ZAYDIBNSOBIT.UZ
رفتن به کانال در Telegram
Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318
نمایش بیشتر7 471
مشترکین
-824 ساعت
-307 روز
-10730 روز
در حال بارگیری داده...
کانالهای مشابه
ابر برچسبها
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+28
در 1 کانالها
ژوئن '26
+180
در 3 کانالها
Get PRO
مه '26
+339
در 5 کانالها
Get PRO
آوریل '26
+159
در 2 کانالها
Get PRO
مارس '26
+198
در 3 کانالها
Get PRO
فوریه '26
+309
در 5 کانالها
Get PRO
ژانویه '26
+255
در 2 کانالها
Get PRO
دسامبر '25
+250
در 2 کانالها
Get PRO
نوامبر '25
+204
در 2 کانالها
Get PRO
اکتبر '25
+203
در 4 کانالها
Get PRO
سپتامبر '25
+168
در 2 کانالها
Get PRO
اوت '25
+195
در 3 کانالها
Get PRO
ژوئیه '25
+213
در 3 کانالها
Get PRO
ژوئن '25
+160
در 2 کانالها
Get PRO
مه '25
+191
در 4 کانالها
Get PRO
آوریل '25
+193
در 4 کانالها
Get PRO
مارس '25
+326
در 5 کانالها
Get PRO
فوریه '25
+366
در 3 کانالها
Get PRO
ژانویه '25
+287
در 2 کانالها
Get PRO
دسامبر '24
+221
در 3 کانالها
Get PRO
نوامبر '24
+238
در 6 کانالها
Get PRO
اکتبر '24
+180
در 5 کانالها
Get PRO
سپتامبر '24
+196
در 6 کانالها
Get PRO
اوت '24
+158
در 2 کانالها
Get PRO
ژوئیه '24
+163
در 6 کانالها
Get PRO
ژوئن '24
+248
در 3 کانالها
Get PRO
مه '24
+242
در 4 کانالها
Get PRO
آوریل '24
+225
در 8 کانالها
Get PRO
مارس '24
+1 008
در 13 کانالها
Get PRO
فوریه '24
+320
در 9 کانالها
Get PRO
ژانویه '24
+406
در 5 کانالها
Get PRO
دسامبر '23
+480
در 8 کانالها
Get PRO
نوامبر '23
+215
در 2 کانالها
Get PRO
اکتبر '23
+221
در 6 کانالها
Get PRO
سپتامبر '23
+194
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '23
+212
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '23
+180
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '23
+187
در 0 کانالها
Get PRO
مه '23
+114
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '23
+246
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '23
+620
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '23
+593
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '23
+259
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '22
+192
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '22
+181
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '22
+193
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '22
+164
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '22
+170
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '22
+179
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '22
+169
در 0 کانالها
Get PRO
مه '22
+161
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '22
+304
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '22
+216
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '22
+108
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '22
+115
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '21
+94
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '21
+36
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '21
+52
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '21
+69
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '21
+12 523
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '21
+5 045
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '21
+6 181
در 0 کانالها
Get PRO
مه '21
+92
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '21
+199
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '21
+168
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '21
+200
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '21
+205
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '20
+12 518
در 0 کانالها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 08 ژوئیه | +2 | |||
| 07 ژوئیه | +5 | |||
| 06 ژوئیه | 0 | |||
| 05 ژوئیه | +2 | |||
| 04 ژوئیه | +7 | |||
| 03 ژوئیه | +7 | |||
| 02 ژوئیه | +3 | |||
| 01 ژوئیه | +2 |
پستهای کانال
Repost from Fayzli Farg'ona
#ogohlik
☝🏻Bola tarbiyasiga ma'suliyatli bo'ling!
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 10-iyundagi 03-07/4818-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
| 2 | ҚЎШНИ АЁЛЛАРНИ ЖАНОЗА ЎҚИЛИШИДАН АВВАЛ МУСИБАТХОНАГА ЧИҚИБ ЎТИРИШЛАРИ ТЎҒРИМИ? ЖАНОЗАДАН КЕЙИН ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
❓2155-САВОЛ: Қўшнимизникида эркак киши вафот этди. Қўшни аёллар жаноза ўқилмасдан олдин таъзия бўлган хонадонга чиқишлари тўғрими? Чунки таъзия бўлган хонадонда дарвоза олдида эркаклар тизилиб ўтиришади. Аёлларни уларнинг олдидан ўтиши жуда ноқулай. Аёллар жанозадан кейин таъзия билдиришлари мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусибат етган хонадон эгаларига таъзия билдириш мустаҳаб амал саналади.
Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бир мўмин мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ унга қиёмат куни улуғлик либосини кийгазади” (Ибн Можа ривояти).
Ҳар бир нарсанинг ўзига хос тартиби бўлгани каби таъзия билдиришнинг ҳам шариат белгилаб берган тартиби бор.
Хусусан, аёллар қўшни хонадонда мусибат бўлиб қолганда таъзия билдиришлари, уларнинг дардларига шерик бўлиб, сабрга чақиришлари, маййитнинг ҳақига истиғфор айтишлари яхши амал ҳисобланади. Чунки мусибат вақтида ҳар бир юпатувчи гап далда беради, мусибатни аритишда ёрдам беради. Лекин бу ҳолатда аёллар эркаклар тўпланган жойда улар билан аралашиб кетмаслиги керак. Яна бир эътиборли жиҳат шуки, аёл ўзи иддада бўлса, таъзия билдириш учун, гарчи қўшнисиникига бўлса ҳам чиқмаслиги зарур.
Бизда одатда маййитга жаноза ўқилгандан кейин барча эркаклар маййитни дафн қилиш учун қабристонга кетадилар ва хонадон улардан фориғ бўлади. Шу пайтда қўшни аёллар чиқиб, мусибатзада аёлларга ҳамдард бўлиб, таъзия билдирсалар, шариат талабини бажарган ҳамда таъзия билдиришни том маънода амалга оширган бўладилар.
Демак, аёлларнинг бир-бирларига таъзия билдиришлари шариатда қўллаб-қувватланади. Фақат бунда номаҳрам эркаклар билан аралашиб кетмаслик, жанозага эргашиб қабристонга бормаслик ва агар иддада бўлса, уйдан чиқмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 2 346 |
| 3 | Бир луқма ҳаром нарса еган кишининг дуоси қанча вақтгача ижобат бўлмайди?
📙 «Ижтимоий одоблар» | 1 588 |
| 4 | АВВАЛЛАРИ...
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 2 167 |
| 5 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги Сешанба кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 4 318 |
| 6 | Агар жунуб киши Қуръонни овоз чиқариб қироат қилса ва бу билан тиловатни қасд қилса, бунинг ҳукми қандай бўлади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан | 1 789 |
| 7 | ЭҲРОМ ЛИБОСИНИ ПИСТОН ВА ТУГМАЛАР БИЛАН МАҲКАМЛАБ ЎРАШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓2153-САВОЛ: Бир видеода эҳромнинг пастки кийимини пистон ёрдамида бир бирига боғлайдиган турини кўрдим. Ҳақиқатда кийишга, юриш туришга жуда қулай экан. Шундай эҳром либоси мумкинми ё мумкин эмасми? Шу масалага жавоб берсангиз.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромда эркаклар баданини икки бўлак мато билан ёпишади. Тананинг устини ташланадиган матони ридо, пастки қисмини ўрайдиганини изор дейилади. Изорни маҳкам тутиб туриш мақсадида камар (ҳамён) тақишни уламолар макруҳ дейишган. Аммо унга ҳужжат, пул, телефон каби зарур нарсаларни солиб юриш мақсадида боғласа, жоиз деганлар.
Уламоларнинг мазкур сўзларига кўра сиз айтган ҳолатнинг макруҳ экани келиб чиқади. Чунки эҳромни сабабсиз бирор нарса ёрдамида боғлаб олинмайди. Ҳамён ҳам зарур ашёлар солиб юриш сабабли тақилгани учун макруҳ бўлмайди. Агар мақсад фақат изорни тутиб туришнинг ўзи бўлиб қолса, макруҳлик ҳукмига қайтади.
Шунга қарамай, бу ишлар жарима тўлашга сабаб бўлмайди. Аммо бундан буларни бемалол қилиш мумкинлиги келиб чиқмайди, чунки била туриб макруҳ ишга қўл уриш ибодатнинг савобига путур етказади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 1 846 |
| 8 | Арабча «дин» сўзининг маъноси нима?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан | 1 758 |
| 9 | Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.
Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим ҳис қилиб яшасинлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 2 363 |
| 10 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги хафта, янги тонг муборак бўлсин Азизлар!
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...
Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Кун давомида сизга хуш кайфият ва гўзал орзу ниятлар ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 4 824 |
| 11 | Қайси ҳолатда закот бериш вожиб бўлади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан | 1 923 |
| 12 | ФИРЪАВН УЧУН ҚАБРДАГИ СЎРОҚ-САВОЛИ ВА АЗОБ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#ақида
❓2152-САВОЛ: Китобларда Фиръавннинг кўмилмагани, одамларга ибрат бўлиши учун ер юзида қолдирилгани айтилади. Агар у қабрга кўмилмаган бўлса, унинг қабрдаги сўроқ-саволи ва азобланиши қандай бўлади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон вафот этганидан кейин унинг бу дунё билан алоқаси узилиб, “Барзах олами” деб аталадиган бошқа бир оламга кўчади. Уни оддий қилиб қабр ҳаёти деб аталади. Қабр деганда фақат ердан қазилган чуқурлик назарда тутилмайди, балки инсон вафот этганидан кейин унинг жасади қаерда бўлса, ўша жой унинг қабри ҳисобланади. Шу боис, одатда барзах оламидаги азоб “қабр азоби” деб ҳисобланади.
Маййит дафн қилинмагани учун ер юзида қолдирилган бўлса ҳам уни дунё оламида эмас, балки барзах оламида дейилади. Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати билан барзах оламидаги ҳақиқатларни одамлардан яшириб қўйган. Шу сабабли маййитнинг бошидан ўтаётган яхши ёки ёмон ҳолатларни бу дунёдагилар кўра олмайди.
Ақида китобларига кўра сувга ғарқ бўлган ёки ёниб кетган ё бирор йиртқич еб юборгани учун ўлиб, дафн қилинмаган инсоннинг қабри ўша жой ҳисобланади ва унинг сўроқ саволи, азоби ёки роҳати ўша ерда бўлади.
Фиръавннинг жасади ёки унинг тана аъзолари қаерда ва қайси ҳолатда бўлмасин, унга қилган жиноятлари ва амалларига яраша барзах азоби берилади.
Машҳур юртдошларимиздан Сўфи Оллоҳёр ҳазратларининг “Саботул ожизин” китобида мазкур масала қуйидагича тушунтирилган:
“Агар чанди ки гўрсиз ўлса инсон, Сўролур, албатта, бешакку нуқсон.
Агар дарёда ўлсун ё осилсун, Азоб этса, бани одам на билсун.
Даранда одам ўғлин қилса хўрок, гумон йўқдур, сўрар қорнида, эй пок.
Агар банда муаззаб бўлса анда, қолур туймай бу ишни ул даранда.
Нечук қилса эрур Қодиру Носир, Бу ерда бандасининг ақли қосир”.
Демак, инсон вафот этгандан кейин у учун барзах олами бошланади ва қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар унинг сўроқ-саволи ҳамда азоб ёки роҳати муқаррар содир бўлади. Мусулмон инсон мана шундай эътиқодда бўлиши зарурдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграмдан | 2 043 |
| 13 | Қорни тўқ одамнинг тўйгани устига шаҳват (яъни ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай лаззатланиш, ҳузурланиш) мақсадида ейиши қандай амал ҳисобланади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан | 1 830 |
| 14 | Бахт — бу яшаш тарзидир.
🌷
Кўпчилик бахтни келажакда, маълум бир натижада деб ўйлайди.
Лекин ҳақиқатда бахт — бу ҳар кунги ҳолат, ҳар лаҳзада ҳис қилинадиган неъмат.
Уни кутиш эмас, уни ҳис қилиб яшаш керак.
💕
Бахтни изламанг —
уни яратинг ва ҳар куни ҳис қилинг.
🔑
Бахтни кейинга қолдирманг…
У бугун ҳам бор — фақат уни кўра билиш керак.
Ҳар лаҳзани қадрланг,
чунки ҳақиқий бахт — шу онларда яшайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграмдан | 2 086 |
| 15 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-оналар, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...
Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграмдан | 3 297 |
| 16 | Намозда қалби ва аъзолари билан хушуъда бўлиш қандай амал ҳисобланади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан | 2 259 |
| 17 | ЗИЁРАТ ТАВОФИНИ БАЖАРМАСДАН ҚАЙТИБ КЕЛГАН ҲОЖИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓2151-САВОЛ: Агар бир киши бирор узрли ёки узрсиз сабаб билан Тавофи зиёрат (ифоза)ни бажара олмай ватанига қайтиб кетган бўлса ва Маккага қайта боришга кучи етмаса, у ҳолда нима қилиши керак бўлади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофи зиёрат ҳажнинг иккинчи фарзидир. Уни адо этмасдан ҳаж мукаммал бўлмайди ва шариатда бунинг ҳеч қандай бадал-ўринбосари ҳам йўқ. Шу боис, кимки қурбонлик кунлари бошлангандан кейин тавофи зиёратни ёки видолашув тавофини ё нафл тавоф қилмаган бўлса, то бориб тавофи зиёратни адо этмагунча, унинг зиёрат тавофи адо бўлмайди ва умрининг охиригача буни бажариш унинг зиммасида фарз бўлиб қолаверади.
Мазкур тавофни адо этмагунча, аёли билан эр-хотинлик алоқалари унга ҳаром бўлиб туради. Агар у қурбонлик кунлари бошлангандан кейин видолашув, назр ёки бирор нафл тавоф қилган бўлса, ўша тавоф тавофи зиёратнинг ўрнига ўтади ва аёли унга ҳалол бўлади.
Агар умрага бўлса ҳам Маккага боришга имкони бўлса, борган вақтида тавофи зиёратни бажаради ва вақтидан кейин қилгани учун битта жонлиқ ҳам сўяди. Гарчи молиявий имконияти бўлмаса ҳам, то ўзи бориб мазкур тавофни бажармагунича аёли унга ҳаром бўлиб қолаверади. Бундан қутулишнинг бошқа ҳеч қандай чораси йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 2 301 |
| 18 | Агар жунуб киши Қуръонни овоз чиқариб қироат қилса ва бу билан тиловатни қасд қилса, бунинг ҳукми қандай бўлади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан | 2 066 |
| 19 | ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ.
Шайх Мустафо Сабрий раҳимаҳуллоҳ Туркиядаги 20-аср бошларидаги қуръонга бўлган муҳаббатни гапириб шундай дейди:
"Бугунги кунда Туркияда минглаб, балки ўн минглаб қорилар бор. Баъзи шаҳарлар қориларининг кўплиги билан машҳурдир. Агар ҳозир Туркияда мавжуд қорилар бошқа диёрлардаги қорилардан ҳифзда устун десам муболаға қилмаган бўламан. Улар инсонларга хуфтон намозида бир ёки икки пора қуръон ўқиб беришади. Ражаб ва шаъбон ойларида икки мартадан хатм қилишади.
Таровиҳларни ўқиб бериб Рамазоннинг ярмигача битта хатм, қолган ярмида яна битта хатм қилишади. Рамазон чиқиши билан уч кунда яна бир хатм қилишади. Ким Рамазонни султон Абдулҳамиднинг даврида Истанбулда ўтказиб масжидлар ва қориларни суйса бунинг гувоҳи бўлади".
"Масъалату таржиматил қуръон" китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 2 188 |
| 20 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги шанба кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01
👉 Инстаграм | 4 205 |
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
