Abdurahmon Meshayan
رفتن به کانال در Telegram
Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
نمایش بیشتر3 370
مشترکین
+224 ساعت
+797 روز
+14930 روز
آرشیو پست ها
3 368
#Юсуф_бўлмоққа_мажбурсан!
Юсуф пайғамбарни ўз акалари,
Бола пайт қудуққа ташлаб юборган.
"-Ўғлингизни бўри еб кетди" дея,
Сўнг бари Яъқубнинг ёнига борган.
Қул қилиб сотишган шўрлик Юсуфни,
Э вох туҳмат қилиб қамаганлар ҳам.
Пайти келиб Миср хазинабони-
Бўлгач топган анча дардлари барҳам.
Юсуф яхшиликдан асло толмаган,
Гўзал қалбин тахтин лаъин олмаган.
Ўнта акасига қараб:"-Қудуққа-
Мени отгансиз деб юзга солмаган.
Юсуф пайғамбарни ўз акалари,
Бола чоғ қудуққа ташлаб юборган.
Йиллар ўтиб эса очарчиликда-
"Ёрдам бер" деб унинг ёнига борган.
Дўстим сен ҳам балки туғишганлардан-
Кўп зулм кўрсангда босиқ, мағрурсан.
Оғир кунлар битар, юксалганингда,
Юсуф бўлмоққа бил сен ҳам мажбурсан!
@A_meshayan
18:36-09.05.2026
Абдураҳмон Мешаян
3 368
#Парвардигоро
Чақмоқлар, бўронлар, айлайди ҳужум,
Мен эса қуёшга интилган дарахт.
Гарчи одам тўла атрофим гавжум,
Қўллагил, хасратлар қилмасин карахт.
Тилимда хақиқат бўйнимда доро,
Жонимга оро кир Парвардигоро!
Боқсам сени севиб тоғлар қиёмда,
Соч ёйган мажнунтол мудом руъкуда.
Тоатга йўллагил шармисор бўлмай,
Қиёмат кунида турсам уйқудан.
Демагил: Боқмайман юзингга қаро,
Жонимга оро кир Парвардигоро!
Йўлингда шаҳиддек қонлар ютмадим,
Боғийларга қарши қилич тутмадим.
Бироқ заифгина иймоним билан,
Сендан бошқасидан нажот кутмадим.
Каломинг шифодир дил бўлса яро,
Жонимга оро кир Парвардигоро!
Айбим Атлантика сувиданда кўп,
Ҳимолайдан баланд ишончим лекин.
Пешонамга дейман: "Тез саждани ўп,"
Сен ҳам "Сен суюкли бандамсан" дегин.
Гўрга кирсам битсин азоб можаро,
Жонимга оро кир Парвардигоро!
Кўзим ҳам кўнглим ҳам баббаробар тўқ,
Мени мафтун қилмас қир ё адирлар.
Асл бахт дегани бу дунёда йўқ,
Қуръон дер: "Бахтлилар жаннатдадирлар"
Баҳтиёр қил сен-шоҳ, мен бир фуқаро,
Жонимга оро кир Парвардигоро!
@A_meshayan
00:26-07.05.2026
Абдураҳмон Мешаян
3 368
Ўлгунча Фаластин томонман!
Ким учундир нима ёпсам қабохатдир,
Дунёдаги энг разил, энг ёмондирман.
Қалбда ташиб юрганим бир жароҳатдир:
"Ўлгунимча мен Фаластин томондирман!"
Диндошларим ўз юртида қон қусмоқда,
Гарчи мен ўз Ватанимда омондирман.
Менинг юрак дарахтимда дард ўсмоқда,
"Ўлгунимча мен Фаластин томондирман!"
Фурқондаги лаънатланган қавм туйсин,
Мен уларга нафрати бир уммондирман.
Ул Аллоҳнинг душманлари ўтда куйсин,
"Ўлгунимча мен Фаластин томондирман!"
Фитналарин сочаверсин куфр аҳли,
Фарқим шуки мен соҳиби иймондирман.
Менга надир Хақ урганнинг чиқса жаҳли,
"Ўлгунимча мен Фаластин томондирман!"
Озодлигин кўражакман тирик бўлсам,
Раҳмонга дўст, мен душмани шайтондирман.
Мозоримдан садо чиқар агар ўлсам:
"Ўлгандан сўнг ҳам Фаластин томондирман!"
@A_meshayan
19:07-04.05.2026
Абдураҳмон Мешаян
3 368
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу ва ғордаги илон
Дединг:"Асл дўстлик надир англат ахир,"
Кўзларимга термулганча сахар вақти.
Ғорда эди Набий бирла Абу Бакр,
Шунда унинг оёғини илон чақди.
Болиш эди Набийга унинг тиззаси,
Абу Бакр уйғонмасин дея у зот.
Тарқалсада баданига илон заҳри,
Бардош берди, сабр қилди, солмади дод.
Лек оғриғи кучайганда кўз ёшлари,
Томчилади Расулуллоҳнинг юзига.
"Нима бўлди, не юз берди Абу Бакр?
Савол берди Набий уйғониб дўстига.
"Илон чақди" дея айтди Абу Бакр,
Набий суртди тупукларин ўшал жойга.
Мўъжиза бу дарҳол шифо топди ахир,
Бирор сабаб қолмадиям доду войга.
Асл дўстлик мана шудир бутун дунё,
Сенга қарши қилганида уруш эълон.
Дўст ёнида туриб бериб сочиб зиё,
Заҳар ютмоқ чаққанида турфа "илон".
@A_meshayan
20:09-26.04.2026
Абдураҳмон Мешаян
3 368
Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳу
Асад ибн Зурора,
Асад ибн Зурора.
Маҳшар қадар номингиз,
Ҳеч ўчмасдан турора.
Мадиналик илк мўмин,
Олти киши ичида.
Борсиз, не кофир ўлди,
Қиличингиз учидан.
Ақаба байъатида,
Набийнинг қалбин хушлаб.
Қасамёд айладингиз,
Пок қўлларидан ушлаб.
Онт ичдингиз Хақ учун,
Керак бўлса ўлишга.
Жаноб Расулуллоҳга(С.А.В)
Садоқатли бўлишга.
Ваъдангиз эди буюк,
Қасамингиз ҳам тоза:
"Ўз боламизни қандоқ,
Айласак муҳофаза-
Расулуллоҳ(С.А.В.) сизни ҳам,
Авайлагаймиз шундоқ!"
Ахир дунё кўрганми,
Ахду вафони бундоқ?
Мусъаб ибн Умайрга,
Уйингиздан жой бериб.
Сиз энг олий шарафни,
Юрмадингиз бой бериб.
Мусъаб Қуръон ўргатиб,
Исломга чорлайверди.
Уйингиздан Исломнинг-
Нурлари порлайверди.
Усайд иб Хузайр,
Сўнгра Саъд ибн Муоз-
Иймонга келмоғида,
Хиссангиз эмасдир оз.
Мен кимдирман гар ўлсам,
Чирийдирғон жасадман.
Сизга қилсам жоиздир,
Қилар бўлар ҳасад ман.
Асад ибн Зурора,
Асад ибн Зурора.
Мендек шоирлар сизга,
Ашъор битиб юрора.
Асад ибн Зурора,
Асад ибн Зурора.
Сиздек зотлар жаннатда,
Давру давон сурора.
@A_meshayan
16:52-25.04.2026
Абдураҳмон Мешаян
3 368
Намоз
Менга шифокор эмас,
Ёзиб берди бир қори.
Тушкун бўлсанг ичгил деб,
"Тинчлантирувчи дори."
Ўшал "дори"ни ичгач,
Муаммолар бўлди ҳал.
Эй биродар тавсиям,
Сен ҳам ичгил беш маҳал.
@A_meshayan
24.04.2026
Абдураҳмон Мешаян
3 368
Синган одам
-Гапирсангчи дўстим, сукутдасан нечун?
-
Жимман э вох йиғлаб юбормаслик учун!
Абдурроҳман Мешаян3 368
Сабр бергин Аллоҳим.
Сабр бергин Аллоҳим.
Мен гуноҳкор қулингман,
Ўзинг Олампаноҳим!
Абдураҳмон Мешаян
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
