en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 935 subscribers, ranking 3 784 in the Religion & Spirituality category and 3 841 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 935 subscribers.

According to the latest data from 27 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -554 over the last 30 days and by -31 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.28%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.99% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 575 views. Within the first day, a publication typically gains 1 885 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 20.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 935
Subscribers
-3124 hours
-1927 days
-55430 days
Posts Archive
Келиним келин олди ✍Марҳабо Каримова

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

#Oʻtkinchi_dunyo #No_24 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бу уйни қонун қоидалари бор. Мени айтганим айтган бўлади тушундингми? Назо, Мунирани тирсагидан ушлади. —Хўп. Мунира ошиқча гапиргиси келмади. —Мени писанд қилмай, гапиряпсанми? Назони жахли чиқиб, Мунирани жеркиб қўлини қўйиб юборди —Мени биров билан ишим йўқ. Ўзимни билиб ишимни қилсам бўлгани. Мунира индамай ишида давом этди —Эримни ўзимга қаратиб оламан дема, уни шунчасига осонликча бермаганман, сен хам шу қаторисан. Ўйнаб бўлгач, ташлаб юборадиган қўғирчоқ. Назо қиқирлаб кулди —Хали кўрамиз, кимни ўйнаб бўлиб ташлаб юбораркан. Мунира, Назога нафрат билан қаради. —Ўзингни ким деб ўйлаяпсан. Назо Мунирани юзига тарсаки тушурди. —Ақлингиз жойидами? Мунира ловвуллаётган юзини ушлаб йиғлаб юборди. —Мен билан ўйнашма, холингга маймунлар йиғлайди. Назо, Мунирани сочидан ғижимлади. —Қўйиб юборинг, оғрияпти Мунира ихради —Шу биринчиси ва охиргиси бўлсин. Назо, Мунирани силтаб ташлади. Мунирани юзи стол қирига тегди. 💫💫💫💫 —Мунира қани? Азиз, Муслимни қидириб топиб, ёққасидан олди. —Сенга нима? Синглим билан ишинг нима сени? Муслим, Азизни қўлини силтади. —Қани деяпман... —Эрини уйида .. Муслимни гапи тугамай, юзига тушган муштдан ерга еқилиб тушди —Аблах, охири нийятингга етдингми? Сен хам ўзингни эркакман деб юрибсанми? Азиз яна мушт билан сийлади. —Сени ишинг бўлмасин. У ўз уйида, эрини олдида. Муслим, қонаган лабини артди. —Виждонинг йўқ экан, ўз синглингга шуни раво кўрдингга. Азиз алам тўла нигоҳи билан гапирди. —Мен синглимга яхшиликни раво кўраман. Энди хеч нимага зориқмай бахтли яшайди. Муслим бепарво гапирди. 💫💫💫💫 —Дадажон, сиз опамни эшитишингиз керак эди. Уйга қайтгач, Муниса Содиқни олдига кирди. —Нимасини эшитаман? Мен сен ва опангга энг кўп ишонар эдим. —Эндичи? Энди ишонмайсизми? Опамни нима дейишди билмайман, лекин улар опамни мажбурлаб беришди. —Йўқ гапларни гапирма, ва опангни оқламай қўяқол. Мен хамма гапни эшитдим. Содиқ гапни кесди —Дада, сиз ойим билан акамни қандай эканини билиб хам, ўшаларга ишонаётган бўлсангиз, ўзингиз биласиз. Кейин кеч бўлганда, афсус қилиб қолмасангиз бўлгани. Муниса, ташқарига чиқиб кетди. Содиқ шифтга тикилганча ҳаёл суриб қолди

#Oʻtkinchi_dunyo #No_23 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бошқа хонада ётинг илтимос. Ботир хонага кириши билан, Мунира ерга қараб гапирди —Нега? Энди бу мени хонам. Ботир, устини ечиб вишилкага илди. —Мендан бошқа яна тўртта хотинингиз бор экан, ўшаларни хонасига киринг. Мунира, дераза олдига бориб ташқарига ўйчанг боқди —Нега хомушсан, даданг яхшими? Ботир, Мунирани ортидан қучди —Тегманг менга. Мунира, Ботирни силтаб ташлади. —Хуркак оху... Ботир кулиб қўйди —Кулинг, мени ахволимдан кулинг. Мунира йиғлаб юборди —Сенга нима бўлди.? Ботирни жахли. —Нима бўлдими? Сизни ўз отам мендан кечди. Мунира бақириб, ерга ўтирди. Ишонганим, отам. Мендан воз кечди, сендек қизим йўқ деди. Тушуняпсизми? Бу сўзни мохиятини сиз қаердан билардингиз, қизингиз бўлмаса. Биттагина фарзандингиз бўлганда, сиз мени тушунардингиз. Мунира йиғлаб гапирди. —Мени фарзандим йўқ эканини, сен нега мени юзимга соляпсан. Ўзингдан кетиб қоляпсан. Ботирни асаби бузилди. —Қандай бўларкан, тегдими ғурурингизга? Мунира бор захрини сочди —Ўчир овозингни.. Ботир Мунирани юзига тарсаки тушурди. 💫💫💫💫 —Ойи, дадамни қандай ишонтирдингиз? Ахир қизларига ишонардию. Муслим, каридорда ўтирган Латофатни олдига ўтирди —Мен сенга айтдимку. Мунира энди кела олмайди, даданг қабул қилмайди. Куёвдан ундириш керак бўлган анча ишлар бор. —Ойи, бувимни кўрдингизми? Жахлини қаранг. —Ўлиб кетмайдими.. Анави лақма синглингни қол десам, олиб кетаман деб мен билан урушиб кетди. Латофат қайнонасини ўйлаб, қошлари чимирилди —Бекор юборибсиз. Олиб қолиш керак эди. Дадам яхши бўлса, йўлдан уришмаса бўлди. —Э сен бу ёғидан ғам ема. Ўзим хал қиламан, сен поччангни ишини хал қил. Ёнига кириб ол, анча ишларни битириб олишинг керак. —Хўп, сиз дадамни хал қиласиз. Мен буёғини.

#Oʻtkinchi_dunyo #No_22 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Дадажон... Мунира палатага кириб, ўзини Содиқни бағрига отди. —Нега келдинг? Содиқ, Мунирани ўзидан итарди —Сизни кўришга келдим дадажон Мунира яна қучоқлади —Латофат, қизинга айт хонадан чиқиб кецин. Содиқ тескари қараб олди —Дадажон, нега? Мен, мен нима қилдим? Мунирани ўпкаси тўлиб гапирди —Сен хеч нима қилмадинг. Сен оппоқ фариштасан. Содиқ, кўксини чангаллади. —Мунира хонадан чиқ, дадангни асабийлаштирма. Хаммасини айтдим дадангга. Латофат, Мунирани тургизмоқчи бўлди —Нимани айтдингиз? Мунира ёш тўла нигоҳи билан, Латофатга қаради —Гапни кўпайтирма. Содиқ, жеркиб берди —Дадажон, ахир мени мажбур қилишди. Мунира, Содиқни елкасига бошини қўйиб олди —Нафсинг мажбур қилдими? Бойлик илинжида, даданг тенггини этагига ёпишгани уялмадингми? Мени сендек қизим йўқ, йўқол кўзимга кўринма. —Нима? Мунира, қалқиб тушди —Бўлди бор чиқ хонадан. Латофат туртиб ташқарига олиб чиқиб қўйди. Мунирага хаво етишмай, деворларни ушлаб зўрға юриб борарди. —Опажон... Муниса, Мунирани махкам қучди —Муни, дадам.. дадам... Мунира бошқа гап гапира олмади. Тинмай йиғларди. —Дадам яхши опа. Қўрқманг, сизни олиб келади ўша уйдан. —Шугина умидим хам, чил чил бўлди. Дадам менга ишонмади. Мунира ерга ўтириб қолди. 💫💫💫💫 —Янги келин, кўча дайдиси эканда. Мунира бир ахволда уйга киргач, Назо эшик олдида кутиб олди. Мунира ёш тўла кўзлари билан, Назога қараб индамай ўтиб кетди. Зинадан кўтарилиб, хонасига киргунча тинмай жавраётган Назони хеч бир гапи қулоқларига кирмасди. —Яхшимисиз? Марям ортидан кирди. —Қани эди туғулмасам. Ўз онам менга рахм қилмади, энди эса дадам хам мендан кечди. Мунира, Марямни қучиб йиғлади. —Йиғламанг, ёш жонингиз азобда қолди. Мендан яхши сизни хеч ким тушунмайди, умидингизни чўктирманг —Умид... Шу бир умид билан яшаб тургандим. Дадам келса мени бу уйдан олиб кетади деб. Адашган эканман, дадам мени хайдаб солди, менга ишонмади. Мунира ўкиниб йиғларди —Сиз сал ўзингизга келиб олинг, мен ташқарига чиқай. Эримизни биринчи аёли қайтган, саёҳатга кетганди. Марям, Мунирани елкасидан ушлаб гапирди —Хўп... Мунира хиққиллаб гапирди. —Нима деса хам, индаманг. Олишиб қолган одамини соғ қўймайди, жуда ёмон аёл.

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУНАҚАСИНИ КЎРМАГАНСИЗ 😳 Ўғил умрага эмас қабристонга юлланма берди ва охирини кўринг 😱 Тўлиқ👇

ХОЛАНИНГ РЕЖАСИНИ БАРБОД ҚИЛГАН ҚИЗ.    ...Салом дугонажон! Бу хатим шамолдек шошиб, кабутардек учиб сизнинг қўлларингизга тушишини истаб ёзаяпман. Гулзода, маҳалламиздагиларнинг барчаси соғ-саломатми?  Мени сўраган барчага саломимни етказиб қўйинг.  Яхшиямки сиз бор экансиз. Доим сиздан хат олиб тураман. Қариндошларимга хат ёздим. Аммо улар мендек нотавондан воз кечган чоғи жавоб йўллашмади. Майли, улардан ҳам хафа эмасман. Бироқ ўйламасдан жаҳл отига миниб, қилиб қўйган ишимдан жудаям пушаймонман. Ўшанда бизнесмен холам уйимизга келганди. Онам савдо-сотиқ билан шуғуллангани учун мени кўп ҳолларда ёлғиз ташлаб кетарди. Буни холам ҳам биларди. Шунинг учун  онамга “Бўйи етган қизни ёлғиз уйда қолдирмайди. Дўстимиздан кўра душманимиз кўп. Адолатни уйимга олиб кетаман. Сен бемалол борадиган жойингга бориб келавер. У бизникида яшасин”, дея қўярда-қўймай мени олиб кетди.     Онам Туркияга мол олиб келгани кетганида  холам мени бир бойвачча кишига узатиш пайига тушди. Чунки холам бойваччадан манфаатдор экан. Бир куни  холам бойваччани уйга таклиф қилиб, иккаламизни битта хонага қамаб қўйди. Мен унга ялиндим-ёлвордим. Афсус фойдаси бўлмади. У номусимни топтамоқчи бўлди. Шунинг учун дераза ойнасини синдириб қочмоқчи бўлдим. Бойвачча киши қўрқиб кетиб, дарҳол холамни чақирди. Холам тузган режаси барбод бўлгани учун мени аямасдан ура кетди. Ўзимни ҳимоя қилиш учун синган ойнани холамнинг биқинига тиқиб олдим. Холам фарёд кўтариб, мени мелисаларга бериб юборди. Кейин суд бўлди.     Бу орада онам ҳам Туркиядан етиб келди. Афсуски меҳрибоним мени холамнинг чангалидан қутқаролмади. Холам адвокат ёллаб, мени  қаматиб юборди.    Пешонада борини кўраркансан. Қилган ишим учун жазоимни олаяпман. Бу ерда ҳам мен тенги қизлар бор экан. Бир-бирларимизга дардимизни айтиб, кўнглимизни бўшатамиз. Аммо бу ердаги ҳаётга кўникишим жудаям қийин бўлди. Ҳаттоки тунлари йиғлаб чиқардим. Яхшиямки бу ерда кўнгли тоза, самимий қизлар бор. Улар мени овутишга, кўнглимни кўтаришга ҳаракат қилишади.     Яқинда ойижоним келиб кетди. Қанчалар хурсанд бўлганимни кўрсангиз эди.  Ойим мени уришиб-уришиб, “Сендек қизни туққанимдан, дунёга келтирганимдан афсусдаман. Чунки сени туғилишингни отанг ҳам хоҳламаганди. Биз турмуш қуришга ҳам тайёр эмасдик. Ноиложликдан, ҳомиладор бўлиб қолганим учун отанг зўрға уйланган эди. Аммо қиз туғилганини эшитиб, биратўла мендан ҳам, сендан ҳам воз кечди. Сени деб, сен шумоёқни деб отанг билан ажрашиб кетдик. Шунинг учун болалигингдан бувингга бергандим. Аммо бувинг ҳам сен ўн ёшга тўлганингда бизларни ташлаб кетди. Шундан сўнггина сени тарбиялашга мажбур бўлганман!” дея таъкидлаб кетди.    Ойимдан хафа эмасман. Чунки мени деб, юзи шувут бўлди. Опаси билан ади-бади айтишиб қолди. Этни тирноқдан айириб бўлмайди деганларидек, эртага опа-сингиллар яна топишиб олар, аммо менинг юзим бир умрга қаро бўлди...   Бу ердагиларнинг бирдан-бир орзуси энди ҳеч қачон жиноятга қўл урмаслик. Бу жойларда ўтиришни душманимга ҳам раво кўрмайман. Шароитлардан нолимоқчи эмасман. Бироқ гоҳида эркин қуш бўлиб узоқ-узоқларга учиб кетгим келади. Деразадан қараб, осмонни тўлдириб учиб юрган қушларга ҳавасим келади. Бир куни зулматни ёриб ёруғлик иниб келишини ҳам биламан. Шунда сиз билан албатта, дийдорлашаман. Кейинги хатимда амакисини пичоқлаб қўйган қиз ҳақида ёзиб юбораман.

Мен индамадим. Бирга уларникига бордик: –Юр Нодира, тез кир, ойим ёлгиз – дея, тез кириб кетди. Орқасидан мен ҳам кирдим.Эшикни очди. Шубҳалана бошладим-у лекин, ойисининг бетоблиги ҳаёлимдан чиқмасди: –Кир, деди. Кириб, аста меҳмонхонага ўтдим. Ниятини тушундим-у тезда орқамга қарадим. Зоҳид кулиб турарди: –Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг, кетаман! – деб бақирдим. –Биламан бу хато, лекин мени кечир, илтимос. Сени севаман. Бошқа йўлини топа олмадим. Бугун меники бўласан… Афсус… Севганимга, ўзимга, шаънимга, оиламга хиёнат қилдим… Зоҳид мени алдамади, тез орада совчилари келди, тўфимиз белгилланди. Тўй бўлди… Ҳамма бир кўришда ошиқ бўладиган кўзимга бир умрга мунг тушди.Бир куни уйга борсам, дадам бошида дўппи билан энди кетмоқчи бўлиб турган эканлар: –Тинчликми дада? – десам. –Қизим тинчликмас… Бобур акангни ўгли Нурбек Россиядан келганига бир ой ҳам бўлмасдан, оламдан ўтди. Юраги касал экан… Ҳушимдан кетиб қолдим… Нурбекларникига борганимда, уни сўнгги йўлга кузатиб бўлишган экан… Иккинчи синглиси олдимга келиб, қучоқлаб олди, йиги аралаш пичирлаб гапирарди: –Опажон, акам сизни севарди. Россиядан қайтганидан кейин айтмоқчи бўлган экан. Лекин, у ердаги огир меҳнат юрагига огирлик қилиб, касал бўлиб қолибди. Озгина ишлай кетаман, деб юраверибди. Тузалмаслигини билиб, уйландим, деб сизни алдабди. Буни келганидан кейин, ўлими олдидан айтди… Кўз ёшларимни тўхтата олмасдим… Орадан ойлар ўтиб ўғлим тугилди. Исмини унга атаб Нурбек қўйдик… Тамом.

БИР АЁЛНИНГ ТАКДИР КИСМАТИ. Исмим Нодира оилалиман. Уч ўгил фарзандим бор. Эрим гамхўр, қайнонамдан алоҳида яшаймиз. Ташқаридан қараганда жуда бахтлиман. Лекин, армоним бор, илк муҳаббатимга севишимни айта олмаганман… Дадамнинг айтишларига қараганда, ойижоним мени дунёга келтириб оламдан ўтган эканлар. Акам ва мени тарбиям учун ойимнинг вафотларидан бир йил ўтиб дадам уйланибдилар-у лекин, ўгай онам бизга яхши қарамаганликлари учун ажрашибдилар. Дадам сал вақт ўтиб, бир боласи ва эри автаҳалокатга учраб, фақат ўзи тирик қолган Махлиё деган аёлни энагаликка ишга ёллабдилар. Дадам яхши бир лавозимда ишлайдилар. Ҳаётда огир,босиқ инсонлар. Мен улгайдим. Дадам ва Маҳлиё холам менга онам ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишди. Дадамнинг ҳайдовчиси бўларди, исмлари Бобур ака. Ўгиллари мен билан тенг, исми Нурбек эди. Биз бир синфга борардик, Бобур ака бизни мактабга бирга олиб бориб, бирга олиб қайтардилар. Нурбек менга жуда меҳрибон эди. Улгайдик. Чиройли бўлганлигим учун ошиқларим кўп эди. Лекин, Нурбек мени химоя қиларди.Нурбекга нисбатан қалбимда нимадир ҳис қилардим… У ҳам менга бефарқ эмасди-ю лекин, айтмасди. Кунлар шу зайлда ўтарди. Лицейни битириб олий ўқувга тайёрланардим. Бир куни дадам ва мен телевизорда “Телба” фильмини кўриб ўтиргандик. Ҳаёлимга келган фикрдан қувониб кетдим. Кинони кўриб бўлганимиздан сўнг: –Дадажон кино ёқдими? – деб сўадим. –Ёқди қизим – деб жавоб қайтардилар. –Робия галати қиз экан, келиб-келиб хонимчини яхши кўрадими? – дедим. –Эх, қизим-а ҳали ёшсанда. Одам қанақа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, буюк қалб соҳиби бўлсин. Одам севгани билан бўлсагина бахтли бўлади. Бойлик Ўткинчи – дедилар. –Демак, сизга бойлик ёки камбагаликни ахамияти йўқ эканда? Мендаги ўзгаришдан дадам сирли кулдилар. Уялиб кетганимдан бахона қилиб, ошхонага ўтиб кетдим. Қанчалар бахтлиман, дадам қарши бўлмайдилар… Лекин, Нурбек менга бир бора ҳам севаман демаган. Мен қандай айтаман… Ҳа топдим, сал билдираман; бугунги дадам биланн бўлган воқеани айтиб бераман… Эртанги кун ўқишга борганимизда Нурбекга айтдим. Лекин, унинг гапи ҳайратга солди: –Даданг яхши ҳаётни кўрган одамда… Домла берган масалани ечдингми? Шундай десада, лекин гамхўр эди. Севишини билардим. Уни дил изҳорини кутардим. Олий ўқув юртига ҳужжат топширар вақтимиз Нурбек топширмади. Оиласида уч синглиси бўлганлиги учун: –Дадамни ишлагани нима бўлади, мен Россияга бориб ишлаб келаман, кейин ўкишга кираман, деди. Кутасанми? Қўнгироқ қиласан-а? Юрагим ҳапқириб кетди: –Ҳа кутаман, дедим. У кетди… Мен ўқишга кирдим. Уни кутдим. Уч йилга кетганди. Менга совчилар келиб чарчамасди. Лекин, мен ҳаммасини рад этардим. Ўкишимизда бир олифта Зоҳид деган бола бор эди: –Нодира, илтимос мени рад этма, бойлигинг керак эмас, сени севаман… –Тинч қўйинг, мени йигитим бор, дердим ҳар сафар. У бўлса: –Алдама, икки йилдан бери ортингдан юраман, бўлди етар, сени барибир Ўзимники қиламан… Шундай вақтда Нурбекнинг Йўқлиги билинарди. Келишига яна бир йил қолганди. Икки йил ичида телефонда гаплашиб турардик, уйига пул жўнатарди. Бир сафар тел қилганида, у ерда уйланганини, бахтли эканлигини айтиб, суюнчи олди. Наҳот севганимни сезмаган бўлса, роса алам қилди… Афсус, бу охирги гаплашишимиз экан… Жахл устида ортимдан юрган Зоҳид билан кечки овқатни бирга ейиш учун розлик бериб юбордим. Кейин, афсусландим-у лекин, кеч эди… Дадам иш билан сафарга кетгандилар, акам бошқа вилоятда ўқирди.Дугонамникига бораман деб, Махлиё холамни алдадим.Зоҳид билан кечки овқтани едик. Кейин, машинасида уйимга кузатиб қўймоқчи эди, телефони жиринглаб қолди: –Ало, ҳа эшитаман? – … –Нима? Ҳозир етиб бораман? – деб бақириб юборди. –Тинчликми? – дедим хавотирланиб. –Йўқ, ойим огирлашиб қолибдилар – деди. Давоми 18:15 да

13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди. Бир куни, телефон орқали суҳб
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди. Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...‌‌ Қизининг бўйнида эса...😱😳👇

Ундаги бош танага нисбатан анча катта эди,кузлари хам катта,худди саьваникига ухшаш,жагининг пастки кисми узунчок ,куршапалакларникига ухшарди. Кучли тишчалари куриниб турарди. Узидан хунук овоз таркатарди,жуда ёмон хид чикарарди. Хидига чидаб булмас эди. Кейин узун тирноклари билан юзимни тила бошлади. Унда кутилишга харакат киламан десам ,жойимдан кимирлай олмасдим. Огрик жуда кучли эди,бундан кура осон улганим яхши эди. Хамма огриклардан кутулардим. Узун тирноклари билан огзимдан олиб,икки томонга тортиб йиртиб юборди. Ва сакраб тушдида деразадан чикиб йуколди. Мен бакирганимча кушнини эшигини такиллатдим. Кушни аёл эшикни очдида,мени ахволимни куриб,хушини йукотди. Мени ёнимга югуриб келаётган кушнимни эрини курганимни эслайман,кейин кузим коронгулашиб мен хам хушумни йукотибман. Касалхонада эканман узимга келиб кузимни очганимда. Врачларнинг айтиши буйича ,мени парча парча булиб кетган юзимни йигиб олиб келишибди. Кейин милиция ходимлари келишиб мени сурок килишни бошлашди. Нима вокеа руй берган булса хаммасини окизмай томизмай гапириб бердим. Лекин улар мени гапимга ишонишмади. Мени рухий касалликлар шифохонасига олиб кетишди. Уша ерда икки йил умримни утказдим. Кайтсам опам уйимни сотиб юборибди. Шундан бери куча куйда тентираб яшаб юрибман,хеч кимга керагим йук. Мана шу ерда мени сухбатдошим сузларини якунлади. Каргиш олмасликка харакат килиш керак экан. Биласизми ,бизни хозирги яшаб турган давримизда хам шунака йигитлар учраб туради. Агар ким шунака Василийга ухшаш характери ва дунёкараши булиб шунаканги ниятда булсалар,уйлаб куринг ва бу фикрингиздан кайтинг... Барчангизни Аллох узи асрасин. Тамом

колганлари эса навбатма навбат оркасига тепишарди. Кучадан утувчиларнинг эса парвойига хам келмасди,худди шундай булиши керакдек. Факатгина бир лули аёл уларни ажратмокчи булиб уртага тушди. Улар эса уша лули аёлни хам сукиб хакоратлаб ,агар хозирок бу ердан йуколмаса уни хам шу холга солиб уришларини айтди куркитиб. Кейин лули аёл турвасидан баклашкадага сувни олиб,шу сувга караб бакириб бир нарсаларни такрорлади. Кейин якин бориб Коляни четга итариб юбордида,бояги сувни безориларнинг устига сепиб юборди. Улар эса лули аёлни яна урмокчи булганида,нариги томондан навбатчи милиция булинмаси машинада келиб колди. Лули аёл эса уларга караб: -- Кам колди умрлар тугашига,сени эса чиройли йигит махсус сюрприз кутяпти!!!- деб бакирди уларга. Улар беш киши эдилар. Билмадим ,бу каргишми ёки Худо килган гунохлари учун бераётган жазосимиди,хуллас эртаси куни улардан бирини поез уриб кетади. Оёгини ва бошини кесиб утиб кетиши у нима учун поезд йул релисига ётиб олганини сабабини хеч ким тополмади. Уз жонига касд килиш деб ёзишди. Иккинчиси уйкуга кетиб ,кайтиб уйгонмади. Врачлар текширувлари натижаси буйича ,уни юрак хасталиги туфайли улган деб хулоса килишди. Аммо у йигит соппа сог эди. Учинчиси тириклай ёниб кетди. Маст холда кулида сигарети билан краватда ухлаб колган. Сигаретдан тушган чуг аланга олиб ёниб кетган. Бир хафта касалхонада ётиб ,огриклардан жабр чекиб улди. Туртинчиси эса,хеч нарсадан хеч нарса йук конига вирус тушиб,бир йилдан сунг улади. Унга карашни узи дахшат эди,чунки куриб улди. Мана шу туданинг охирги ва бошлиги тирик эди. Энди бу ёгини Василийнинг узидан эшитмасиз. Мени хамкасбим билан сухбатлашганда гапириб берган экан буларни. -- Олдинлари тугриси мен каргиш,ланъатлар тасирига ишонмасдим. Аммо уша лули аёл билан булган вокеадан кейин бир йил ичида туртала дустларим улиб кетишгандан сунг,мени куркишга мажбур килди. Уни топиш харакатларим бесамар кетди. Бир куни кечаси уйкум келмади умуман. Билмадим нимадандир кунглим безовта эди. Хонада ётсам,деразани кимдир каттик таккиллатди. Куркинчдан довдираб колдим,чунки мени хонам бешинчи каватда булса ,кандай килиб,мени хонамдан чикадиган балкони йук булса. Ярим соатлар такиллади,вакт утиши билан такиллаш янаям кучайиб борарди. Мен эса деразага якинлашиш нариёкка турсин хатто бармокларимни кимирлатишга хам куркиб колдим. Иккинчи кеча хам шу холат такрорланди. Мен шунака ишлар билан шугулланадиган кампирни ёнига бордимда,тундаги вокеани яна уша лули аёл билан булиб утган ходисани гапириб бердим. Кампир эса: -- Кечирасан ,бу ерда мен хеч кандай ёрдам бера олмайман. Чунки лулиларнинг каргиш ланъатларини олиб ташлашни иложи йук. Агар ким каргиш ланъатини олиб ташлашга харакат килса ,уша кишига утиб колади.!- деди. -- Факат дераза эшикларни ётгунингча махкамлаб ёт. Шунда сен тинч буласан!- давом этди сузида. Уйга келдим,хамма жойни кулфладим. Яна дераза такиллади,шу холат бир хафтача давом этди. Кейин менимча утиб кетди,тинчиди. Мен бу холат хакида унита бошлагандим,лекин хар доим деразаларни махкамлаб юрардим. Бир куни ой хам чикмаган коп коронгу кечада кеч келдим уйга. Хона ичи исиб кетган экан. Бир минутга дерзани очиб куяй сал хаво хам олмашсин деб очиб ёпдим. Кейин телевизор куриб сал кузим илашибди. Деразада ниманидир тирналган овозидан уйгониб кетдим. Форточкани ёпмаганим ёдимга тушиб,сакраб туриб ёпмокчи булсам,жойимдан кимирлаёлмайман. Факат кузимни буриб дераза томонга карадим. Катта худди мушукка ухшаш махлук мен томон келаверарди. Мен юрагим ёрилиб улиб коласам керак деб уйладим. Менга караб сакради. Биласизми,мушук танисига ухшаш тушунарсиз булган махлукнинг боши жойлашган эди. Одамни хам ,хайвонни хам бошига ухшамас эди. Мен уни тасвирлаб бера олмайман. Давоми 16:30 да

ШАФКАТСИЗ КАРГИШ... (вокейлик асосида ёзилди) Навбатдаги хизмат сафари билан мен учун нотаниш шахарга бордим. Мехмонхонага жойлашдим. То бориб ,мехмонхонага жойлашгунимча кеч тушиб колди. Билмадим,нимагадир хали бу ерга мослашмаганлигим сабаб булдими хуллас тоза хавода айланиб келишни ихтиёр килдим. Кечки пайт сайр килиб кучада борардим. Кулимда бир шиша пиво бор булиб,уни энди очган хам эдимки,йугон ва хириллаган овозда бир алкаш: -- Хой йигит ,ичимлик билан мехмон килмайсанми!?- деди. Коронгу эди,уни юзига бошида унчалик эътибор бериб карамаган эдим. Хаётда мен кизгончик одам эмасман, лекин яна кайтиб магазинга боришга эриндим тугриси. Унга пул беришимни ва шу пулга узи бориб магазиндан ичимлик олиб ичишини айтдим. Пулни узатдим,келиб олаётганида,мени унинг юзига кузим тушди. Ё товбаааа.....хаётда бундан куркинчли нарсани курмаган эдим. Биласизми,огзидан то кулогигача ,икки томонидан хам куркинчли чандиги бор эди. Мен юзидаги оддийгина чандикни эмас ,бу дахшатли чандикни назарда тутаяпман. Уни бу холатидан хосил булган куркув хатто суягимгача борди. Мен унга пулни бердиму,оркамга карамай тез ва катта кадамлар билан мехмонхонага жунадим. Туни билан уйкум келмади. Ха тугри топдингиз,уша одам хакида уйлаб ухлолмадим. Ким уни бу ахволга солган булса,буни кандай айби бор экан деган уй хаёллар менга тинчлик бермасди. Факат тонгга якин озгина мизгибман. Соат будилнигини овозидан уйгониб кетдим. Эрталабки нонуштани килиб булгач ,ишимга жунадим. Барибир уша одамнинг холати менга тинчлик бермасди. Ишим орасида,мен билан ишлайдиган хамкасбимдан уша одам хакида сурадим. Чунки у шу шахарда яшардида. Шунда у менга: -- Василиймиии? Буни тарихи узок,тушликка чикайлик сенга у хакида гапириб бераман!- деди. Мана тушлик вакти хам булди. Хамкасбим ваъда бергандек уз хикоясини бошлади: -- Василий бизнинг шахримиздаги энг чиройли ва келишган йигит эди. Лекин калбан ичи кора инсон,каттахил,узини безори шериклари билан хаммани жигига тегиб юрарди. Куп кизларни юрагини синдирган,канчадан канча севишганларни бир биридан айирган. Факат уша биттагина вокеа уни хаётини таниб булмас даражагача узгартириб юборди. Ёдимда ,бизни шахримизга бир аёл кучиб келди. Уни 16 ёшга тулган ногирон угли хам бор булиб,исми адашмасам Коля эди. Бечорани мияси унча ривожланмай колган булиб,куп килик ва тушунчалари ёш боланики сингари эди. Балки кимнингдир гунохи ва айби ,бегунох бу болага ургандир. Буни ёлгиз Худодан бошка хеч ким билмасди. Коля ховлидаги болалар майдончасида ёш болалар билан уйнашни яхши курарди. Шундай кунлардан бирида,ёш болачалар махсус кумли майдончада бир бирига кум сочиб уйнаб утиришганди. Коля эса чеккада уларни томоша килиб ,хурсандчилигидан кулиб завк олиб утирарди. Тусатдан ,бир ёш болачани кузига кум кириб кетади,ва у болача дод солиб йиглай бошлади. Бу холат Коляни куркувга солди ва у бир пана бурчакга яшириниб олди. Худди мана шу пайт Василий уз хамтовоклари билан шу ердан утиб кетишаётганди. Аксига олгандай уша йиглаб турган болача ,унинг жияни экан. Югуриб келиб жиянини овутмокчи булиб караса ,бир бурчакда Коля куркувдан калтираб утирарди. Василий жиянини йиглатган шу деб уйлаб,хатто суриштирмасдан,ногирон Коляни бориб оёклари билан тепа бошлади. Хамтовок дустлари эса ,кулиб томоша килиб утиришарди. Бир пайт Колянинг онаси югуриб келиб ажратмокчи булганида, Вася булса унга хам бир икки мушт туширди. Кейин яна куркитиб: -- Агар яна шу ногирон углингни кучада курсам ,бундан баттар киламан!- деди . Бечора Она....углини ногирнолигидан уксиниб юргани етмагандек энди кучага чикара олмаслигини хам уйлаб ич ичидан йиглади. Худога нола килди,даво суради,шифо сураб углига,безориларга эса инсоф суради. Орадан бир хафта вакт утди. Бир куни Онаси магазинга нонга чикиб кетса, Коля кучага чикади ва шахарда адашиб колади. Адашиб боши айланиб юрса,яна Вася бошчилигидаги безори болаларга дуч келиб колади. Улар эса уни гаранг килиб бошлайди. Бир киши ушлаб турар, Давоми 15:30 да

Онам-а, онам... Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб: - Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам: - Мен - дедилар, шунда домла: - Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам: - Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб: - Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик. - Намоз ўқийсизларми? - Йўқ... - Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи... Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом: - Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар... Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди. Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик. Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!? Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади. Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрманми?

ЭРКА ҚИЗНИНГ ТАҚДИРИ... - Маам, счётимга 10 минг ташаворинг илтимос. Интернетим ўчиб қолди.  - Хўп қизим. Ҳозир беш минутда тушади.  - Спасибо. Янги телефон кўргандим, олиб берасизми?  - Яқинда олиб бергандимку.  - У уже модадан қолди.  - Уфф, майли гаплашармиз... - Мааам, мана бу кўйлакни олиб беринг.  - Калтаку... Елкалариям очиқ..  - Мааам, ты что, меня не любишь? Ну пожалуйста. Плиз, плииииз!  - Майли, майли. Что ради любимой дочки не сделаешь... - Мамочка, бугун сал кечроқ борсам майлими? Дугоналарим билан вечеринка бор эди кафеда.  - Нечида келасан?  - Соат ўнларда. Таксида етиб оламан.  - Хўп. Кўп рақсга тушмаларинг... - Соат неча бўлди?! Нима бало мастмисан??  - Нее, просто немного шампанского... - Кўйлагинг нега ифлос? Ҳаммаёғи чанг бўлиб ётибди.  - Ну маам, қоқилиб тушдим кўчада..  - Ҳеч қаеринг оғримадими? Майли кириб ухла. Завтра поговорим... - Маам, эрим ичиб келди яна.  - Алкаш! Сен нима дединг?  - Не знаю что делать... Ҳар куни ичяпти...  - “Нега ичяпсиз” деб сўрамадингми??  - Мани расмларимни кўрганмиш интернетда.  - Тушунмадим. Қанақа расмлар??  - Ну до свадьбы ещё. Дугоналарим билан ҳазиллашиб тушгандим.  - И что?  - Тарқалиб кетибди. Ёмон гаплар билан ёзиб ташлашибди...  - Айтгандим санга “Ҳадеб расмга тушавермагин” деб, аҳмоқ қиз!  - Ну я же не виновата...  - Майли сиқилма, эринг билан ўзим гаплашаман... - Мааам... Эрим уйланибди яна.  - Ҳмм. Нима қиласан энди. Сўққабош бўлиб юрмайдику.  - Мангаям таклиф қилишди бугун.  - Ким экан? Қаерда ишлайди? Оиласи қандай? Ажрашган эканми?  - Неет... Оиласи бор. Иккинчи хотин бўлиб тегишимни сўраяпти.  - Ты что, совсем дура?  - Он меня любит. И я его тоже. Квартира олиб бераман деди.  - Бошимга бало бўлдинг сан қиз... - Ойижон, соғиндим сизни...  - Қачон қайтасан? Ер ютсин ўша чет элингни.  - Не могу сейчас. Қизимга уй-жой қилишим керак. Отаси хабар олмаса...  - Мана санга иккинчи хотин бўлиш оқибати. Қизинг ҳам ўзингга ўхшаб қайсар ўсяпти. Чарчадим жудаям...  - Кечиринг мани...  - Аслида айб ўзимда. Тарбиянгга эътибор бермадим. Эркалаб ўстирдим... - Маам...  - Что золотце. Нима бўлди? Как там бабушка?  - Приезжай срочно. Бабушка...  - Нима бўлди? Юрагимни сиқмагин! Нега йиғлаяпсан?  - Бабушка умерла...  - Нима?? Ойижон! - Маааа, я сегодня иду на дискотеку. Вернусь поздно.  - Мандан рухсат сўрашчи??? И перестань постоянно говорить на русском. Сан ўзбексан.  - Мне так удобнее. Ну пожалуйста мааам. Я пойду на дискотеку?  - Йўқ! Дарсингни қил. Йиғиштир ўйин кулгуни.  - Ты меня не любишь!..  - Сани яхши кўраман қизим...  - Почему ты плачешь?  - Кўз ёшлар эмас бу. Шунчаки қайтар дунё...

Қиз бола номусига нисбатан эҳтиёт бўлиши керак, икки елкасида ота-онасининг ор-номусини кўтариб юради дейишса, жиддий қарамаб
Қиз бола номусига нисбатан эҳтиёт бўлиши керак, икки елкасида ота-онасининг ор-номусини кўтариб юради дейишса, жиддий қарамабман. Мактабда бир йигитни севиб қолдим. Бой оиланинг арзанда ўғли эди. Мулойим гапларига ишониб, суратимни ташлагандим. Оддий оиланинг фарзанди бўлганим учун қўлидан ҳечнима келмайди деб таҳдид қила бошлади. Ноилож манзили ташланган меҳмонхонага бордим. Алам қилгани у ёлғиз эмас, ҳамтовоқлари борлигида эди... АЛДАНГАН КИЗ ТАРИХИ😱❗️

ҲАЁТИЙ ВОКЕА. 26 йил аввал углим дунёга келди, 2,3 ойида ошганда болам кун сайин нимжонлашиб борарди. 1 ёшга етар етмас ахволи жудаям ёмонлашди...обормаган врачга курсатмаган табиблар колмади, боламда хеч канака харакат, гап суз йук эди. Углимни гунг соков хам деб куришди, она учун фарзандига бундай бахо беришни, бу катта дард менимча. Хужайиним билан охирги врач куригидан кайтдик, дорилар ёзиб берган эди, дорихонадан дориларини олдик. Уйга якинланиб келганимизда хужайинимни уртокларини куриб колдик, ман уйга кириб кетдим, булар эшик олдида колдила. Анча хаялладила хавотир олиб кучага чикдим, карасам хеч ким йук. Бироздан сунг кулларида бир нарса кутариб келдила. Карасам халтачада 2 дона бедана. Суйиб тозалаб бердила ва шундан углимга шурва пишириб беришимни илтимос килдила. Мен хайрон булдим. Хужайинимми уртоклари углимга 10 кун мобайнида бедана шурва пишириб беришни тавсия килган экан. 2 та бедана 2 кунга етади, лекин бизларга яна 8 та бедана керак эди. Мен 2 тасини кайнатиб бердим, хужайинимга беданани каттан оламиз, 2 та беданани пишириб булдим, дедим. Була амаллаб тутиб келарман, эрта булсинчи, дедила. Эртаси куни бомдод намозидан кейин ховлига сув сепиб супуриш учун чикдим. Ховлимиз узи кичкинагина, шу ховлимизда кичкинагина огородимиз бор эди, райхони орасида бир нима шиппилаганини сезиб колдим. Карасам бедана. Дархол хужайинимни уйготтим. Ишонасизми йукми ховлимизга хар куни эрта тонгда биттадан бедана тушиб турибди-де. Яна учибам кетмийди. Олдига борсангиз индамий турарди, жонивор... Шу йусинла 8 кун ховлимизга бедана тушди. Ишонсангиз 11чи куни углим юриб кетди, ман буни сизга ёзаяпман, узим титраб кетяпман. Аллохнинг муъжизаси эмасми? Аллохимга беадад шукурлар булсин, шундан сунг углим буткул тузалиб кетди. Хозир Аллохимга бехисоб шукрлар айтаман, углимни куриб кузларим кувонади, МашаАллох дейман. Барваста, келишган йигит булган. Мен сизларга ёзмокчи булганим, Аллохимнинг карами кенг, бизларни хеч качон умидсиз колдирмайди. Балким бу ёзганларимга ишонмайсиз, лекин хакикат. Шу вокеадан сунг ховлимизга бир дона хам бедана тушмаган, кизик а... Хамиша Аллох биз билан булсин, бизларни яккалатиб куймасин. Хамиша дуодамиз. Кимники мушкули булса мушкуллари осон булсин. Хеч кимнинг фарзанди бетоб булмасин. Барча оналар фарзандини камолини куриб, рохатини рохатда, бахтидан бахраманд булиб юришсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллох. Муаллиф Дилфуза

❗️Аёлларнинг тез қаришига сабаб бўладиган топ 5 та сабаб Яқинларга ҳам юборинг!