Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 685
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-57 روز
+2230 روز
آرشیو پست ها
#xabar #imom_termiziy
✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Буюк_имом #иқтибос
"Шубҳасиз, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг буюк имоми эдилар. Зеро, у зот тўрт минг ҳадис шайхларидан ҳадис олганлар. Шунинг учун Имом Заҳабий Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни “Ҳофизлар табақаси” номли асарида муҳаддилар қаторида эслаб ўтганлар"
©️Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн
📚“Радд ал-муҳтор” китоби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТИЖОРАТИ КАСОД БЎЛМАСЛИГИ УЧУН ЗАКОТ БЕРСА ДУРУСТМИ?
CАВОЛ: Шундай одамлар борки, закот беришдан мақсади тижорати касод бўлмаслигидир. Шу одамларнинг берган закотлари ўтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт балоғатга етган мусулмон киши закот беришни ният қилиб, фақир кишига молидан бир қисмини мулк қилиб беришидир. Бунда ўша инсон закот бермаса, молига талафот етишидан хавфсираши ибодатининг қабул қилишига монелик қилмайди. Чунки ҳар бир мусулмон Аллоҳ таоло буюрган бир фарз амални бажармагани учун бу дунёда ёки охиратда иқобга қолишидан хавф қилиши табиий.
Ҳадиси шарифларда закот молнинг қўрғони экани, унга талафот етишидан сақлаши айтилган. Масалан, Ҳасан Басрийдан нақл қилинган мурсал ҳадисда шундай дейилган:
حَصِّنُوا أمْوالَكُمْ بالزَّكاةِ ودَاوُوا مَرْضاكُمْ بالصَّدَقَةِ واسْتَعِينُوا على حَمْلِ البَلاءِ بالدُّعاءِ والتَّضَرعِ
“Молингизни закот билан қўрғонланг, (муҳтожларга) садақа бериб беморингизни даволанг, синов келганда дуо ва Аллоҳга ёлвориш билан ёрдам сўранг” (Имом Абу Довуд “Маросил”да ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аҳли илмларни ҳурмат қилиш вожиб, ҳурматини тўкиш гуноҳ!
Мифтоҳиддин домла Рожиддинов
Андижон шаҳар Бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ИНСОННИ ЯРАТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирон бир мусулмон банда ғойибдан биродарига дуо қиладиган бўлса, фаришта: «Сенга ҳам ўша (дуонинг) мислидек бўлсин», дейди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 23-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 19-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:53
⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:12
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:23
⏱ХУФТОН - 19:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Аудео #Маъруза
ЭҲСОНГА КИМ ҲАҚЛИ?
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Видео #Маъруза
ЭҲСОНГА КИМ ҲАҚЛИ?
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 1 йил, рамазон ойи (милодий 623 йил март):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу амирлигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар (бу ҳарбий юриш Ислом тарихида «Сийфул баҳр» сарияси деб номланган).
Ҳижрий 1 йил, шаввол ойи (милодий 623 йил апрель):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убайда ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу бошлиқ олтмиш кишилик муҳожирлар жамоасини ҳарбий амалиёт учун юбордилар (улар Батни Робиғ деган жойда Абу Суфён бошлиқ икки юз кишилик гуруҳга дуч келдилар. Икки тараф бир-бирига камон ўқлари узишди, бироқ жанг бўлмади. Бу Ислом тарихида «Робиғ» сарияси деб аталади).
Ҳижрий 1 йил, зулқаъда ойи (милодий 623 йил май):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бошлиқ йигирма кишилик гуруҳни Қурайш карвонини қаршилаш учун юбордилар ва уларга Харрордан у ёғига ўтмасликни буюрдилар (улар яёв ҳолда, кундузлари яшириниб ётиб, тунлари йўл босиб, бешинчи кун деганда Харрорга етиб бордилар. Бироқ маълум бўлишича, карвон бир кун олдин ўтиб кетган экан. Бу Ислом тарихида «Харрор» сарияси деб аталади).
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Нега Аллоҳ айримларни бой, бошқаларни камбағал қилган?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Роббинг ризқни кимга хоҳласа, кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва кўргувчи Зотдир” (Исро сураси, 30-оят).
Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “Мўмин бандаларим орасида шундайлар борки, уни фақат бойлик тузатади (яъни, агар у бой бўлиб турса, яхши-салоҳиятли бўлади). Агар уни камбағал қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади. Мўмин бандаларим ичида яна шундайлар борки, унинг иймонини фақат камбағаллик тузатади. Агар унинг ризқини кенг қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади... Албатта мен бандаларим(нинг ишлари)ни, уларнинг қалбларидаги нарсаларни билиб турган ҳолимда тадбир қиламан. Албатта Мен (уларни) жуда яхши биламан (ва уларнинг ҳолатларидан) ўта Хабардорман” (Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло бандаларига ўта меҳрибондир. У бандаларининг ҳолатларини ўзларидан ҳам яхшироқ билади.
Айрим инсонлар қўлларидаги бойлик сабабли ховлиқиб босар-тусарларини билмай қолиш даражасига тушмайдилар. Агар улар камбағал бўлиб қолсалар, бу нарса уларга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун Аллоҳ таоло бундай бандаларини Ўз фазли билан бой қилиб қўяди.
Баъзи бандалар бойлик ва мол-дунёга эга бўлишганида сабр-тоқат қила олмайдилар. Бойлик уларни ёмон тарафга ўзгартиради. Масалан, кибру ҳаво қилиш, бошқаларни менсимаслик, бойлиги билан фахрланиш, ибодатларга беэътибор бўлиш ва ҳоказолар. Уларнинг ўртаҳол ёки камбағал бўлишлари Аллоҳнинг уларга раҳм қилиши саналади. Чунки Аллоҳ уларни адашиб кетишларини хоҳламагани учун уларга бойлик бермайди.
Аллоҳ бандалари учун нима фойдали ва нима зарарли эканини жуда яхши билувчи ва бандалари ҳолидан хабардор Зотдир. Банда эса бундан бехабардир.
Баъзан ўзимизга етган бирор синов ёки мусибатдан ғамга ботамиз, маҳзун бўламиз. Банда Роббининг ҳар бир тақсимотига, гарчи улар нафсига оғир ёки енгил келса ҳам рози бўлиши керак. Агар Аллоҳ таоло камбағаллик билан синаётган бўлса сабр қилиш, бордию бойлик, мол-дунё ила имтиҳон қилаётган бўлса шукр, кўпроқ хайр-эҳсон, садақа қилиш лозим.
Увайс Қораний розияллоҳу анҳу ҳар куни эрталаб ёки кечқурун ортиқча озиқ-овқат ва кийимларини тарқатиб юбориб: “Аллоҳим қўшниларим, маҳаллам орасида очликдан, фақирликдан қийналганлар бўлса мени жазоламагин, бунга сабаб бўлган гуноҳкорлар қаторида қилмагин”, деб айтарди.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИДАН ХАТО ИЗЛОВЧИЛАР БЎЛГАН
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БУҒДОЙНИ ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИГА БЕРИШ ДУРУСТМИ?
CАВОЛ: Буғдой мўл бўлган йиллари нархи арзон бўлади. Одамлар бошқа емлардан кўра чорва молларига буғдойга ҳар хил кўринишда ишлов бериб едиришни бошлайдилар. Буғдойни ҳайвонга едирса бўладими?
ЖАВОБ: Одатдаги шароитда буғдойни чорва моллари учун озуқа сифатида фойдаланиш дуруст. Чунки динимизда бу ишдан ман қилувчи далиллар йўқ.
Қадимдан ва ҳеч бир инкорсиз буғдойдан ҳам одамларга, ҳам чорва молларига озуқа сифатида фойдаланиб келинади. Динимиздаги асос қоидалардан бири, ҳаромлигига далил топилмагунча, нарсаларнинг асли мубоҳ (яъни улардан фойдаланиш жоиз)дир.
Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَصَرَّحَ فِي التَّحْرِيرِ بِأَنَّ الْمُخْتَارَ أَنَّ الْأَصْلَ الْإِبَاحَةُ عِنْدَ الْجُمْهُورِ مِنْ الْحَنَفِيَّةِ الشَّافِعِيَّةِ
“Ибн Ҳумом “Таҳрир” китобида очиқ айтадиларки, кўпчилик ҳанафий ва шофиъий уламолари ихтиёр қилган қоида: “Нарсалардаги асл қоида –мубоҳлик (рухсат)дир...” (“Раддул муҳтор” китоби).
Қолавераса, буғдойнинг ҳайвонларга озуқа сифатида берилишининг фойдаси ҳам одамларнинг ўзига бўлади. Яъни чорва ҳайвонларининг гўшти одамларга озуқа бўлади.
Фақат битта ҳолатни истисно қилиш жоизки, буғдой камайиб одамларга ҳам етишмай қолса, уни чорва ҳайвонларига бериш дуруст бўлмайди. Чунки шубҳасиз инсон ҳаёти ҳайвон ҳаётидан қадрлидир. Албатта, ундай пайтларда ҳайвонларга бошқа озуқалар берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
«БИЗ ЎЗ ПАЙҒАМБАРЛАРИМИЗНИ МЎЪЖИЗАЛАР БИЛАН ЮБОРДИК»
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилару, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласизу, биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У «Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака минҳу набийюка Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набийюка Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 22-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 18-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:51
⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:10
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:25
⏱ХУФТОН - 19:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео #Маъруза
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЭРКАК КИШИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#muftiy_minbari
🌙 ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA