cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Bayonot.uz

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз. Реклама учун: @bayonot_adv_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 086
مشترکین
-124 ساعت
-197 روز
-3230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

“Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича йилдан-йилга орқага қайтиш эмас, ўсиш бўляпти”
“Гапнинг очиғини айтганда, “Чегара билмас мухбирлар” халқаро рейтингги қандай критериялар асосида шундай рейтингни эълон қилишини тушунмайман. Ҳа, тўғри айнан нималар инобатга олиниши, нималарга эътибор қаратилишини биламиз. Аммо бошқа давлат билан солиштирганда бу рейтингни сал нисбийроқ деб қабул қиламан. Бу бўйича ўзимизда ҳам хулосамиз бор” “Мен ҳам газеталарда, телевидение ва ахборот агентликларида ишлаб юрган пайтларимда бир кун келиб журналистлар бемалол бирон давлат хизматчисини тутиб очиқ-ойдин савол бериши, интервью олшини, ёки бўлаётган воқеа-ҳодисаларга турли хил минбарлар орқали эркин фикр билдиришини тасаввур қилолмас эдим. Шунинг учун мен Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича йилдан-йилга орқага қайтиш эмас, ўсиш бўляпти, деган фикрдаман”
Ўзбекистон Бош вазир Матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов сўз эркинлиги ҳақида. Аввалроқ Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги даражаси Ислом Каримов президентлиги давридаги ҳолатга қайтгани маълум қилинганди. Марказий Осиёда матбуот эркинлиги индекси минимал даражага тушган. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти 2013 йилдан, яъни ушбу ҳисоблаш методологиясини тасдиқлаганидан бери юртимиздаги вазият яна аввалги ҳолатига қайтганини аниқлаган. @bayonotuz
نمایش همه...
👎 5🔥 2👍 1
“Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт” “Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт. Қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак. Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак” “Миллий тикланиш” фракцияси раҳбари Алишер Қодировнинг Россия Давлат думаси спикери сўзларига муносабати. Аввалроқ Россия Давлат думаси спикери Володин пленар мажлисда Россияга ишга келаётган ишчилар рус тилини билиши, мамлакат анъаналари ва маданиятини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлаганди. @bayonotuz
نمایش همه...
👍 5🔥 3👏 1
“Бундан мақсад — фуқароларни ноқонуний ўйинларда эмас, қонунийларида иштирок этишини таъминлашдан иборат” “Ноқонуний қимор ўйинларида қатнашиб, ўз жонига қасд қилган шахслар ҳақида кўп эшитганмиз. Бундай ҳолатлар уларнинг ҳуқуқлари таъминланмагани учун юз берган. Афсуски, одамларда қиморбозликка қарамлик бор. Уларнинг эҳтиёжини қонунчилик қондирмагач, чет эл платформаларига мурожаат қилмоқда. Ҳозир ҳар қандай мобил ўйинни очсангиз, ҳар иккинчи рекламасида казино ёки бошқа қимор ўйинлари чиқади. Улар одамни ўзига жалб қилаверади. Хорижий платформаларда қимор ўйнаётганлардан бир қисми бўлса-да, қонуний йўл билан ташкил этилган, фуқаро ҳуқуқи ҳимояланган жойга боришига ишоняпмиз. Уларда “мен шу ерда ўйнаяпман, давлат мени ҳимоя қилади, мени алдаб кетмайди, пулимни қайтариб беради”, деган ўй бўлади. Ҳозир кўпгина одамлар хорижий платформалардаги қимор ўйинларида ўйнаб, ютгандек бўлади, лекин пулини ололмайди. Бу оғир оқибатларга олиб келмоқда” Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Жўраев таваккалчиликка асосланган ўйинларга рухсат берилиши ҳақида. Маълумот учун, Президен фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. @bayonotuz
نمایش همه...
👎 8👍 3
"Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори" "Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди. Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади." Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов сел—сув тошқинлари ҳақида.
نمایش همه...
🤔 1
"Улар учун ютқазганимдан хурсандман" "Кўпчилик ёзяпти. Сизни деб пул ютқаздик. Уйимизни сотгандик, машинамизни сотгандик, ютқаздик деяпти. Шулардан узр сўрамайман. Аксинча хурсанд бўлдим. Шулар учун ютқазганимга хурсандман. Мен бу нарсани бир умр айтиб, қайтарганман. Бўлмайди, бундай қилманглар деганман. Тайёр пулларингизни оилангизга, ўзларингизга, яхши нарсаларга ишлатинглар деганман. Ҳаром нарсага ишлатмасдан. Шунинг учун бу (мурожаат), айрим одамларга, кўпчиликка тегишли эмас. Менга бундай гапларингизни қайта ёзмангизлар. Ақл ўргатманглар, ақл ўргатадиган одамларим бор." Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев букмекерлик ўйинларида мағлуб бўлган мухлислари ҳақида. Кеча тонгда АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилиб, америкалик Хоакин Баклига очколар эвазига мағлуб бўлди. Ушбу натижа Нурсултон учун UFC'даги илк мағлубият. @bayonotuz
نمایش همه...
👏 4
Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган. Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.
نمایش همه...
🔥 3👍 2👎 1
"Бу масала бўлган. „Ўзбекистон — 2030“ стратегиясига ҳам ректорларни сайлаш масаласи киритилган, бу ҳозирги кунда муҳокамада, ҳали бу бўйича қарор қабул қилинмади. Аммо халқаро стандартларда, кўплаб чет эл давлатларида олий таълим муассасалари ректорлари беш йилга сайланади ва кенгаш ҳал қилади" "Менимча, биз ҳозир (ректорларни сайлашга) тайёр эмасмиз, бунга вақт керак. Биласизлар, бизнинг ўзимизга яраша менталитетимиз бор. Қачонки жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилса, кейин бунақа ишларни қилсак бўлади. Бунга вақт керак. Ҳаммамиз шундай ишлашимиз керакки, ўзимизнинг ишимизни кўнгилдагидек бажарсак, олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли бажарсаккина тизимимиз яхшиланади. Шунга эришганимизда ректорлар (олий таълим муассасаларининг) жамоатчилик кенгаши ёки илмий кенгаши томонидан сайланса, зўр бўлади" Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ректорларни сайлаш ҳақида. 2024 йил, 8 май. @bayonotuz
نمایش همه...
👍 8👎 4
"Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин" — Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бугун президент Шавкат Мирзиёев Марказий госпиталда фахрийларнинг ҳолидан хабар олишга бориб, шу ернинг ўзида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевга телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фахрийсига Гулистондан уй беришини буюрди. @bayonotuz
نمایش همه...
👏 8👍 2🤯 1
"Ўзбекистонда электр энергияси нархи унинг таннархига мос келмайди, фарқ эса давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Ушбу ёндашув фуқароларнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар, бутун аҳолига нисбатан қўлланилади. Жиддий энергия ресурслари танқислиги шароитида ўзига тўқ фуқаролар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмасликлари керак." «Юксалиш» ҳаракати раиси, депутат Бобур Бекмуродов Энергия ресурсларига тарифларни ошириш тўғрисида. @bayonotuz
نمایش همه...
👍 13👎 11🤔 1🤯 1
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.   - ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм; - ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм; - ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; - ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади. @bayonotuz
نمایش همه...
👎 5👍 1🔥 1