлари эволуция нега икки жонзотнинг бири эркак маймунга, иккинчиси урғочи маймунга айланишига сабаб бўлганини изоҳлаб бера олмайдилар.
Бундай қарашдагилар билан узоқ тортишиб ўтирмаймиз. Уларга айтадиган бир гапимиз бор: аслида эволуцион назария тарафдорларининг борлиги биз учун Аллоҳнинг ҳақ эканини исботлайди. Қандай қилиб? Аллоҳ таоло борлиқ ва инсоният пайдо бўлиши борасида одамларни адаштирадиган тоифалар чиқишини олдиндан айтган. Агар улар бундай нотўғри қарашларни даъво қилишмаганида, инсониятнинг пайдо бўлиши борасида ихтилофлар бўлмаганида кофирлар: “Қуръонда инсониятнинг пайдо бўлиши борасида турли адаштирувчи тоифалар чиқиши айтилган. Нега бундай тоифалар чиқмаяпти?” деган бўлишарди. Бироқ Қуръонда айтилган нарса бўлди.
Яқин замонларда ҳам ўша тоифалар инсоннинг пайдо бўлиши ҳақида ёлғон қарашларни тарқатишди ва бу қарашни айнан диндан тўсиш ҳамда Аллоҳни инкор этиш учун қилдилар.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, неча асрлар ўтса-да Қуръонда айтилган адаштирувчи, Аллоҳдан тўсувчи тоифалар чиқди. Борлиқ ва инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақидаги ёлғон назарияларини айнан Исломдан тўсиш воситаси қилиб олдилар. Улар чиқиб инсонларни ҳақиқатдан тўсмоқчи бўлдилар. Аслида эса Аллоҳнинг олдиндан айтиб қўйган хабарини исботлаганларини билмадилар.
Яъни ким бўлмасин “Борлиқни Аллоҳ яратмаган” деган даъвони қилса биз унга “Нима сен борлиқ пайдо бўлганини ўз кўзинг билан кўрганмидинг?” деймиз. Агар жавоби “Йўқ, кўрмаганман” бўлса “Унда ким билан тортишяпсан?” деймиз.
Борлиқнинг ягона яратувчиси Аллоҳ таолодир. Бирорта инсон борлиқни, коинотни “мен яратганман” деган даъвони қила олмайди.
Бу дунёда агар одам боласи кичкинагина нарсани ихтиро қилса бутун оламга жар солиб уни ихтиро қилганини эълон қилади. Нега энди бу коинотнинг Яратувчиси бу ҳақда айтмаслиги керак?
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НИКОҲСИЗ ЭКО ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?
CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий никоҳ бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга оширишни жоиз деб ҳисоблайдилар. Сиз бу борада қуйидаги фатвони ўқиб чиқинг (https://t.me/diniysavollar/270).
Фарзанд кўрмаслик ҳам Аллоҳ таолонинг синови ва дардларнинг бири ҳисобланади.
Қуръони Каримнинг Шўро сурасининг 49-50 оятларида:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ
"Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур".
أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
"Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай*. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир".
Бу оятдан маълум бўладики, фарзандли бўлиш ёки бепуштлик Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати билан содир бўлади. Ҳар бир мўмин инсон ўзининг тақдирини қабул қилиб, унга шукр қилиши ва бу синовга чиройли сабр қилиши лозим.
Бироқ, касалликдан даволаниш динимиз кўрсатмасидир. Шунинг учун сиз ҳам Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилган ҳолатда фарзанд кўриш чораларини ҳалол йўлларидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Руҳий_тарбия
МУРОБАТА (33-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/DBYFzXfpKsU
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
