ZAYDIBNSOBIT.UZ
رفتن به کانال در Telegram
Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318
نمایش بیشتر7 472
مشترکین
+424 ساعت
-177 روز
-10730 روز
آرشیو پست ها
7 472
Repost from Олий Маъҳад | Расмий
#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 БУЮК МУҲАДДИС МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
7 472
ФАРЗАНДЛАРИ ОЛДИДАГИ ОТАЛИК БУРЧИНИ БАЖАРМАГАН ОТАНИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ ШАРТМИ?
❓2159-САВОЛ: Менинг отам оталик бурчини бажармаган, моддий ва маънавий таъминламаганлар, ҳозир камдан кам кўришиб турамиз, лекин улар бефарқлар. Бу дунёда уларни розилигини олишим керакми? Нотўғри савол берган бўлсам узр
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор. Аммо отанинг масъулиятсиз ёки золим бўлиши фарзанд зиммасидан унга яхшилик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва силаи раҳм қилиш мажбуриятини асло соқит қилмайди. Қолаверса, ҳадисларда Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқ экани айтилган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Роббнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Шу сабабли, отангизнинг ўтмишдаги хатолари ва ҳозирги бепарволигига қарамай, бу дунёда унинг розилигини олишга ҳаракат қилишингиз, учрашганда очиқ юз ва ҳурмат билан кутиб олиб, ҳол-аҳвол сўрашингиз ва ундан алоқани бутунлай узиб юбормаслигингиз лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Пайшанба тонгги муборак бўлсин, Азизлар!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Repost from Fayzli Farg'ona
#ogohlik
☝🏻Bola tarbiyasiga ma'suliyatli bo'ling!
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 10-iyundagi 03-07/4818-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
7 472
ҚЎШНИ АЁЛЛАРНИ ЖАНОЗА ЎҚИЛИШИДАН АВВАЛ МУСИБАТХОНАГА ЧИҚИБ ЎТИРИШЛАРИ ТЎҒРИМИ? ЖАНОЗАДАН КЕЙИН ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
❓2155-САВОЛ: Қўшнимизникида эркак киши вафот этди. Қўшни аёллар жаноза ўқилмасдан олдин таъзия бўлган хонадонга чиқишлари тўғрими? Чунки таъзия бўлган хонадонда дарвоза олдида эркаклар тизилиб ўтиришади. Аёлларни уларнинг олдидан ўтиши жуда ноқулай. Аёллар жанозадан кейин таъзия билдиришлари мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусибат етган хонадон эгаларига таъзия билдириш мустаҳаб амал саналади.
Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бир мўмин мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ унга қиёмат куни улуғлик либосини кийгазади” (Ибн Можа ривояти).
Ҳар бир нарсанинг ўзига хос тартиби бўлгани каби таъзия билдиришнинг ҳам шариат белгилаб берган тартиби бор.
Хусусан, аёллар қўшни хонадонда мусибат бўлиб қолганда таъзия билдиришлари, уларнинг дардларига шерик бўлиб, сабрга чақиришлари, маййитнинг ҳақига истиғфор айтишлари яхши амал ҳисобланади. Чунки мусибат вақтида ҳар бир юпатувчи гап далда беради, мусибатни аритишда ёрдам беради. Лекин бу ҳолатда аёллар эркаклар тўпланган жойда улар билан аралашиб кетмаслиги керак. Яна бир эътиборли жиҳат шуки, аёл ўзи иддада бўлса, таъзия билдириш учун, гарчи қўшнисиникига бўлса ҳам чиқмаслиги зарур.
Бизда одатда маййитга жаноза ўқилгандан кейин барча эркаклар маййитни дафн қилиш учун қабристонга кетадилар ва хонадон улардан фориғ бўлади. Шу пайтда қўшни аёллар чиқиб, мусибатзада аёлларга ҳамдард бўлиб, таъзия билдирсалар, шариат талабини бажарган ҳамда таъзия билдиришни том маънода амалга оширган бўладилар.
Демак, аёлларнинг бир-бирларига таъзия билдиришлари шариатда қўллаб-қувватланади. Фақат бунда номаҳрам эркаклар билан аралашиб кетмаслик, жанозага эргашиб қабристонга бормаслик ва агар иддада бўлса, уйдан чиқмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Бир луқма ҳаром нарса еган кишининг дуоси қанча вақтгача ижобат бўлмайди?
📙 «Ижтимоий одоблар»
7 472
АВВАЛЛАРИ...
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги Сешанба кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Агар жунуб киши Қуръонни овоз чиқариб қироат қилса ва бу билан тиловатни қасд қилса, бунинг ҳукми қандай бўлади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
7 472
ЭҲРОМ ЛИБОСИНИ ПИСТОН ВА ТУГМАЛАР БИЛАН МАҲКАМЛАБ ЎРАШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓2153-САВОЛ: Бир видеода эҳромнинг пастки кийимини пистон ёрдамида бир бирига боғлайдиган турини кўрдим. Ҳақиқатда кийишга, юриш туришга жуда қулай экан. Шундай эҳром либоси мумкинми ё мумкин эмасми? Шу масалага жавоб берсангиз.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромда эркаклар баданини икки бўлак мато билан ёпишади. Тананинг устини ташланадиган матони ридо, пастки қисмини ўрайдиганини изор дейилади. Изорни маҳкам тутиб туриш мақсадида камар (ҳамён) тақишни уламолар макруҳ дейишган. Аммо унга ҳужжат, пул, телефон каби зарур нарсаларни солиб юриш мақсадида боғласа, жоиз деганлар.
Уламоларнинг мазкур сўзларига кўра сиз айтган ҳолатнинг макруҳ экани келиб чиқади. Чунки эҳромни сабабсиз бирор нарса ёрдамида боғлаб олинмайди. Ҳамён ҳам зарур ашёлар солиб юриш сабабли тақилгани учун макруҳ бўлмайди. Агар мақсад фақат изорни тутиб туришнинг ўзи бўлиб қолса, макруҳлик ҳукмига қайтади.
Шунга қарамай, бу ишлар жарима тўлашга сабаб бўлмайди. Аммо бундан буларни бемалол қилиш мумкинлиги келиб чиқмайди, чунки била туриб макруҳ ишга қўл уриш ибодатнинг савобига путур етказади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Арабча «дин» сўзининг маъноси нима?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
7 472
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.
Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим ҳис қилиб яшасинлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги хафта, янги тонг муборак бўлсин Азизлар!
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...
Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Кун давомида сизга хуш кайфият ва гўзал орзу ниятлар ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм
7 472
Қайси ҳолатда закот бериш вожиб бўлади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
7 472
ФИРЪАВН УЧУН ҚАБРДАГИ СЎРОҚ-САВОЛИ ВА АЗОБ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#ақида
❓2152-САВОЛ: Китобларда Фиръавннинг кўмилмагани, одамларга ибрат бўлиши учун ер юзида қолдирилгани айтилади. Агар у қабрга кўмилмаган бўлса, унинг қабрдаги сўроқ-саволи ва азобланиши қандай бўлади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон вафот этганидан кейин унинг бу дунё билан алоқаси узилиб, “Барзах олами” деб аталадиган бошқа бир оламга кўчади. Уни оддий қилиб қабр ҳаёти деб аталади. Қабр деганда фақат ердан қазилган чуқурлик назарда тутилмайди, балки инсон вафот этганидан кейин унинг жасади қаерда бўлса, ўша жой унинг қабри ҳисобланади. Шу боис, одатда барзах оламидаги азоб “қабр азоби” деб ҳисобланади.
Маййит дафн қилинмагани учун ер юзида қолдирилган бўлса ҳам уни дунё оламида эмас, балки барзах оламида дейилади. Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати билан барзах оламидаги ҳақиқатларни одамлардан яшириб қўйган. Шу сабабли маййитнинг бошидан ўтаётган яхши ёки ёмон ҳолатларни бу дунёдагилар кўра олмайди.
Ақида китобларига кўра сувга ғарқ бўлган ёки ёниб кетган ё бирор йиртқич еб юборгани учун ўлиб, дафн қилинмаган инсоннинг қабри ўша жой ҳисобланади ва унинг сўроқ саволи, азоби ёки роҳати ўша ерда бўлади.
Фиръавннинг жасади ёки унинг тана аъзолари қаерда ва қайси ҳолатда бўлмасин, унга қилган жиноятлари ва амалларига яраша барзах азоби берилади.
Машҳур юртдошларимиздан Сўфи Оллоҳёр ҳазратларининг “Саботул ожизин” китобида мазкур масала қуйидагича тушунтирилган:
“Агар чанди ки гўрсиз ўлса инсон, Сўролур, албатта, бешакку нуқсон.
Агар дарёда ўлсун ё осилсун, Азоб этса, бани одам на билсун.
Даранда одам ўғлин қилса хўрок, гумон йўқдур, сўрар қорнида, эй пок.
Агар банда муаззаб бўлса анда, қолур туймай бу ишни ул даранда.
Нечук қилса эрур Қодиру Носир, Бу ерда бандасининг ақли қосир”.
Демак, инсон вафот этгандан кейин у учун барзах олами бошланади ва қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар унинг сўроқ-саволи ҳамда азоб ёки роҳати муқаррар содир бўлади. Мусулмон инсон мана шундай эътиқодда бўлиши зарурдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграмдан
7 472
Қорни тўқ одамнинг тўйгани устига шаҳват (яъни ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай лаззатланиш, ҳузурланиш) мақсадида ейиши қандай амал ҳисобланади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
7 472
Бахт — бу яшаш тарзидир.
🌷
Кўпчилик бахтни келажакда, маълум бир натижада деб ўйлайди.
Лекин ҳақиқатда бахт — бу ҳар кунги ҳолат, ҳар лаҳзада ҳис қилинадиган неъмат.
Уни кутиш эмас, уни ҳис қилиб яшаш керак.
💕
Бахтни изламанг —
уни яратинг ва ҳар куни ҳис қилинг.
🔑
Бахтни кейинга қолдирманг…
У бугун ҳам бор — фақат уни кўра билиш керак.
Ҳар лаҳзани қадрланг,
чунки ҳақиқий бахт — шу онларда яшайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграмдан
