cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ZAYDIBNSOBIT.UZ

Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
6 994
Suscriptores
-924 horas
-157 días
-7630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни қандай яратган? 📗 Манба: “Соф  табиат дини” китобиAnonymous voting
  • Аёлдан, эркаксиз
  • Эркакдан, аёлсиз
  • Эркаксиз, аёлсиз, қуруқ тупроқдан
  • Энди билиб оламан
0 votes
👏 8👍 6🎉 2
​​БИРОР АМАЛНИ ҚИЛИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН НАЗРГА АЙЛАНАДИМИ? #таровиҳ ❓1262-CАВОЛ: “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзанинг қазоси тутиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган: فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). "لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه." “Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби). Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазо тутиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Mostrar todo...
👍 3
Аллоҳ таоло Момо Ҳаво онамизни қандай яратган? 📗 Манба: “Соф табиат дини” китоби 🔘 🔘 🔘Anonymous voting
  • Эркакдан, аёлсиз
  • Эркаксиз, аёлсиз, қуруқ тупроқдан
  • Аёлдан, эркаксиз
  • Энди билиб оламан
0 votes
👏 3🎉 2👍 1
​​ЖАСУР  ЙИГИТ  Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди. Шу пайт ҳар томондан: — Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб: — Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол: — Уларнинг  ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди. Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди. Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар. Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб: — Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди. Жасур йигит мукофотни қабул қилмай: — Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади. Ҳамма у йигитга қойил қолди. 📹  Азизлар, яхшилик қилинг, яхшиликлар бардавом бўлсин, яхшилик занжири узилмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Mostrar todo...

👍 10🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-оналар, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила МУҚАДДАС  ва  у  АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир.     Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Mostrar todo...
👍 3
“Ким инсон ва ҳайвон аъзоларини ўрганиб, уларнинг ажойиб манфаатларини аниқласа, Холиқнинг камоли тадбири ҳақида хабар берувчи илмни кашф қилмасдан иложи йўқ”. Ушбу фикр кимга тегишли? 📗 Манба: “Соф табиат дини” китобиAnonymous voting
  • Муҳаммад ал-Асалийга
  • Саййид Мубашшир Тарозийга
  • Имом Ғаззолийга
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 13👏 5🤷‍♂ 2🎉 1
​​ТАРОВИҲДА САФ МАСАЛАСИ #таровиҳ ❓1261-CАВОЛ: Намозлардаги жипслик фақат фарз намозларга тегишлими? Чунки таровех намозларида сафлар очиқ бўлиб бир-икки одам сиғадиган даражада очилиб қоляпти. Бунинг намозларимизга зарари йўқми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозларида ҳам сафни текислаш ва тўлиқ қилиш худди фарз намозларидаги каби суннат амаллардандир. Шунинг учун таровеҳ намозларида ҳам бу ишга эътиборли бўлиш мақсадга мувофиқдир. Чунки фиқҳий матнларимизда жамоат билан ўқиладиган фарз ва нафл намозларда сафнинг ҳукми ажратиб кўрсатилмаган. Жумладан “Мухтасарул виқоя” китобида бу ҳақда шундай дейилади: (و) كُرِه (القِيَامُ خَلْفَ صَفٍ وُجِدَ فِيهِ فُرْجَةٌ) “(Намозда) бўш жой бор бўлган сафдан кейинги сафларда туриш макруҳдир”. Бошқа фиқҳий китобда қуйидаги иборалар келган: مِنْ سُنَنِ الصَّفِّ ، مِنْ سُنَنِهِ التَّرَاصُّ فِيهِ وَالْمُقَارَبَةُ بَيْنَ الصَّفِّ وَالصَّفِّ وَالِاسْتِوَاءُ فِيهِ ، فَفِي صَحِيحِ ابْنِ خُزَيْمَةَ عَنْ الْبَرَاءِ كَانَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي نَاحِيَةَ الصَّفِّ فَيُسَوِّي بَيْنَ صُدُورِ الْقَوْمِ وَمَنَاكِبِهِمْ وَيَقُولُ لَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ ، إنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصَّفِّ الْأَوَّلِ وَرَوَى الْبَزَّارُ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ عَنْهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ سَدَّ فُرْجَةً فِي الصَّفِّ غُفِرَ لَهُ Яъни: “Сафнинг суннатларидан бири сафда жипслашиш, сафлар орасини яқин қилиш ва сафда текис туришдир. “Саҳиҳи Ибн Хузайма”да Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб қавмнинг елкалари ва кўкракларини текислаб чиқар ва: “Ихтилоф қилманглар, (сафда нотекис турманглар) яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафдагиларга салавот айтурлар”, дер эдилар. Имом Баззор ҳасан санад билан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сафдаги бўш жойни тўлдирса, унинг гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар”. (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Mostrar todo...
👍 5
Ийсо алайҳиссаломнинг яратилишлари кимникига ўхшайди? 📗 Манба: “Соф табиат дини” китобиAnonymous voting
  • Момо Ҳаво онамизникига
  • Биби Марямникига
  • Одам алайҳиссаломникига
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 8🎉 4👏 1😭 1
Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради: – Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми? Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди: – Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими? – Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам. Сотувчи: – Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб. Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди: – Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман. Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди. “Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Mostrar todo...
👍 18😢 5
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  Шанба  кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Mostrar todo...
👍 8