fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 575
مشترکین
-1124 ساعت
-977 روز
-36530 روز
آرشیو پست ها
ҚУРИТИЛГАН АНЖИРНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ФОЙДАСИ 📍 Қуритилган анжир оғир йўтални бартараф этишга кўмаклашади. Яноқларга қизиллик бе
ҚУРИТИЛГАН  АНЖИРНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ФОЙДАСИ 📍 Қуритилган анжир оғир йўтални бартараф этишга кўмаклашади. Яноқларга қизиллик беради. Қонда темир миқдори ортади. 📍Анжирнинг сийдик ҳайдаш хусусияти буйракка ижобий таъсир этади. Анжир таркибига кирувчи: кальций, фосфор, йoд, калий, бром, марганец, олтингугурт, А, К, Б1, Б2 витаминлари ҳазм қилиш фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Юрак қон-томир етишмовчилигида у қон қуйилишини пасайтиради, гипертония ривожланишидан огоҳлантиради ва ўта тез юрак уришини тинчлантиради. Гули ШАЙХОВА, фан доктори, нутрициолог Манба

Туя сути жигар циррозига даво бўладими? ССВ матбуот хизмати Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин Мусабоев билан гепатологиянинг долзарб масалалари, жигар касалликларининг олдини олиш хусусида суҳбат уюштирди. – Одамлар орасида туя сути кўплаб оғир касалликлар, жумладан, жигар циррозига даво бўлади, деган тушунча бор. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай? – Бизга мурожаат қиладиган кўпгина беморлардан ҳам бундай фикрларни эшитамиз. Бироқ туя сутининг циррозни ёки бошқа оғир касалликларни даволашда самара бериши тиббиётда исботланмаган. Қолаверса, хомлигича ичилган сут бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бруцеллёз юқиши хавфи ортади. Боз устига катта ёшли одамларда сутни ҳазм қилувчи ферментлар йўқлиги туфайли сутнинг ҳазм бўлиши қийинлашиб ичак дам бўлади. Аллергик реакциялар келиб чиқиши мумкин. – Тиббиётимизга «Гепатит С» ни даволашда замонавий дори-дармонлар кириб келаётгани ҳақида янгиликлар тарқалмоқда... – Тўғри, тиббиётимизнинг бу ютуғи жуда ажойиб янгилик бўлди. Чунки «Гепатит С»ни эмлаш учун вакцина йўқ. Бироқ эндиликда бу касалликни тўлиқ даволаш имкони юзага келди. Ҳозирда давлат ҳисобидан хориждан бундай дори-дармонлар сотиб олиб келиниб, имтиёзли гуруҳдаги беморлар даволаняпти. Муолажалар 3 ой давом этади. Шу муддат давомида беморлар шифо топиб, соғлом ҳаётга қайтмоқда. – «Гепатит В» вируси ва унга қарши олиб борилаётган профилактика ва даволаш ишлари самаралари ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз. – Маълумки, мамлакатимизда 2000 йилдан буён «Гепатит В»га қарши эмлаш ишлари тизимли ташкил этиляпти. Натижада эмланган болалар ўртасида ушбу касаллик деярли қайд этилмаяпти. Бироқ катта ёшли аҳоли орасида бу касаллик учраб турибди. «Гепатит В» асосан қон орқали юқади. Шу ўринда айтишни истардимки, Гепатит В нинг олдини олишнинг ҳам самарали йўли эмлашдир. Катта ёшли аҳоли ҳам бу вакцина билан эмланиши мумкин. Чунки инсон ҳаёти давомида бир неча бор стоматология ёки бошқа тиббий муолажалардан фойдаланади. Қолаверса, гўзаллик салонлари хизматидан фойдаланиш ривожланиб бораяпти, бунда баданга санчилувчи жиҳозлар ҳам ишлатилади. Бу жараёнда вирус юқмаслигидан ҳеч ким кафолатланмаган. Эмлаш эса вирусга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириб, организмни ҳимоя қилади. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

НЎХОТНИНГ ФОЙДАСИ •Нўхот табиати иссиқ қуруқ дон бўлиб, тўйимли озуқавий ҳусусиятга эга. •Қора ранглиси кучлироқдир. •У кўпро
НЎХОТНИНГ ФОЙДАСИ •Нўхот табиати иссиқ қуруқ дон бўлиб, тўйимли озуқавий ҳусусиятга эга. •Қора ранглиси кучлироқдир. •У кўпроқ қайнатилган ҳолда истеъмол қилинади. •Қовурилгани ич қотишининг олдини олади. •Нўхот ивитилган сувини эрталаб ичиш овозни тиниқлаштиради. •Унинг қайнатмаси жигар ва қораталоқдаги тўқималарни очади. •Нўхат танани юмшатади, қон таркибини яхшилайди, сийдик ҳайдайди, иштаҳани очади, ўпкани ҳар нарсадан ортиқ озуқлантиради. Шунинг учур, нўхот унидан ҳолвитар тайёрланади. •Нўҳотнинг қоринни дам қилиш ҳусусиятини зира, укроп, арпабидион йўқотади. •Нўхот таомларидан сўнг, совуқ сув ичиш жуда зарарли. •Нўхотли овқатлар камқонлик, қувватсизлик ҳамда қабзиятга фойдалидир. •Нўхотнинг таркибида С,  А,  В гурух витаминлари ва калций калийкремний, магний, натрий, олтингугурт, алюминий, темир йод, кобальт, марганец, мис, молибден, никель, селен, рух, бўр каби макро ва микро элементлар бор. ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ҳурматли Premium account соҳиблари, каналимиз учун овоз беринг! Олдиндан катта раҳмат! https://t.me/salomatliksaboqlari?boost

Мош паришонхотирликнинг олдини олади Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос: ✅ Мош асабларни тинчлантиради, кўзнинг кўриш қувватини
Мош паришонхотирликнинг олдини олади Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос: ✅ Мош асабларни тинчлантиради, кўзнинг кўриш қувватини оширади. ✅ Бош оғриқларига, буйрак хасталикларида яхши наф келтиради. ✅ Мия фаолиятини яхшиловчи омил ҳисобланади. Унда зеҳнни ўткир қилиш хосияти ҳам бор. Паришонхотирликнинг олдини олади. ✅ Мошли таомлар аъзои-танани мустаҳкамлайди, юқумли хасталикларга бардошлилигини оширади. Шуни ёдда тутиш керакки, мош совуқ мижозли ҳамда кекса кишиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. ❗️ Совуқ мижозли кишилар мошли таомларни зира, мурч, долчин, қалампир, занжабил, хантал каби зираворлар билан тановул қилишлари даркор. Шу билан бирга, аллергияси бор кишилар мошдан озроқ истеъмол қилишлари лозим бўлади. Манба ⭕️ Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Эътибор ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!

Илтимос обуначилар овозингиз муҳим

🌙 Нега Расулуллоҳ ўнг қўлларини ёноқларига қўйиб ухлардилар? Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак” اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ “Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйқу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди. Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади. Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди. Даврон НУРМУҲАММАД 😄Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари саратон касаллигини даволашга қаратилган янги усулни синовдан муваффақиятли ўтказди. Кимётерапия бугунги кунда онкологик хасталикларга қарши асосий воситалардан бири. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усулидан кенг фойдаланилади. Бироқ сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Чунки бу усул соғлом тўқималарга камроқ зарар етказиши билан ажралиб туради. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради. Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлганлиги сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади. Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиқди. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин. 😄Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ АТРОФИДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА “МАСТЕР-КЛАСС” Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова: 🍕Дастурхон нечоғлик тўкин бўлмасин, бирданига кўп овқат еб қўйманг, ҳар бир овқатни кам-камдан енг; 🍇 қуюқ овқатлардан олдин сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар енг, бу иштаҳангизни жиловлаб, кўп еб қўйишдан сақлайди; 🥬овқатни кўкатлар билан ва хом ҳолдаги сабзавот (масалан сабзи, карам ва турп ва ҳ.к) ва мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз ҳазм қилиш осонлашади; 🍹 овқатлар оралиғида олма шарбати ичиб туринг; 🍲 истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотининг ҳарорати меъёрда бўлиши лозим, таомни ўта иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш организм учун зарар ҳисобланади; ☕️  иссиқ овқатлар оралиғида кўк чой ичинг, зинҳор иссиқ овқат билан муздек ичимлик ичманг, акс ҳолда ҳазм бўлиши қийинлашади; 🧍🏻‍♂️ ҳар бир овқатланиш оралиғида ҳаракатда бўлиш, ўтириб қолмаслик,  хоналарда юриш ёки бироз пиёда сайр қилиб келиш, ейилган овқат ҳазм бўлгандан сўнг, бошқа таомлардан тановул қилиш мумкин. 🍛агар байрам куни дастурхонда хамирли овқатлар ёки ёғли, қовурилган овқатлар бўлса, аввало, меъёрни унутманг, уларни қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар билан енг ва албатта кўк чой ичиб, ҳазм бўлгунча кутинг, устига бошқа овқат аралаштирманг; 🥙байрам куни кўпроқ ёғсиз гўштлардан тайёрланган овқатлар бўлгани маъқул. Парҳезбоп ҳисобланган товуқ гўштидан фойдаланинг. 🎂дастурхонга мевали торт танланг ва калорияси паст бўлган ширинликлардан қўйинг. Чунки, ширинликларга ружу қўйиш ошқозон ости безини зўриқтиради, оқибатда эса қандли диабет деб аталмиш оғир касаллик ривожлана бошлайди. 🍱барча истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари тоза, муддати ўтмаган ва етарли даражада техник қайта ишловдан ўтган бўлиши керак; 🍜таомларни иложи борича бир кун ичида тайёрлаб, истеъмол қилиш ўринли. Чунки қайта иситиб ейилган овқатнинг организм учун фойдаси кам бўлади. Бундан ташқари, байрам куни зўриққан ошқозон- ичакларда янада зўриқиш кузатилиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. 🥃 Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғларини ишлатиш лозим. Чунки ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади; 🥘Овқатни пиширишда керагидан ортиқча қовурмаслик керак, чунки зарур бўлган витаминлар ва фаол моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Таомларни кўпроқ қайнатиб, бўғлаб тайёрлаш. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади; 🥒Байрам дастурхонидаги шўр бодринг, тузламалардан ўзингизни тийинг. Сутка давомида истеъмол қилинадиган ош тузнинг умумий миқдори бир чой қошиқдан ошмаслиги керак. 🧂Ош тузини кўп истеъмол қилиш кўриш жараёнининг бузилишига, қон босимининг ошиб кетишига ва буйрак хасталикларига сабаб бўлади. Таом пиширишда фақат йодланган ош тузини ишлатиш зарур. 🎇Байрам кунлари ўзингизни соғлом ва енгил ҳис этиб, тетик ва бардам юришни истасангиз, албатта овқатланиш тартибига, сифатига ва меъёрига қатъий риоя қилинг!

❤️‍🔥2024 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Наманганда жами 105 нафар чақалоқ дунёга келди. 📝Namangantoday Обуна бўлинг
❤️‍🔥2024 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Наманганда жами 105 нафар чақалоқ дунёга келди.  📝Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday 📝Telegram 📝Facebook 🎞YouTube

Наманганда 2024 йилнинг биринчи чақалоғи дунёга келди Наманганнинг Учқўрғон туманида яшовчи Тожидиновлар оиласи учун 2024 йил қувончли бошланди. 2024 йил 1 январь куни соат 00:02 да ўғил чақалоқ дунёга келди. Оғирлиги 3340 грамм, қониқарли ҳолатда, онасини бағрига берилган. 30 дақиқада эмизишга рухсат берилади. Шифокорлар : Манзура Убайдуллаева, Шахзодахон Шарипова 📝Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday 📝Telegram 📝Facebook 🎞YouTube

☎️ Янги йил байрами ва дам олиш кунлари тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. 📝Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday 📝Telegram 📝Facebook 🎞YouTube

🩺Зайтун мойи билан лимон шарбати танани энг яхши тозалаш воситасидир Зайтун мойи билан лимон шарбати ҳар қандай заҳарланишда
🩺Зайтун мойи билан лимон шарбати танани энг яхши тозалаш воситасидир Зайтун мойи билан лимон шарбати ҳар қандай заҳарланишдан кейин танани мукаммал даражада тозалайди. Агар овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, ёғ ва лимон шарбати сизга керак бўлади. Ошқозон ва ичакнинг шиллиқ қавати учун бу ўралган таъсирга эга бўлган ажойиб воситадир. Ошқозон-ичак тракти мукаммал ишлайди.

Умиджон Муҳиддинов РШТЁИМ Наманган филиали директори этиб тайинланди Умиджон Муҳиддинов - кучли билим ва тажрибага эга шифоко
Умиджон Муҳиддинов РШТЁИМ Наманган филиали директори этиб тайинланди Умиджон Муҳиддинов - кучли билим ва тажрибага эга шифокор. У бир неча йиллардан буён  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида сидқидил фаолият юритиб келмоқда. Шу кунга қадар ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариб келган малакали мутахассис бугун РШТЁИМ раҳбарининг тегишли буйруғига асосан, марказнинг Наманган филиалига директор этиб тайинланди. Тайинловга қадар филиал Бош шифокори сифатида фаолият юритаётган Умиджон Раҳматуллаевичнинг янги вазифага тайинланиши филиалда тиббий хизмат сифатининг янада кучайишига, соҳада янгиликларнинг амалиётга узвийлик билан татбиқ этилишига замин яратишига ишонамиз. 📝Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday 📝Telegram 📝Facebook 🎞YouTube

Умиджон Муҳиддинов РШТЁИМ Наманган филиали директори этиб тайинланди Умиджон Муҳиддинов - кучли билим ва тажрибага эга шифоко
Умиджон Муҳиддинов РШТЁИМ Наманган филиали директори этиб тайинланди Умиджон Муҳиддинов - кучли билим ва тажрибага эга шифокор. У бир неча йиллардан буён  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида сидқидил фаолият юритиб келмоқда. Шу кунга қадар ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариб келган малакали мутахассис бугун РШТЁИМ раҳбарининг тегишли буйруғига асосан, марказнинг Наманган филиалига директор этиб тайинланди. Тайинловга қадар филиал директорининг ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Умиджон Раҳматуллаевичнинг янги вазифага тайинланиши филиалда тиббий хизмат сифатининг янада кучайишига, соҳада янгиликларнинг амалиётга узвийлик билан татбиқ этилишига замин яратишига ишонамиз. 📝Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday 📝Telegram 📝Facebook 🎞YouTube

📌Қишда инсон организми қайси витаминларга эҳтиёж сезади? Одам организми, айниқса, совуқ кунларда алоҳида ғамхўрликка муҳтож
📌Қишда инсон организми қайси витаминларга эҳтиёж сезади? Одам организми, айниқса, совуқ кунларда алоҳида ғамхўрликка муҳтож бўлади. Вируслар, шамоллаш ва совуқ уриши фонида кузатиладиган иммунитетнинг сусайиши турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунда биринчи бўлиб, тананинг умумий тонуси йўқолади. Кейин эса шиллиқ тўқималар, тери, соч ва суякларда муаммо кузатилади. Бундай вақтда қандай витаминларга эҳтиёж юқори бўлади. Бу саволга мутахассиснинг жавобини тақдим қиламиз. C витамини Қишда ушбу витаминни цитрус ва қуритилган мевалар, мавсумга хос барра сабзавотлардан олса бўлади. Парҳезшунослар айниқса, таркибида C витамин бисёр бўлган тузланган карамга эътибор қаратишни тавсия қилади. D гуруҳи витаминлари Мутахассислар, шунингдек, D гуруҳи витаминлари муҳим эканини таъкидлайди. Уларни фақатгина қуёш нури орқали қабул қилиш мумкин деб ўйлаш хато. Саломатлик учун муҳим бўлган D3-витаминини қўшимча равишда қабул қилса ҳам бўлади. Оқсил Нутрицологлар рационда оқсилга бой бўлган таомлар бисёр бўлиши, углеводларни эса қисқартириш кераклигини таъкидлайди. Шунда организмда ҳимоя функциясини фаоллашуви ва витаминларнинг сингиши осон бўлади. 😄Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

#Бу_факт 🍊Апельсин шарбатини мунтазам истеъмол қилиш остеопороз ривожланиш эҳтимолини камайтиради ва семиришнинг олдини олад
#Бу_факт 🍊Апельсин шарбатини мунтазам истеъмол қилиш остеопороз ривожланиш эҳтимолини камайтиради ва семиришнинг олдини олади

❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди "2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: 🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): ▫️22 март – жума; ▫️11 апрель – пайшанба; ▫️18 июнь – сешанба; ▫️3 сентябрь – сешанба; ▫️31 декабрь – сешанба. 🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: ▫️2 январь – сешанба; ▫️23 март – шанба; ▫️12 апрель – жума; ▫️31 август – шанба; ▫️30 декабрь – душанба. 🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади: ▫️6 январь – шанба кунидан 2 январьсешанба кунига; ▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига; ▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрьдушанба кунига. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday