en
Feedback
AMIRKULOL.UZ

AMIRKULOL.UZ

Open in Telegram

Buxoro viloyati Kogon tumani rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @amirkulolbot

Show more
484
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-430 days
Posts Archive
БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 4-Сентабрдан 10-Сентабргача БОМДОД: 05:40 ПЕШИН: 13:10 АСР: 17:25 ШОМ: 19:10 ХУФТОН: 20:35 АЛБАТТА ЎЗ Я
БУХОРО НАМОЗ ВАКТЛАРИ 4-Сентабрдан 10-Сентабргача БОМДОД:               05:40 ПЕШИН:                  13:10 АСР:                         17:25 ШОМ:                       19:10 ХУФТОН:                 20:35 АЛБАТТА ЎЗ ЯКИНЛАРИНГИЗГА ХАМ ТАРҚАТИНГ!                                   ‌♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️🍃♻️ Albatta namoz mòminlarga vaqtida farz qilingan! 👇Каналимизга уланинг: 👇  📩 @BuxoroNamozVaqtlaRRi •┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•

🗓 Ҳозирда қутлуғ рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди. Бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқе
🗓 Ҳозирда қутлуғ рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди. Бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқеани ёдимизга солмоқда. У ҳам бўлса, икки жаҳон сарвари, Одам боласининг саййиди, арабу ажамнинг улуғи бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларидир. Бу ой Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратларини ўрганадиган, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. 📌 Шу муносабат билан бугун жума куни 4- сентабр 12.30 да Когон туманидаги "Саййид Амиркулол" масжидида ташкил қилинаётган "Мавлид" маросимига сизларни таклиф қиламиз. Мехмонимиз Устоз Абдулбосит кори Бухорий ⤴️ Яқинларингизга хам эслатинг!!! T.me/amirkulol

БУХОРО ВИЛОЯТИ УЧУН 2026-йил СЕНЯТБРЬ ОЙИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ УЧУН 2026-йил СЕНЯТБРЬ ОЙИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Repost from Naqshbandnur.uz
#xalqaro_hamkorlik 🌍 МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА 🇺🇿 Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, манб
#xalqaro_hamkorlik 🌍 МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА 🇺🇿 Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, манбашунос, тасаввуфшунос, тарих фанлари доктори, профессор Комилжон Раҳимов 2026 йил 1 сентябрь куни Ислом санъати ва маданияти соҳаси вакиллари билан биргаликда IRCICA Бош директори профессор Маҳмуд Эрол Қилич томонидан қабул қилинди. Учрашувда шунингдек, хаттотлик санъати устози, Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом хатиби Абдулғафур Раззоқ Бухорий, миниатюра рассоми Жаҳонгир Ашуров ҳамда IRCICA вакили профессор Аширбек Мўминов иштирок этди. 🤝 Учрашув халқаро миқёсда илмий-маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ислом санъати ва маънавий меросимизни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади. ✔️Постни яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам юборинг. 😎 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 🌐 Naqshbandnur.uz ▶️ YouTube 🌐Telegram 🌐 Instagram

Repost from Naqshband.uz
ТАҲОРАТ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ИШ СОДИР БЎЛИШИ #таҳорат ❓ 2203-САВОЛ: Таҳорат қилиш асносида таҳоратни бузувчи ишлар содир бўлиб қолса, таҳорат давом эттириб кетиладими ёки бошидан бошланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар таҳорат қилиш жараёнида таҳоратни бузадиган бирор ҳолат юз берса, масалан, ел чиқиб қолса ёки бирор жойи қонаб кетса, таҳоратни бошидан қилиш лозим бўлади. Бироқ агар киши соҳиби узр бўлса, унга таҳоратни қайтадан бошлаш вожиб эмас. Масалан, доимий равишда ел ёки сийдик чиқиб турадиган шахсдан таҳорат мобайнида ел ё сийдик чиқиб турса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Repost from MIRARABMADRASA.UZ
#xushxabar 📢 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР "ИМОМ БУХОРИЙ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 🇺🇿Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақи
#xushxabar 📢 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР "ИМОМ БУХОРИЙ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 🇺🇿Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. 🗣 Бугунги куннинг энг қувончли хабари шуки, диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган, халқимизнинг маънавий юксалишига беқиёс ҳисса қўшаётган таниқли уламоларимиз ва фахрийларимизнинг жонкуяр меҳнатлари юксак даражада эътироф этилди! Уларнинг ҳақ йўлдаги саъй-ҳаракатлари, маърифат тарқатишдаги фидойиликлари давлатимиз томонидан юксак орден билан муносиб тақдирланди. Бу нафақат уларнинг шахсий ютуқлари, балки бутун диний-маърифий жамоамиз учун катта шараф ва чексиз қувончдир!!
👁 "Имом Бухорий" ордени:Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур;Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Имом ал-Бухорий" жоме масжиди фахрий имоми Маҳмуджон домла Ибодуллаев;Бухоро вилояти Когон тумани "Баҳоуддин Нақшбанд" масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бутун жамоаси, давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган азиз уламоларимиз ва фидоий ходимларимизни чин қалбдан, самимий муборакбод этади! 🤲Сизларга Аллоҳ таолодан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий ҳаётингизга файзу барака, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Келгуси хайрли фаолиятларингизда янада улкан зафарлар, эзгу мақсадларингизга эришишда доимий муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз! Ҳамиша элу юртнинг дуосида бўлиб, динимизга, Ватанимизга хизмат қилиш шарафи бардавом бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Repost from MIRARABMADRASA.UZ
🟠🟠🟠🟠 МУКОФОТ МУБОРАК, УСТОЗ! Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати
🟠🟠🟠🟠 МУКОФОТ МУБОРАК, УСТОЗ! Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган юртдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
🏅 Жумладан, Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» масжиди имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси фазилатли устоз Абдуғофур домла Раззоқов «Имом Бухорий» ордени билан тақдирландилар.
Фурсатдан фойдаланиб, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти ва жамоаси номидан устозни ушбу юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этамиз! 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 ⚡️ MIR ARAB MADRASA 🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

Repost from Revgariy UZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ

Repost from Naqshbandnur.uz
#maqola #nashrlar 📰 «Бухоронома» газетасининг навбатдаги сонида мақола «Бухоронома» газетасининг 2026 йил 20 августдаги 64–6
#maqola #nashrlar 📰 «Бухоронома» газетасининг навбатдаги сонида мақола «Бухоронома» газетасининг 2026 йил 20 августдаги 64–65-сонида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Комилжон Раҳимовнинг мақоласи чоп этилди. 📖 Мақолада тасаввуф тарихи ва маънавий меросимизга оид муҳим маълумотлар ёритилган. Газетанинг мазкур сони билан танишинг ва мақолани ўқинг! 😎 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 🌐 Naqshbandnur.uz       ▶️ YouTube 🌐Telegram                    🌐 Instagram

Repost from Naqshband.uz
#muftiy_minbari 🎬 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Revgariy UZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ

Repost from Naqshband.uz
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА #қисқа_савол_жавоблар ❓САВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун шанба — 15 август 2026 — 2 Рабиул аввал 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун шанба — 15 август 2026 — 2 Рабиул аввал 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга". 👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз). 🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин. 🔗 @NaqshbandUZ

Савол: Рабиул аввал ойида нималар бўлган? Жавоб: 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар; 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанлар; 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага кўчиб ўтганлар; 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh

Бугун фазилатли Рабиул аввал ойининг 1-куни. Бу ойда ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ой - мавлиди шариф ойи. Бу ой - салавот ойи. Бу ой - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш ойи. Бу ой - шафоатга интилиш ойи. Буюк имкониятни қўлдан бой берманг. @Erkin_Qudratulloh

ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР 12 ОЙДАН ИБОРАТДИР: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиъул аввал; 4. Рабиъус соний; 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний; 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Каналга уланиш учун 👇👇👇 https://t.me/Erkin_Qudratulloh

ЎЗБЕКИСТОН – ТОТУВЛИК ДИЁРИ   Ижтимоий тармоқларда баъзан мамлакатимизнинг мақоми ва диний муҳити ҳақида нотўғри, асоссиз ҳамда бузғунчи фикрлар тарқалиши кузатилади. Хусусан, Ўзбекистонни нотўғри равишда «куфр давлати» деб аташга уринишлар мутлақо асоссиз бўлиб, улар Ислом динининг асл таълимотларига ҳам, жамиятимиздаги реал ҳақиқатга ҳам зиддир. Хўш, Ислом нуқтаи назаридан ва ҳаётий воқеликда Ўзбекистон қандай ўлка? Ислом шариатида ва фиқҳ илмида бир давлатнинг диний ҳолати унда яшовчи инсонларнинг эътиқоди ва уларга яратилган шароитлар билан ўлчанади. Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилади. Мамлакатимизда мусулмонлар ўз диний бурчларини, жумладан, беш вақт намоз, рўза, ҳаж ва умра амалларини ҳеч қандай тўсиқларсиз эркин адо этиб келмоқдалар. Сўнгги йилларда юртимизда диний соҳада мислсиз ўзгаришлар амалга оширилди. Ўнлаб янги масжидлар очилди, мавжудлари қайта таъмирланди, қадимий қадамжолар обод қилинди. Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент Ислом институти, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасалари каби нуфузли даргоҳлар ёшларга соф Ислом таълимотини, Қуръон ва Суннатни ўргатмоқда. Юқори даражада Қуръони карим мусобақалари ташкил этилиб, ёшларнинг динга бўлган муҳаббати қўллаб-қувватланмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида тинчлик ва омонлик нақадар муҳим эканини кўп бор таъкидлаганлар. Бирор юртда мусулмонлар тинч-омон яшаб, ибодат қилиши учун шароит яратилган экан, у ерни нотўғри таърифлар билан қоралаш гуноҳ ва фитна ҳисобланади. Тинчлик ҳукмрон бўлган, азонлар янграб турган, жума ва ҳайит байрамлари шукуҳ билан нишонланадиган юрт ҳеч қачон «куфр диёри» бўла олмайди. Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп конфессияли демократик ҳуқуқий давлатдир. Бу ерда турли миллат ва дин вакиллари бир оила фарзандидек ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Бу эса асл Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларига тўла мос келади. Ўзбекистон – аждодларимиз динига садоқат билан яшаётган, муқаддас қадриятларимиз асраб-авайланаётган, масжид ва мадрасалар обод бўлган муборак Ватандир. Ижтимоий тармоқлардаги турли нотўғри оқимларнинг қуруқ даъволарига алданмаслик, юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини қадрлаш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчидир. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh

#имтиҳон_2026 📆 Хабар берганимиздек бугун 5-ҳудуд Мир Араб олий мадрасаси биносида 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мусул
+3
#имтиҳон_2026 📆 Хабар берганимиздек бугун 5-ҳудуд Мир Араб олий мадрасаси биносида 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари кириш имтиҳонларига старт берилди. 💚❤️❤️❤️🩷❤️❤️ 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram

#имтиҳон_2026 📆 Хабар берганимиздек бугун 5-ҳудуд Мир Араб олий мадрасаси биносида 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мусул
+3
#имтиҳон_2026 📆 Хабар берганимиздек бугун 5-ҳудуд Мир Араб олий мадрасаси биносида 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари кириш имтиҳонларига старт берилди. 💚❤️❤️❤️🩷❤️❤️ 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram

ТЎҚИМА РИВОЯТГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ! Интернет ижтимоий тармоқларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Меърож кечаси Аллоҳ таоло томонидан хурмо ва узум уруғи берилгани, уни ерга экиш буюрилгани, уни олиб тушаётганларида узум уруғини шайтон ўғирлаб олгани, у зот фариштадан сўраганларида, уни шайтон олганини айтгани, шайтон уруғни қайтариш учун бир шарт  қўйгани, уруғни у киши эксалар, унга ўзи сув қўйишни сўрагани, у киши бу шартга рози бўлгани, биринчи бор сув қуйганда сувга тулкининг, иккинчисида шернинг ва учинчисида тўнғизнинг сийдиги ва қонини қўшгани, шунинг учун ароқ ичган одам шу ҳайвонларга ўхшаб қолиши ҳақида асоссиз ва тўқима ривоятлар учрамоқда. Афсуски, бу каби ривоятлар Ислом дини таълимотларига, саҳиҳ ҳадисларга ва ақлга мутлақо зид бўлиб, динимиз номидан тарқатилаётган қуруқ уйдирмадан бошқа нарса эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож воқеалари Қуръони каримда ва энг ишончли саҳиҳ ҳадис тўпламларида Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқалар тарафидан батафсил баён қилинган. Унда бундай уруғлар, шайтоннинг шарт қўйиши ёки ҳайвонларнинг сийдиги ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ривоят мавжуд эмас. Пайғамбарлар Аллоҳнинг омонатларини бандаларга тўлиқ етказадиган, фаришталар ва шайтонлар билан боғлиқ бу каби масъулиятли ишларда ҳеч қачон хато қилмайдиган Зотлардир. Уруғнинг йўқотилиши ва шайтоннинг шарти ҳақидаги гаплар пайғамбарлик мақомига ҳурматсизлик ҳисобланади. Исломда ароқнинг ҳаром қилиниши оят ва саҳиҳ ҳадисларга кўра унинг маст қилувчи, ақлни заҳарловчи ва инсонни гуноҳларга етакловчи иллати учундир. Уни ҳайвонларнинг сийдиги ёки қони билан боғлаб тўқилган бундай уйдирмалар диний илмдан бехабар кишиларнинг тўқимасидир. Ҳар бир мусулмон ўзи эшитган ва ўқиган нарсасини тарқатишдан олдин унинг аслини, манбасини ва қанчалик тўғрилигини текшириб кўриши шарт. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар! Агар сизларга бир фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар (текшириб кўринглар), йўқса, билмасдан бир қавмга етказиб қўйиб, қилган ишларингга пушаймон бўлувчилардан бўлиб қолманглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят). Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида қасддан ёки билмасдан у зот номидан ёлғон тўқиб тарқатишнинг оқибати жуда оғир эканидан қаттиқ огоҳлантирганлар. Динимиз номидан гапираётганда, маъруза ёки насиҳат қилаётганда ўта эҳтиёткор бўлайлик. Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймайлик, савоб оламиз деб гуноҳга ботиб қолмаслик учун ҳар бир сўзни илмий асос ва саҳиҳ манбалар билан гапириш масъулиятини ҳис этайлик. Афсона ва эртакларни дин деб тарқатиш соф ақидамизга ва Исломнинг пок обрўсига катта зарар етказишини унутмайлик. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh