fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 571
مشترکین
-1124 ساعت
-977 روز
-36530 روز
آرشیو پست ها
Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади? 🍔 Кейинги бир неча ўн йилликда кам ҳаракатлик ва нотўғри овқатланиш сабабли ортиқча вазн ва семизлик бутун дунёда жиддий муаммога айланди. 📈 ЖССТ маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Энг ёмони, бу касаллик нафақат катталар, балки ёшлар орасида ҳам кенг тарқалмоқда. 🔬Шу боис сўнгги вақтларда ошқозон қисқартириш амалиёти орқали семизликдан қутилиш тобора оммалашиб боряпти. ❓Хўш, ушбу жарроҳлик операцияси қанчалик хавфсиз? У қандай ҳолларда тавсия этилади? Шу каби саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Шуҳрат Ҳошимов жавоб берди. 🏃— Cемизликка чалинган беморларнинг кўпчилиги бугун парҳез тутиш, спорт билан шуғулланиш каби табиий озиш усулларидан кўра, тезроқ натижага эришиш ва муаммодан қисқа муддатда халос бўлишни маъқул кўрмоқда, — дейди мутахассис. 🩺 — Қолаверса, аксарият одамлар ортиқча вазнга қарши узоқ вақт курашган, бироқ фойдаси бўлмаган. Шу боис улар операция йўли билан озишга рози. 🗺 Албатта, жаҳон тиббиёти учун бариатрия, яъни ошқозон, ичак ёки иккаласини бирга хирургик ўзгартириш амалиёти янгилик эмас. 👨‍⚕️ Юртимизда ҳам бундай операцияларни ўтказувчи мутахассислар пайдо бўлгач, кўпчилик беморларда мазкур муолажа орқали семизликдан халос бўлиш истаги пайдо бўлди. — Ошқозоннинг катталиги семизликка асосий сабабми? 🤦‍♂️— Йўқ, албатта. Ортиқча вазннинг юзага келишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Яъни камҳаракатлик, турли зарарли одатлар, қандли диабет, депрессия, стресс, психоневрологик ўзгаришлар оқибатида кўпинча инсонда семириш кузатилади. 💊 Шунингдек, гормонал ўзгаришлар ва гормон дориларни қабул қилиш ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. — Меъдани кичрайтириш амалиёти қандай ҳолларда тавсия этилади? 📊 — Тиббиётда семизлик турли даражаларга бўлинади. Тана вазни индекси 30 дан 35 гача бўлса, биринчи, 35-40 гача иккинчи, 40 дан тепаси учинчи даражали ҳисобланади. 40 дан юқори бўлганда 16-60 ёш оралиғидаги беморларга жарроҳлик йўли билан озиш тавсия қилинади. 🩸 Шунингдек, тана индекси 35 дан юқори ва қандли диабет, гипертония, остеохондроз, қонда липидлар миқдорининг баландлиги, юрак ишемик ҳамда артроз каби ёндош хасталиклар бўлганда ҳам мазкур амалиётни ўтказиш мумкин. ⚖️ Бундан ташқари, озишга табиий чоралар фойда бермаганда ҳам бу муолажа усулига мурожаат қилинади. Бариатрик жарроҳликдан сўнг беморлар сезиларли ва тез вазн йўқотади. (Давоми бор!) Манба Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Суяк емирилиши касаллиги нега кўпаймоқда? 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир дунё аҳолисининг 20 фоизи таянч-ҳаракат тизими касалликларидан азият чекмоқда. Энг ёмони, бундай хасталиклар ногиронликни келтириб чиқарувчи омиллар орасида етакчи ўринда. 📈 Хавотирли жиҳати, кейинги йилларда СOVID-19 асоратлари туфайли суяк бўғимлари емирилиши ташхиси қўйилган беморлар сони сезиларли даражада кўпамоқда. Шундай касалликлардан бири — асептик некроз. ▶️ Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов шу мавзудаги мулоҳаза ва хулосалари билан ўртоқлашди. — Бу оғир касаллик тиббиётда сон суяги бошчасининг аваскуляр остеонекрози деб ҳам аталади, — дейди мутахассис. — У суяк тўқимасида қон оқими вақтинча ёки доимий бузилиши оқибатида юзага келади. 👨🏻‍🦽Соддароқ тушунтирсак, танамиздаги суяклар бир-биридан тоғай билан ажралиб туради. Юзалари бўғим пайлари билан мустаҳкамланган. Улар ҳаракат чоғида юзага келадиган ташқи зарбаларга қалқон бўлади. 🔬 Бўғимлар ички қавати эса махсус парда билан қопланган бўлиб, ўзидан суюқлик чиқариб туради ва шу туфайли бўғимлар эластиклиги ортади ҳамда ҳаракат-таянч вазифасини ўтайди. 🔎 Сон суяги бошчаси тананинг шу қисмидан ўтган битта артерия билан озиқланади. Агар унга қон бориши бузилса ёки тўхтаса, бўғимлар кислород ва бошқа ҳаётий зарур моддаларга тўйинмаслиги оқибатида некроз, яъни ҳужайра ва тўқималар нобуд бўлиши жараёни бошланади. 🦿Некроз ўчоғи катталашгани сайин сон суяги бошчаси ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, тана оғирлигига бардош беролмай қолади. 📌 Бора-бора тананинг бу қисми шунчалик мўрт бўлиб қоладики, у жисмоний ҳаракатлар остида худди тухум пўчоғидек уқалана бошлайди. Сўнг чаноқ-сон бўғимида кучли оғриқлар юзага келиб, ҳаракат чекланади. 💊 Касаллик шаклланиши турли омиллар билан боғлиқ. Тромбоз, тромбоэмболия, гормон воситалари, бўғимлар шикастланиши, спиртли ичимликлар шулар жумласидан. Қолаверса, асептик некроз оғир ревматик касалликлар ҳамда COVID-19 асорати сифатида ҳам шаклланиши мумкин. Яъни пандемия даврида айрим беморлар белгиланган дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиши, айниқса, гормон препаратларини палапартиш қўллаши уларда аваскуляр остеонекроз пайдо бўлишига олиб келди. ⛔️ Чунки бу препаратлар Д витамини ва кальцийнинг суякка етиб боришига тўсқинлик қилади. Қолаверса, сон суяги бошчасини озиқлантирувчи томирлардан ўтаётган қон қуюқлашиши бу бўғимнинг нормал озиқланишига тўсқинлик қилади. ‼️Худди шундай омиллар асептик некрозга чалинган беморлар сони кейинги йилларда 3-4 баробар ортишига олиб келди. Таҳлилларимизга кўра, ҳозир бу ҳолат кўпроқ эркакларда кузатилмоқда. (Давоми бор!) Манба Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ўзгидромет чилла иссиғидан огоҳлантирмоқда 25-29 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади — Ўзгидромет Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Жазирама кунларда қаҳва ичишдан воз кечган маъқул ☀️Йилдан йилга ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Албатта, бунга қатор техноген ва табиий омиллар таъсир қиляпти. Бундай шароитда инсонлар аномал иссиқ об-ҳавода яшашга кўникишига тўғри келади. Хўш, ёз чилласини қандай ўтказиш керак? — Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ, — дейди Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. — Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади. 👒 Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. 🕰 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. 🥋 Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. 🫗Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. 🧃 Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади. ☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. 🍷❌ Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. 🥂🚫 Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Қуритилган олманинг ажойиб фойдалари🍎 - қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади; - жигар т
Қуритилган олманинг ажойиб фойдалари🍎 - қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади; - жигар тўқимасини фойдали микроэлементлар билан тўйдиради; - ичак перисталтикасини рағбатлантиради; - метаболизмни тезлаштиради; - сийдик тизими ва жигар фаолиятини нормаллантиради

🧄 1 ой давомида ҳар куни 1 бўлак саримсоқ истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар бўлади?

Апельсиннинг организм учун фойдалари У қон томирларининг деворларини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтиради, мияни фаоллашт
Апельсиннинг организм учун фойдалари У қон томирларининг деворларини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтиради, мияни фаоллаштиради, қон таркибини яхшилайди, ҳужайра метаболизмини рағбатлантиради ва иммунитетни оширади. ✔️ Апелсин шарбати чарчоқни кетказади. Қолаверса, оғриқлар ва юқори иситма учун фойдалидир.

❗️ЖССТ: Сигарет тутуни ҳар тўрт сонияда бир кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда 🌍 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кейинги пайтларда сайёрамиз аҳолисини бежиз кашандалик оқибатларидан такрор-такрор огоҳ этаётгани йўқ. 📊 Чунки ҳозир Ер юзида яшовчи 8 миллиард одамнинг 1 миллиард нафардан зиёди — тамаки истеъмол қилувчилар. Улар чекаётган йиллик сигарет миқдори 5 триллион донадан ортади. 📉 Аслида бу — камайиш тенденцияси. Чунки 2000 йилда ўн беш ва ундан катта ёшдаги дунё аҳолисининг учдан бир қисми чекувчи қатламни ташкил этган. Ҳукуматлар томонидан кўрилган чеклов чоралари, тамаки маҳсулотларига жорий этилган юқори солиқлар туфайли мазкур кўрсаткич бешдан бир қисмга озайди. 📈 Аммо ҳозирги статистика ҳам ўта хавотирли. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтда энг кўп чекувчилар Хитойда яшайди: 1,4 миллиард одамдан деярли 300 миллион нафари тамаки маҳсулотлари истеъмол қилади. 🚬 Аҳоли сонига нисбатан чекувчилар улуши борасида энг юқори фоизга эга мамлакат Индонезиядир. Бу ерда 15 ва ундан катта ёшдагиларнинг 62,7 фоизи тамаки тутунига тутқин инсонлар. Умуман, бугун жаҳон бўйлаб чекувчиларнинг 80 фоизи паст ва ўрта даромадли давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. ⏳ Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Дунёда ҳар 4 сонияда бир киши чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда. 🩺 "Nature" илмий нашрида чоп этилган тадқиқотда ёзилишича, XX асрда 100 миллионга яқин одам бу иллат қурбонига айланган. Мазкур рақамлар ўша мудҳиш Иккинчи Жаҳон уруши пайтида вафот этганлар сонидан ҳам бирмунча зиёд. 🩻 XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши тахмин қилиняпти. Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир. ♨️ Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади. 🔎 Бундан ташқари, ҳар йили 1 миллион тоннага яқин сигарет қолдиқлари ташлаб юборилади ва уларнинг фильтрлари биологик парчаланмайди. Шунингдек, тамаки етиштириш йилига 22 миллиард тонна сув сарфига, сигарет ишлаб чиқариш эса 25 миллион тонна чиқинди ҳосил қилинишига сабаб бўлади. ‼️ Шу боис, дунё афкор оммаси бу иллатдан халос бўлишнинг энг оқилона йўли битта, деган хулосада. Чекишни ташлаш! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Райҳон нервларни тинчлантиришга ёрдам беради ✔️Хушбўй ўсимлик асаб тизими органларининг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам бер
📍Райҳон нервларни тинчлантиришга ёрдам беради ✔️Хушбўй ўсимлик асаб тизими органларининг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради, стресс ва асабийлашиш даражасини пасайтиради, уйқусизлик ва ҳиссий чарчоқдан қутқаради. Рецепт: ◽️ 2 ош қошиқ тўғралган янги райҳоннинг устига бир литр қайноқ сув қуйинг. ◽️ Идишни қопқоқ билан ёпинг. Ичимликни 20 дақиқа давомида тиндириб қўйиш керак. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қизил маҳсулотларнинг қандай фойдаси бор? 🍎 Қизил рангли озиқ-овқатларнинг рангдорлиги энг кучли антиоксидант - ликопен том
Қизил маҳсулотларнинг қандай фойдаси бор? 🍎 Қизил рангли озиқ-овқатларнинг рангдорлиги энг кучли антиоксидант - ликопен томонидан таъминланади. Унинг хусусиятларидан бири эркин радикалларга қарши курашдир, шунингдек, саратонга қарши фаолликка ҳам эга. Иссиқлик билан ишлов бериш нафақат бу моддани йўқ қилмайди, балки унинг биологик мавжудлигини ҳам оширади. 🍅Қизил маҳсулотлар ўз ичига олган яна бир антиоксидант - феноль. Бу стресс ва узоқ муддатли депрессияга қарши курашда ажойиб ёрдамчидир. 🍓Қизил маҳсулотлар таркибидаги флавоноидлар кўриш ўткирлиги ва яхши хотира учун жавобгардир. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

☀️🥵Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак? ❗️Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафш
☀️🥵Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак? ❗️Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади. Бундай пайтда кўчада кўп юриш: 🔻саратонга мойилликни оширади; 🔻иммунитетни туширади; 🔻бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига; 🔻кўз яллиғланишига олиб келади. ✅Ундан ҳимояланиш учун: 🔸соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик 🔸бош кийим кийиш 🔸соябон тутиш 🔸кўзойнак тақиш 🔸имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

#Уйда_даволанамиз 🍯 Асал ва хантал билан йўтални бартараф қиламиз ✅ 2 ош қошиқ асални бир ош қошиқ хантал кукуни ва ун билан
#Уйда_даволанамиз 🍯 Асал ва хантал билан йўтални бартараф қиламиз ✅ 2 ош қошиқ асални бир ош қошиқ хантал кукуни ва ун билан аралаштиринг. Шундан 2 та бўлак ҳосил қилинг ва дока ёрдамида кўкрак ёки орқа соҳага қўйинг. ▪️Иситма вақтида юқори ҳароратли муолажалар ва ингаляцияларни бажариш тақиқланади. Шифокорлар иситма пасайгунча кутишни тавсия этишади. 🔍 Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Келаси ой ўзбекистонликларни узун дам олиш кунлари кутмоқда Июнь ойининг охирида Ўзбекистон аҳолиси кетма-кет камида уч кун, кўпи билан беш кун дам олади. Президентнинг 20 апрелдаги қарорига биноан, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, 30 июнь (жума) барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. Бундан ташқари, 6 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ишчилар учун 1 июль (шанба) қўшимча дам олиш куни бўлади. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида кетма-кет камида уч кун дам олади, деган хулосага келиш мумкин (ҳужжатга кўра): 30 июнь (жума) - иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 1 июль (шанба) - 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 2 июль (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни. Аммо Қурбон ҳайити 29 июнь (пайшанба) куни нишонланадиган бўлса, ўзбекистонликлар тўрт кун, агар 28 июнь куни нишонланса - кетма-кет беш кун дам олишади. Аниқ сана байрамга яқин белгиланади. Қонунчиликка кўра, байрам куни бир кунга кечиктирилиши мумкин. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

#Уйда_даволанамиз 🍹Аёллар учун энг фойдали ичимликлар 🍋 Лимонли сув Фақат вазн йўқотиш ва токсинларни олиб ташлашга ёрдам б
#Уйда_даволанамиз 🍹Аёллар учун энг фойдали ичимликлар 🍋 Лимонли сув Фақат вазн йўқотиш ва токсинларни олиб ташлашга ёрдам бериб қолмай, балки иммунитет ва терининг ҳолатини яхшилайди ва овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради.. ☘️ Малинали чой Бу ичимлик репродуктив тизимимиз учун ҳақиқий нажотдир. Малинали чой бачадонни мустаҳкамлайди, бунинг натижасида ҳайз, туғиш ва менопауза даврлари анча енгил ўтади. 🌾 Зарчавали сут Аччиқ сут коктейли гормонларни тартибга солади, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, шамоллашни даволайди ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

#Бу_факт 🍏 Ҳар бир истеъмол қилинган олма ҳаётни 15 сонияга узайтиради. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
#Бу_факт 🍏 Ҳар бир истеъмол қилинган олма ҳаётни 15 сонияга узайтиради. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️Айни дақиқаларда G4 даражали 5 балли магнит бўронлари кузатилмоқда Бу ҳақда мутахасассис Эркин Абдулаҳатов маълум қилди. Магнит бўронининг G4 даражадаги тебраниши тушга яқин пассив ҳолатга қайтади. G4 даражали магнир бўрони вақтида айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда уларга ҳаракатни камайтириб, уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Шунингдек, юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Шивит уруғидан тайёрланган дамлама қондаги қанд миқдорини пасайтиради ✔️ Ушбу муолажа диабетнинг олдини олишга катта ёрдам
📍Шивит уруғидан тайёрланган дамлама қондаги қанд миқдорини пасайтиради ✔️ Ушбу муолажа диабетнинг олдини олишга катта ёрдам беради. ✅ Бунинг учун 1 ошқошиқ шивит уруғи ва 1 л. қайноқ сув керак бўлади. ▪️Уруғларни қайноқ сувда дамланг; ▪️ Термосда 1 соат давомида тиндириб қўйинг; ▪️ Сўнгра ичимликни сузиб олинг; ▪️Кунига 2 стакан қабул қилинг. 1 стакан эрталаб, 1 стакан оқшомда. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Ҳар куни лимон ейиш саломатлик учун кони фойда 🍃 Буйрак тошларининг хавфи камаяди. Таркибидаги цитрат кальций билан боғлан
📍Ҳар куни лимон ейиш саломатлик учун кони фойда 🍃 Буйрак тошларининг хавфи камаяди. Таркибидаги цитрат кальций билан боғланади ва тошларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади. Сув билан аралаштирилган 0,5 стакан янги лимон шарбатидан ҳар куни ичиш сийдикда цитрат миқдорини оширади, шунинг учун тош ҳосил бўлиш хавфини камайтиради. 🍃 Қон босими нормаллашади. Уларда қон томирларининг яхшироқ ишлашига ёрдам берадиган моддалар мавжуд. Яллиғланишни камайтиришга ва нормал қон босимини сақлашга ёрдам беради. 🍃 Иммунитет мустаҳкамланади. С витаминига бой, бу нафақат қаришни секинлаштиради, балки иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди. 🍃 Терининг ҳолати яхшиланади. Доимий фойдаланиш билан тери силлиқ, эластик ва ёрқин бўлади. Тери салқиши аста-секин йўқолади, чунки лимон шарбати танадан токсинларни олиб ташлайди. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

Ўзбекистонда етиштирилаётган 80 фоиз топинамбур Дубайга кетаркан. ✅ Топинамбур меваси Инулинга жуда бой. Инулин эса Қандли ди
Ўзбекистонда етиштирилаётган 80 фоиз топинамбур Дубайга кетаркан. ✅ Топинамбур меваси Инулинга жуда бой. Инулин эса Қандли диабетнинг энг яхши давоси. Бундан ташқари юзлаб кучли таъсирлари бор.