uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 599
Підписники
+324 години
-17 днів
+1030 день
Архів дописів
#xabar #imom_termiziy ✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президент
#xabar #imom_termiziy ✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ФОТИҲАДАН АВВАЛ ЗАМ СУРА ЎҚИШ CАВОЛ: Мен баъзида адашиб, Фотиҳадан олдин зам сура ўқиб қўяман. Ўқиётиб эсимга
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ФОТИҲАДАН АВВАЛ ЗАМ СУРА ЎҚИШ CАВОЛ: Мен баъзида адашиб, Фотиҳадан олдин зам сура ўқиб қўяман. Ўқиётиб эсимга тушиб, кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намоз бузилмайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фотиҳани зам сурадан аввал ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Шунинг учун агар Фотиҳадан аввал зам сура ўқиб қўйса, Фотиҳани ўқиб, ортидан зам сура ўқийди. Намоз охирида вожибни тарк қилгани учун саждаи саҳв қилади. Агар бир оят ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса ва бу оят намоздаги қироатнинг фарзини адо қиладиган даражада узун бўлса, бу ҳолатда ҳам саждаи саҳв қилади. Озгина ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: ومن سها عن فاتحة الكتاب في الأولى أو في الثانية وتذكر بعد ما قرأ بعض السورة يعود فيقرأ بالفاتحة ثم بالسورة قال الفقيه أبو الليث: يلزمه سجود السهو وإن كان قرأ حرفا من السورة وكذلك إذا تذكر بعد الفراغ من السورة أو في الركوع أو بعد ما رفع رأسه من الركوع فإنه يأتي بالفاتحة ثم يعيد السورة ثم يسجد للسهو۔‘‘ “Намозхон биринчи ёки иккинчи ракатда унутиб Фотиҳа сурасини ўқимай, зам сура ўқиса, суранинг маълум жойига келганда Фотиҳани ўқимагани эсига тушиб қолса, дарҳол Фотиҳани бошлайди. Кейин зам сура ўқийди. Фақиҳ Абул Лайс бундай деган: “Бу кишига саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи сурадан бир ҳарф ўқиган бўлса ҳам”. Агар зам сурани тугатиб ёки рукуда ё рукудан бошини кўтарган вақтда эсига тушиб қолса, қайтиб Фотиҳани ўқийди, кейин зам сурани ўқийди (рукуни ҳам қайта қилади). Намозни охирида саждаи саҳв қилади”. “Раддул муҳтор” китобида, зам сурадан озгина ўқиб қўйган бўлса, деган сўзни қироатдаги фарз адо бўладиган миқдорда ўқиган бўлса, деб изоҳланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза #E'tiqod_mustahkamligi_yo'lida ЎЗГА ДИНДАГИ ИНСОНЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛА ҚИЛИНАДИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма аслиҳ лий диниллазий
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма аслиҳ лий диниллазий ҳува ъисмату амрий, ва аслиҳ лий дуняяллатий фийҳа маъаший ва аслиҳ лий охиратиллатий фийҳа маъадий, важъалил ҳаёта зиёдатан лий фий кулли хайрин важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шаррин», деб айтардилар. Маъноси: «Аллоҳим, ишларимни сақловчи динимни ислоҳ қил. Яшайдиганим дунёимни ислоҳ эт. Қайтишим унга бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳар бир яхшиликда ҳаётимни зиёда қил. Ва ҳар бир ёмонликда ўлимни роҳат қил». Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 20-АВГУСТ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 20-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 16-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:12 ⏱БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:37 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:20 ⏱ШОМ - 19:19 ⏱ХУФТОН - 20:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза ОТА-ОНАНИ ФАРЗАНДИДАГИ ҲАҚҚИ НИМА? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОТАГА ҚАРАШЛИ УЙНИ МАҲРГА БЕРИШ CАВОЛ: Ўғли уйланаётган вақтда келинга маҳр сифатида отасининг уйини бериши м
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОТАГА ҚАРАШЛИ УЙНИ МАҲРГА БЕРИШ CАВОЛ: Ўғли уйланаётган вақтда келинга маҳр сифатида отасининг уйини бериши мумкинми? Бу маҳрга ўтадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гарчи отасининг уйи бўлса ҳам Маҳрга келишилган уй отанинг мулки бўлса, уни маҳр сифатида аёлига бера олмайди . Чунки у бировнинг мулки ҳисобланади. Бировнинг мулкини эса, бошқага сотиши, ҳадя қилиши ёки маҳр сифати бериши дуруст эмас. Бу борада фиқҳий манбаларда шундай баён қилинган: ومنها أن يكون مملوكا للواهب فلا تجوز هبة مال الغير بغير إذنه لاستحالة تمليك ما ليس بمملوك للواهب “Бирор нарсани ҳадя қилишнинг шартларидан бири шу нарса ҳадя қилувчининг мулки бўлиши керак. Бошқанинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиш мумкин эмас. Чунки ҳадя қилувчининг мулки бўлмаган нарсани бошқага бериш имконсиздир” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Аммо отаси уйни ўғлига ҳадя қилган бўлса, шунда ўғил уйни аёлига маҳр сифатида бериши мумкин. Уй келинга маҳр бўлиб ўтгандан кейин бутунлай унинг ҳақига айланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза #E'tiqod_mustahkamligi_yo'lida МУСУЛМОНЛАРГА УРУШ ҚИЛМАГАН ҒАЙРИДИНЛАР БИЛАН ТИНЧ-ТОТУВ ЯШАШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ номи билан машаққатли ба
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ номи билан машаққатли балодан, бахтсизликнинг энг паст даражасидан, қазо (қадар)нинг ёмонидан ва душманнинг ичқоралигидан паноҳ тиланглар», деб айтдилар, яъни «(Сизлар): «Аъузу биллаҳи мин жаҳдил бало ва даракиш шақои ва суъил қазо ва шамотатил аъдои», деб дуо қилинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Вақтни бошқаришни ўрганамиз! Ҳамманинг вақтни тартиблаш, кунлик режа тузиш борасида алоҳида услуби бор. Лекин вақтни низомга солиш борасида ҳамма учун умумий бўлган асослар ҳам борки, уларни ҳозир сиз билан улашамиз: - Фикрларингизни, режаларингизни вароққа ёки компютерга ёзиб олинг. Бу реъжангизга ўзгартиришлар, тузатишлар киритишингизда ёрдам беради. Қайсидир реъжангизга тузатиш киритмоқчи бўлсангиз уни ўчириб юборманг. Чунки бу табиий ҳолат. - Энг муҳим ишларни биринчи ўринга қўйишга одатланинг. Бир нечта вазифалар битта вақтга тиқилса, ўзингиз учун энг фойдалисини, бошқаларга зарар бермайдиганини танланг! - Мақсадларингизни, режаларингизни вақти-вақти билан ўқиб туринг. Муваффақият қозонишда, вақтдан ютишда замонавий техникалардан фойдаланинг! - Хонангизни, дарс столингизни, машинангизни ва сизга алоқадор ҳамма буюмларингизни тартиблаб юринг. Бу вақтингиз зое кетмаслигида сизга ёрдам беради ва сизни чиройли ҳолатда бошқаларга намоён этади. - Кунлик режангизни бузадиган нарсалардан эҳтиёт бўлинг. Масалан, дангасалик, ишни муддатидан кечиктириш, бошқалар билан овора бўлиб қолиш каби. Одамлар сизни ишингизда қолдириши мумкин бўлган ҳолатда уларга узрингизни айтинг. Гоҳида “йўқ” дейишга ҳам ўрганинг. - Ҳаётингиз қандай ўтиб бораётганига қаранг, яқинда ота ёки она бўласиз. Олдин оддий ходим эдингиз, энди эса директор бўлдингиз ва ҳоказо. Ҳар бир давр ўзига яраша амалларни қилишга муҳтож! Масалан, оила уларга эътибор беришга муҳтож. Оила аъзоларингиз муассасангизга бошлиқ бўлсангиз ҳам, улар билан оила даврасида ўтиришингизни хоҳлашади. Муассасангиз эса қарорлар қабул қилишингизга, сизнинг имзойингизга муҳтож! Ҳар даврда ўзига яраша мақсадларни олдингизга қўйинг ва ҳақ эгасига ўз ҳаққини беринг! Кечқурун ёки тонгда эртанги кунги режаларингизни тузиб чиқинг. Ишларнинг аҳамиятига қараб тартибини белгиларнг ва энг муҳим ишдан бошланг. Шу режангизга доим амал қилинг. Ундаги белгиланган бирор ишни амалга оширсангиз, устига белгилаб қўйинг ҳамда ишларни қисқа иборалар билан ёзинг, чунки ўқиганда нима иш эканини ўзингиз тушунсангиз бўлди-да. Ҳар кунлик жадвалдан ташқари ҳафталик жадвал ҳам тузиб олинг ва биринчи навбатда унга зарурий мақсадларингизни қўйинг. Масалaн бирор китобни ўқиб тугатиш ёхуд ишингизда фаол ҳаракат қилишга ундайдиган мақсадлар каби. Режангизни ўзгаришни қабул қилувчан қилиб тузинг. Мободо вазият тақозо этса ундан ниманидир ўчириш ёки нимадир қўшимча қилиш имкони бўлсин! Тасодифан рўй берадиган ишларга ҳам вақт ажратинг, шунақа ишларнинг ҳам ҳисобини олинг, шунда режаларингизга улгурмай қолмайсиз. Масалан, кутилмаганда уйингизга меҳмон келиб қолиши ёки машинангиз йўлда бузилиб қолиши ва ҳоказо шунга ўхшаш шошилинч ҳолатлар. Яна шуни ҳам ёдда тутингки, бу жадваллар сизни бошқариши, роботга айлантириб қўйиши керак эмас, улар сизга хизмат қилиши керак. Баъзи-баъзида реъжангиздагидан бошқачароқ ҳаракат қилиб туринг, шунда озгина дам олган бўласиз. Айниқса бирор жойга сафар қилганингизда бу жуда қўл келади. Зиёратларингиз ҳам маълум вақт асосида бўлишига, эҳтиёж нуқтаи назаридан бўлишига ҳаракат қилинг. Зиёрат қилиб, суҳбатини олмоқчи бўлган кишиларингизни тўғри танланг, сизга яхши фикрлар улаша оладиган, ғайратингизни қўзғайдиган инсонларнинг зиёратига ошиқинг. Шунда зиёратга белгилаган вақтингиздан унумли фойдаланган бўласиз. Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ Ижтимоий тармоқда ким биландир алоқа қилар эканмиз, қандайдир гуруҳ ё каналга аъзо бўлар эканмиз, кимнингдир шахсий профилини кузатар, у пост қилган фикрларига изоҳ ё фикр билдирар эканмиз, биринчи ўринда ўзимизнинг мўмин-мусулмон эканлигимизни ҳамиша ёдда тутишимиз керак. Шу билан бирга илоҳий китобимиз Қуръон ва Расулимиз алайҳиссалом қолдирган суннат бизнинг олдимизга қўйган дастуримиз бўлиши лозим. Бу барчамизга тааллуқли умумий қоида. Бундан ташқари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун алоҳида қуйидаги одоб-ахлоқ меъёрларини зикр қилиш ўринли: БАТАФСИЛ

#Видео #Маъруза ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳа
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳам қилдик. Лекин Маккада яна бир неча кун турар эканмиз. Бу ҳолатда Видолашув тавофини қайта қилиш шарт эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг барча амалларини тугатиб, ватанга қайтишдан аввал бажариладиган тавоф бўлиб, ватанга қайтишга чоғлангандан олдин қилиш мустаҳаб саналади. Агар саволда айтилгандек Видолашув тавофини қилгандан кейин яна бир неча кун Маккада қолиб кетса, қайтадан тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Лекин афзали кетишдан аввал яна Видолашув тавофини қилишдир. Аммо қилмаса, жарима, гуноҳ ёки хато ҳисобланмайди. Чунки ҳожи биринчи қилган Видолашув тавофи билан зиммасидаги вожибни адо қилган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган: لَوْ طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ تَشَاغَلَ بِمَكَّةَ بَعْدَهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ طَوَافٌ آخَرُ... وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ أَنَّهُ قَالَ إذَا طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ أَقَامَ إلَى الْعِشَاءِ فَأَحَبُّ إلَيَّ أَنْ يَطُوفَ طَوَافًا آخَرَ لِئَلَّا يَحُولَ بَيْنَ طَوَافِهِ وَبَيْنَ نَفْرِهِ حَائِلٌ . “Агар садар (видолашув) тавофини қилиб кейин Маккада бошқа ишлар билан машғул бўлса, зиммасига қайта тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган: “Ҳожи Видолашув тавофини қилиб кейин Хуфтонгача Маккада қолиб кетса, менинг наздимда қайта тавоф қилиши яхшироқ. Шунда тавофи ва ватанга қайтиши орасига бошқа иш тушиб қолмаган бўлади”. Шунинг учун ҳожи истаса, ватанга қайтишидан аввал тавоф қилса, яхши, қилмаса, ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ториқ ибн Ушам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Агар (бирор) киши Исломга кирадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу ал
#Ҳадис Ториқ ибн Ушам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Агар (бирор) киши Исломга кирадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўргатардилар. Сўнгра мана бу калималар ила дуо қилмоқни буюрардилар: «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва офиний варзуқний». Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин». Имом Муслим ривояти. Имом Муслимнинг Ториқ розияллоҳу анҳудан қилган бошқа бир ривоятида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, Раббимдан сўраган пайтимда қандай қилиб айтаман?» деганида, у зот: «(Унда): «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний, ва офиний варзуқний», деб айтгин. Чунки мана шу калималар дунёинг ва охиратингни жамловчидир», дедилар. Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени офиятда қил ва ризқлантир». Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза #E'tiqod_mustahkamligi_yo'lida ҚАЙСИ КИТОБЛАРНИ ЎҚИШНИ ТАВСИЯ ҚИЛАСИЗ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма я мусар
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма я мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тoъатика», деб айтардилар. Маъноси: «Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин». Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 ХОЛИС ИНСОН РИЁКОР БЎЛМАЙДИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 @FITRATUZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz