uz
Feedback
ZAYDIBNSOBIT.UZ

ZAYDIBNSOBIT.UZ

Kanalga Telegram’da o‘tish

Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318

Ko'proq ko'rsatish
7 471
Obunachilar
+424 soatlar
-177 kunlar
-10730 kunlar
Postlar arxiv
МУСОФИР АЗОН ВА ТАКБИР АЙТМАСДАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? ❓2160-САВОЛ: Сафарда кетаётган одам азон ва такбирни айтмасдан намоз ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу масалада мусофирнинг айни пайтда қаерда турганига эътибор берилади. Агар мусофир киши бирор шаҳар ёки қишлоқ ҳудудида намоз ўқимоқчи бўлса, азон ва такбирни айтмаса ҳам бўлади. Чунки ўша аҳоли яшаш жойидаги масжидларда айтилган умумий азон ва иқомат ушбу мусофир учун ҳам кифоя қилади. Агар мусофир аҳоли яшамайдиган, азон овози етиб бормайдиган жойлар, масалан чўл, дашт, тоғ йўллари ёки кимсасиз далаларда кетаётган бўлса, унинг азон ва такбирни иккаласини ҳам айтмасдан намоз ўқиши макруҳ саналади. Лекин такбирнинг ўзини айтиб ўқиса, макруҳ бўлмайди. Иккисини ҳам айтиб намоз ўқиш афзалроқ ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мулайканинг икки ўғлига: “Қачон сафар қилсангиз, азон ва иқомат айтинглар”, деганлар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Repost from Fayzli Farg'ona
#asl_mohiyat ☝🏻Joynamoz ustidagi musulmon! ✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 19-maydagi 03-07/4306-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.Bizni kuzating.

Қорни тўқ одамнинг тўйгани устига шаҳват (яъни ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай лаззатланиш, ҳузурланиш) мақсадида ейиши қандай амал ҳисобланади? 📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Anonymous voting

#Бу_суннатдир Жума кунининг суннатлари: 🔺 Ғусл қилиш; 🔺 Хушбўйланиш; 🔺 Мисвок ишлатиш; 🔺 Энг яхши кийимни кийиш; 🔺 Каҳф
#Бу_суннатдир Жума кунининг суннатлари: 🔺 Ғусл қилиш; 🔺 Хушбўйланиш; 🔺 Мисвок ишлатиш; 🔺 Энг яхши кийимни кийиш; 🔺 Каҳф сурасини ўқиш; 🔺 Салавот айтиш; 🔺 Масжидга эрта бориш Бу куннинг барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ё
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир. Мазах вақтида сукут – олижанобликдир. Фитна вақтида сукут- ғалабадир. Насиҳат вақтида сукут – одобдир. Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 10.07.2026 Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари: Субх ⏰03:13 Бомдод ⏰04:10 Пешин ⏰12:50 Aср ⏰1
БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 10.07.2026 Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари: Субх          ⏰03:13 Бомдод     ⏰04:10 Пешин       ⏰12:50 Aср            ⏰17:50 Шом          ⏰20:01 Хуфтон      ⏰21:40 #Намоз_вақтлари “... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят). Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉: @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙 🌙✨Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатла
🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙 🌙Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг. إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“ 🌙Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56) اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد. 🌙«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид» 🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi 🌙 БУЮК МУҲАДДИС МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram

Қуръондаги энг узун оят қайси?
Anonymous voting

ФАРЗАНДЛАРИ ОЛДИДАГИ ОТАЛИК БУРЧИНИ БАЖАРМАГАН ОТАНИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ ШАРТМИ? ❓2159-САВОЛ: Менинг отам оталик бурчини бажармаган, моддий ва маънавий таъминламаганлар, ҳозир камдан кам кўришиб турамиз, лекин улар бефарқлар. Бу дунёда уларни розилигини олишим керакми? Нотўғри савол берган бўлсам узр 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор.  Аммо отанинг масъулиятсиз ёки золим бўлиши фарзанд зиммасидан унга яхшилик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва силаи раҳм қилиш мажбуриятини асло соқит қилмайди. Қолаверса, ҳадисларда Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқ экани айтилган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Роббнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти). Шу сабабли, отангизнинг ўтмишдаги хатолари ва ҳозирги бепарволигига қарамай, бу дунёда унинг розилигини олишга ҳаракат қилишингиз, учрашганда очиқ юз ва ҳурмат билан кутиб олиб, ҳол-аҳвол сўрашингиз ва ундан алоқани бутунлай узиб юбормаслигингиз лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Иброҳим (алайҳиссалом)нинг биринчи аёлларининг исми?
Anonymous voting

​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми? — Мумкин. — Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи? — Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас. — Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми? — Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан? — Юқори мансабсиз-чи? — Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку? — Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади. — Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар. — Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас? — Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади. Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонгги муборак бўлсин, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу т
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!             ​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Repost from Fayzli Farg'ona
#ogohlik ☝🏻Bola tarbiyasiga ma'suliyatli bo'ling! ✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 10-iyundagi 03-07/4818-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.

ҚЎШНИ АЁЛЛАРНИ ЖАНОЗА ЎҚИЛИШИДАН АВВАЛ МУСИБАТХОНАГА ЧИҚИБ ЎТИРИШЛАРИ ТЎҒРИМИ? ЖАНОЗАДАН КЕЙИН ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ МУМКИНМИ? #жаноза 2155-САВОЛ: Қўшнимизникида эркак киши вафот этди. Қўшни аёллар жаноза ўқилмасдан олдин таъзия бўлган хонадонга чиқишлари тўғрими? Чунки таъзия бўлган хонадонда дарвоза олдида эркаклар тизилиб ўтиришади. Аёлларни уларнинг олдидан ўтиши жуда ноқулай. Аёллар жанозадан кейин таъзия билдиришлари мумкинми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусибат етган хонадон эгаларига таъзия билдириш мустаҳаб амал саналади.    Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:    “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бир мўмин мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ унга қиёмат куни улуғлик либосини кийгазади” (Ибн Можа ривояти).    Ҳар бир нарсанинг ўзига хос тартиби бўлгани каби таъзия билдиришнинг ҳам шариат белгилаб берган тартиби бор.    Хусусан, аёллар қўшни хонадонда мусибат бўлиб қолганда таъзия билдиришлари, уларнинг дардларига шерик бўлиб, сабрга чақиришлари, маййитнинг ҳақига истиғфор айтишлари яхши амал ҳисобланади. Чунки мусибат вақтида ҳар бир юпатувчи гап далда беради, мусибатни аритишда ёрдам беради. Лекин бу ҳолатда аёллар эркаклар тўпланган жойда улар билан аралашиб кетмаслиги керак. Яна бир эътиборли жиҳат шуки, аёл ўзи иддада бўлса, таъзия билдириш учун, гарчи қўшнисиникига бўлса ҳам чиқмаслиги зарур.    Бизда одатда маййитга жаноза ўқилгандан кейин барча эркаклар маййитни дафн қилиш учун қабристонга кетадилар ва хонадон улардан фориғ бўлади. Шу пайтда қўшни аёллар чиқиб, мусибатзада аёлларга ҳамдард бўлиб, таъзия билдирсалар, шариат талабини бажарган ҳамда таъзия билдиришни том маънода амалга оширган бўладилар.    Демак, аёлларнинг бир-бирларига таъзия билдиришлари шариатда қўллаб-қувватланади. Фақат бунда номаҳрам эркаклар билан аралашиб кетмаслик, жанозага эргашиб қабристонга бормаслик ва агар иддада бўлса, уйдан чиқмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Бир луқма ҳаром нарса еган кишининг дуоси қанча вақтгача ижобат бўлмайди? 📙 «Ижтимоий одоблар»
Anonymous voting

​​АВВАЛЛАРИ... Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз... Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек... — Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган. — Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган. Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган. — Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган. — Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган. — Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган. — Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган. — Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган... — Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган. — ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган. — Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган. — Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган. — Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган. — Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган. — Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган. — Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган. Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...  •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт т
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  Сешанба   кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉@ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Агар жунуб киши Қуръонни овоз чиқариб қироат қилса ва бу билан тиловатни қасд қилса, бунинг ҳукми қандай бўлади? 📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Anonymous voting

ЭҲРОМ ЛИБОСИНИ ПИСТОН ВА ТУГМАЛАР БИЛАН МАҲКАМЛАБ ЎРАШНИНГ ҲУКМИ #Ҳаж_умра 2153-САВОЛ: Бир видеода эҳромнинг пастки кийимини пистон ёрдамида бир бирига боғлайдиган турини кўрдим. Ҳақиқатда кийишга, юриш туришга жуда қулай экан. Шундай эҳром либоси мумкинми ё мумкин эмасми? Шу масалага жавоб берсангиз. 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромда эркаклар баданини икки бўлак мато билан ёпишади. Тананинг устини ташланадиган матони ридо, пастки қисмини ўрайдиганини изор дейилади. Изорни маҳкам тутиб туриш мақсадида камар (ҳамён) тақишни уламолар макруҳ дейишган. Аммо унга ҳужжат, пул, телефон каби зарур нарсаларни солиб юриш мақсадида боғласа, жоиз деганлар.    Уламоларнинг мазкур сўзларига кўра сиз айтган ҳолатнинг макруҳ экани келиб чиқади. Чунки эҳромни сабабсиз бирор нарса ёрдамида боғлаб олинмайди. Ҳамён ҳам зарур ашёлар солиб юриш сабабли тақилгани учун макруҳ бўлмайди. Агар мақсад фақат изорни тутиб туришнинг ўзи бўлиб қолса, макруҳлик ҳукмига қайтади.    Шунга қарамай, бу ишлар жарима тўлашга сабаб бўлмайди. Аммо бундан буларни бемалол қилиш мумкинлиги келиб чиқмайди, чунки била туриб макруҳ ишга қўл уриш ибодатнинг савобига путур етказади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм