fa
Feedback
AMIRKULOL.UZ

AMIRKULOL.UZ

رفتن به کانال در Telegram

Buxoro viloyati Kogon tumani rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @amirkulolbot

نمایش بیشتر
477
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-830 روز
آرشیو پست ها
Repost from Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун жума — 02 октябр 2026 — 21 рабиъус сони 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун жума — 02 октябр 2026 — 21 рабиъус сони 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга". 👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз). 🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин. 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Naqshband.uz
USTOZIMIZ SHAYX ALI FAYZULLOH MAXDUMNING TARIXIY “TAJVID DARSLARI” BOSHLANISHI ARAFASIDAGI NUTQI Shayx Alijon qori rasmiy sahifalari👇 Telegram | Facebook | Youtube | Instagrama

Repost from Naqshband.uz
#xabar #shayx #toshkent #mahorat 🌙 Муфтий ҳазратларининг Шайх Айман Сувайд билан самимий мулоқотлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from QURAN.UZ
📖 ҚУРЪОН ИЛМЛАРИ УСТОЗИ ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ ✅Тараққиётимизнинг янги даврида диний-маърифий ва илмий-тадқиқо
📖 ҚУРЪОН ИЛМЛАРИ УСТОЗИ ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ  ✅Тараққиётимизнинг янги даврида диний-маърифий ва илмий-тадқиқот соҳаларида, хусусан, Қуръон илмларини чуқур ўрганиш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 📖 Хусусан, юртимизда асраб-авайланаётган Каломуллоҳнинг энг ноёб нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафининг пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказининг бош залига ўз мақомига муносиб тарзда жойлаштирилиши, мамлакатимиз бўйлаб Қуръони карим ва тажвид курсларининг фаолият юритаётгани ҳамда мусҳафларнинг юқори сифатда нашр этилаётгани бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин мисолидир. Шунингдек, ҳар бир савобли ишни ояти карималар тиловати билан бошлаш анъанаси Аллоҳнинг каломига бўлган юксак эҳтиром рамзидир. 🌙 Мана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида халқаро миқёсдаги Қуръон ва тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёдаги энг таниқли уламолардан бири — доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимизга илмий сафари ташкил этилмоқда. 🗣 Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги Қуръони карим ва тажвид курслари устозларининг малака ва маҳоратини ошириш, назарий ҳамда амалий билимларини бойитиш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашишдир. ℹ️Маълумот учун: Шайх Айман ибн Рушдий Сувайд Қуръони карим бўйича Бутунжаҳон ташкилоти Илмий кенгаши раиси ҳисобланади. Олим Мисрдаги машҳур «Ал-Азҳар» ва Саудия Арабистонидаги «Уммул-қуро» университетларида таҳсил олиб, докторлик илмий даражасини олган. Унинг 40 йиллик илмий-тадқиқотлари маҳсули бўлган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» асари ва «Иқро» телеканалидаги туркум кўрсатувлари кенг оммага яхши танишдир. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @quranuz

Repost from Naqshband.uz
#Video #dolzarb 📹 HAQNI BILIB UNI TAN OLMASLIKNING OQIBATI... Ulug'bek domla Jiyanov, Mir Arab o'rta maxsus va oliy madrasasi o'qituvchisi •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• #Видео #долзарб 📹 ҲАҚНИ БИЛИБ УНИ ТАН ОЛМАСЛИКНИНГ ОҚИБАТИ... Улуғбек домла Жиянов, Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси ўқитувчиси 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from MIRARABMADRASA.UZ
#yangiliklar #kitob_nashri Yangi kitob nashri Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi direktori filologiya fanlari bo'y
#yangiliklar #kitob_nashri Yangi kitob nashri Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi direktori filologiya fanlari bo'yicha falsafa doktori (PhD) Jaloliddin Saburovning «Buxoro Amirligida tasavvuf va uning ijtimoiy-ma'naviy hayotga ta'siri» kitobi nashrdan chiqdi Kitob haqida Ushbu monografiyada Buxoro amirligi davrida tasavvuf ta'limotining shakllanishi, rivojlanishi va jamiyat hayotiga ko'rsatgan ta'siri ilmiy manbalar asosida atroflicha tahlil qilingan. Muallif tasavvufni nafaqat diniy-ruhiy yo'nalish, balki ijtimoiy-axloqiy tizim sifatida ham ochib beradi. Kitobda quyidagi masalalar yoritilgan: • so'fiylik tariqatlari va ularning jamiyatdagi o'rni; • ulamolar va shayxlar faoliyati; • tasavvufning xalq ma'naviyati, urf-odatlari va tarbiya tizimiga ta'siri; • tasavvufdagi toifalar va zamonaviy tariqatchilikning ijtimoiy hayotga salbiy ta'siri. 📲 OBUNA BOʻLING ✅ VA ULASHING 🖥 MIR ARAB MADRASA 🚀Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

Repost from Naqshband.uz
#Намозвақтлар✅ БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ: 25.09 -01.10.2026 йил БОМДОД: 05:55 ПЕШИН: 13:10 АСР: 16:55 ШОМ: 18:40 ХУФТОН: 20:30 ➥Ў
#Намозвақтлар✅ БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:     25.09 -01.10.2026 йил БОМДОД:                05:55 ПЕШИН:                 13:10 АСР:                          16:55 ШОМ:                      18:40 ХУФТОН:                 20:30 ➥Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗 @NaqshbandUZ

БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 18-Сентабрдан 24-Сентабргача БОМДОД: 05:50 ПЕШИН: 13:10 АСР: 17:05 ШОМ: 18:55 ХУФТОН: 20:35 АЛБАТТА ЎЗ
БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 18-Сентабрдан 24-Сентабргача БОМДОД:               05:50 ПЕШИН:                  13:10 АСР:                         17:05 ШОМ:                       18:55 ХУФТОН:                 20:35 АЛБАТТА ЎЗ ЯКИНЛАРИНГИЗГА ХАМ ТАРҚАТИНГ!                                   ‌♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️ Albatta namoz mòminlarga vaqtida farz qilingan! 👇Каналимизга уланинг: 👇  📩 @BuxoroNamozVaqtlaRRi •┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•

БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 11-Сентабрдан 17-Сентабргача БОМДОД: 05:45 ПЕШИН: 13:10 АСР: 17:15 ШОМ: 19:00 ХУФТОН: 20:35 АЛБАТТА ЎЗ
БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 11-Сентабрдан 17-Сентабргача БОМДОД:               05:45 ПЕШИН:                  13:10 АСР:                         17:15 ШОМ:                       19:00 ХУФТОН:                 20:35 АЛБАТТА ЎЗ ЯКИНЛАРИНГИЗГА ХАМ ТАРҚАТИНГ!                                   ‌♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️ Albatta namoz mòminlarga vaqtida farz qilingan! 👇Каналимизга уланинг: 👇  📩 @BuxoroNamozVaqtlaRRi •┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•

Repost from Naqshband.uz
#халқаро_алоқалар Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Бухорога ташриф буюрди 📍7–8 сентабрь кунлари Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Муҳ
+7
#халқаро_алоқалар Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Бухорога ташриф буюрди 📍7–8 сентабрь кунлари Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфон Юсуф бошчилигидаги делегация Бухоро вилоятига ташриф буюрди. ✔️Меҳмонларни темир йўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари Б.Шаҳриёров, А.Қаландаровлар бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олди. 🔵Ҳоким ўринбосари Б.Шаҳриёров, А.Қаландаров , туризм бошқармаси бошлиғи А.Ражабов ва бош имом-хатиб Ж.Элов иштирокидаги учрашувда Бухоронинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни, муқаддас қадамжолар ва алломалар меросини тарғиб қилиш, зиёратчилар оқимини ошириш ҳамда янги зиёрат туризми йўналишларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. ⌛️Жакарта–Бухоро йўналишида чартер ва тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. 📌Имом ал-Бухорий, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд меросини Индонезияда тарғиб қилиш мақсадида Жакартадаги ОТМ ва туристик компанияларда маъруза ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этиш таклиф қилинди. Тўлиқ ўқиш... 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Naqshband.uz
Киши зино қилиб қўйса, нима қилади? Зино катта гуноҳ эканини биламан, лекин бу ишга бир бор қўл урганман. Бугун эса виждоним қийналади. Мен ўз гуноҳимни қандай ювишим мумкин? Буни эримга айтсаммикан ёки йўқми деб кўп ўйлайман. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бу ерда сўз эрли бир аёлнинг зино қилгани ва зинони эътироф этаётгани, бу гуноҳдан виждони азобланаётгани, эрининг олдида ўз айбдорлигини ҳис этаётгани ҳақида кетаётгани яққол кўриниб турибди. Бу – яхшилик аломати. Аммо, энг муҳими, Аллоҳнинг ҳузурида жуда ҳам улкан ҳисобланган бир гуноҳни содир этганлик ҳисси ҳам бўлиши лозим. Бундай ҳолатда бошқа кўплаб мусулмон давлатлари қатори бизнинг бугунги шароитимизда ҳам иш шахсий ҳаракатларга бориб тақалади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, шайтон васвасасига учиб, «зино» деб аталмиш катта бир гуноҳни содир этган бўлса, чин қалбдан тавба қилиши ва бунда тавбанинг шартларини тўкис адо этиши лозим бўлади. Энг аввал қилган гуноҳи учун астойдил пушаймон бўлиши, афсус-надомат чекиши лозим. Қилган гуноҳини эслаганда қалбида қандайдир ҳузур ё хотиржамлик эмас, балки, изтироб, қўрқинч бўлиши керак. Иккинчидан, ўша гуноҳни қайта қилмасликка чин кўнгилдан қасд этиши, азму қарор қилиши лозим. Гуноҳда бардавом бўлган, яна гуноҳ қилиш ниятида турган кишининг тавбаси ҳеч қачон қабул бўлмайди. Қалбнинг бир чеккасида ҳам гуноҳни такрорлашга ўрин қолдирмаслик керак. Зотан, тавба ўзи аслида «қайтиш» дегани бўлиб, Аллоҳ таолога гуноҳлардан тамоман қайтишни англатади. Тавба – бу, Аллоҳ таолога гуноҳга қайтмаслик ваъдасини бериш ҳамдир. Учинчидан, қилган гуноҳи учун Аллоҳ таолодан афву мағфират сўраши, гуноҳини ўтишини талаб қилиб ялиниб-ёлбориши керак. Ўзининг гуноҳкорлигини тўла ҳис қилган ҳолда, гуноҳини бўйнига олиб тавба-тазарруълар қилиши даркор. Саҳар вақтларида туриб истиғфор айтишни кўпайтириши керак. Тўртинчидан, гуноҳини ювиш учун уни босадиган даражада яхши, солиҳ амалларни қилиши, кейинги ҳаётида Аллоҳ таолога кўпроқ ибодат қилиб ўтмоғи лозим. Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида: «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур» (114-оят), деб марҳамат этган. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил ва ёмонлик кетидан уни ўчирадиган яхшиликни эргаштир», деганлар. Мана шу амаллар билан кишининг гуноҳи ювилиши умид қилинади. Аммо шунда ҳам ҳеч ким, гуноҳи аниқ кечирилади, дея олмайди, бу ёғи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола бўлади. Кечирадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи. Зино ёки бошқа бир гуноҳни қилган киши уни бировга айтмаслиги керак. Аллоҳ яширганига шукр қилиб, янада астойдил тавба қилиши лозим. Фақатгина саволдаги каби ҳукмини билиш учун бировга айтса бўлади. Бунда ҳам ўзининг кимлигини махфий тутиш имконияти бўлса, ошкор қилмагани яхши. Унинг ўрнига мазкур чора-тадбирларни қилишга ўтиш керак. Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, зино туфайли бирор касаллик орттирган одам ўз турмуш ўртоғига яқинлашмаслиги керак. Ана шундай пайтда агар зарурати бўлса, қилган қабиҳ ишидан уни хабардор қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг  2-жузидан.

БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 4-Сентабрдан 10-Сентабргача БОМДОД: 05:40 ПЕШИН: 13:10 АСР: 17:25 ШОМ: 19:10 ХУФТОН: 20:35 АЛБАТТА ЎЗ Я
БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 4-Сентабрдан 10-Сентабргача БОМДОД:               05:40 ПЕШИН:                  13:10 АСР:                         17:25 ШОМ:                       19:10 ХУФТОН:                 20:35 АЛБАТТА ЎЗ ЯКИНЛАРИНГИЗГА ХАМ ТАРҚАТИНГ!                                   ‌♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️ Albatta namoz mòminlarga vaqtida farz qilingan! 👇Каналимизга уланинг: 👇  📩 @BuxoroNamozVaqtlaRRi •┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•

🗓 Ҳозирда қутлуғ рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди. Бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқе
🗓 Ҳозирда қутлуғ рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди. Бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқеани ёдимизга солмоқда. У ҳам бўлса, икки жаҳон сарвари, Одам боласининг саййиди, арабу ажамнинг улуғи бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларидир. Бу ой Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратларини ўрганадиган, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. 📌 Шу муносабат билан бугун жума куни 4- сентабр 12.30 да Когон туманидаги "Саййид Амиркулол" масжидида ташкил қилинаётган "Мавлид" маросимига сизларни таклиф қиламиз. Мехмонимиз Устоз Абдулбосит кори Бухорий ⤴️ Яқинларингизга хам эслатинг!!! T.me/amirkulol

БУХОРО ВИЛОЯТИ УЧУН 2026-йил СЕНЯТБРЬ ОЙИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ УЧУН 2026-йил СЕНЯТБРЬ ОЙИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Repost from Naqshbandnur.uz
#xalqaro_hamkorlik 🌍 МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА 🇺🇿 Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, манб
#xalqaro_hamkorlik 🌍 МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА 🇺🇿 Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, манбашунос, тасаввуфшунос, тарих фанлари доктори, профессор Комилжон Раҳимов 2026 йил 1 сентябрь куни Ислом санъати ва маданияти соҳаси вакиллари билан биргаликда IRCICA Бош директори профессор Маҳмуд Эрол Қилич томонидан қабул қилинди. Учрашувда шунингдек, хаттотлик санъати устози, Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом хатиби Абдулғафур Раззоқ Бухорий, миниатюра рассоми Жаҳонгир Ашуров ҳамда IRCICA вакили профессор Аширбек Мўминов иштирок этди. 🤝 Учрашув халқаро миқёсда илмий-маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ислом санъати ва маънавий меросимизни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади. ✔️Постни яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам юборинг. 😎 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 🌐 Naqshbandnur.uz ▶️ YouTube 🌐Telegram 🌐 Instagram

Repost from Naqshband.uz
ТАҲОРАТ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ИШ СОДИР БЎЛИШИ #таҳорат ❓ 2203-САВОЛ: Таҳорат қилиш асносида таҳоратни бузувчи ишлар содир бўлиб қолса, таҳорат давом эттириб кетиладими ёки бошидан бошланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар таҳорат қилиш жараёнида таҳоратни бузадиган бирор ҳолат юз берса, масалан, ел чиқиб қолса ёки бирор жойи қонаб кетса, таҳоратни бошидан қилиш лозим бўлади. Бироқ агар киши соҳиби узр бўлса, унга таҳоратни қайтадан бошлаш вожиб эмас. Масалан, доимий равишда ел ёки сийдик чиқиб турадиган шахсдан таҳорат мобайнида ел ё сийдик чиқиб турса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Repost from MIRARABMADRASA.UZ
#xushxabar 📢 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР "ИМОМ БУХОРИЙ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 🇺🇿Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақи
#xushxabar 📢 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР "ИМОМ БУХОРИЙ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 🇺🇿Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. 🗣 Бугунги куннинг энг қувончли хабари шуки, диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган, халқимизнинг маънавий юксалишига беқиёс ҳисса қўшаётган таниқли уламоларимиз ва фахрийларимизнинг жонкуяр меҳнатлари юксак даражада эътироф этилди! Уларнинг ҳақ йўлдаги саъй-ҳаракатлари, маърифат тарқатишдаги фидойиликлари давлатимиз томонидан юксак орден билан муносиб тақдирланди. Бу нафақат уларнинг шахсий ютуқлари, балки бутун диний-маърифий жамоамиз учун катта шараф ва чексиз қувончдир!!
👁 "Имом Бухорий" ордени: ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков; ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур; ✅ Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Имом ал-Бухорий" жоме масжиди фахрий имоми Маҳмуджон домла Ибодуллаев; ✅ Бухоро вилояти Когон тумани "Баҳоуддин Нақшбанд" масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бутун жамоаси, давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган азиз уламоларимиз ва фидоий ходимларимизни чин қалбдан, самимий муборакбод этади! 🤲Сизларга Аллоҳ таолодан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий ҳаётингизга файзу барака, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Келгуси хайрли фаолиятларингизда янада улкан зафарлар, эзгу мақсадларингизга эришишда доимий муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз! Ҳамиша элу юртнинг дуосида бўлиб, динимизга, Ватанимизга хизмат қилиш шарафи бардавом бўлсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Repost from MIRARABMADRASA.UZ
🟠🟠🟠🟠 МУКОФОТ МУБОРАК, УСТОЗ! Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати
🟠🟠🟠🟠 МУКОФОТ МУБОРАК, УСТОЗ! Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган юртдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
🏅 Жумладан, Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» масжиди имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси фазилатли устоз Абдуғофур домла Раззоқов «Имом Бухорий» ордени билан тақдирландилар.
Фурсатдан фойдаланиб, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти ва жамоаси номидан устозни ушбу юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этамиз! 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣 ⚡️ MIR ARAB MADRASA 🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

Repost from Revgariy UZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ