fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
2 689
مشترکین
-224 ساعت
+57 روز
+2430 روز
آرشیو پست ها
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 3-ИЮЛ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 3-ИЮЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:08 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:53 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 18:00 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео Ёш оилаларда ажрашувлар муаммоси «Муносабат» ток-шоуси Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Тортишувдан узоқ бўлинг! Дин масалалари бўйича тортишиш, мужодала қилиш илмнинг нурини кетказади. Имом Молик Мен ҳаётининг ав
Тортишувдан узоқ бўлинг! Дин масалалари бўйича тортишиш, мужодала қилиш илмнинг нурини кетказади. Имом Молик Мен ҳаётининг аввалги қисмини шундай раддия ва тортишувларга бағишлаб кейинчалик афсус-надомат қилган кўплаб олимларни танийман. Бундай одамларни рағбатлантирманг ва бундай баҳсларга қизиқишдан сақланинг. Муҳаммад Адам Ал-Кавсарий @fitratuz

Аллоҳга чиройли гумонда бўлиш қандай бўлади? Кўпчилик унутиб қўядиган, аммо Аллоҳ хуш кўрадиган катта ибодат бу – Аллоҳга чиройли гумонда бўлишдир! Қўрқинчлик, ёмонликлар ўраб олган, йиртқич ҳайвон ўлжасига ҳамла қилгандек инсонга маъюслик ҳамла қиладиган оламда мана шу ибодат одамларнинг қалбини юмшатиш учун келади ва уларга сакинат, хотиржамлик бахш этади. Аллоҳга чиройли гумон қилганингиз миқдорича Аллоҳ сизга хайр-барак туҳфа этади ва сиздан ёмонликларни даф этади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мен бандамнинг мен ҳақимда қилган гумонидаман: агар яхши гумон қилса ўзига яхши, ёмон гумон қилса ўзига ёмон”. Роббингизга чиройли гумонда бўлинг! Каҳф асҳоблари Роббиларига чиройли гумон қилиб ухладилар. Уйғонсалар атрофларидаги олам тамоман ўзгарган бўлади. Аллоҳ буни уларга чиройли гумонлари сабаб инъом этди. Аллоҳга чиройли гумонда бўлиш ўзи қандай бўлади? Масалан, бирор муаммога дуч келсангиз: “Аллоҳнинг раҳмати кенг, менга Ўзи кўмак беради, бу муаммодан Ўзи мени халос этади”, дейишингиз ёки моддий жиҳатдан қийналсангиз: “Аллоҳ қимирлаган жон борки, ризқини беувчи зот, мени ҳам унутиб қўймайди, албатта ризқимни беради”, дейишингиз. Мана шу Аллоҳга чиройли гумонда бўлиш демакдир. Аллоҳ сизга раво кўргани сиз учун энг яхшиси эканига доим ишонинг. Суфён ибн Уяйна айтади:
“Банда ёқтирмаган нарса у учун ёқтирган нарсасидан яхшироқ бўлиши мумкин, чунки у ёқтирмаган ҳолат уни дуо қилишга, Аллоҳга ёлворишга ундайди, хуш кўрган нарсаси эса Аллоҳни унуттиради”.
Муҳаммад Ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Аллоҳга бўлган муносабатингда рост бўл, агар рост бўлсанг, унинг меҳрибонлиги ва лутфида яшайсан. Меҳрибонлиги сени эҳтиёт бўладиган хавф-хатарларингдан сақласа, лутфи сени тақдирга рози қилади”.
Аллоҳга гумонингизни яхшилаганингиз сари Аллоҳ ҳолингизни яхшилаб бораверади. Бошқаларга яхшиликни раво кўрганингиз сари яхшилик сизга ўйламаган тарафингиздан келаверади. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аллоҳга қасамки, банда Аллоҳга қандай гумон қилса, Аллоҳ унга гумон қилганини беради. Зеро, ҳамма фазл-марҳамат Аллоҳнинг қўлида!”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Одамларни орзулар алдаб қўйди ва дунёдан ҳеч қандай яхшиликсиз, савобсиз кетдилар. Шунақа одамлардан бири: “Мен Роббимга яхши гумон қилмоқдаман”, деса билингки ёлғон гапирибди. Чунки ҳақиқатан Аллоҳга яхши гумонда бўлганида эди, яхши амаллар қилган бўларди”.
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ИНСОН ЗИММАСИДАГИ ЭНГ КАТТА ОМОНАТ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бор
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган: إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره “Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ҲОЖИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу к
#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб паноҳ тилар эдилар: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ан арудда ила арзалил ъумури ва аъузу бика мин фитнатид дуня ва аъузу бика мин фитнатил қобр». Mаъноси: «Эй Раббим, қўрқоқликдан ва бахилликдан, умрнинг зоэ бўлишидан, дунё фитнасидан ва қабр фитнасидан паноҳ беришингни тилайман». Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Янги кун, солиҳ амаллар
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ... Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuzi

#Видео Таълимга эътибор «Муносабат» ток-шоуси Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу @fitratuz
Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган: إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ “Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЁМОНЛИК ОРҚАСИДАН УНИ ЎЧИРАДИГАН ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эди
#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар». Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эди
#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар». Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1-ИЮЛ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1-ИЮЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:08 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:53 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 18:00 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Нафл намозларни овоз чиқариб ўқисак бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Нафл намозларни овоз чиқариб ўқисак бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар нафл намозни кундузи ўқисангиз, махфий ўқийсиз. Кечаси ўқисангиз, жаҳрий ёки махфий ўқиш борасида ихтиёрли бўласиз. Агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, жаҳрий ўқисангиз бўлади. Имом Бурҳониддин Марғилоний бу борада бундай деган: وَفِي التَّطَوُّعِ بِالنَّهَارِ يُخَافِتُ وَفِي اللَّيْلِ يَتَخَيَّرُ اعْتِبَارًا بِالْفَرْضِ فِي حَقِّ الْمُنْفَرِدِ ، وَهَذَا لِأَنَّهُ مُكَمِّلٌ لَهُ فَيَكُونُ تَبَعًا “Кундузги нафл намозда махфий қироат қилади. Кечасидаги нафл намозда махфий ёки жаҳрий қироат қилишда ихтиёрли бўлади. Бу ҳукм фарз намозни ёлғиз ўқиётган кишига қиёслаб олинган. Чунки нафл намозлар фарз намозларни тўлдирувчи ҳисобланади. Демак, ҳукмда у билан бир хил бўлади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА СУЗИШ, ОТ ЧОПТИРИШ ВА КАМОНДАН ЎҚ ОТИШНИ ЎРГАТИНГ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA