Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 584
Suscriptores
-424 horas
-137 días
-530 días
Archivo de publicaciones
24) «Ало?», «Hello?», «Ҳа?», «Алё?», «Да?» сўзлари билан бирга «Лаббай?», «Эшитаман?», «Ассалому алайкум!», «Қулоғим сизда?», «Нима хизмат?» каби миллий қадриятларимизга хос ва мос иборалар бор эканлигини унутмаслик;
25) телефон орқали суҳбат тугаганда, телефонни дарҳол ўчирмасдан, балки суҳбатдош билан хайрлашиб, унга яхши тилаклар тилагандан сўнг телефонни ўчириш мумкин;
26) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефонда сўзлашганда ҳам, ўрнидан туриб сўзлашилади;
27) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефонда сўзлашганда ҳам, биринчи бўлиб салом берилади;
28) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларга телефон қилганда, улар сўрашларидан олдин ўзининг кимлиги (исми, лавозими)ни айтиб таништирилади;
29) телефон қилганда суҳбатдошнинг вақтини олмаётганлигини сўраб, узр сўрашлик;
30) телефон орқали суҳбат тугагандан сўнг ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлардан олдин телефонини ўчирмаслик;
31) телефон қилинган одам телефонни биринчи бўлиб ўчирмайди;
32) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларга гудок ташламаслик;
33) агар улар шундай қилган бўлишса, дарҳол уларга қайта телефон қилиш;
34) суҳбатдошнинг рухсатисиз бошқаларга эшитиладиган даражада телефонни овозини баланд қилмаслик;
35) телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо алоқа узилиб қолса, биринчи бўлиб телефон қилган одам қайтадан телефон қилиши лозим;
36) телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилиб қолишса, сўзлашиб турган одамдан узр сўраб, дарҳол уларга жавоб берилади;
37) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларга телефон қилганда, мабодо алоқа узилиб қолса, биринчи бўлиб ўзимиз қайтадан телефон қилишимиз лозим;
38) суҳбатдошнинг шахсий маълумот (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлари, смс ва ҳоказо)ларини унинг рухсатисиз бошқаларга кўрсатмаслик, бермаслик ва юбормаслик;
39) суҳбатдош билан телефон орқали мулоқотни телефонда ёзиб олиш учун суҳбатдошнинг розилиги олинади; агар рухсат бермаса, ёзиб олинмайди;
40) бир киши билан бирга сурат ё видеога тушмоқчи бўлган одам, олдин у кишидан изн сўраб, рухсати олинади; агар рухсат бермаса, сурат ё видеога тушмаслик;
41) бир кишини сурат ё видеога олмоқчи бўлган одам ҳам, олдин у кишидан изн сўраб, рухсати олинади; агар рухсат бермаса, сурат ё видеога олмаслик;
42) телефон орқали кўриб гаплашиш учун аввал суҳбатдошнинг олдидан ўтиб, унинг розилиги олинади; агар рухсат бермаса, кўриб гаплашмаслик;
43) телефон орқали кўришиб гаплашиш учун суҳбатдошнинг розилигини олишда унга гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини ҳам огоҳлантириб қўйилади;
44) агар суҳбатдош томонидан телефон орқали кўришиб гаплашишга истак билдирилмаса, бундан асло хафа бўлмаслик;
45) агар ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефон орқали кўриб гаплашиш зарурияти бўлсагина, шунда ҳам фақат уларнинг ижозатлари билангина кўришиб гаплашиш учун телефон қилиш мумкин;
46) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларнинг рухсатларини олишда уларга ҳам гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини билдириб қўйилади;
47) агар ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга хоҳиш билдирилмаса, улардан узр сўралади;
48) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан сўзлашганда, уларнинг ҳурматларини билиб, вақтларини ортиқча олмаслик;
49) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилган бўлишса, ўз вақтида телефонни ололмаган одам, дарҳол узр сўраб қайта телефон қилади;
50) сиз телефон қилган вақтда ҳам бошқалар ололмаган бўлсалар, улардан асло хафа бўлмаслик;
"ТЕЛЕФОНнинг 60 та ОДОБИ"
Одобнинг асли – ўзини нуқсонли, бошқани – комил кўрмоқликдир.
Одоби кам бўлган – ўзини комил, бошқаларни – нуқсонли кўради.
Банда шу тўрт нарса билан юксалади:
- илм;
- одоб;
- омонат;
- иффат.
Одоби йўқнинг – илми, сабри йўқнинг – динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг – Аллоҳга яқинлиги йўқдир.
(Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ).
Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
— «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
— «Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар» (Имом Абу Довуд ривоятлари).
ЭНГ АВВАЛО, УНУТМАСЛИК ЛОЗИМКИ:
· телефон орқали биз гаплашаётган ҳам – одам;
· рўпарамиздаги одам билан мулоқот қилганда, нималарга эътибор қаратсак,
телефонда сўзлашишда ҳам шуларни инобатга олиш лозим:
1) аввало бошқа телефонга эгасининг рухсатисиз мутлақо тегилмайди;
2) агар эгаси рухсат бермаса, бошқа телефонни “Смс”, “Имена”, “Контакты” ва бошқа жойларини ўқимаслик ва қарамаслик;
3) беҳуда, манфаати йўқ, динимиз қайтарган нарсаларни ёздирмаслик, эшитмаслик ва кўрмаслик;
4) шариат ҳукмларига, миллий қадриятларимизга ва давлат қонунларига зид нарсаларни ёздирмаслик, эшитмаслик ва кўрмаслик;
5) нохуш, кўнгилни хира қиладиган, асабга тегадиган ва инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган воқеа-ҳодисаларни телефонда тасвирга олмаслик ёки овозини ёзмаслик ва уларни тарқатмаслик;
6) катта-кичик мажлислар, турли хил йиғин-йиғилишлар, ўзаро суҳбатлар ва турли мулоқотларни мажлис-йиғин раислари, суҳбатдошларнинг рухсатларисиз телефонга ёзиб олинмайди;
7) бировнинг гаплашганини эшитмаслик ва пойламаслик;
8) бошқага қўнғироқ қилаётган одам кун ва кечанинг соатларини инобатга олиб, бемаҳалда ва ноўрин қўнғироқ қилмаслик;
9) бошқага қўнғироқ қилганда ҳар бир телефон қилишни орасида 4 ракат суннат намозни вақти ўтгандан сўнг лозим бўлса, яна бир бор телефон қилинади. Шу тартибда 3 марта телефон қилинганда ҳам жавоб бўлмаса, такроран қилинмайди. Агар етказилмоқчи бўлган хабар тезкор, ўта муҳим, жуда ҳам зарур бўлса, ёзма шаклда юборилади;
10) суҳбатдош одам телефонни ўчирмаган бўлса, қизиқиб эшитиб турмасдан, дарҳол телефонни ўчириш;
11) ҳаммом, ҳожатхона жойларда телефонда гаплашилмайди;
12) транспорт воситаларини бошқариб кетаётган одам имкон қадар телефонни ишлатмаслик;
13) суҳбатдош одамни телефонда вақтини кўп олмаслик;
14) бизга телефон қилинган пайтда, ёнимиздагилардан изн, рухсат сўраб, телефонга жавоб берилади, агар зарур бўлса;
15) телефонга келган қўнғирок, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларга ўз вақтида жавоб қайтараолмаган одам, кейинроқ албатта муносиб жавоб қайтариш;
16) телефонга келган хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларни жавобсиз қолдирмасдан, имкон бўлганда муносиб жавоб қайтариш;
17) телефонга келадиган ҳар қандай ёқимсиз гап-сўз, хабар (хат, қўнғирок, савол ва ҳоказо)ларга ўзимизни ҳам, суҳбатдошни ҳам, бошқаларни ҳам асабларини бузмасдан, хушмуомала билан ўзимизга ҳам, суҳбатдошга ҳам, бошқаларга ҳам ёқимли жавоб қайтарилади;
18) суҳбатдошлар ва бошқа одамлар олдида телефон ўйнамаслик, айниқса ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар олдиларида. Чунки бундай қилиш – суҳбатдошга нисбатан ҳурматсизлик, менсимаслик ҳисобланади. Агар зарурат туғилиб қолса, суҳбатдошга узрини айтиб, рухсат сўраб телефон билан машғул бўлинади;
19) биринчи телефон қилаётган одам: «Ким бу?» демаслик. Балки аввал салом бериб, ўзини таништириб, керакли одамни сўралади;
20) ота-онасининг телефонини ўзиникидан яхшироқ ва зўрроқ телефон қилиб беришлик;
21) ука-сингилларига ҳам телефон олиб беришлик;
22) ака-опаларининг телефон сотиб олишга имконлари бўлмаса, уларга ҳам телефон олиб беришлик; аҳли аёлига ҳам телефон олиб берилади;
23) ота-она, ука-сингил, имконияти камроқ ака-опа ҳамда аҳли аёлининг телефон алоқаларининг пулларини тўлаб туришлик;
✍️ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ МУСУЛМОНЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
🛫 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида Муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.
Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.🗣Мулоқотда Муфтий ҳазратлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани, диний идоралар ўртасида алоқалари йўлга қўйилгани, ўтган Рамазон ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореянинг Сеул, Кожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда маҳаллий аҳоли ва ватандошлар билан маърифий суҳбатлар ўтказганларини айтиб ўтдилар... ⚡️ БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #janubiy_koreya MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Видео #Маъруза
МЎМИНЛАР ВА МЎМИНАЛАР БИР БИРЛАРИГА ДЎСТДИРЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚАЗО ВА ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ БИТТА НИЯТ ҚИЛИБ ТУТСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Рамазон ойинининг қазо рўзаси ва шаввол ойининг нафл рўзасини битта ният қилиб тутса бўладими ёки алоҳида тутиш керакми? Алоҳида тутиш керак бўлса биринчи бўлиб қазо рўза тутиладими, нафлми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо ва шаввол ойининг рўзасини битта ният билан тутиб бўлмайди, бундай ният қилинганда қазо рўзадан ўтади, шаввол ойининг рўзасидан ўтмайди. Биринчи қарзингизни тутинг кейин шаввол рўзасини тутинг.
Қарзингизни тутишда "Қазо рўзани тутишни ният қилдим" дейсиз. Шаввол рўзасини тутишда "Шаввол ойи рўзасини тутишни ният қилдим", деб алоҳида-алоҳида ният қиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❗️Iqror manzili: Oʻzga yurtda shoh boʻlguncha, oʻz yurtingda gado boʻl
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#асл_моҳият
💻 Адашганлар надомати
▶️ Хайрулла домла Абдуллаев
ЎМИ Хоразм вилояти вакили
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Видео #Маъруза
ОНА МЕҲРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-дунёси кўп бўлган киши бой дейилмайди. Балки ҳақиқий бой нафси тўқ бўлган кишидир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@fitratuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 16-АПРЕЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:19
⏱БОМДОД - 05:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:41
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:15
⏱ШОМ - 19:09
⏱ХУФТОН - 20:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
@diyonatli
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъда бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@fitratuz
❗️Iqror manzili: Oʻzbekiston ulamolarini eshitish jihodchilar orasida taʼqiqlangan
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#асл_моҳият
💻 Адашганлар надомати
▶️ Хайрулла домла Абдуллаев
ЎМИ Хоразм вилояти вакили
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz#duo
Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.
(Ибн Ҳиббон ривояти).
@fitratuz
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-АПРЕЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:21
⏱БОМДОД - 05:10@“ (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:46
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:15
⏱ШОМ - 19:08
⏱ХУФТОН - 20:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#hadis
Гуноҳ қолмайди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади" (Имом Табароний ривояти).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
