cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Revgariy UZ

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали. ✅Савол йўллаш учун ⬇️ @SavollarMuslimUzBot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
11 436
مشترکین
+124 ساعت
-737 روز
-32730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​Орттираётган билимингизу тажрибаларингиз билан фахрланманг - ҳаёт имтиҳон шартлари ва саволларини ҳар куни ўзгартириб туради.
نمایش همه...
💯 11👍 3 1
#Ташриф Хабар берганимиздек Жобир домла ЭловАбдулхолиқ Ғиждувоний” масжидига жума намози асносида ташриф буюриб, жомега йиғилган масжид аҳлига маърифий суҳбат қилиб бердилар. 🔸Мавъизада, “Ихлос сурасининг фазилати” ҳақида, унга келган оятларнинг тафсири, суранинг "Ихлос" дея номланиши, оятларнинг маъно ва мазмун жиҳатдан моҳияти хусусида илмий асосларга таянган ҳолда маълумотлар келтирилди. 🔹Шунингдек, Аллоҳнинг каломи Қуръони каримда келтирилган сураларнинг, мусулмонлар учун балки, бутун инсоният ҳаётида тутган ўрни тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. 🤲Маъруза сўнгида, Юрт тинчлиги, эл равнақи, халқ фаровонлиги, дин қуввати ва ислом уммати ҳақига дуолар қилинди. ✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
نمایش همه...
🥰 1🐳 1
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ
نمایش همه...
👍 2 1
🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин! 🐝 Мўмин мисоли – асалари каби 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар. 🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин! ✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
نمایش همه...
👍 16🕊 4
​​ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? #намоз ❓1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди. Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак. Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди. Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган: وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ . “Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби). Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади. Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади. Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди. Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган. Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

👍 24💔 3🥰 1🤩 1🕊 1
###
نمایش همه...
🕊 1
ОЛТИ ҲАҚ عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ سِتٌّ ». قِيلَ مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ « إِذَا لَقِيتَهُ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ وَإِذَا دَعَاكَ فَأَجِبْهُ وَإِذَا اسْتَنْصَحَكَ فَانْصَحْ لَهُ وَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اللَّهَ فَسَمِّتْهُ وَإِذَا مَرِضَ فَعُدْهُ وَإِذَا مَاتَ فَاتَّبِعْهُ ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «"Мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги ҳаққи олтитадир". "Улар нималар, ё Расулуллоҳ?" дейилди. У зот: "1) киши биродарига йўлиқса, унга салом бериши; 2) қачон уйига чақирса, чақириғига лаббай дейиши; 3) қачон насиҳат сўраса, унга насиҳат қилиши; 4) қачон акса уриб, сўнг Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тилаши; 5) қачон бемор бўлса, уни бориб кўриши ва 6) қачон вафот этса, жанозасида ҳозир бўлиши", – дедилар». Имом Муслим ривояти.
نمایش همه...
👍 28🔥 1🕊 1🥱 1
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 👉 https://t.me/RevgariyUZ
نمایش همه...
👍 18😇 3🕊 1💔 1
#қироат Мишарй Рашид Ал-Афасй Каҳф сураси ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @RevgariyUZ
نمایش همه...
🕊 4🙏 2👍 1
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. @RevgariyUZ
نمایش همه...
👍 22🕊 3