ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 595
订阅者
-124 小时
-17
+1030
帖子存档
Ахборот тарқатиш ва журналист одоби Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиг
Ахборот тарқатиш ва журналист одоби Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар). Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят). Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят). Имом Шофиъий айтадилар:
"Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”.
Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш. Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик. Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ:
"Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”,
деганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар:
"Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”.
Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза БИЗ ҚИЛАЁТГАН ИШЛАР ФАРЗМИ ЁКИ РИЁ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай б
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган қассобдан бошқа қассоб бўлмаса ва бу киши маст ҳолда жонлиқ сўяётган вақтда сўйишнинг қоидаларини, тасмия ("бисмиллаҳи Аллоҳу акбар")ни идрок қилиб тўлиқ айта олса, сўйган жонлиғини ейиш жоиз. Агар сўйиш қоидаларини идрок эта олмайдиган даражада бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш дуруст эмас. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бу борада бундай деган: مِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ وَالسَّكْرَانُ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَكَذَا السَّكْرَانُ “Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра шаръий сўйишга ақли етмайдиган ёш боланинг, мажнун ва мастнинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш ҳалол. Мастнинг ҳукми ҳам шундай” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Имкон қадар покиза, ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган сўйиш ишининг сир-асрорларини ўрганган қассобларга ҳайвон сўйдириш лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарз намозлари сўнгидан бажа
#Ҳадис Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарз намозлари сўнгидан бажариладиган бир неча тасбеҳлар борки, уни айтувчи киши ноумид қолмайди. Улар ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»дир», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти». Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ... КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:06 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео Ҳаж ибодати ҳақида «ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/NL6Sd4pphCg Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Мақола ГИЁҲВАНДЛИК — ЖАМИЯТНИНГ ИЛЛАТИ Муқаддас динимизнинг барҳаёт таълимоти Аллоҳ таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга ке
#Мақола ГИЁҲВАНДЛИК — ЖАМИЯТНИНГ ИЛЛАТИ Муқаддас динимизнинг барҳаёт таълимоти Аллоҳ таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга келган ҳар бир инсоннинг жисми, ақли ва руҳиятига таъсир қиладиган ва зарар берадиган турли зарарли ичимликлардан, барча турдаги гиёҳвандлик, чекиш каби иллатлардан сақланмоғи вожиб бўлади. Гиёҳвандлик Аллоҳ таолo инсонга ато этган жон, жисм, ақл ва мол-мулк каби неъматларининг заволига сабаб бўлаётганини бугун ҳамма яхши тушуниб турибди. Бироқ, шунга қарамай, бу нарсалар кўпайса кўпайяптики, лекин камаймаяпти. Наркотик модда истеъмол қилиб юрганлар орасида эркагу аёл ҳам, ёшу қари ҳам, мактаб, коллеж, лицей, институт, университет талабалари ҳам топиляпти. Бунинг сабаби нима? Бунинг сабаби – Аллоҳ ва Унинг Расулининг амрига юрмаслик, қиёмат ва охиратдаги сўроқ-саволдан қўрқмасликдир. Инсон нафсини жиловлай олмаяпти. Демак, бу борада бизга энг катта ёрдам берадиган муолажа руҳий тарбиядир. Ҳар биримиз ўзимизнинг, фарзандларимизнинг руҳий тарбияси билан жиддий шуғулланмоғимиз керак, чунки инсон ўз нафсини жиловлай олсагина бу ажал оғусидан ўзини тўхтата олади. Нима учун кўпчилик бу заҳри қотилни тотиб кўради? Чунки улар мана шу тамаки маҳсулотлари ёки гиёҳванд моддалари билан ҳаётдаги муаммоларимни, ғам-ташвишларимни бироз унутаман, асабим бузилиб, юрагимнинг сиқилганини аритаман деб ўйлашади. Ваҳоланки, уларни истеъмол қилган билан бу муаммолар йўқолмайди, бу ташвишлар бартараф бўлмайди, инсон ўзини ўзи алдаб, қисқагина фурсат уларни эсидан чиқаради, холос. Ожизу нотавон инсон буни билиб туриб, ўзини ажал домига ташлайди. БАТАФСИЛ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИМОМГА САЖДАИ САҲВДА ИҚТИДО ҚИЛИШ CАВОЛ: Масжидга келсам, имом салом берди. Намоз тугабди деб турсам, имом са
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИМОМГА САЖДАИ САҲВДА ИҚТИДО ҚИЛИШ CАВОЛ: Масжидга келсам, имом салом берди. Намоз тугабди деб турсам, имом саждага бориб, саждаи саҳв қилди. Кейин мен имомга иқтидо қилиб, жамоатга қўшилдим. Бу ҳолатда тўғри йўл тутдимми? Чунки асосий намоз тугаб, имом салом бериб бўлдику? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўғри йўл тутгансиз. Чунки саломдан кейин саждаи саҳв қилиш, ундан кейин ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб салом бергунига қадар имом намозда турган ҳисобланади. Биринчи берган саломи билан намоз тугади дейилмайди. Бу борада Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ бундай деган: فإن سها الإمام في صلاته فسجد للسهو، ثم اقتدى به رجل في القعدة التي بعدها صح اقتداؤه؛ لأن الإمام في حرمة الصلاة بعد، “Имом намозда бирор амални унутиб қўйди ва шу учун саждаи саҳв қилди. Кейин бир киши шу қаъдада унга иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри бўлади. Чунки имом ҳали ҳам намоз ичида турган ҳисобланади” (“Мабсути Сарахсий” китоби). وأجمعوا على أنه لو عاد إلى سجود السهو ثم اقتدى به رجل يصح اقتداؤه به، “Имом (саломдан кейин) саждаи саҳв қилса ва бир киши шу ҳолатда иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри ҳисобланади. Бунга уламолар ижмо (иттифоқ) қилишган” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Демак, бундай ҳолатда имомга иқтидо қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЗИКРГА БЕҲУРМАТЛИК ҚИЛМАНГ! Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоз сўнгида ўттиз уч
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоз сўнгида ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб, охирида юзинчисини «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», деб айтса, агар гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:06 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Haj2024 #Hojining_odobi 😎 ИНСОН АМАЛИ БИЛАН ГЎЗАЛ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қи
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган: فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ “Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби). فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع “Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза МЎМИНЛАРНИ ҚУРЪОНДАГИ СИФАТИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

ОТИНОЙИЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва м
+5
ОТИНОЙИЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” маркази катта мажлислар залида отинойилар учун бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди. Семинар маъруза-амалиёт тарзида олиб борилди. Ўқув семинарини Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов сўзи билан очиб, “Исломда гендер тенгликнинг ўзига хос тамойиллари” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, отинойилар семинар давомида малакали устозлар томонидан Ислом таълимотида никоҳ муносабатлари; Фиқҳ илмининг аҳамияти; Ижтимоий байрам ва уларни нишонлаш каби мавзуларда маърузалар тингладилар. Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, савол-жавоб, баҳс-мунозара дебат усулларидан фойдаланилди. Шу билан бирга, отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди. Тадбир сўнгида айни кунларда юртдошларимиз Исломнинг бешинчи рукни бўлмин ҳаж ибодатларини тугатиб Ватанимизга қайтиб келаётганига урғу берилиб, ҳожиларни дабдабасиз кутиб олиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик зарурлигин алоҳида таъкидланди. Акс ҳолда риё ва хўжакўрсин бўлиб қолиши, бунинг оқибатида ҳожининг барча ибодатлари савоби йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги тушунтирилди. Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli