Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 683
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-47 روز
+1830 روز
آرشیو پست ها
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 8-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:40
⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:02
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:15
⏱️ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
@diyonatli
#muftiy_minbari
📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ФОЛБИННИНГ ГАПИ
CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Оят
«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)».
Қоф сураси, 18-оят.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 7-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:40
⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:02
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:40
⏱️ШОМ - 17:16
⏱️ХУФТОН - 18:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 6-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 4-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:39
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:01
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:40
⏱️ШОМ - 17:19
⏱️ХУФТОН - 18:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
Соҳта салафийлар ҳақиқатан ҳам бирми?
Ҳозирги замонамизда соҳта салафийлар томонидан қуйидаги: “Эй биродар нега биз фақатгина Қуръон ва суннатга ва уларда келган саҳиҳ хабарларга эргашмаслигимиз керак”, деяётган даъво гапларини эшитиб қоламиз.
Албатта бу гап оддий мусулмонга жудаям ишончли кўриниши мумкин ва умматни бирлашишига олиб борадиган нарсадек туюлиши мумкин. Гўёинки улар айтганлари амалга ошса умуман ихтилоф ва фитна бўлмайдигандек ҳамда уламолар ўртасида ихтилофлар барҳам топадигандек.
Мана шу каби гапларни эшитган оддий мусулмон одам ўз навбатида ўзини тўрт фиқҳий мазҳабдан бирига эргашаётганини айб санаб осонгина ўшаларни гапига алданиб қолади.
БАТАФСИЛ
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб, иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом ва муаззини тайин қилинган ҳамда қавми бўлган масжидларда жамоат намози адо қилингач, бошқа одамлар иккинчи жамоат бўлиб, аввалги имомнинг меҳробида, азон ва такбир айтиб намозни адо қилишлари макруҳдир.
Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
وَإِذَا دَخَلَ الْقَوْمُ مَسْجِدًا قَدْ صَلَّي فِيهِ أَهْلُهُ كُرِهَتْ لَهُمْ أَنْ يُصَلّوا جَمَاعَةً بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَلَكِنَّهُمْ يُصَلُّونَ وُحْدَانًا بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلَا إِقَامَةٍ
“Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу мавзуда Аллома ибн Обидийн бундай ёзадилар:
وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ إذَا لَمْ تَكُنْ عَلَى الْهَيْئَةِ الْأُولَى لَا تُكْرَهُ وَإِلَّا تُكْرَهُ وَهُوَ الصَّحِيحُ ، وَبِالْعُدُولِ عَنْ الْمِحْرَابِ تَخْتَلِفُ الْهَيْئَةُ كَذَا فِي الْبَزَّازِيَّةِ .وَفِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْوَلْوَالِجيَّةِ : وَبِهِ نَأْخُذُ
“Имом Абу Юсуфдан нақл қилинади: “Агар кейинги жамоат олдинги жамоатнинг кўринишида бўлмаса, макруҳ саналмайди. Акс ҳолда эса, макруҳ саналади. Саҳиҳ гап шудир. Кейинги жамоатнинг имоми меҳробдан ташқарида туриши билан ҳайъат (кўриниш) ўзгарган бўлади. (“Баззозийя”). “Татархонийя” китобида “Валволижийя”дан нақл қилинишича, “Биз ушбу фатвони оламиз, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Мазкур ва бошқа китоблар ибораларига кўра, бир четда, кўпчиликни йиғиш учун бир-бирини чақирмасдан, азон ва такбир айтмасдан иккинчи жамоат бўлиши кароҳиятсиз жоиздир.
Муайян бир имом ва муаззини йўқ ҳамда қавми бўлмаган, йўловчилар учун қурилган масжид, шунингдек, аэропорт, вокзал, меҳмонхоналарда ташкил этилган намозхоналарда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай бундай келган:
وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ الْجَمَاعَةِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ فِي مَسْجِدِ مَحَلِّهِ لَا فِي مَسْجِدِ طَرِيقٍ أَوْ مَسْجِدٍ لَا إِمَامَ لَهُ وَلا مُؤَذِّنَ
“Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас”.
Ҳар бир мўмин имкон қадар намозларни масжидда асосий жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Биринчиси бўлмаса, кейинги жамоатга улгураман, деган нотўғри тушунчадан узоқ бўлиш керак. Бу тушунча суннатга мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади.
Лақаб эса икки турли бўлади:
1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир.
2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Руҳий_тарбия
Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. ( 3-қисм 39-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
👉Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Руҳий_тарбия
Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. ( 3-қисм 39-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/MM3zOeq1lI4
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиққанимизда кишиларга қийинчилик етди. (Мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги кишиларга (саҳобаларга) ҳеч нарса берманглар. Шунда атрофидаги кишилар тарқалиб кетади. Агар Мадинага қайтсак, кучли бўлганлар кучсизларни у ердан чиқариб юборади» (яъни, ўзини кучли, Расулуллоҳни эса кучсиз, деб айтмоқчи), деганида, мен бунинг хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказдим. У зот Абдуллоҳ ибн Убайни олиб келиш учун одам юбордилар. У (мунофиқ) келиб бу сўзларни айтмадим, деб қасам ичди. Шунда одамлар: «Зайд ибн Арқам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон ишлатибди», дейишди. Бу сўзлар мени ранжитди. Ҳатто Аллоҳ таоло менинг сўзимни тасдиқлаб «Қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар... » оятини нозил қилди. Кейин Расулуллоҳ уларни қилган гуноҳларига истиғфор айтиш учун чақиртирдилар. Лекин улар бошларини эгиб келмадилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Дуо
ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".
Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.
Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!
👉 @diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин
Хайрли кунлар...
@diyonatli
