SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
رفتن به کانال در Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
نمایش بیشتر5 526
مشترکین
-1424 ساعت
-947 روز
-36130 روز
آرشیو پست ها
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.
«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.
Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади
2022 йил ёз мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманлари ҳудудларини ичимлик суви билан таъминловчи «Жийдакапа-Наманган» 1-2-3-магистрал сув қувурларида мавжуд носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 11 апрель соат 22.00дан 13-апрель соат 22.00гача «Жийдакапа» иншоотидан ичимлик суви бериш тўхтатилади.
«Наманган сув таъминоти» МЧЖ маълум қилишича, Наманган шаҳрининг Жанубий айланма йўли, Бобуршоҳ, Марғилон ва уларга туташ кўчалар, Янги қурилиш, Янги ҳаёт, Баркамол авлод, Яккатут, Обжувоз, Соҳибкор, Қадамжо, Лола маҳаллалари, Уйчи кўчасидаги кўп қаватли уйлар, Уйчи тумани Жийдакапа, Ўнҳаят, Машад, Наманган туманининг Қурама, Эшобод, 1-, 2-Қумқўрғон, Неъматжон, Ғалча, Қўқонқишлоқ, Хонобод қишлоқларида таъминот вақтинча узилади.
«Истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда ичимлик суви захирасини яратиб қўйишларини сўраймиз», - дейилади хабарда.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Бўй ўсиши учун тавсиялар
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
🔻Ўз вақтида ухлаш ( 22.00-06.00 гача);
🔻Оқсил маҳсулотларини истеъмол қилиш;
🔻Сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш;
🔻Ҳаддан зиёд оғир кўтармаслик;
🔻Йод препаратлари ичиш (ичишдан олдин қалқонсимон без фаолияти текширилиши лозим);
🔻Спорт билан шуғулланиш;
Бунда:
✔️Баскетбол
✔️Сузиш
✔️Тортилиш
✔️Футбол
✔️Теннис тавсия этилади.
❗️Ҳар бир организм индивидуал бўлиб, бўй узунлиги асосан генга ҳам боғлиқ бўлади. Бўй нормал ҳолатда ўсишини аниқлаш учун педиатр, болалар эндокринологига мурожаат қилиш лозим.
Манба:Соғлом ҳаёт»
Диск чурраси хуруж қилганда нима қилиш лозим?
ССВ ахборот хизмати Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов билан умуртқалараро диск чурраси ҳақидаги суҳбатини давом эттиради.
— Касаллик хуруж қилганда қандай йўл тутиш керак?
— Чурра хуруж қилган пайтда кўнгил айниши, қайт қилиш, чурра жойлашган соҳа атрофи қўл билан пайпасланганида, қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилиши мумкин. Бундай пайтда бемор оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиши мутлақо мумкин эмас. Сабаби ўзбошимчалик билан даволаниш кейинчалик салбий оқибатларга олиб келади.
Энг тўғри йўл эса шифокор кўригидан ўтиш ва тавсия этилган даво муолажаларини бажаришдир.
Афсуски, бугунги кунда кўпчилик беморлар яқинларининг гап-сўзлари, тавсияларига ишониб, умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар орқали даволанишга ҳаракат қилади. Бу эса шикастланган умуртқани янада қийнаши, касалликнинг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин.
— Диск чурраси қандай даволанади?
— Бугунги кунда касаликни даволашда лазерли ва эндоскопик усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Бироқ чурра инсон танасидаги ўсимта ҳисоблангани, шунингдек, вақтида чора кўрилмаса, салбий оқибатларга олиб келгани боис уни режали жарроҳлик йўли билан тузатиш энг тўғри йўл ҳисобланади.
Бунда бемор тўлиқ текширувлардан ўтказилади. Танадаги барча аъзолар фаолияти чуқур ўрганилиб, бемор шундан сўнггина операция қилинади.
Тўғри, умуртқа чуррасини дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўлади. Жумладан, ҳозир сув муолажалари тиббиётда кенг қўлланилмоқда. Бироқ бу муолажани шифокор тавсияси билан олиш лозим.
Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали саналади. Бундан ташқари, ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.
— Диск чуррасининг олдини олиш учун нима қилиш лозим?
— Энг аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак. Айниқса, юрганда бош ва белни тик тутиш, пиёда кўп юриш, спорт билан шуғулланиш зарур.
Қолаверса, биламизки, бугунги кунда аксарият одамлар компьютер қаршисида ўтириб ишлагани сабабли уларда айни шу касаллик кўп учрайди. Шундай экан уларга тавсиямиз, компьютер олдида стул суянчиғига суяниб ўтиринг. Оёғингиз эса ерга тегиб турсин.
Бундан ташқари, сузиш, уқалаш муолажалари, ортопедик матрасда ухлаш ва чекишни ташлаш ҳам касалликнинг олдини олишда муҳим саналади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшида вафот этди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари фуқароларга ифторлик тарқатди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Нега ифторлик вақтида хурмо истеъмол қиламиз?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
💢 Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мевадир. Унинг таркибида мавжуд бўлган организмга керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди.
🔴 Бу мева овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини меъёрга келтиради. Холестеринни камайтиради.
🔵 У камқонликда ҳам катта фойда беради. Калийга бой. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизгача камайтиради.
🟢 5-6 та хурмода 80 г магний бор ва бу қон томирларини кенгайтиради. Бу миқдор қон босимини бир меъёрда ушлаб туради. Хурмо қаришнинг олдини олади.
🟣 Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади.
🟡 100 грамм маҳсулот 305 кал (килокалория) бўлиб, ундаги оқсиллар 2,2 гр, ёғ 0,2 гр, углеводлар 71,9 граммни ташкил этади.
🟠 Фоли кислотаси ва Й витаминига бойлиги сабаб, у сочлар илдизини мустаҳкамлаб, тирноқлар синувчанлигининг олдини олади.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Саудия Арабистони сўнгги 3 йил ичида биринчи марта 1 миллион зиёратчига, жумладан, хорижликларга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
Бу йил коронавирусга қарши эмланган 65 ёшгача бўлган кишиларга ҳаж зиёратига боришга рухсат берилади. Хорижлик зиёратчилар Подшоҳликка келишдан камида 72 соат олдин олинган COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Саудия Арабистони сўнгги 3 йил ичида биринчи марта 1 миллион зиёратчига, жумладан, хорижликларга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
Бу йил коронавирусга қарши эмланган 65 ёшгача бўлган кишиларга ҳаж зиёратига боришга рухсат берилади. Хорижлик зиёратчилар Подшоҳликка келишдан камида 72 соат олдин олинган COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ўтган йил Ҳаж зиёратида қатнашувчилар сонини 60 минг, 2020 йилда эса 1 минг нафарга чеклаган эди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️Чилим турли касалликлар чақиради!
✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🔆 Чилим чекиш ҳозирда ўрта ёшдаги эркакларда урфга айланди, десак муболаға бўлмайди. Чилим тутуни узоқ муддатда сигарет тутуни каби таъсир кўрсатади ва кўплаб касалликларга сабаб бўлади.
♻️ Чекиш қон томирларни торайтиради, қон босимини оширади. Ўпка, оғиз, ошқозон саратонини чақиради. Бундан ташқари, юқори нафас йўллари инфекцияли касалликлари пайдо бўлиш хавфини оширади.
🤰 Ҳомиладор аёлларга қатъий тақиқланади. Чунки чекиш туфайли болада оқсил-энергетик етишмовчилик ривожланади ва у нимжон бўлиб туғилади.
Манба:ъСоғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.
Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).
Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!
Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.
Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.
✍ Карим Баҳриев
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини +35 даражагача ҳароратда ўтказишади
Ўзгидромет шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда бош мия билан боғлиқ ноёб жарроҳлик амалиёти бажарилди
Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/namanganda-bosh-miya-bilan-bo%D2%93li%D2%9B-noyob-zharro%D2%B3lik-amaliyoti-bazharildi
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
8 апрел куни Наманганда 30 даража иссиқ бўлади
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. таништирилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Аллергия чақириши мумкин бўлган маҳсулотларни биласизми?
✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
🍳 Ҳайвон маҳсулотларидан: сигир ва эчки сути, тухум, балиқ ва денгиз маҳсулотлари.
🥜 Ўсимлик маҳсулотларидан: дуккаклилар (нўхат, ловия, мош) ёнғоқлар (айниқса ерёнғоқ), дон маҳсулотлари (буғдой, жавдар, арпа, маккажўхори).
🍓 Мева ва сабзавотлардан: ҳамма қизил, тўқ сариқ ва сариқ ранглилар, цитрус мевалар, узум, киви, авокадо.
🍫 Булардан ташқари: асал, шоколад, овқат ва маҳсулотларга қўшиладиган турли хил ранглар.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди
Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/koronavirusning-eng-yu%D2%9Bumli-mutatsiyasi-ani%D2%9Blandi
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Нишолданинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
✅ Нишолда таркибидаги етмак илдизининг сиропи ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.
✅ Овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда есангиз, ошқозон оғриғида кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади.
✅ Унинг таркибида етмак ўсимлигининг илдизи бор. У ошқозон-ичакни токсинлардан фильтрлайди. Ёш болаларда еса, шамоллашининг олдини олади. Бундан ташқари нишолда рўзадорларни тўқ тутиб, дармонсизликдан сақлайди.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Умр_мазмуни
Республика Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали раҳбари, Европа ва Россия кардиологлар жамияти аъзоси, I-даражали Соғлом авлод ордени соҳиби, тиббиёт фанлари номзоди Солихон Мўминовнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида махсус кўрсатув.
"Инсон ўз ота-онасини танлай олмайди. Лекин мен шундай ота-онанинг фарзанди бўлганимдан ҳамиша фахрланаман! Хурсанд бўламан! Фарзандларим ҳам дадамларга ўхшаган шифокор бўлишини хоҳлайман! Шундай оилада туғилганимдан жудаям хурсандман, Аллоҳга шукр келтираман", — дейди қизлари Шоҳиста Мўминова.
Албатта кўринг! Кетган вақтингизга ачинмайсиз! Барчамизга фахр ва ифтихор туйғусини беролади!
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
