fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 581
مشترکین
-1824 ساعت
-947 روز
-36530 روز
آرشیو پست ها
❗️ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди 💉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси "кўҳна қитъа" давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди. 📊 Бу шошилинч тавсиялар бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ. Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган. 📈 Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Оқибатда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди. Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди. ‼️ ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори. 🩺 Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди. 📌 Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича 2022 йилда эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола қизамиққа қарши эмлаш дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бундай вакциналарнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️ Тадқиқот: Болаларда бронхиал астма келиб чиқишининг яна бир сабаби аниқланди 🩺 Наслий ва касбий омиллар, экологик муаммолар, семизлик, нотўғри овқатланиш, турли микроорганизм ва аллергенлар...  Булар — бронхиал астма хасталигини келтириб чиқарувчи сабаблар рўйхатида етакчи. 🔎 Аммо болаларда мазкур хасталикни юзага келтирувчи яна бир муҳим фактор бор. Буни Австралиянинг Квинсленд университети олимлари аниқлади. Қайд этилишича, ота-оналардаги давомли руҳий тушкунлик келгусида уларнинг фарзандларида астма хасталигини пайдо қилиши мумкин. 🔬 Ушбу илмий хулосани жамоатчиликка тақдим этиш учун 14 йил зарур бўлди. Узоқ йиллик тадқиқот давомида мамлакатда яшовчи 3900 нафардан ортиқ болаларга тегишли тиббий маълумотлар таҳлил қилинди. 📊 Ўрганишлар якунида ота-оналари ўрта ва юқори даражада стрессни бошдан кечирган ўғил-қизларда 77 фоиз кўпроқ нафас қисиши ва ҳансираш хуружлари кузатилиши маълум бўлди. 📈 Алоҳида мезонлар бўйича таҳлил қилинганда, оналаридаги депрессия туфайли фарзандларида астмага чалиниш эҳтимоли 55 фоизга ортиши аниқланди. ♻️ Шунингдек, ота-оналари ўртача молиявий қийинчиликларга рўбарў келган оилаларда дунёга келган ўғил-қизларда бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроқни ташкил этган. 📌 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда дунё бўйича ўртача 5 фоиз аҳоли бронхиал астма ташхиси билан яшамоқда. Болалар ўртасида бу статистика янада юқори — 10 фоизга тенг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Болалардаги асабийлик ва бош айланиши камқонлик аломатими? 🩸Камқонлик — дунё миқёсида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар орасида энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири. Юртимизда бу касаллик кичик ёшдаги ўғил-қизлар орасида ҳам учрайди. ❓Хўш, бунинг сабаблари нимада? 😶🌫 — Кундалик истеъмол маҳсулотларида керакли витамин ва озуқаларнинг етишмаслиги, экологиянинг ёмонлашуви кўплаб хасталиклар қатори камқонликни ҳам келтириб чиқаради, — дейди тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова. 🩸 — Янги туғилган чақалоқларда анемия ҳомиладорлик давридаги муаммолар — қон кетиш, ҳомиланинг тушиш хавфи, онадаги юқумли касалликлар туфайли юзага келади. Қолаверса, эрта туғилган болаларда ҳам бу хасталик кўп кузатилади. 🛏 Ушбу дард билан оғриган болалар юқумли касалликларга тез чалинади. Оқибатда уларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. 🧏 Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. 1 ёшгача бўлган ва оғир камқонликка чалинган гўдаклар ривожланишда анча ортда қолади. 🫀 Бундан ташқари, асабийлик, бўр ёки кесак ейиш ҳам камқонликнинг асосий белгиларидир. Оғир ҳолатларда эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиши кузатилиши мумкин. 👩⚕️ Касалликка ташхис қўйишда, аввало, педиатр-шифокор кўригидан ўтиш лозим. Қолаверса, анемияни аниқлаш учун гастроэнтеролог, нефролог, аллерголог, гематолог ва бошқа тор доирадаги мутахассислар текшируви ҳам талаб этилиши мумкин. 🍜 Шунингдек, камқонликни даволаш учун, аввало, ёш болалар, мактаб ёшидаги ўғил-қизлар таомномаси ва кунлик тартибини қайта кўриб чиқиш керак. Бемор бола кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиши, ўртача жисмоний фаолият билан шуғулланиши, бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониши тавсия этилади. 🍱 Анемияга чалинган болалар рационида темирга бой маҳсулотлар – қизил гўшт, ловия, нўхат, қорабуғдой унидан тайёрланган нон, қўзиқорин, қуритилган мевалар ва кўкатлар бўлиши керак. 🫑🥦 С ва B12 витаминларига бой маҳсулотлар (булғор қалампири, брокколи, цитрус мевалар, балиқ, яшил баргли сабзавотлар) ҳам касалликнинг олдини олишда жуда муҳим. Боиси бу витаминларсиз темир қонга сўрилмайди. 💊 Агар болада жиддий камқонлик кузатилса, шифокор томонидан зарур дори-дармонлар тайинланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Болалардаги асабийлик ва бош айланиши камқонлик аломатими? 🩸Камқонлик — дунё миқёсида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар орасида энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири. Юртимизда бу касаллик кичик ёшдаги ўғил-қизлар орасида ҳам учрайди. ❓Хўш, бунинг сабаблари нимада? 😶🌫 —  Кундалик истеъмол маҳсулотларида керакли витамин ва озуқаларнинг етишмаслиги, экологиянинг ёмонлашуви кўплаб хасталиклар қатори камқонликни ҳам келтириб чиқаради, — дейди тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова. 🩸 — Янги туғилган чақалоқларда анемия ҳомиладорлик давридаги муаммолар — қон кетиш, ҳомиланинг тушиш хавфи, онадаги юқумли касалликлар туфайли юзага келади. Қолаверса, эрта туғилган болаларда ҳам бу хасталик кўп кузатилади. 🛏 Ушбу дард билан оғриган болалар юқумли касалликларга тез чалинади. Оқибатда уларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. 🧏 Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. 1 ёшгача бўлган ва оғир камқонликка чалинган гўдаклар ривожланишда анча ортда қолади. 🫀 Бундан ташқари, асабийлик, бўр ёки кесак ейиш ҳам камқонликнинг асосий белгиларидир. Оғир ҳолатларда эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиши кузатилиши мумкин. 👩⚕️ Касалликка ташхис қўйишда, аввало, педиатр-шифокор кўригидан ўтиш лозим. Қолаверса, анемияни аниқлаш учун гастроэнтеролог, нефролог, аллерголог, гематолог ва бошқа тор доирадаги мутахассислар текшируви ҳам талаб этилиши мумкин. 🍜 Шунингдек, камқонликни даволаш учун, аввало, ёш болалар, мактаб ёшидаги ўғил-қизлар таомномаси ва кунлик тартибини қайта кўриб чиқиш керак. Бемор бола кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиши, ўртача жисмоний фаолият билан шуғулланиши, бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониши тавсия этилади. 🍱 Анемияга чалинган болалар рационида темирга бой маҳсулотлар – қизил гўшт, ловия, нўхат, қорабуғдой унидан тайёрланган нон, қўзиқорин, қуритилган мевалар ва кўкатлар бўлиши керак. 🫑🥦 С ва B12 витаминларига бой маҳсулотлар (булғор қалампири, брокколи, цитрус мевалар, балиқ, яшил баргли сабзавотлар) ҳам касалликнинг олдини олишда жуда муҳим. Боиси бу витаминларсиз темир қонга сўрилмайди. 💊 Агар болада жиддий камқонлик кузатилса, шифокор томонидан зарур дори-дармонлар тайинланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:      ☝️Доимо тоза овқатларни енг.      ☝️Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.      ☝️Кўп чайнаб, секин енг.      ☝️Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.      ☝️Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.      ☝️Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.      ☝️Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.      ☝️Овқатларингиздан хурмони кам этманг.      ☝️Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.      ☝️Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.      ☝️Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.      ☝️Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.      ☝️Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.      ☝️Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.      ☝️Асал еб туринг, у минг дардга даводир. «Илоҳий мўъжизалар» китобидан. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⚛️ Ваниҳоят олимлар бу саволга нуқта қўйишди... Бармоқ узунлиги кишининг характерини акс эттириши мумкин экан. Канада, Эрон,
⚛️ Ваниҳоят олимлар бу саволга нуқта қўйишди... Бармоқ узунлиги кишининг характерини акс эттириши мумкин экан. Канада, Эрон, Швейцария ва Британиялик бир гуруҳ олимлар 80 нафар кишиларнинг руҳий хусусияталрини батафсил ўрганиб чиқиб қуйидаги хулосага келишди:
Номсиз бармоқ кўрсатгич бармоқдан узун бўлса, бундай кишиларда турли руҳий муаммолар ва зарарли одатлар ривожланиш эҳтимоли юқори бўларкан.
Бу унинг тақдирига таъсир қилиш ёки қилмаслиги ҳақида олимлар ҳеч нарса дейишмаган. Ушбу илмий изланиш психиология бўйича нуфузли халқаро журнал — JPRда чоп этилган. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Қовоқ витаминлар омборидир Унда сабзидан 4-5 баробар кўп каротин мавжуд. Танадаги каротинлар А витаминига айланади, бу кўриш
Қовоқ витаминлар омборидир Унда сабзидан 4-5 баробар кўп каротин мавжуд. Танадаги каротинлар А витаминига айланади, бу кўриш учун фойдалидир ва кучли антиоксидантдир. Қовоқ таркибида C, E, К витаминлари ва деярли барча Б витаминлари мавжуд.Калория миқдори пастлиги туфайли қовоқ идеал парҳез маҳсулот ҳисобланади, чунки унда крахмал, холестерин ва транс ёғлари, оз миқдордаги шакар, лекин кўп миқдорда фойдали толалар мавжуд. овқат ҳазм қилиш. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Сметана жигар касалликларининг олдини олиш учун фойдалидир! 🥣 100 г сметана суткалик холин эҳтиёжининг деярли тўртдан бир қи
Сметана жигар касалликларининг олдини олиш учун фойдалидир! 🥣 100 г сметана суткалик холин эҳтиёжининг деярли тўртдан бир қисмини ўз ичига олади. У гепатопротектив хусусиятларга эга, гиёҳванд моддалар, вируслар, алкоголнинг токсик таъсири туфайли шикастланган жигар тўқималарининг структуравий тикланишини тезлаштиради, шунингдек, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлишининг олдини олади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Шифокор сутли қаҳва ва чойни кўп истеъмол қилмасликка чақирди Тананинг қаҳва ва чойдан максимал фойда олиши учун уларга доими
Шифокор сутли қаҳва ва чойни кўп истеъмол қилмасликка чақирди Тананинг қаҳва ва чойдан максимал фойда олиши учун уларга доимий равишда сут қўшмаслик яхшироқдир. Сут қўшилган чой ёки қаҳва миқдорини кунига бир ёки икки стакан билан чеклаш керак. Бунинг сабаби шундаки, сут ушбу ичимликлар билан ўзаро таъсирлашганда фойдали хусусиятларини йўқотади, шунингдек, уларнинг ёғли таркибини оширади. Бу ҳақда шифокор Aлександра Филева маълум қилди. “Сут ва сут маҳсулотлари юрак, мушаклар ва суяклар саломатлиги ва фаолияти учун зарур бўлган калций, Д витамини ва оқсилнинг манбаи ҳисобланади. Калций суяк зичлигини сақлайди ва остеопороздан ҳимоя қилади. Қаҳва ёки чой билан биргаликда фойдали хусусиятлар қисман йўқолади. Гап шундаки, бу ичимликлар сут оқсили казеинини боғлайдиган танинларни ўз ичига олади, бунинг натижасида сут маҳсулотларидан калций ёмонроқ сўрилади. Бундан ташқари, кофеин казеин билан реаксияга киришганда зич ва ёпишқоқ модда ҳосил бўлади, бу эса организм учун қийин бўлади”, деб тушунтирди Филева. Тананинг қаҳва ва чойдан максимал фойда олиши учун уларга доимий равишда сут қўшмаслик яхшироқдир. “Ушбу ичимликларга сут қўшилиши фойдали антиоксидантлар ва полифенолларнинг фойдали хусусиятларига тўсқинлик қилади, шунинг учун кунига 1-2 стакандан ортиқ сутли чой ва қаҳва ичмаган маъқул. Қаҳва ёки чойга кам ёғли сут қўшган маъқул - бу билан сиз вазнингизни назорат қилишингиз ва юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиришингиз мумкин ", — дея огоҳлантиради шифокор. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди? Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият б
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди? Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга шифокор бурун ювиш муолажасини тавсия этади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларга мумкин эмас? Шу каби саволларга тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова жавоб берди. Бурун ювиш — терапевтик ёки гигиеник муолажа бўлиб, куз-қиш мавсумида тананинг юқумли касалликларга чидамлилигини ошириш, инфекцияларнинг олдини олиш, даволаш, бурунни тозалаш ва намлаш мақсадида ўтказилади, — дейди мутахассис. — Бунинг учун махсус эритмалардан фойдаланилади. Ушбу муолажанинг бир неча ижобий самараси бор. Жумладан: — шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади; — томоқ ва ҳалқумда патоген микрофлоранинг кўпайиши ва унга кириб боришини (шу жумладан томоқ оғриғи ва ларингит ривожланишининг олдини олиш) тўхтатади ; — бурун йўлларини йирингли секрециялар ва шилимшиқлардан тозалайди; — бурун шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак бўлган дориларнинг самарадорлигини оширади; — бурун ёндош бўшлиқларининг бактериал инфекцияси туфайли яллиғланиши ва шиллиқ қавати шишини бартараф этади; — операциядан кейин реабилитация даврини қисқартиради; — грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқалар билан касалланиш хавфи юқори бўлган даврда маҳаллий иммунитетни оширади ва ҳоказо. Бундан ташқари, мазкур даволаш усули ўсимликларнинг гуллаш даври ёки аллергенлар билан алоқа қилиш муқаррар бўлган беморларга мутахассис томонидан тавсия этилиши мумкин. Ушбу муолажани бурнидан мунтазам қон кетадиган, шиллиқ қаватларнинг кучли шиши, эпилептик тутқаноқлар, руҳий касалликлар, бурун йўлларининг обструкцияси, бурун тўсиғининг шикастланиши ёки эгрилиги, аллергик реакция ва эритманинг таркибий қисмларига нисбатан кучли сезгирлиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан бажариш тавсия қилинади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Диетологларнинг фикрича, 2035 йилга бориб дунё аҳолисининг ярми семириб кетади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш
Диетологларнинг фикрича, 2035 йилга бориб дунё аҳолисининг ярми семириб кетади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Кунига 6 соатдан кам ухлайдиганлар руҳий муаммоларга кўпроқ мойил бўлади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇�
Кунига 6 соатдан кам ухлайдиганлар руҳий муаммоларга кўпроқ мойил бўлади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Аксириш пайтида юрак қисқа вақт давомида тўхтайди. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat
Аксириш пайтида юрак қисқа вақт давомида тўхтайди. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буюк Британияда ҳар йили 40 мингга яқин одам тез овқатланишдан вафот этади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇�
Буюк Британияда ҳар йили 40 мингга яқин одам тез овқатланишдан вафот этади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин касалликларини келтириб чиқаради Мурод Ирисметов, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори: ▶️ — Кўплаб касалликларнинг бош омили — камҳаракатлик. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказидиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган тоифага мансуб. Қуйидаги таҳлиллар бунинг исботи. 📊 Маълумотларга кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Бундай касалликларнинг келиб чиқишига 80 фоиз ҳолатда иш столида гавдани нотўғри тутиш сабаб бўлади. 📌 Бироқ буни иш шароити, касб тақозоси билан боғлаб, саломатликка эътиборсиз бўлиш оғир асоратларни келтириб чиқариши табиий. Ваҳоланки, ушбу муаммо, яъни "офис ходими сндроми"нинг осон ва самарли ечими бор. 🕰 Масалан, иш вақти давомида имкон қадар ҳар бир-икки соатда 5-10 дақиқа танаффус қилиш лозим. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб-туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат миллари бўйлаб айлантириш керак. Сўнг ўпкамизни тўлдириб нафас оламиз ва яна ишни давом эттиришга киришамиз. 🪑 Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ қўйиш мумкин. Қолаверса, бундай воситалар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади. ✅ Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажариш бўйин остеохондрози профилактикасида қўл келади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай ҳаракатлар жуда самарали. 🔬 Камҳаракатлик танада қон айланиш тизимини издан чиқаради. Биринчи навбатда, оёқ ва кичик тос аъзосида меъёрий жараён бузилади. Оқибатда оёқ вена қон томирларида варикоз кенгайиши, бавосил тугунлари ҳосил бўлиши кузатилади. 🤸 Бундай вазиятда қон айланишини яхшилаш учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш саломатликни яхшилайди. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак. 🥗 Қон айланишининг меъёрда бўлиши истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам боғлиқ. Мунтазам қаҳва ёки аччиқ қора чой ичиш қон қуюқлашишига олиб келади. Шунингдек, ширинликлар туфайли организмда “ёмон” холестерин миқдори ортиши ҳам сир эмас. 🖥 Бундан ташқари, компьютер қаршисида таом ейишнинг зиёни катта. Негаки, монитордан чиқаётган нур нафақат инсон танаси, балки у тановул қилаётган маҳсулотларни ҳам маълум маънода зарарлайди. ‼️ Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам соғлик учун зиён. Бундай вазиятда бўғимларнинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқиши мумкин. ♻️ Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ҳамда чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак. 👁 Энг осон машғулот: киши нигоҳини деразадан ташқарига, бирор объектга қаратади. Сўнг яна яқиндаги нарсага қараш мумкин. Кўзларни ўнг, чап, тепага ва пастга ҳаракатлантириш ҳам фойдали. Шунингдек, кўзни тез-тез юмиб, очиш ҳам асқотади. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик керак. Манба ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🛑 Саркопения нима? 40 ёшдан ошган аёллар ва эркаклар ўқиш керак! Кексаликда одамда қандай биологик ҳодиса (саркопения) пайдо бўлади? Саркопения аслида қариш натижасида мушак массаси ва скелет кучини йўқотишдир. Бу даҳшатли ҳолат. Келинг, саркопенияни аниқлаймиз!* 1. Тик туриш одатини ривожлантириш учун... шунчаки ўтириш эмас! Ўтира олсанг, ётма! 2. Агар кекса одам касал бўлиб, касалхонага ётқизилган бўлса, ундан бошқа дам олишни, ётиб дам олишни ва ётоқдан турмасликни сўраманг! Агар сиз бир ҳафта ётсангиз, мушак массасини камида 5% йўқотасиз! Ва қариялар мушакларини тиклай олмайди! Одатда, ўзига ёрдамчи ёллаган, кўп кекса одамлар мушакларни тезроқ йўқотади. 3. Саркопения остеопороздан ҳам ёмонроқ! Остеопороз билан сиз шунчаки йиқилишдан эҳтиёт бўлишингиз керак! Саркопения эса нафақат ҳаёт сифатига таъсир қилади, балки мушак массасининг этарли эмаслиги туфайли қонда қанд миқдорини ҳам оширади! 4. Энг тез йўқотиш - оёқ мушакларининг атрофияси! Чунки одам ўтирганда ёки ётганда оёқлар қимирламайди ва оёқ мушакларининг кучи пасаяди. Бу савол айниқса муҳим! *Саркопениядан эҳтиёт бўлинг! Зинадан кўтарилиш ва тушиш...югуриш ва велосипедда юриш - бу мушак массасини оширишга ёрдам берадиган ажойиб машқлар! Кексаликда ҳамма учун ҳаёт сифати яхшиланиши учун. Ҳаракат қилинг...мушакларингизни беҳуда сарфламанг! Қариш оёқдан бошланади! Оёқларингизни фаол ва кучли тутинг! ▪️Ёши ва кунлик қариши билан оёқларимиз доимо фаол ва кучли бўлиб қолиши керак. ▪️Агар сиз атиги 2 ҳафта давомида оёқларингизни қимирлатмасангиз, ҳақиқий оёқ кучи 10 йилга камаяди. Шунинг учун юриш каби мунтазам жисмоний машқлар жуда муҳим! Оёқлар - бу инсон танасининг бутун оғирлигини кўтарадиган устун тури. Ҳар куни сайр қилинг! Қизиғи шундаки, инсон суякларининг 50% ва мушакларнинг 50% оёқларда жойлашган. Оёқларда инсон танасидаги энг катта ва кучли бўғинлар ва суяклар ҳам мавжуд. Инсон фаолияти ва инсон ҳаётида ёнаётган энергиянинг 70% икки оёқлилар томонидан амалга оширилади. Оёқ тана ҳаракатининг марказидир. Иккала оёқ биргаликда инсон танаси нервларининг 50%, қон томирларининг 50% ва улар орқали оқадиган қоннинг 50% ни ўз ичига олади. Қариш оёқдан бошланади! ▪️ ҳатто оёқ машқлари етмиш саксондан кейин ҳам ёш билан ҳеч қачон кеч эмас ▪️ Кунига камида 30-40 дақиқа пиёда юринг. Оёқларингиз етарлича ҳаракат қилишини таъминлаш ва оёқ мушакларини соғлом сақлаш. Илтимос, ушбу муҳим маълумотни 40 ёшдан ошган барча дўстларингиз ва оилангиз билан баҳам кўринг, чунки ҳар бир киши кундан-кунга қариб бормоқда. Саломатлик ўз қўлимизда ва ихтиёримизда! ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Фақат C витамини учунгина эмас: ҳар куни апельсин истеъмол қилишнинг 8 та фойдаси Бу цитрус мева нимаси билан фойдали ва нима учун уни тез-тез истеъмол қилиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз. Aпельсин қондаги холестерин миқдорини тартибга солади Aпельсинлар клетчатка ва антиоксидантларга жуда бой. Улар холестерин даражасини назорат қилиш, қон томирларининг эластиклигини ошириш ва қон босимини нормаллаштиришда муҳим роль ўйнайди. Буларнинг барчаси юрак-қон томир тизими фаолиятига ижобий таъсир қилади ва томирларда тромб ҳосил бўлиши ва торайишининг олдини олади. Aпельсин саратон касаллигининг олдини олади Aпельсинлар антиоксидантлар ва C витаминига жуда бой бўлганлиги сабабли саратон касаллигига қарши курашда жуда яхши самара беради. Aпельсинлар ҳужайралар ва тўқималардаги салбий ўзгаришлар хавфини камайтиради. Aпельсин яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга Антиоксидантлар, витаминлар ва минералларнинг бой таркиби туфайли апельсинлар тўқималардаги шамоллашнинг олдини олади. Бу нафақат сурункали касалликлар ва саратон ривожланиш хавфини камайтиради, балки танани инфекциялар ва вируслардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Мазкур мевалар иммунитет тизимининг ишлаши учун муҳим ва қимматли бўлган жуда кўп C витаминини ўз ичига олади. Aпельсин тери ва сочни соғлом қилади Aпельсин таркибидаги кўп миқдордаги C витамини ва антиоксидантлар туфайли бу цитрус мевалар тери ва сочлар учун ҳам фойдалидир. C витамини коллаген синтези ва сўрилишида муҳим роль ўйнайди, бу тери ҳолатини яхшилайди, қаришни секинлаштиради, сочларни қалин ва сержило қилади. Aпельсин кўзлар учун ҳам фойдали Aпельсинлар кўриш қобилиятини яхшилайди. Улар А витаминига жуда бой, бу витамин кўриш саломатлиги билан бевосита боғлиқ бўлган кучли антиоксидант бўлиб хизмат қилади. Кўзлардаги яллиғланишни камайтиради ва улардаги дегенерацияни камайтиради. Aпельсинлар жигар фаолиятини яхшилайди Aпельсин таркибида мавжуд бўлган А витамини жигарни шикастланишдан ҳимоя қилади, унинг функцияларини рағбатлантиради, токсинларни йўқотишни осонлаштиради, жигар ҳужайралари ва ферментларнинг синтезига ёрдам беради. Шунингдек, у жигар касалликларидан ҳимоя қилувчи яллиғланишни камайтиради. Aпельсинлар буйраклар учун фойдали У буйраклар фаолиятини енгиллаштирадиган, сийдик ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган, токсинларни йўқ қиладиган, буйрак касалликлари ва инфекциялар ривожланиш хавфини камайтирадиган сув ва клетчатканинг бой манбаи бўлиб хизмат қилади. Aпельсин таркибида кўплаб микроэлементлар мавжуд Aпельсин таркибида бета-каротин, фолий кислотаси, B витаминлари, аскорбин кислотаси (витамин C) мавжуд. H ва PP витаминлари, шунингдек, тананинг нормал ишлаши учун зарур бўлган минераллар — калий, цинк, темир, молибден, калций, магний, фосфор ва натрийга ҳам бой. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🧀 ПИШЛОҚ - СУЯКЛАРНИ БАҚУВВАТЛАШТИРАДИ 3️⃣0️⃣ ёшдан сўнг инсон калтсий ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат о
🧀 ПИШЛОҚ - СУЯКЛАРНИ БАҚУВВАТЛАШТИРАДИ 3️⃣0️⃣ ёшдан сўнг инсон калтсий ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри таомланиш ёрдам беради. ❇️ Йогурт, сут маҳсулотлари калтсийдаги кундалик талабни қондириши мумкин, лекин уларни уч маҳал ейишни ҳамма хоҳлайвермайди. Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради. Пишлоқ еб юрсангиз кони фойда. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ўзбек олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди Батафсил ўқиш 👉 https://namangantoday.uz/zbek-olimlari-pomidord
Ўзбек олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди Батафсил ўқиш 👉 https://namangantoday.uz/zbek-olimlari-pomidordan-koronavirusga-qarsi-vakcina-iaratdi 📝Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday 📝Telegram 📝Facebook 🎞YouTube

❓Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул? 📌 Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамл
❓Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул? 📌 Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?  🚫 — Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев. 🥒🍅🥕🍎 — Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади. 📈 Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. 🧅 Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади. 🧄 Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир. 🍋 С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади. ✅ Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот. 🥣 Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали. ‼️ Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg