fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 526
مشترکین
-1424 ساعت
-947 روز
-36130 روز
آرشیو پست ها
❓Бурун қонаганида бошни орқага қилиб қонни тўхтатиш мумкинми? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Турли сабаб
Бурун қонаганида бошни орқага қилиб қонни тўхтатиш мумкинми? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Турли сабабларга кўра бурундан қон оққанида бемор бошини юқорига ёки орқага қилиши билан қон оғиз-ҳалқум орқали ҳазм аъзоларига оқишни бошлайди, бу кўнгил айниш ва қусиш рефлексини келтириб чиқариши мумкин. 🔷 Иккинчидан, бу ҳолатда бемор қанча миқдорда қон йўқотгани ҳам номаълум бўлади, натижада беморнинг реал ҳолатини баҳолаш имкони камаяди, кўп қон кетиши бемор аҳволини янада ёмонлашишига олиб келади. ❗️Бурундан қон кетганда бошни пастга қилиб, беморнинг юз ва пешона соҳаларига муз халта ёки совуқ сув билан намланган мато қўйиш мумкин. Агар қон оқиши 5-10 дақиқа давомида ҳам тўхтамаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим! Манба:«Соғлом ҳаёт»

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! 🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар. 🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал 🔸1 минути 58 кундан афзал 🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал 🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал 🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар". Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари: 🔹21 кеча: 21 апрел (пайшанба)дан — 22 апрел (жума)га ўтар кечаси; 🔹23 кеча: 23 апрел (шанба)дан — 24 апрел (якшанба)га ўтар кечаси; 🔹25 кеча: 25 апрел (душанба)дан — 26 апрел (сешанба)га ўтар кечаси; 🔹27 кеча: 27 апрел (чоршанба)дан — 28 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси; 🔹29 кеча: 29 апрел (жума)дан — 30 апрел (шанба)га ўтар кечаси. 🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт! Даврон НУРМУҲАММАД Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Айни вақтларда Қамчиқ довонида кучли туман тушиб, автомобиль йўлининг кўриниш масофаси қисқарган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчиларни оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишга чақирди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Кийик ўтининг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: 🌱 Ошқозон оғриғи безовта қилганида; 🌱 юракни
Кийик ўтининг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: 🌱 Ошқозон оғриғи безовта қилганида; 🌱 юракнинг шишли хасталигида; 🌱 тахикардия (юракнинг уриши тўсатдан бир дақиқада 120-220 дан кўп уриши); 🍵 кийик ўтидан 1 ошқошиқ олиниб, устига 200 мл қайноқ сув қўшилади. 2 соат дамланади. 🍵 Сузилгач, дамламадан кунига 1-2 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади. Муолажа муддати 15 кундан то 21 кунгача давом эттирилади. Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Кивининг юрак қон-томир тизимига таъсири қандай? ✍️ Шифокор Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ♻️ Киви таркибидаги модд
Кивининг юрак қон-томир тизимига таъсири қандай? ✍️ Шифокор Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ♻️ Киви таркибидаги моддалар юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қуйида ушбу моддаларнинг айримларини кўриб чиқамиз. 🔸Калий - киви таркибида 3 граммгача бўлиб, юрак ишини фаоллаштиради. Соғлом одамда калийга бўлган кунлик эҳтиёж 3-4 гр.ни ташкил қилади. Бундан ташқари, калий гипертензия, шиш, уйқучанликнинг олдини олади, мушаклар активлигини оширади. 🔸Магний - 100 гр киви таркибидаги магний, ушбу микроэлементга бўлган кунлик эҳтиёжни 50 фоизини ташкил қилади. ☑️ Агар сизда талвасалар, об-ҳаво ўзгаришига кескин муносабат, спазм оғриқлар, асабий зўриқишлар кузатилса, шунчаки кивини ўз рационингизга киритиб қўйинг. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

ҚАБЗИЯТНИ ВАҚТИДА ДАВОЛАМАСЛИК ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛАДИМИ? Қабзият — ич қотиши кўп учрайдиган хасталик бўлиб, аҳолининг 10 – 30 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Асосан қариялар, ҳомиладорлар, камҳаракат инсонлар ич қотишидан безовта бўлади. Ушбу хасталик ҳақида малакали терапевт Ҳилола Абдуллаева билан суҳбатлашдик. — Қабзият касаллигининг сабаби, вақтида даволанмаслигининг оқибати нимадан иборат? — Қабзиятга учрашнинг уч асосий сабаби бор. Булар суюқлик кам ичиш, камҳаракатлилик ва меъёрдан ортиқ дори воситаларини қабул қилиш ҳисобланади. Ушбу ҳасталикда инсонинг қорин соҳасида оғирлик, қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Иштаҳа камайиб, бот-бот кўнгил айниши ва иситма кўтарилиш ҳолати кузатилади. Энг аввало, овқат ҳазм қилиш системаси бузилади. Оғир оқибатларда эса геморрой, ичакларнинг ёрилиши, тўғри ичакнинг жароҳатланиши, узоқ вақт давом этган қабзият эса онкологик касалликларни бошлаб келади. Қабзият вақтида даволанмаса, бемор тезда вазн ташлайди. Ўт, буйрак, жигар шамоллаши кўп ҳолатларда қабзият туфайли юзага келади. Чунки, организмда сақланиб қолган ортиқча моддалар ўзидан заҳар ишлаб чиқаради ва ён атрофдаги аъзоларни шикастлайди. Шу боис организмимиздаги ўзгаришларга жиддий эътибор билан қарашимиз ҳамда доимий равишда шифокор кўригидан ўтиб туриш талаб этилади. — Бу белгиларни ўзида энди ҳис қилаётган инсонларга нималар қилиши керак? — Қабзиятга сабаб бўлаётган омилдан келиб чиқиб касалликни даволашда диетолог, гастроэнтеролог, проктолог, хирург, невропатолог, терапевт, физиотерапевт, умумий амалиёт шифокори каби мутахассислардан тавсия ва муолажалар олиш мумкин. Қабзиятни даволашда асосий омил муҳим. Булар овқатланиш ва ҳаёт тарзини тўғри йўлга қўйишдир. Олма ва банан каби меваларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Олмани пўсти билан ейиш тавсия қилинади. Қайнатилган суюқликни бир кунда 3 литргача ичишни маслаҳат берилади. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа бадантарбия билан шуғулланиш лозим. Иложи борича макарон, оқ нон (яъни ёпган нон)ва шоколад, газланган ичимликлар, ширинликлар, дудланган маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул. — Ҳомиладор аёллар ва қариялар қабзиятдан эҳтиёт бўлиши керакми? — Ҳомиладорликнинг ўзи организмда катта ўзгаришлар юз бераётганидан дарак беради. Бу пайтда қабзият келиб чиқишидан эҳтиёт бўлиш зарур. Хасталикка чалинганда, енгил машқларни бажариш, кўпроқ юриб, енгил уқаловчи массаж олса, албатта, тузалади. Овқатланиш рационида табиий маҳсулотлар кўпроқ бўлиши талаб этилади. Масалан, банан истеъмол қилиш ҳомиладор аёл организми учун ҳам, қабзият бартараф бўлиши учун ҳам жуда фойдали. Сутли маҳсулотлардан қатиқ ва янги соғилган сут тавсия қилинади. Олхўри шарбати ич юмшатувчи энг яхши воситадир. Ундан бир кунда ярим литр дан ичиш жуда фойдали. Ҳомиладорлик даврида қабзиятга енгил қараб бўлмайди. Умуман олганда, ҳар бир организм учун қабзият ниҳоятда хатарли. Катта ёшли инсонларда қабзият учрашининг сабаби уларда гипертония, қандли диабет борлиги учун кўп миқдорда дори ичади. Ҳар қандай дори, ҳатто, оддий иситма туширувчи препарат ҳам ич қотишига сабаб бўлиши мумкин. — Қабзиятга чалинмаслик учун нима қилиш керак? — Аввало, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш зарур. Ҳусусан, кун давомида 4-5 маҳал енгил овқатланиш, таомни қайноқ ёки, аксинча, совуқ ҳолда ейиш тавсия этилмайди. Овқатланишдан олдин бир пиёла сув ичиш зарур. Боиси, сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради. Манба Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Гулкарамнинг фойдали хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ❗️Дунёдаги соғлиқ учун фойдали т
Гулкарамнинг фойдали хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ❗️Дунёдаги соғлиқ учун фойдали таомномалар рейтингида ГУЛКАРАМ энг юқори ўринлардан бирини эгаллайди. 🥦 Гулкарамдаги кўплаб витаминлар ёш билан боғлиқ хотира пасайишининг олдини олади, кучли сиқилиш, мия зўриқиши, шунингдек, қаришни секинлаштиради. 🥦 Гулкарам овқат ҳазмини яхшилайди, танада ортиқча ёғ тўпланишини камайтириб, семизликнинг олдини олади. 🥦 Гулкарамдаги Б витамини мия фаолиятини яхшилашда самарали манба ҳисобланади. К ва Д витамини эса мушаклар мустаҳкамлигини таъминлаб, суяклар мўртлашувининг олдини олади. 🥦 Тадқиқотларга қараганда гулкарам қандли диабет касаллигига чалинган беморлар танасидаги қанд миқдорини камайтиради. Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Яланг оёқ юришнинг фойдаларини биласизми? ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: 🔰Қадимда ялангоёқ босилган ҳар бир қадам умрни шунч
Яланг оёқ юришнинг фойдаларини биласизми? ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: 🔰Қадимда ялангоёқ босилган ҳар бир қадам умрни шунчага узайтиради дейишган. ✅ Бу эса мия учун гимнастика ҳисобланади. Оёқлар териси бошқа тери майдонларига қараганда кўпгина сезги органларининг рецепторлар макони ҳисобланади. 🌿 Ялангоёқ юриш завқ беришдан ташқари, иммунитетни мустаҳкамлаш учун кучли импульс беради. ☘️ 30-40 дақиқа ялангоёқ юриш билан стрессни енгиллатишга, чиниқиш ҳосил қилишга, қон айланишни яхшилашга ижобий таъсир қилади. 🍀 Бундан ташқари, яссиоёқликка, нутқни яхшилашга, юқори нафас йўллари инфекцияларининг олдини олишга ҳам ёрдам беради. Манба:«Соғлом ҳаёт»

Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев 18-20 апрел кунлари республикада беқарор об-ҳаво бўлиши тўғрисида огоҳлантири
Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев 18-20 апрел кунлари республикада беқарор об-ҳаво бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хабар бермоқда. Аввалига, Эрон ва Туркманистон ҳудудларидан илиқ, нам ҳаво оқимлари, ортидан Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво оқимлари кириб келишига сабаб бўлади. Бу кунлари жойларда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, ёғинлар ёғади. Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятга эга. Баъзи вилоятларда ёғинлар кучли ёғади. Оқимлар кириб келишида кучли шамоллар, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин. Манба Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Сирдарёда 7 кг. вазнли қиз дунёга келди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Ушбу белгилар кузатилганда зудлик билан психиатр шифокорга мурожаат қилинг ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
❗️Ушбу белгилар кузатилганда зудлик билан психиатр шифокорга мурожаат қилинг ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ✔️ Ўз жонига қасд қилиш ҳақида муттасил ўйлаш, гапириш ёки қасд қилишга уриниш; ✔️ Ҳар хил овозлар этилиши, мавжуд бўлмаган нарсаларнинг кўзга кўриниши, ўз танаси ҳақидаги ғайриоддий тасаввурлар пайдо бўлиши; ✔️ Кайфиятнинг кескин ўзгариши, асоссиз қўрқувлар, ғайритабиий бепарволик, ёшга хос бўлмаган аҳмоқликлар қилиш, табиий ҳаёнинг йўқолиши, жинсий истакларни кескин даражада кучайиши; ✔️ Болаларнинг тажовузкорлик, асабийлик, тенгдошлари билан мулоқотдан қочиш ҳолатлари кузатилганда зудлик билан психиатрга мурожаат қилиш лозим. Манба:«Соғлом ҳаёт»

Бир неча кун аввал "Саудиядаги кибор уламолар кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари" мавзусидаги маълумот ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди. Ушбу маълумотда айрим мазҳабимизга мувофиқ келмайдиган ҳукмларни учратиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу маълумотга мўътабар манбаларга суянган ҳолда тузатиш киритилди. 1. Свеча қўйиш - БУЗМАЙДИ - ✅БУЗАДИ 2. Кўзга дори томизиш - БУЗМАЙДИ ❗️(лекин эҳтиёти томизмаслик) 3. Сурма қўйиш - БУЗМАЙДИ 4. Қулоққа дори томизиш - БУЗМАЙДИ - ✅БУЗАДИ 5. Нафас қисишга қарши кислородли ❗️(фақат ҳаво пурковчи) спрей қўллаш - БУЗМАЙДИ 6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши - БУЗМАЙДИ 7. Тери остига пенициллин укол олиш - БУЗМАЙДИ 8. Тери остига инсулин укол олиш - БУЗМАЙДИ 9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш - БУЗМАЙДИ 10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш - БУЗМАЙДИ 11. Юзга бўёқ суркаш (макияж) - БУЗМАЙДИ 12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш - БУЗМАЙДИ 13. Сузиш ва сувга шўнғиш - БУЗМАЙДИ ❗️(лекин заруратсиз яхши эмас) 14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши) - БУЗМАЙДИ 15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш - БУЗМАЙДИ 16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш - БУЗМАЙДИ ❗️(ютиб юбормаслик шарти билан) 17. Балғамни ютиб юборишлик - БУЗМАЙДИ 18. ❗️Бурунга дори томизиш димоққа етса - БУЗАДИ 19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ 20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши - БУЗМАЙДИ 21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ 22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса - БУЗМАЙДИ 23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ 24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш - БУЗМАЙДИ 25. ❗️Мускулга ва тери остига укол қилиш - БУЗМАЙДИ 26. ❗️Томирга озиқлантирувчи укол - БУЗАДИ 27. Қасддан оғиз тўла қайт чиқариш - БУЗАДИ 28. Қасддан маний чиқариш - БУЗАДИ 29. Тутун чиқарувчи хушбўйликларнинг тутунини атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаб ичга тортиш - БУЗАДИ 30. Атирни шунчаки ҳидлашнинг ўзи - БУЗМАЙДИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Манба Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

14 апрель куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Организмни зарарли токсинлардан тозалашнинг 5 усули ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 1️⃣ Озиқ маҳсулотлари. Органик кислот
📍Организмни зарарли токсинлардан тозалашнинг 5 усули ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 1️⃣ Озиқ маҳсулотлари. Органик кислоталар сақловчи маҳсулотлар (нордон сут, қора нон, янги сиқилган мева шарбатлари); Карбон кислота сақловчи маҳсулотлар (масалан, минерал сувлар), асал; 2️⃣ Ҳуқна (клизма). Вақти-вақти билан ҳуқнадан фойдаланиб ҳам танани тозалаш мумкин. Фақат меъёрни билган ҳолда амалга ошириш лозим. 3️⃣ Халқона рецептлар. Сафро ҳайдовчи таъсир: қоқи ўсимлиги илдизлари ва барглари, зира уруғлари; сийдик ҳайдовчи таъсир: дала қирқбўғини, шивит, қайин барглари; ич юмшатувчи таъсир: маккайи сано. 4️⃣ Турли дорилар. Активланган кўмир тутувчи сорбентлар. Ион алмашинадиган материаллар ёки қатронлар. 5️⃣ Жисмоний машқлар. Ҳар куни камида 400 метр пиёда юриш ичак фаолиятини яхшилайди. Манба:«Соғлом ҳаёт»

⚡️ Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ҳужжат билан: ➖ аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга руҳсат этилади. Бунда Ўзбекистан Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин; ➖ енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади; ➖ юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт; ➖ транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади; ➖ сутканинг коронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт. ❗️ Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Оғиз очганда чанқоқни босиш учун муздек ичимлик мумкинми? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 💢 Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп с
Оғиз очганда чанқоқни босиш учун муздек ичимлик мумкинми? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 💢 Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одати ҳам иштаҳани бўғиб қўяди ва овқатлана олмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб қолиб, еган нарсамиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрамиз. ❌ Бу нафақат рўзанинг шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимиз тез ҳазм бўлишига ҳам тўсқинлик қилади. ⭕️ Овқат пайти ширин мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштиради. Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2
Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. «Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур. Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday