Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 588
مشترکین
+324 ساعت
-57 روز
-130 روز
آرشیو پست ها
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ!
Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди:
“Болалигимда чумчуқ тутиб олиб, у билан ўйнаб юрардим. Бир куни унинг оёғини ип билан кесдим. Бундан онамнинг қаттиқ жаҳли чиқиб: “Аллоҳ сенинг ҳам оёғингни кессин”, деб қарғади. Ёшим улғайгач, дард сабабли оёғим кесиб ташланди”. Фарзандларингизни қарғаманг.
@fitratuz
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.
Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.
Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@diyonatli
#Ҳадис
Саҳл ибн Амр Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади (бу зот Ибн Ҳанзалийя номи билан машҳур бўлиб, Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалардандир). Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир туя олдидан ўтдилар. У туя очликдан қорни ичига тортиб кетган эди. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу тилсиз ҳайвонлар хусусида Аллоҳдан қўрқинглар. Бас, қорнини тўйғазиб мининглар. Ва семиртириб, сўйиб енглар», деб айтдилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!
👉 @fitratuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Намоз
САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир инсон намоз ўқиётган инсонга ҳалал берса мисол учун намоз ўқиётган одамни ёнида овозини кўтариб телда гаплашса ёки телда ижтимоий тармоқларда овозини кўтариб ведио томоша қилиб ўтирса намозхонни намозида адашиб кетишига сабабчи бу ҳаракатларни қилган инсон гуноҳ қилган ҳисобланадими? Албатта уларам атайин намозидан адашсин деб қилмайди. Лекин шунча огоҳлантиришимга қарамай намоз ўқиётганимда уйимдагилар шу ҳаракатлар билан чалғитишяпти. Баъзан намозимда адашиб ҳам кетяпман яни саволим шундан иборатки намозхонни чалғитиш ҳам гуноҳми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мўминга азият етказиш албатта гуноҳ. Аммо киши зийрак бўлиши ва тўғри келган ерда намозни бошлайвермасдан ҳеч ким йўқ хонага кириб ибодатини бажариши керак. Бу ҳам фаросатдандир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
АЛЛОҲ БИЗНИНГ ЭХСОНИМИЗГА МУХТОЖ ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
#Ҳадис
Абу Саълаба ал-Хушний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Одамлар сафар қилиб, бирор манзилга тушишса, дара ва водийлар орасига тарқалиб кетишарди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, дара ва водийлар орасига тарқаб кетишингиз шайтон томонидандир», дедилар. Бундан кейин улар бирор ерга тушадиган бўлишса, бир-бирларига қўшилиб, жипслашиб олишар эди.
Абу Довуд ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
Repost from Fitrat.uz
Тафаккур вақти
ҚАЙ БИРИГА ЎХШАЙМИЗ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Қуръон қироат қиладиган мўмин утружжага (грейпфрутга) ўхшайди – ҳиди ҳам хушбўй, таъми ҳам ширин.
Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди – ҳиди йўқ, лекин таъми ширин.
Қуръон ўқийдиган гуноҳкор райҳонга ўхшайди – ҳиди хушбўй, лекин таъми аччиқ.
Қуръон ўқимайдиган гуноҳкор ҳанзалага (аччиқ ўтга) ўхшайди – ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ».
(Имом Бухорий ривояти).
Энди дўппини ечиб, бир тафаккур қилиб қўрайлик: биз қай бир мевага ўхшаймиз?
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам одатлари, - агар сафарга чиқиб, кечаси бирор ерга қўнсалар, ўнг томонларига ёнбошлардилар. Агар субҳ олдидан бирор ерга қўнсалар, билакларини тикка қилиб, бошларини кафтларига қўйиб ухлардилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Уламолар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билакларини тикка қилиб, бошларини кафтларига қўйиб ухлашларидан мақсад, уйқуга шўнғиб, бомдод намози ўтиб кетишидан хавф қилганлари учун», дейишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:17
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:43
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:02
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
#muftiy_minbari
ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hikoya
ОНАМ АЙТГАН ҲИКОЯЛАР
Муаллим ўқувчиларидан сўради: «Келажакда ким бўлмоқчисизлар?!» Ўқувчилар бирин-кетин жавоб беришди. Кимдир муҳандис бўламан деса, яна кимдир шифокор бўлишини айтди. Ўқувчиларнинг ҳаммаси ўзларини қизиқтирган касблар ҳақида гапиришди. Лекин бир ўқувчи ўрнидан туриб, ғаройиб жавоб айтди. Барча унинг устидан кулди. У: «Саҳоба бўлмоқчиман», деганди. Муаллим сўради: «Нима учун саҳоба бўлмоқчисан?» Бола жавоб берди: «Чунки онам ухлашимдан олдин, улар ҳақидаги ҳикояларни айтиб берарди. Мен уларни яхши кўрардим ва шунинг учун улардек бўлишни орзу қилардим», деди. Ҳамма жавобдан таъсирланди.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo
Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.
Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:17
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:42
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
