SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
رفتن به کانال در Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
نمایش بیشتر5 526
مشترکین
-1424 ساعت
-947 روز
-36130 روز
آرشیو پست ها
❓Пешобнинг ранги нималардан далолат беради?
✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова:
✅ Нормада пешобнинг ранги сомон сариқ рангда бўлиб, унинг ўзгариши кўпгина касалликлардан далолат беради.
🟧 Сабзи (апельсин) қизғиш ранг - қондаги билирубин моддаси ортганидан (гепатит, цирроз, ўт кислотаси димланиши, гемолитик ҳолатлардан) далолат.
⬜️ Қўнғир ранг - пиелонефрит, тош кўчиши, буйрак сили ёки ракидан дарак беради.
🟫 Жигар ранг - оқсил парчаланиши туфайли юзага келади.
⬛️ Қора ранг - пешобда қон аралашиши (гемолиз)дан далолатдир.
🟡 Ёрқин оч сариқ ранг - пиелонефрит, буйракларнинг концентрацион фаолияти бузилиши, буйрак етишмовчилиги, ёки беморнинг кўп сув қабул қилгани ва пешоб ҳайдовчи препаратлар қабул қилиши сабабли келиб чиқади.
💊 Сап-сариқ ранг - бемор томонидан баъзи дорилар қабул қилаётганидан далолат бериши мумкин.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
#Биласизми
✅ Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
🔸3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм, ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм;
🔸оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм;
🔸оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Ҳар куни музқаймоқ еса нима бўлади?
✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
✅ Организм кальцийга тўйинади.
✅ Оқсилга бўлган эҳтиёжни қондиради.
✅ Томоқдаги маҳаллий иммунитетни оширади.
✅ Ичак микрофлорасини тиклайди.
✅ Оғиз бўшлиғи ва қизилўнгачда сезилган совуқлик юракка рефлектор тарзда ижобий таъсир кўрсатади.
✅ Организмни В гуруҳ витаминларига бўлган талабини қондиради.
✅ Юздаги ҳуснбузарларни кетказади.
✅ Таркибидаги L-триптофан кайфиятни кўтаради ва антидепрессант таъсирга эга.
✅ Аёллар мунтазам истеъмол қилса, бепуштликнинг олдини олади.
✅ Эркакларга эса қувват беради.
📌 Сунъий бўёқ ва консервантлар қўшилган музқаймоқларни емаганингиз маъқул!
👨⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди
Инсоният яқин йилларда яна бир глобал хатар билан рўбарў келиши мумкин. Бу — семизлик! Маълумотларга кўра, сўнгги 30 йил ичида дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкинлигидан жиддий хавотирда.
❗️Энг ёмони, муаммо кўлами ҳозирданоқ ташвишланарли даражага етган. Шу боис кеча ЖССТ семизликни Европа минтақасида эпидемия деб эълон қилди.
📌 Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, кўҳна қитъада яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.
📌 Қолаверса, ҳар уч боладан бирига (ўғил болаларнинг 29 фоизи ва қизларнинг 27 фоизига) шу ташхис қўйилган. Энг ёмони, мазкур касаллик туфайли ҳар йили 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.
Хўш, бу муаммони қисқа муддатда бартараф этиш мумкинми?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, ҳозирги динамикани ҳисобга олганда, Европадаги ҳеч бир давлат 2025 йилгача семиришга қарши курашда ижобий натижага эриша олмайди.
Жисмоний фаолликнинг пасайиши, нотўғри овқатланиш, коронавирус чекловлари туфайли юзага келган салбий оқибатлар яқин йилларда одамлар саломатлигига зиён етказишда давом этади.
Ана шуларни инобатга олиб, ЖССТ муаммони самарали ҳал этишга қартилган қатор тавсияларни тақдим этди.
Унга кўра:
✅ таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ жорий этилиши катта самара беради;
✅ саломатлик учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтириш мақсадга мувофиқ;
✅ аҳолининг спорт мусобақалари ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлардаги иштирокини кенгайтириш керак;
✅ бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш тизимини соддалаштириш лозим.
Манба
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Оғиз қуриши жиддий касаллик аломати(ми?)
Кўпчилик инсонлар доимий оғиз қуришидан азият чекади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жиддий касалликлар аломати бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан суҳбатлашиш учун терапевт-шифокор Ҳилола АБДУЛЛАЕВАга мурожаат қилди.
— Оғиз қуриши нима?
— Бу ҳолат тиббиётда ксеростомия деб аталиб, сўлак безлари фаолиятининг бузилиши натижасида келиб чиқади, — дейди Ҳ. Абдуллаева. — Сўлак суюқлиги антибактериал хусусиятга эга бўлиб, оғиз бўшлиғини турли хавфли инфекциялардан ҳимоялайди. Оғиз қуриганда эса зарарли микроорганизмлар фаоллиги ортиб, организмда турли муаммолар келиб чиқади.
— Бу салбий ўзгаришлар нималардан иборат?
— Бундай пайтда, асосан, лаблар ёрилиб, оғиз бурчакларида яралар пайдо бўлади. Қолаверса, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши ва у тишларни ювганда кейин ҳам кетмаслиги мумкин.
Тилнинг қизариши ва таъсирчан бўлиб қолиши, таъм билишнинг бузилиши, ютиниш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам кўпинча оғиз қуришининг белгиси ҳисобланади. Шунингдек, бу пайтда овқат ҳазм қилиш фаолияти бузилиб, ўткир респираторли инфекциялар ва ЛОР касалликлари хавфи ҳам ортади.
Шу билан бирга, оғиз қуриши кариес, милкларнинг шамоллаши каби тиш билан боғлиқ касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Энг ёмони, бу ҳолат инсон саломатлигида жиддий муаммолар борлиги ва бир неча хавфли касалликлар ривожланаётганидан дарак беради.
— Ушбу касалликлар ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз.
— Энг аввало шуни айтиш керакки, оғиз қуриши қандли диабетнинг эрта ва кенг тарқалган белгиларидан бири ҳисобланади. Касаллик пайти глюкоза таъсирида ҳужайрлардан қон оқимига суюқлик чиқиши тезлашиб, пешоб ажралиши кучаяди. Натижада организм тезроқ сувсизланиб, чанқоқлик ва оғизда доимий қуруқлик ҳосил бўлади. Бу ҳолат, айниқса, кечаси ва эрталаб кўп кузатилади.
Шунингдек, бурундан яхши нафас ололмаслик натижасида ҳам оғиз қуриши мумкин. Яъни, мунтазам равишда оғиздан нафас олиш унинг шиллиқ қавати қуришига олиб келади.
Қолаверса, оғиз бўшлиғи дисбактериози, турли юқумли ва аутоиммун касалликларга чалиниш, антибиотиклар, антигестаминлар, антидепрессантлар, диарея, Паркинсон ва бошқа асаб хасталикларни даволаш учун ишлатиладиган дорилар, юқори қон босими пайти ичиладиган айрим препаратлар, нур ёки кимё терапияси, мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилиш ва кучли стресс ҳам оғиз қуришига сабаб бўлиши мумкин.
(Давоми бор.)
Манба
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Янги узилган кўкатлар кимларга мумкин эмас?
✍️ Максим Заҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
❗️Қуйидаги ҳолатларда янги узилган барра кўкатлар тавсия қилинмайди, уларни қуритилган кўринишда қабул қилган маъқул:
☘️ подагра (бўғимларнинг яллиғланиши, шиши)да;
☘️ ўткир кўринишдаги гастрит (ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши)да;
☘️ гемоглобин кўрсаткичи меъёридан баланд бўлганда;
☘️ тромбоз (томирларда қон лахталарининг йиғилиб қолиши)га мойиллик юқори бўлганда;
☘️ панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши)да.
👨⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманган 22 майдан 5 июнга қадар 61-Халқаро гуллар фестивали меҳмонларини ўз бағрига чорлайди
©️Наманган давлат университети
«Пресс клуб»
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Тепки касаллиги бепуштликка сабаб бўладими?
✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🔶 Тепки касаллиги оғиз бўшлиғида овқат ҳазм бўлишида иштирок этувчи сўлак безлари яллиғланиши билан намоён бўлади, касаллик тиббиётда эпидемик паротит дейилади.
🔷 Касалликни қўзғатувчи вируслар без тўқималарида аутоиммун жараёнларни келтириб чиқара олади, жумладан, ўғил болаларнинг жинсий безлари - моякларга вирусларнинг ҳужуми орхит касаллигига олиб келади.
🔸 10 ёшгача бўлган болаларда касаллик асоратларсиз кечади, ундан катта болаларда икки моякнинг яллиғланиши бепуштликка олиб келиши мумкин!
👨⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Яратганнинг розилигини тилаб, рўза тутдик ва мана бугун Ийд Рамазонга етиб келдик, иншааллоҳ! Наманган шаҳар Бош имом хатиби Мусохон Аббасиддинов барчани Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан табриклади!
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
«Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, эл-юртимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз», — дейилади Президент табригида
Табрикни тўлиқ ўқиш
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
«Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, эл-юртимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз», — дейилади президент табригида
Табрикни тўлиқ ўқиш
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Нима учун хавотир туфайли нафас олиш қийинлашади?
✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
❗️Агар бирор нарсадан ташвишлансангиз ёки жуда қўрқсангиз, нафас олиш тез-тез бўлади. Ҳиссий зарбалар адреналиннинг қонда ошиши билан бирга келади.
🫁 Ушбу гормоннинг ёмон таъсиридан бири шундаки, у ўпканинг мушак толаларини тезликда қисқартиради.
✅ Нафас қисилишини камайтириш учун тинчланишга ва стрессни камайтиришга ҳаракат қилинг. Адреналин даражаси нормал ҳолатга қайтиши билан нафас қисилиши йўқолади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Маълум қилинишича, ҳайити намози Наманган вилоятида 05:30 да ўқилади
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
3-4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди — Президент фармони
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, юртимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланадиган бўлди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзбекистонда 1 майдан янги йўл белгилари пайдо бўлади
2022 йил 1 майдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, сервис белгиларининг орасига қуйидаги янги йўл белгилари қўшилган:
6.16. Чўмилиш ҳавзаси;
6.17. Ички ишлар бўлими;
6.18. Радио алоқаси;
6.19. Жоме масжиди;
6.20. Черков;
6.21. Ибодатхона;
6.22. Темир йўл вокзали;
6.23. Аэропорт;
6.24. Бозор;
6.25. Туристик ахборот маркази;
6.26. Қўриқхона;
6.27. Манзарали жой;
6.28. Меъморчилик ёдгорлиги.
Ушбу йўл белгилари ҳайдовчига яқин орада тегишли объект борлиги ҳақида олдиндан маълумот беради.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Тилни нега тозалашимиз керак?
✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:
📌 Тилда тишларга қараганда бир неча баробар кўпроқ бактериялар тўпланиб қолади ва улар оғиздан ёмон ҳид чиқариб, оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касалликларини қўзғатиши мумкин.
📌 Тилни тозалаш оғиздан чиққан ҳидни тахминан 75 фоизга, тиш тошлари ҳосил бўлишини 33 фоизга камайтиради. Шунинг учун тилингизни ҳам худди тишингиз каби ювишингиз керак - кунига икки марта.
❌ Тилни ўткир ёки қаттиқ нарсалар билан қириб ташламанг, юмшоқ воситалар билан ювинг.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
НИМА УЧУН БИЗ ҲАЙИТНИ ЭЪЛОН ҚИЛМАДИК?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantodayRepost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Рамазон ойининг зийнати, моҳияти – яхшиликдир!
Наманган шаҳар «Хомиддин қори» жомеъ масжиди имом-ноиби Муҳаммадбобур Насриддинов
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
ҚУЛУПНАЙ ОРГАНИЗМНИ ЁШАРТИРАДИ
Қулупнайда алмашинув жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар устунлик қилади, бу эса ўз навбатида организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланишига шароит яратади.
