SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
رفتن به کانال در Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
نمایش بیشتر5 571
مشترکین
-1124 ساعت
-977 روز
-36530 روز
آرشیو پست ها
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
#Тайинлов
РШТЁИМ Наманган филиалига янги бош шифокор тайинланди
Муҳиддинов Умиджон Раҳматуллаевич РШТЁИМ Наманган филиали бош шифокори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори ўринбосари сифатида фаолият юритаётган эди.
Малакали мутахассисга янги ва масъулиятли вазифада омад тилаймиз!
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Ёз мавсумида қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?
🔻Кўпчилик инсонлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам қон таҳлили топширган. Шу пайтда улар ўзининг қони тўқ рангга кириб, қуюқлашганига гувоҳ бўлади. Айниқса, жазирама иқлим шароитида қоннинг қуюқлашиб кетиши кўп учрайди.
❗️Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатга эътиборсиз бўлиш керак эмас. Аксинча, қон таҳлиллари орқали унинг қуюқлашиб кетгани аниқ бўлгач, вақтида даволаниш зарур.
Хўш, иссиқ кунларда қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?
— Қон – инсон тана аъзо ва тўқималарини кислород ҳамда зарур озуқа моддалари билан таъминловчи муҳим суюқлик, — дейди Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Орифжон Арипов. — У инфекцияларга қарши курашиб, ички аъзолар фаолиятида иштирок этади.
🧬 Қон қуюқлашиши организмдаги ана шу жараёнларнинг бузилишига олиб келади. Оқибатда яширин касалликлар юзага чиқиши ёки янгилари пайдо бўлиши мумкин.
🩸Айрим ҳолларда хасталик ёки ташқи омиллар сабаб қон таркиби бузилади ва унинг керагидан ортиқ қуюқлашиб кетиши ёки, аксинча, суюқлашиши кузатилади. Унинг қуюқлашиши томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
🧨 Бу эса, ўз навбатида, инсульт ва инфарктга чалиниш эҳтимолини орттиради. Қон таркибининг суюқлашиши эса қон кетиши, бемор танасида кўкариш ва қон талашлар пайдо бўлишига олиб келади.
⚠️Икки ҳолатда ҳам тезда тиббий эҳтиёт чораларини кўриш зарур.
♨️ Қон қуюқлашишига кўпинча қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, шунингдек ширинликлар, картошка, банан, тухум, газли ичимликлар, фаст-фуд ва турли қовурма таомлар сабаб бўлади.
⛔️ Қолаверса, бу ҳолат кам суюқлик ичиш, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ёки кескин пасайиши ва организмдаги айрим ўзгаришлар туфайли ҳам юзага келади.
☀️ Иссиқ кунда қон қуюқлашиши тананинг сувсизланишига боғлиқ. Иссиқ ҳавода тер билан организмдаги сув буғланиб кетади.
♻️ Бу қоннинг қуюқлашиши, унинг айланма ҳаракати қийинлашиши ва тромб ҳосил бўлиш хавфи ортишига сабаб бўлади.
🧠 Натижада инсонда бош оғриғи, жиззакилик, тушкунлик, хотира пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қўл ва оёқлар совқотиши, оғиз қуриши кузатилади.
🫀 Юрак тез уриши, нафас қисиши, тананинг турли қисмларида кўкаришлар пайдо бўлиши ва тирноқ шакли ўзгариши мумкин. Ҳатто мияга қон яхши етиб бормаса, бош айланиши, ҳушдан кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
⚡️ Бу салбий ҳолатлар эса томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлганидан дарак беради. Оқибатда инсульт ва инфаркт хавфи ортади.
💦 Иссиқ ҳавода қон қуюқлашишига йўл қўймаслик учун етарли миқдорда суюқлик ичиш зарур. Айнан сув энг яхшиси, газланган ичимликлар эмас. Шу билан бир қаторда, салқин ва кучли бўлмаган чой ичиш мумкин.
👨🏻⚕️ Қон ҳолатини текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Агар тиббий текширувлардан сўнг унинг қуюқлиги меъёрдан ортиқ экани маълум бўлса, зарур муолажалар тайинланади.
❗️Бироқ қонни суюлтирувчи дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш мумкин эмас. Сабаби унинг ҳаддан ортиқ суюқлашиши жароҳатларда қоннинг тўхтамай қолишига олиб келади.
Манба
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Бу_факт
🥚Тухум сариғини истеъмол қилиш кўриш муаммоларининг олдини олади.
🔍 Манба
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📍Саломатлик ва вазн йўқотиш учун фойдали бўлган коктейл
🍊 1 дона апельсин, 1 дона лимон ва 1 дона сабзининг янги сиқилган шарбатларини олинг. Ҳар бир нарсани аралаштириб, 100 мл минерал сув қўйинг.
🍊Ушбу коктейлни овқатдан ярим соат олдин оч қоринга ичинг.
🍊 У иммунитетни кўтарувчи, ортиқча вазндан халос қилиш ва чарчоқ учун ажойиб воситадир. Унинг таркибида кўп миқдорда антиоксидантлар мавжуд.
👨⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
⚡️Namangan davlat pedagogika instituti 2023/2024-o'quv yilida quyidagi magistratura mutaxassisliklari bo'yicha talabalarni qabul qiladi:
➖Pedagogika nazariyasi va tarixi (faoliyat turi bo‘yicha)
➖Pedagogika va psixologiya
➖Ta’lim va tarbiya nazariyasi va metodikasi (maktabgacha ta’lim)
➖Ta’lim va tarbiya nazariyasi va metodikasi (boshlang‘ich ta’lim)
➖Aniq va tabiiy fanlarni o‘qitish metodikasi (kimyo)
➖Ijtimoiy-gumanitar fanlarni o‘qitish metodikasi (tarix)
➖Tasviriy san’at va amaliy bezak san’ati
➖ Musiqa ta’limi va san’at
➖O‘zbek tili va adabiyoti
➖Ona tili va adabiyoti: rus tili va adabiyoti
➖Ijtimoiy-gumanitar fanlarni o‘qitish metodikasi (ma’naviyat asoslari)
➖Jismoniy tarbiya va sport mashg‘ulotlari nazariyasi va metodikasi
➖Ta’lim va tarbiya nazariyasi va metodikasi (texnologik ta’lim
Qo'shimcha ma'lumot uchun:
🔍 www.namspi.uz
📨 @namspi
📞 Call center
+998692395010
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📍Manzil: Namangan shahar, Uychi ko'cha 316-uy
(Mo'ljal: Davlat xizmatlari markazi)
Kanalga ulanish👇
🌐 https://t.me/namspi
⚡️Бугун 25 июндан бошлаб Ўзбекистонда ёзнинг энг иссиқ даври — "чилла" бошланади
Иссиқ мавсум 25 июндан 5 августга қадар давом этади.
Бу даврда нималар қилиш керак?
— Тоза, шакарсиз ичимлик сувидан суткасига камида 1,5 литр ичинг
— ёғли, қовурилган таомлардан тийилинг ва мева-сабзавотлар истеъмол қилинг;
— енгил, танага ёпишмаган, ҳаво ўтказувчан уст-бош кийинг
— ўртача ҳаво ҳароратидаги сувда душ қабул қилинг (муздай бўлмасин)
❗️Асосий эслатма: кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида очиқ, қуёш нури тушадиган жойларда юрманг!
Барча дўстларингизга юборинг.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
#Тайинлов
РШТЁИМ Наманган филиалига янги директор тайинланди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига янги директор тайинланди. Бу лавозимга Устабаев Ҳамидулло Ҳабибуллаевич лойиқ топилди.
Ҳамидулло Устабаев ўз фаолиятини
Наманган вилояти кўп тармоқли шифохонасидан бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида вилоят кўп тармоқли шифохонаси функционал диагностика бўлими врач-функционалисти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали функционал диагностика бўлими врач функционалисти, мазкур марказнинг барвақт реабилитация бўлими мудири, II-кардиология бўлими навбатчи врачи, бош шифокор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ҳамидулло Устабаев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бош шифокори сифатида фаолият юритаётган эди.
Малакали мутахассисга янги ва масъулиятли вазифада омад тилаймиз!
Namangantoday расмий канали
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
#ТИББИЁТ
Яна бир дори воситаси қалбакилаштирилгани маълум бўлди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, 550323-серияли «Л-Лизин эсцинат» инъекция учун эритма дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланган.
550323-серияси қалбакилаштирилган «Л-Лизин эсцинат» инъекция учун эритма дори воситаси «Галичфарм » акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқарилмаган.
"Дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализацияси билан шуғулланувчи дорихоналардан 550323-серияси қалбакилаштирилган «Л-Лизин эсцинат» инъекция учун эритма дори воситасини реализация қилинишига йўл қўймасликни сўраймиз!" — дейилади агентлик хабарида.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
❗️ Қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш терида қандай асоратларни келтириб чиқаради?
☀️ Одатда юртимизда ёз фаслининг энг юқори ҳарорат қийматлари “чилла” даврига тўғри келади. Бироқ бу йил июнь ойида ҳам мамлакатимиз бўйлаб аномал иссиқ об-ҳаво кузатилиб, айрим ҳудудларда ҳарорат анча юқори бўлди.
‼️ Албатта бундай пайтда қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш турли касалликларни келтириб чиқаради. Хусусан, мутахассислар жазирама кунларда қуёш нури туфайли инсонларда турли аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
🏥 Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг маълум қилишича, терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида юзага келадиган касаллик фотодерматоз деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.
🔴 — Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.
🩺 Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.
❗️Тошмалар жазирама таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади.
🔬Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
❓Хўш, бундай вазиятда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим?
🌳 Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.
📌 Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш керак.
✅ Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
💊 Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши мумкин. Шу боис препаратнинг қўллаш кўрсатмаларини диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
🚫 Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул.
‼️ Шунингдек, Эритромицин, Тетрациклин ва Стрептомицин каби дорилар ультрафинафша нурларини кучли тортиб олиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморлар иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари мумкин эмас.
Манба
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Помидор шарбати: унинг фойдаси нимада?
Помидор – ликопин манбаи. Айнан шу модда унга ёрқин ранг беради ва кучли антиоксидант саналади. Қизиқ, термик қайта ишлаш ликопин учун фойдали, унинг таркибини бир неча марта оширади. Шу тариқа, пастеризация қилинган помидор шарбатидаги фойдали модда янги узилган помидорларга қараганда бир неча марта кўпроқ.
Ликопин
Тадқиқот натижалари моддалар алмашинувига бевосита таъсир кўрсатади. Қуйидаги тадқиқот ўтказилган: 30 нафар соғлом аёл икки ой давомида ҳар куни 250 мл помидор шарбатини истеъмол қилган. Овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг бошқа жиҳатлари ўзгармай қолган. Мутахассислар қон кўрсаткичлари, вазн, тана массаси индекси ва бел айланасини кузатишган. Натижалар помидор шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш қон таркибини яхшилаши, холестерин даражасини пасайтиришини кўрсатди. Ҳар куни шарбат ичган аёллар қўшимча ҳаракатларсиз ярим килограмм озишган.
Таркиби
Ликопиндан ташқари помидор шарбати таркибида темир, калий, С ва Е витаминлари юқори миқдорда.
Қуввати –100 грамда 21 ккал.
Фойдаси
кўз касалликларида;
авитаминоз вақтида;
анемияда;
моддалар алмашинувини тиклаш учун;
ошқозон шираси кислотасининг
камайишида;
уйқусизликда.
Бундан ташқари, шарбат:
суюқликни чиқариш, шу тариқа шишишни камайтириш;
веналар кенгайганида фойда кўрсатади;
вазнни камайтириш;
ошқозон ярасида самарали таъсир қилиш;
асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатишда ёрдам беради.
Вазнни камайтириш
Вазнни камайтириш мақсадида помидор шарбатини овқат истеъмолидан 10 дақиқа олдин ичиш керак. Бу очликни камайтириб, ошқозонни тўлдиришда ёрдам беради. Шу тариқа, тушлик вақтида камроқ овқат истеъмол қиласиз.
Шунингдек, овқат қабул қилиш ўрнига бир маҳал шарбат ичиш мумкин. Порциянгиз ҳажми ўзгармайди, қуввати эса камаяди.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Жигар учун сабзавотли коктейл
Ҳақиқий шифобахш жигар зардоби!
Таркиби:
🔸 3 сабзи;
🔸 2 яшил олма;
🔸 1 лавлаги;
🔸 0,5 лимон терисиз;
🔸 янги занжабил илдизининг бир бўлаги;
бир жуфт яшил салат ёки исмалоқ барглари;
Тайёрлаш:
✔️ Барча сабзавотларни олдиндан ювиб, тозалагандан сўнг блендерда майдаланг.
✔️ Концентрланган сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг.
Уни салқин ҳолда истеъмол қилинг, музлатгичда тайёр ҳолда сақланг!
Манба
🍑 Шафтоли - аёллар учун фойдали
☑️ Ёз мавсуми рационга шафтоли қўшиш учун ажойиб вақт. Бу мева витаминларга бой бўлиб, улар эстроген даражасини тўлдиришга ёрдам беради ва саратон хавфини камайтиради.
🔻Шафтоли тери, соч ва тирноқлар учун ҳам фойдалидир. Мева таркибида витамин миқдори ҳам юқори. Ушбу меванинг фойдали хусусиятларига эга бўлиш учун ҳафтада иккита шафтоли истеъмол қилиш кифоя.
👨⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Президент қарори билан 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.
2 июль (якшанба) куни эса одатий дам олиш куни. Шундай қилиб ўзбекистонликлар 5 кун кетма-кет дам олади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
⚡️Қурбон ҳайити 28 июн куни нишонланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши мамлакатда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июн кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️Ерда 7 кунлик кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда
Қайд этилишича, 18 дан 24 июнгача бўлган даврда қарор қабул қилишда бефарқлик, ташвиш, асабийлашиш ва ноаниқлик одамларни босиб олиши мумкин.
P/S: Бундай магнит бўрони алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
🩺 Бундан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади.
☀️Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади.
🙇♂️ Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
▶️ Шу боис бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўраймиз:
🏋️♀️ Магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ.
🍲 Аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
🚫 Шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади.
🍏🍐🍌 Серсув мева-сабзавотлар, калий ва С витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали.
❌ Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт.
🚗 Юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул.
✈️ Бундай шароитда саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.
💊 Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзгидромет директори 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон жанубида +45° гача иссиқ бўлишидан огоҳлантирди.
Обуна бўлинг 👉 t.me//namangantoday
❗️💥Муҳим: Магнит бўронида нималарга эътибор бериш керак?
✅Батафсил инфографикамиздан билиб олинг!
📲Яқинларингизга юборинг
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🚰 Соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин десангиз кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!
Тана вазни — Сув миқдори:
45кг — 1.9л
50кг — 2.1л
55кг — 2.3л
60кг — 2.5л
65кг — 2.7л
70кг — 2.9л
80кг — 3.5л
85кг — 3.7л
90кг — 3.9л
95кг — 4.1л
100кг — 4.3л
Яқинларга ҳам улашинг
📍Тарвузнинг кони фойда
🍉Тарвуз буйраклар учун фойдали бўлиб, уларни тозалашга ёрдам беради.
🍉 Метаболизм ва овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради, токсинлар ва шлакларни олиб ташлайди, холестеринни камайтиради.
🍉 Ёшликни узайтиришга ёрдам беради.
🍉 Шарбатида мушак оғриғини енгиллаштирадиган Л-цитрулин аминокислота мавжуд.
🍉 Магний мия ва асаб тизимининг ишлаши учун фойдалидир.
🍉 Мева танадан ортиқча суюқликни олиб ташлайди ва бир неча килограммдан халос бўлишга ёрдам беради.
🚫 Тарвузни бошқа овқатдан кейин дарҳол еманг. У ичакларни шиширади, метеоризм, ичак бузилишига олиб келиши мумкин.
✅ Кесилган тарвузни фақат музлатгичда сақлаш керак.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
🍉 🍇 🥒 Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири — ўткир диарея. У халқ орасида ичбуруғ ҳам деб аталади.
❓ Хўш, ушбу хасталик қандай келиб чиқади? Унинг ўзига хос белгилари нималардан иборат? Қандай хавфли асоратлари мавжуд?
Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова шу ҳақдаги мулоҳаза ва тавсиялари билан ўртоқлашди.
🥛🧀 — Ёз кунларида очиқда қолган таом ва егуликлар сифати жуда тез бузилади, — дейди мутахассис. — Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари қисқа муддатда айниб қолиши мумкин.
🚿 Бундан ташқари, касаллик келиб чиқишига асосан гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Масалан, болалар баъзан кўчадан уйга киргач ва овқатланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади.
🍒 🍅 Ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо хаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларни қўзғатади.
🔬 Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.
🩺 Беморларда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар кузатилади.
📊 Ўткир диарея бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин.
‼️ Касалликни даволашда ҳар бир дақиқанинг аҳамияти катта. Яъни беморга қанча эрта ташхис қўйилиб, муолажа қанча тезроқ бошланса, натижа шу қадар самарали бўлади.
(Давоми бор!)
Манба
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
