БИР АЁЛНИНГ ТАКДИР КИСМАТИ.
Исмим Нодира оилалиман. Уч ўгил фарзандим бор. Эрим гамхўр,
қайнонамдан алоҳида яшаймиз.
Ташқаридан қараганда жуда бахтлиман. Лекин, армоним бор, илк муҳаббатимга севишимни айта олмаганман…
Дадамнинг айтишларига қараганда,
ойижоним мени дунёга келтириб
оламдан ўтган эканлар. Акам ва мени тарбиям учун
ойимнинг вафотларидан бир йил ўтиб
дадам уйланибдилар-у лекин, ўгай онам бизга яхши
қарамаганликлари учун
ажрашибдилар. Дадам сал вақт ўтиб,
бир боласи ва эри автаҳалокатга учраб, фақат ўзи тирик қолган
Махлиё деган аёлни энагаликка ишга ёллабдилар.
Дадам яхши бир лавозимда ишлайдилар. Ҳаётда огир,босиқ
инсонлар.
Мен улгайдим. Дадам ва Маҳлиё
холам менга онам ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишди.
Дадамнинг ҳайдовчиси бўларди, исмлари Бобур ака. Ўгиллари мен
билан тенг, исми Нурбек эди. Биз бир синфга борардик, Бобур ака бизни
мактабга бирга олиб бориб, бирга олиб қайтардилар.
Нурбек менга жуда меҳрибон эди. Улгайдик. Чиройли бўлганлигим
учун ошиқларим кўп эди. Лекин,
Нурбек мени химоя қиларди.Нурбекга нисбатан қалбимда
нимадир ҳис қилардим… У ҳам менга бефарқ эмасди-ю лекин,
айтмасди. Кунлар шу зайлда ўтарди. Лицейни битириб олий ўқувга
тайёрланардим. Бир куни дадам ва
мен телевизорда “Телба” фильмини кўриб ўтиргандик. Ҳаёлимга
келган фикрдан қувониб кетдим. Кинони кўриб бўлганимиздан сўнг:
–Дадажон кино ёқдими? – деб сўадим.
–Ёқди қизим – деб жавоб қайтардилар.
–Робия галати қиз экан, келиб-келиб хонимчини яхши кўрадими? – дедим.
–Эх, қизим-а ҳали ёшсанда. Одам
қанақа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, буюк қалб соҳиби
бўлсин. Одам севгани билан бўлсагина бахтли бўлади. Бойлик
Ўткинчи – дедилар.
–Демак, сизга бойлик ёки камбагаликни ахамияти йўқ эканда?
Мендаги ўзгаришдан дадам сирли кулдилар. Уялиб кетганимдан
бахона қилиб, ошхонага ўтиб кетдим.
Қанчалар бахтлиман, дадам қарши бўлмайдилар… Лекин, Нурбек
менга бир бора ҳам севаман демаган. Мен қандай айтаман…
Ҳа топдим, сал билдираман; бугунги дадам биланн бўлган воқеани
айтиб бераман…
Эртанги кун ўқишга борганимизда
Нурбекга айтдим. Лекин, унинг гапи ҳайратга солди:
–Даданг яхши ҳаётни кўрган одамда… Домла берган масалани
ечдингми?
Шундай десада, лекин гамхўр эди. Севишини билардим. Уни дил изҳорини
кутардим. Олий ўқув юртига ҳужжат топширар
вақтимиз Нурбек топширмади. Оиласида уч синглиси бўлганлиги
учун:
–Дадамни ишлагани нима бўлади, мен Россияга бориб ишлаб
келаман, кейин ўкишга кираман, деди.
Кутасанми? Қўнгироқ қиласан-а?
Юрагим ҳапқириб кетди:
–Ҳа кутаман, дедим.
У кетди… Мен ўқишга кирдим. Уни кутдим. Уч йилга кетганди. Менга
совчилар келиб чарчамасди. Лекин, мен ҳаммасини рад этардим.
Ўкишимизда бир олифта Зоҳид деган
бола бор эди:
–Нодира, илтимос мени рад этма, бойлигинг керак эмас, сени севаман…
–Тинч қўйинг, мени йигитим бор,
дердим ҳар сафар. У бўлса:
–Алдама, икки йилдан бери ортингдан
юраман, бўлди етар, сени барибир
Ўзимники қиламан… Шундай вақтда Нурбекнинг
Йўқлиги билинарди. Келишига яна бир йил қолганди. Икки йил ичида
телефонда гаплашиб турардик, уйига пул жўнатарди.
Бир сафар тел қилганида, у ерда
уйланганини, бахтли эканлигини айтиб, суюнчи олди.
Наҳот севганимни сезмаган бўлса, роса алам қилди…
Афсус, бу охирги гаплашишимиз экан… Жахл устида ортимдан юрган
Зоҳид билан кечки овқатни бирга ейиш учун розлик бериб юбордим.
Кейин, афсусландим-у лекин, кеч
эди… Дадам иш билан сафарга
кетгандилар, акам бошқа вилоятда ўқирди.Дугонамникига бораман деб,
Махлиё холамни алдадим.Зоҳид билан кечки овқтани едик.
Кейин, машинасида уйимга кузатиб қўймоқчи эди, телефони жиринглаб
қолди:
–Ало, ҳа эшитаман?
– …
–Нима? Ҳозир етиб бораман? – деб
бақириб юборди.
–Тинчликми? – дедим хавотирланиб.
–Йўқ, ойим огирлашиб қолибдилар – деди.
Давоми 18:15 да