fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 660
مشترکین
-824 ساعت
-937 روز
-37030 روز
آرشیو پست ها
Ассалому алайкум, қадрдонлар! Сешанба тонги қалбларимизга нур, ниятларимизга барака олиб кирсин. Бугунги кун барчамиз учун хайрли, файзли ва унумли бўлсин.
🎼Баҳром Назаров - Айрилдим
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Siz daqiqada taxminan 15–20 marta ko‘z qimirlatasiz, bu ko‘zlarni qurib qolishdan himoya qiladi. Bir kunda bu deyarli 20 ming marta ko‘z qimirlatish demakdir — ko‘z qovoqlaringiz ishlaydi, hatto siz sezmasangiz ham! Har bir lahza yangi ko‘z yoshlari plyonkasi qatlamini hosil qiladi, shunda ko‘zlar qurimaydi va bezovta bo‘lmaydi. Agar ko‘z qimirlatmasangiz, bir necha soat ichida qurib ko‘zingiz ko‘rmay qolardi.

Қўзиқорин — иммунитет дўсти ёки ошқозон душмани? Қўзиқоринлар табиатдаги энг бой озиқ моддалар манбаидан бири бўлиб, парҳезда
Қўзиқорин — иммунитет дўсти ёки ошқозон душмани? Қўзиқоринлар табиатдаги энг бой озиқ моддалар манбаидан бири бўлиб, парҳезда муҳим ўрин тутади. Фойдаси 🔹 Витамин ва минераллар ⏺D витамини (сунъий ёруғликда ўсганида) ⏺B гуруҳи витаминлари (нерв тизими учун муҳим) ⏺Кали, темир, мис – юрак ва қон айланишга фойдали 🔹 Кам калорияли 100 граммда тахминан 20–30 ккал ⏺Озиш ва вазнни назорат қилишда яхши танлов 🔹 Толага бой ⏺Ичак фаолиятини яхшилайди ⏺Қанд миқдорини барқарор сақлашга ёрдам беради 🔹 Иммунитетни мустаҳкамлайди ⏺Бета-глюкан моддаси инфекцияларга қарши курашишни кучайтиради Эҳтимолий зарар ва хавфлар ⚠️ Ёввойи қўзиқоринлар хавфи ▪️Ейиш мумкин бўлмаган турлари ўлимга олиб келиши мумкин ▪️Фақат ишончли дўкондан сотиб олинган ёки мутахассис танигaн турларни истеъмол қилиш керак ⚠️ Аллергик реакция ▪️Баъзи одамларда тўшма, кўнгил айниши, қорин оғриғи кузатилиши мумкин ⚠️ Ҳазм қилишда қийинчилик ▪️Кўп истеъмол қилинганда овқат ҳазм бўлиши секинлашади ▪️Ошқозон-ичак касаллиги бўлганлар учун меъёр муҳим ⚠️ Яхши пиширилмаган қўзиқорин ▪️Хом ёки ярим пишган ҳолатда зарарли оқсиллар сақланиб қолади ▪️Доимо яхшилаб пишириб ейиш керак Хулоса Қўзиқорин — фойдали, парҳезга мос озуқа. Лекин: ▪️Меъёрида ейиш ▪️Тўғри тайёрлаш ▪️Ишончли манбадан олиш шарт. Шунда у соғлиққа фақат яхшилик беради. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Овқат билан чой ичадиганлар кўрсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг! Наманган вилояти  соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди. 2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди. Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди. Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг! 🕒 Овоз бериш 20 январь соат 22:00 гача давом этади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ҳомиладорлар неча марта ва қанча муддатда кўрикдан ўтиши керак? 🤱🏻 Соғлом бола — бутун миллат ва давлат таянчи, келажагимиз
Ҳомиладорлар неча марта ва қанча муддатда кўрикдан ўтиши керак?
🤱🏻 Соғлом бола — бутун миллат ва давлат таянчи, келажагимиз кафолати ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
📋 Қувонарлиси шундаки, бу борадаги ишлар бола ҳали туғилмасиданоқ бошлаб юборилади. Шу мақсадда бўлғуси оналарнинг ҳомиладорлик даврида «Аёллар маслаҳатхонаси» акушер-гинекологи кўригидан тез-тез ўтиб туриши билан боғлиқ муайян тизим яратилган ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган. Хўш, неча марта ва қанча муддатда кўрикдан ўтиш керак? 💬 — Аввало, ҳомиладорлик даврида бутунлай соғлом аёллар 7 марта ҳамда туғуруқдан кейин 1 марта текширувдан ўтиши кераклигини айтиш зарур, — дейди Тошкент шаҳар 4-сон туғуруқ комплекси бош шифокори ўринбосари Зарина Эгамова. — Кимдадир бу даврда шикоят пайдо бўлса, зудлик билан патронаж доя ва шифокорга хабар бериши ёки кўрикка келиши талаб этилади. Тегишли тавсияларда ҳомиладорлар 10, 16, 24, 30, 34, 36, 38-40-ҳафталарда кўриклардан ўтказилиши белгиланган. Туғуруқдан кейинги кўрик 3 сутка ичида патронаж доя томонидан амалга оширилади. ➡️ Ҳомиладорларни текширувга патронаж доя олиб боради. Зарурат бўлган пайтда эса режадан ташқари кўрик белгиланиши ҳам мумкин. 🔬 Барча ҳомиладорлар учун зарур физикал текширувлар ҳам бор. Улардан муҳимлари сифатида шикоят ва умумий ҳолатни баҳолаш, ҳомила қимирлаш характери ҳамда туғуруқ муддатини аниқлаш, унинг юрак уришини стетоскоп ёрдамида текшириш кабиларни келтириш мумкин.
⬇️ Ҳомиладор аёллар учун муҳим лаборатор таҳлиллар эса қуйидагилардан иборат:
🟢 ОИВ га текшириш; 🟢 гепапит В, С га текшириш; 🟢 сифилисга текшириш учун таҳлиллар; 🟢 пешобнинг симптомсиз бактериурияга скрининг текшируви; 🟢 қон гуруҳи ва резус-факторни аниқлаш; 🟢 резус манфий ҳомиладор аёлларда антирезус антитаналар миқдорини текшириш; 🟢 умумий қон таҳлили; 🟢 қон биохимик таҳлили; 🟢 қонда глюкоза текшируви; 🟢 коагулограмма; 🟢 умумий сийдик таҳлили; 🟢 пренатал биохимик скрининг.
🩺 Ҳомиладор аёллар учун муҳим бўлган қатор инструментал текширувлар борлигини ҳам эсдан чиқармаслик зарур.
Умуман олганда, ҳомиладор аёллар доимий равишда мутахассислар назоратида бўлади. Бу эса соғлом авлодни дунёга келтириш ҳамда камолга етказишда муҳим ўрин тутади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум, азизлар! Янги бошланган ҳафта барчамизга муборак бўлсин. Ҳар бир бошлаган ишимиз баракали бўлиб, ниятларимиз рўёбга чиқсин!
🎼Юлдуз УСМОНОВА- Бебаҳо
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Хайрли тун, қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин!

Repost from N/a
ЁШ УЛҒАЙДИ, АММО ФАРОСАТ УЛҒАЙМАДИМИ? Йиллар ўтди, сочга оқ тушди, лавозимлар алмашди. Аммо бир савол очиқ қолди: инсон улғайдими ёки фақат ёши катталашдими? Чунки ёшнинг ортиши ҳар доим ҳам фаросатнинг кўпайишини англатмайди. Фаросат эса инсонни жамият кўзида инсон қиладиган энг муҳим мезондир. Фаросат боғчада ўргатилмайди. Фаросат мактабда фан сифатида ўқитилмайди. Фаросат олийгоҳда диплом билан берилмайди. Ҳа, бугун «эстетика» деган фан бор. Аммо у фаросат дарси эмас. Чунки фаросат дафтар ва китоб орасида эмас, инсоннинг ичида бўлади. Фаросат - бу билим эмас, ҳис. Фаросат - бу лавозим эмас, масъулият. Фаросат - бу ёш билан ўлчанадиган мезон эмас. Инсон ёши катта бўлиши мумкин, аммо фаросатсиз бўлса-чи? Шунда катталар айтадиган бир оғир сўз бор: «Фаросатсиз экан…» Бу сўз билим етишмаслигига эмас, инсонийлик етишмаслигига қўйилган баҳодир. Фаросат инсон учун берилган энг катта неъматлардан биридир. У бўлмаса, сўз ҳам совуқ, амал ҳам қуруқ бўлади. Фаросатсиз инсон гапиради, лекин ўйламайди. Иш қилади, лекин оқибатини кўрмайди. Ўзини оқлайди, лекин бошқани тушунмайди. Энг ачинарлиси фаросатни кейин топиб бўлмайди. Уни фақат тарбия билан уйғотиш мумкин. Фаросат қаердан бошланади? Оиладан. Фаросатли она жамият учун энг катта мактаб. Фаросатли ота энг кучли дарслик. Онанинг муомаласи, отанинг сукути, уй ичидаги ҳурмат буларнинг барчаси болага фаросат бўлиб сингади. Шунинг учун ҳам фаросатли фарзанд тасодифан етишмайди. У фаросатли ота-онанинг меҳнати билан улғаяди. Ким бўлишидан қатъий назар - олимми, ўқимишлими, раҳбарми ёки ишчими фаросати бўлмаса, унинг илми ҳам, лавозими ҳам жамият учун тўлиқ фойда бермайди. Бугун бизга энг кўп етишмаётган нарса билим эмас. Энг катта камчилик фаросат. Чунки билимли бўлиб хато қилиш мумкин, аммо фаросатли инсон хатони вақтида англайди. Бу мақолани ўқиган одам эътироз билдирмасин. Чунки фаросат ҳақида гап кетганда баҳс эмас, ўзимизга қараш керак бўлади. Фаросат инсонни инсон қиладиган, жамиятни жамият қиладиган энг нозик, энг зарур ва энг бебаҳо неъматдир. ✍️ Санжарбек Ҳамидов

8 ва 11 ёшли қизларим бор. Семириб кетмоқда. Парҳез қилиб даволанмаса, қандли диабетга ўтиб кетадими? Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг! Наманган вилояти  соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди. 2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди. Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди. Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг! 🕒 Овоз бериш 20 январь соат 22:00 гача давом этади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Биргина нотўғри қилинган укол сизни ёки яқинларингизни бир умрга ногирон қилиб қўйиши мумкин 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг! Наманган вилояти  соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди. 2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди. Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди. Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг! 🕒 Овоз бериш 20 январь соат 22:00 гача давом этади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Сизда нима муаммо? 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ҳиндистонлик бемор Ажай Аггарвални Наманганда муваффақиятли операция қилинди.
Уролог-эндоуролог: Аббосжон Адашев Исмонжонович
«Андрология-Н» тиббиёт маркази
Қўшимча маълумотлар учун: 📱 +998934949325 Telegram | Instagram | Telegram shaxsiy blok | 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум, қадрдоним! Якунланган ҳафтанинг баракали якшанбаси барчамизга хайрли бўлсин. Бугунги дам олиш куни оила ва яқинлар даврасида қувонч, меҳр ва файзга тўлсин. Энг муҳими – сизга мустаҳкам саломатлик, хотиржамлик ва бахт-шодлик тилаймиз!
🎼Алишер Файз - Ярашибди
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Хайрли тун, қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин!

Repost from N/a
Ҳар бир эзгу амалда бир ҳикмат, бир омонат бор. Ҳар қандай яхшиликнинг кўланкасида эса бир сабаб, бир сабабчи туради. Инсон ҳаётида эл унутадиган кунлар бўлади, аммо қалб ҳеч қачон унута олмайдиган лаҳзалар ҳам бор. Ана шу унутилмас лаҳзаларга сабаб бўлган бир инсон бўлса, одам умрининг охирига қадар уни иззат билан эслайди: «Ҳаётимда ўша кун нур ёғилди. Ўша яхшиликнинг ортида фалон инсон турган эди», — дейди. Шундай қилиб, бир сўз, бир дуо, бир қўл чўзиш, ҳатто бир табассум ҳам бировнинг тақдирини ўзгартириши мумкин. Ким эса яхшиликка кўприк бўлса, унинг номи қалб китобимизда энг пок саҳифага тушади. Аллоҳ ҳар биримизни яхшиликка етакловчи, бошқаларга савоб эшигини очувчи сабабчи бандалардан қилсин. Ҳар кимнинг қўлида, сўзида, ниятида бирор юракка чироқ ёқиш қудрати бўлсин. Биз ҳам умр бўйи қалбимизда яхшиликка сабабчи бўлган инсонларни асрайлик, уларни дуода унутмайлик. ✍️ Санжарбек Ҳамидов

😴 Ухлашга 00:00 гача ётинг ва 900 калориягача энергия сарфланг, ортиқча вазндан халос бўлинг! 22:⁰⁰ — шу вақтдан бошлаб орга
😴 Ухлашга 00:00 гача ётинг ва 900 калориягача энергия сарфланг, ортиқча вазндан халос бўлинг! 22:⁰⁰ — шу вақтдан бошлаб организмдаги ҳимоя кучлари ишга тушишни бошлайди, ҳужайралар янгиланади бу вақтда дам олишингиз керак. 00:⁰⁰–01:⁰⁰ — мелатонин ва соматотроп гормони ишлаб чиқарила бошлайди, бу эса туни билан 900 ккалгача энергия ёқилишига олиб келади, лекин бир шарти бор, сиз бу вақтда уйқуда бўлишингиз керак. Бу вақтда касалликлар бартараф бўлади, эртанги кайфият яхшиланади, жисмоний фаоллик ортади.
Имкон қадар яқинларга юбориб қўйинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe