cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 976
مشترکین
+124 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+4030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz
نمایش همه...
👍 3
01:10
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #Маъруза НАФСИМ НИМА ДЕЙДИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Абу Ҳурайрадан (р.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.a.в.): «Агар сизлардан бирингиз мол-дунё ва ҳусн-жамолда юқоридаги кишига қараса, ўзидан паст бўлган кишига ҳам қарасин», дейилган. (Яъни, аввалгини кўриб ўксиган бўлса, кейингини кўриб шукр қилади.) Имом Бухорий ривояти @fitratuz
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:45 ⏱ШОМ - 19:56 ⏱ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: @diyonatli
نمایش همه...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz
نمایش همه...
👍 1
ЧАҚИМЧИЛИК Чақимчилик қилишнинг сабаблари 1. Гапи нақл қилинаётган шахсга ёмонлик етказиш нияти. 2. Гап айтилаётган одамга яхши кўриниш. 3. Ўзини ўзи хурсанд қилиш ва бошқалар. Чақимчиликнинг зарарлари: 1. Чақимчилик дўзахга олиб борувчи йўлдир. 2. Чақимчилик улфатлар орасида адоват оловини ёқади. 3. Чақимчилик озор, зарар, алам, хусумат ва нафратдир. 4. Чақимчиликнинг охири войдир. 5. Чақимчилик яхшиликларни кетказади. 6. Чақимчилик пасткашлик, қўрқоқлик, заифлик, макр, ялтоқлик ва мунофиқликдир. ЧАҚИМЧИЛИКНИ ДАВОЛАШ Аввало чақимчи қиладиган чақимчилиги туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари чақимчилик қилинган одамга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин. Чақимчилик пайти бўлиб қолса, ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Агар ўзини айблардан холи деб билса, шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ўзини ўзи энг ёмон айблардан бири - чақимчилик ила булғамасин. Ўзининг айби бўла туриб, бошқаларни айблашдан уялсин. Ўзи ҳақида бировнинг чақимчилик қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгалар ҳақида чақимчилик қилишни истамасин. Чақимчиликга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилиш пайида бўлсин. Дарднинг давоси уни келтириб чиқарган сабабини йўқ қилиш ила бўлади. Чақимчи билан қандай муомалада бўлинади? Бу ҳақда имом Заҳабий айтади: «Кимга чақимчилик етиб келса ва унга: «Сен ҳақингда Фалончи ундай деди, бундай деди», дейилса, қуйидаги олти тавсияни амалга оширсин: 1. Чақимчига ишонмасин. Чунки у чақимчилиги сабабли фосиқ бўлди. 2. Уни бу ишдан қайтарсин. Унга насиҳат қилсин ва чақимчилигини қораласин. 3. Аллоҳ таоло учун уни ёмон кўрсин. Чунки Аллоҳ таоло чақимчини ёмон кўради. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш вожибдир. 4. Чақимчилик қилинаётган одам ҳақида ёмон гумонга бормасин. Чунки Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (12-оят). 5. Чақимчилик уни қарши тараф зиддига олиб бормасин. 6. Чақимчининг гапини бошқаларга айтиб, ўзи чақимчилик қилиб юрмасин. "Руҳий тарбия" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
👍 5
01:54
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #Маъруза ИНСОНЛАРНИ ҲАЛОКАТГА БОШЛОВЧИ ОМИЛЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Бомдоднинг суннатини ўқишга улгурмаган фарздан кейин ўқийдими? Cавол: Китобларда: “Жамоатга келган киши гарчи бомдодга иқомат айтилган бўлса ҳам, суннатни ўқиб, кейин имомга иқтидо қилади”, дейилган. Бу гап: “Иқомат айтилганидан сўнг фарздан бошқа намоз йўқ”, мазмунидаги ҳадисга зид эмасми? Аслида ушбу ҳадисга кўра киши гарчи бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса ҳам имомга эргашиши керак эмасми? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз айтган ҳадисни имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳи Муслим” китобида ривоят қилган. Лекин масалага битта ҳадис билан хулоса чиқариш ёки мазҳаббошилар, мужтаҳид уламоларни ҳадисга зид равишда фатво айтишда айблаш катта хато ҳисобланади. Чунки мужтаҳид уламоларимиз бу борадаги барча ҳадисларни ўрганиб, бир-бирига мувофиқлаштириб кейин масалани баён қилишган. Сиз ҳадисга зид, деб ҳисоблаётган масала ҳам ана шундай масала саналади. Бир нарсани билиш лозимки, ҳадислар бир-бирини тўлдириб ёки биридаги умумий маънони бошқаси хослаб ҳам келади. Сиз келтирган ҳадисдаги умумий маънодан бошқа ҳадислар бомдоднинг суннатини истисно қилади. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар”, деганлар. Имом Таҳовий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “У киши яъни Абу Дардо масжидга кирганларида, инсонлар бомдод намозига саф тортиб, ўқиётган бўлсалар, у киши масжиднинг бир четида бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиб, сўнг жамоатга қўшилар эдилар”. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига Бомдоднинг икки ракатига одатланганлари каби қаттиқ одатланмаган эдилар” (Муттафақун алайҳ). Абдуллоҳ ибн Абу Мусодан ривоят қилинади: “Имом бомдод намозини ўқиётган вақтда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу келди. Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган экан, бир устуннинг орқасида суннатни ўқиди” (Имом Абдурраззоқ ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудек саҳоба шундай йўл тутганидан бомдод намозининг суннати истисно қилинганини тушуниш мумкин. Чунки улуғ саҳобий бундай ҳадисни билмаган ёки амал қилмаган дейиш мутлақо мумкин эмас. Бу каби ҳадислар кўп. Хусусан, Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳ “Эълоус-сунан” китобларида бу каби ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Ибн Аббос, Ибн Умар каби саҳобийлардан розияллоҳу анҳум нақл қилиб келтирганлар (“Эълоус-сунан” китоби). Шундай экан, бу ҳолатда нима қилиш керак. Ўқийди, десак, сиз келтирган ҳадисга зид иш тутган бўлади. Ўқимайди, десак, кейинги ҳадисларга зид иш қилган бўлади. Бомдоддан кейин ўқиб олади дейилса, уламолар бундай қилишни макруҳи таҳримий дейишган. Чунки саҳиҳ ҳадисларда бомдод вақти киргач, бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намоз ўқишдан қайтарилган. Мана шундай пайтда мужтаҳид имомларимизнинг машаққатли меҳнати намоён бўлади. Улар мазкур мазмундаги барча ҳадисларни батафсил ўрганиб чиққандан кейин масалаларни баён қилишган. Кейинги уламолар бу масалаларни китобларида келтиришган. Жумладан аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор” китобида бундай деган:
“Фарз намозга иқомат айтилганда нафл ўқиш макруҳдир. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир. Гарчи ташаҳҳуд бўлса ҳам жамоатга улгуришга умид бўлса, суннатни ўқийди. Агар улгура олмаслик хавфи бўлса, суннатни бутунлай тарк қилади. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир дейилди. Чунки бу ҳақда имом Таҳовий ва бошқалар “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозига иқомат айтилганда масжидга кирдилар ва бир устуннинг орқасида бомдоднинг суннатини ўқиб олдилар”, деган ҳадисни ривоят қилишган. Бу воқеа Ҳузайфа ва Абу Мусо розияллоҳу анҳумоларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Бундай ишни Умар, Абу Дардо, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар ҳам қилгани ривоятларда айтилган. Тобеинлардан Ҳасан Басрий, Масруқ ва Шаъбийлар ҳам шундай йўл тутишган”.
نمایش همه...
👍 4
Хулоса қилиб айтганда: иқомат айтилганидан кейин бомдоднинг икки ракат суннатини агар фарзига улгуриш имкони бўлса, дарҳол масжиднинг чети ёки бирор устуннинг орқасида ўқиб, сўнг фарзга қўшилади. Агар суннатларни ўқиса, фарзга улгура олмаса, у ҳолда уларни тарк қилиб, фарзни ўқиш учун жамоатга қўшилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
Fitrat.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз:

https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Вакиллик рақами: Тел: 951771454 Таклифлар учун @fitratuzadminbot

👍 2
01:58
Video unavailableShow in Telegram
#Видео БУ ДУНЁ ҚАЙТАР ДУНЁ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
👍 1