fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

کانال 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 20 731 مشترک است و جایگاه 3 817 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 3 872 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 20 731 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 04 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -559 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -25 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 12.30% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 8.18% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 554 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 1 698 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 21 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 05 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

20 731
مشترکین
-2524 ساعت
-2017 روز
-55930 روز
آرشیو پست ها
«Олтиндан қиммат сӯзлар!! Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир. Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади. Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг. Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди. Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади». Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

❗️Эрталаб албатта нонушта қилинг Уйғонганингиздан кейин 2 соат ичида нонушта қилмаслик тўйиш ва очлик гормонларини чалкаштири
❗️Эрталаб албатта нонушта қилинг Уйғонганингиздан кейин 2 соат ичида нонушта қилмаслик тўйиш ва очлик гормонларини чалкаштириб юборишга олиб келади. Йўқотилган энергияни қоплаш учун танангизни кун давомида аввалгидан кўра очроқ қилади. Оқибатда, нонушта қилмаслик килограмм ортиши билан боғлиқ бўлади.

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин... Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли б
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин... Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

*** ✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙 Баъзи инсонлар қилган гуноҳларимизга каффоратдир. Баъзи инсонлар эса қилган савобларимизга мукофотдир.🌟 Хайрли тун ! ✨🌙 Тунингиз тинч ва осуда ўтсин ! Ширин тушлар кўринг ! Тонгги дийдор довур Аллоҳга омонатсиз!⭐️

#Ҳикоялар Шукр қилган... Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик. – Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади: – Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди. Йиллар ўтди. Тағин кўришдик. – Ишлар қалай? – Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди! Йиллар ўтди. Яна кўришдик. – Ишлар қалай? – Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман. Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди. – Соғлиқ қалай? – Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман! Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим. Йиллар ўтди. Тағин кўришдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди. Йиллар ўтди. Яна кўришдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман! Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда. – Соғлиқ қалай? – Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр! Яқинда уни тағин кўрдим. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?! Ўткир Ҳошимов “Ярим аср дафтари” китобидан.

РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН Бугун тўйимни белгилашди. Ҳамма қизлардек осмонда учишим керак эди. Аммо кўнглим жуда нотинч. Опам
РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН Бугун тўйимни белгилашди. Ҳамма қизлардек осмонда учишим керак эди. Аммо кўнглим жуда нотинч. Опам атрофимда гирдикапалак. - Йигит бирам чиройли экан, бахтинг кулибди сингилжон. Опам негадир жуда мехрибон бўлиб қолган. Шубҳалана бошладим. Ярим тунда уйқум қочганида, опамни ўрнида йўқлигини сезиб қолардим. Бир кун тунда ортидан кузатиб чиқдим. Орқа эшикдан ташқарига чиқди. Қоронғуда ким биландир гаплаша кетди. Овоз жуда таниш. Улар қучоқлашиб туришарди. Қизиқиш устунлик қилиб олдинга юриб йигитни кўрдим. Дахшат... Чунки бу йигит... Давоми 👇👇👇

(Бўлган воқеа) Келин бўлганида новдадек нозик қиз эди. Онаси қизини узатаётиб тайинлади: — Болам, борган жойингда тошдек қот. Қайнона —қайнотангни, қайинбўйнингни хизматини оғринмай қил. Бу дунё қайтар дунё, қилган яхшиликларинг бир кун албатта ўзингга қайтади. У пайтлар интернет ривожланмаган эди. Ҳар хил тармоқлар, сайтлар ёш келинларга вазифаларини ажратиб бермаган эди. Ёшлар катталарнинг чизган чизиғидан чиқмас , ёши улуғларнинг ҳар бирининг сўзи сўз, қонун эди. Келинчак учун ота-онасининг гапи қонун бўлди. Янги рўзғорни кулидан кириб косовидан чиқди. У хўроздан аввал уйғонди, уйқуга ётар вақти эса ҳаммадан охирида кўзи чалинарди. Шундаям рўзғорни ками тўлмади. Йиллар давомида эса эшитгани "Тарбия берган ота-онангга раҳмат" деган мақтов бўлди. Бўлди. Шундан бошқа ҳеч нарса! На ортиқча кўнгли тусаган бир луқма еди, на битта кўйлак кўп кийди. Йиллар ва узлуксиз меҳнат эса соғлиғини эговлаб жонини яримта қилди. Замон алишди. Қайнона —қайнота ўтиб кетди. Навбат ўзига келди. Энди ўзи қайнона бўлди. Ҳилвиллаган яримта жони билан ёлғиз келинини аяди. Бахтига келин бўлмиш бўш қолса касал бўлади. Ҳали бош оғриқ, ҳали бел оғриқ. Боши қоронғи бўлгач тўққиз ой уй овқатини емайман деб ётиб олди. Қайнона шунга ҳам шукр қилиб бирда эрига, бирда ўғлига тўққиз ой тантиқ келини учун кўчадан овқат ташиттирди. Набирали бўлгач эса навбат бўтқа ва тагликка алишди. Келаси йил келин яна бошиқоронғи бўлди. Бари яна бошидан бошланди... Шу тариқа йиллар ўтди. Энди қайнона кучдан, ишдан қолди. Ўнта бармоғида етмишта ҳунари бўлсада, на буюртмага кўрпа-кўрпача қавий олди, на тоғора-тоғора сархил таомларни пишириб эгаларини кўнглини ола олди. Кунлардан бирида тонг сахарда иссиқ чой ичгиси келиб ошхонада тийғаниб кетди. Қалтис йиқилган экан шу сабаб билан ётиб қолди. Эр ишда, ўғил ишда, набиралар ёш, турган гапки куни келинга қолди. Ўша қайнонаси ва шу келиннинг ўзига қилинган яхшиликлари қайтиши керак бўлган аёлга. Аммо... Бироқ... Афсускиии... Келини у ётиб қолганининг учинчи куни "Озроқ атала пишириб беринг"деган сўровига чирсиллаб жавоб қайтарди: — Мен сизга эмас, ўғлингизга турмушга чиққанман, — деди у лаби лабига тегмай,— сизга хизмат қилиш мажбуриятимга кирмайди. Қачон вақтим бўлиб нимадир пиширсам шунга кўнасиз бу ёғига. Қайнонага шу гап етарли бўлди. Келинидан бошқа ҳеч қачон бирон нарса илтимос қилмади, илтифот кутмади. Келин эса қўшни хонада телевизор овозини баланд қўйиб, билганини қилар, кечга томон уйга қайтган қайнотаси ва эрига" ойижонни қорнилари тўқ" деб кўнгилларини ҳотиржам қиларди. Орадан кўп ўтмай қайнона оламдан ўтди. Жанозага йиғилганлар "Шўрлик эллик бешга ҳам кирмаган экан" деб бир-бирларига бош чайқашарди. Шунингдек улар марҳуманинг охирги истаги "Мени сўнгги манзилга кузатиш учун покланишимга келинимни ёнимга қўйманглар, бу унинг мажбурияти эмас" деган сўзларидан бехабар қолгандилар. Кўпинча "Кетган ортига қайтмайди" деган сўзларни эшитамиз. Дунё-чи? Баъзан унинг "Қайтар дунё" эканлигига шубҳа қилиб қоламан. Ёки оқибатни охиригача кутмаган бесабрмиканман-а? Сиз-чи? Сиз бунга нима дейсиз? Хазонрезги

Инсон тиши Инсон танасидаги энг қаттиқ тўқима — тиш эмали. У суякдан ҳам қаттиқ, лекин бир марта емирилса, ўз-ўзидан тикланмайди. Тиш ўлик эмас. Унинг ичида нерв ва қон томирлари бор. Шунинг учун совуқни ҳам, оғриқни ҳам дарҳол сезамиз. Ҳар бир инсоннинг тиш тузилиши ўзига хос. Худди бармоқ изларига ўхшайди. Шу боис суд тиббиётида тиш орқали шахс аниқланади. Тишлар инсон ҳаёти ҳақида “гапиради”: нима егани, қандай шароитда ўсгани, ҳатто болаликда очлик бўлган-бўлмаганини ҳам кўрсатади. Соғлом тиш — фақат чиройли табассум эмас. Тўғри чайнаш мия фаолиятини қувватлайди, кайфият ва диққатга ҳам таъсир қилади. Қисқа қилиб айтганда: тишлар бу — буюк Қудратга далолат қиладиган мўжиза! Тишларни эҳтиёт қилинг...

"Вақтингиз бўлганда, хотинингизнинг эски суратларига қаранг. Сизнинг "Дада" сўзини эшитишингиз учун у ўзининг гўзаллигини, ту
"Вақтингиз бўлганда, хотинингизнинг эски суратларига қаранг. Сизнинг "Дада" сўзини эшитишингиз учун у ўзининг гўзаллигини, турмуш тарзини, уйқусини - ҳамма нарсани қурбон қилди. Шунинг учун ҳеч қачон хотинингизга: "Сен мен учун нима қилдинг?" деб айтманг. Чунки хотинингиз қилган қурбонликларни ҳеч қачон қайтариб бўлмайди, ҳатто миллионлаб долларлар билан хам.""

#ДИҚҚАТТОПИШМОҚ 🤯 Эрда бор нарса хотинга берилмайди, Хотинда бор нарса эрга берилмайди. Хотинлар ундан хар куни фойдаланади
#ДИҚҚАТТОПИШМОҚ 🤯 Эрда бор нарса хотинга берилмайди, Хотинда бор нарса эрга берилмайди. Хотинлар ундан хар куни фойдаланади Eркаклар эса бир хафтада бир. САВОЛ: бу нима 😱 Бу топишмоқни 98% одам тополмаяпти экан. Жавобини ўқиб ақлдан озаёздим. Сиз нима деб ўйлайсиз бу нарса нима 😨 ЖАВОБИ... 🥵👇

« Икки ҳовли. » Икки хил ҳовли. Бир- бирига ёнма-ён, бир девор қўшни. Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди. Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ. Иккисида икки хил хаёт. Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош. Иккинчиси ўрта ҳол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади. Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади. Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди. "Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди. Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтаниб ҳам қўйди... Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз. Маҳалладагилар бирини бойлиги учун ҳурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги, меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди. Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса, иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди. Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди. Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди. Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди. Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди. Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан муқим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди. Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди. © Иқбол Юсуф

БАДАЛ ҳикоя давоми     Қайинсингиллари узатилиб ўз оилалари билан андармон бўлиб кетишди. Қайнилари ҳам шундай,  рўзғорлари бўлак бўлгандан сўнг ҳаммаси  "ўзидан тинди" .     Олим ака билан Насима опа ҳам ўғил уйлантиришди , қизларини чиқаришди. Мана энди  қўш тўтидек чуғур - чуғур қилиб бирга қолишди.    Насима опа кунда  "Нима ейсан , нима ичасан , онаси ? Манави кўйлак сенга ярашади ёки  фалон жойга бориб бир айлантириб келай сени" кунига юз айланиб ўргиладиган эрига қараб онасининг сўзлари ёдига тушади: "Вақти келиб шу эр бутунлай сенга қолади..."     Ҳаа...       Эри ўзига қолди. Энди егани олдида , емагани ортида. Нимага қўлини узатса етгулик. Бироқ... Ана шу эрга эгалик қилиш бадали жонининг яримта бўлиб қолиши эвазига бўлгани ачинарли эди... П.С. "Инсон кексалик учун ҳам жонини озроқ бўлса-да асраши керакмикан ?!" дейман-да... Иложи бормикан ... Хазонрезги

БАДАЛ (ҳикоя) Насима опа бугун кеч уйғонди. Соатга қараса саккиз ярим бўлибди. Бироқ ҳавонинг авзойи тунд бўлгани учун ҳали тонг отмаганга ўхшарди.    "Бомдоддан сўнг кўзим илиниб қолибди,- ўйлади у ,- дадаси қаерда эканлар ? Нонушта ҳам кечга қолиб кетди"    Шу пайт эшик очилиб остонада эри кўринди:    - Уйғондингми , онаси ? Бўл юз- қўлингни чайиб кел . Нонушта тайёр . Бир қуймоқ пиширдим , бир қуймоқ пиширдим. Бир бор есанг, "Яна борми?" деб сўрайсан. Сут ҳам қайнатганман. Дўконга сен яхши кўрадиган ширмой нон келган экан. Ундан ҳам иккита сотиб олдим.  Бўлақол.     Насима опа юз- қўлини чаяр экан , ошхонадаги тақур- туқур овозини эшитиб хаёли келинига кетди.     "Озода келиним  ҳам уйида қолиб кетди. Қудаларим бир йўла икки тўй қилишганига келиним ҳам болалари билан бир ярим хафтадан буён изига қайта олмай қолди, бўлмаса тўй ўтганигаям уч кун бўлди.  Ҳай майли , қиз дегани шундай кунда ота- онасининг  корига ярамаса қачон ярайди ?"     Насима опа бир тишлам қуймоқ еди-ю , кўнгли беҳузур бўлиб кетди. Мақтов эшитиш умидида унинг оғзига тикилиб турган Олим аканинг юзига ҳавотир оралади:    - Ҳа онаси ? Яна ўт қопинг безовта қиляптими ?    Насима опа тер босган юзини рўмолчаси билан артар экан жавоб қайтаришга мажоли келмай , тасдиқ маъносида бош силкиди.     - Ўзи туни билан "юрагим"лаб  ҳали у ёққа , ҳали бу ёққа ташлаб ухлагандек бўлмадинг. Манави чойдан ич. Озгина енгил тортасан .    Чой Насима опанинг кўнглини баттар беҳузур қилиб юборди. У ўрнидан туриб ҳовлига чиқишга аранг улгурди. Ўша сал аввал еган бир парча егуликни қайт қилиб ташлагунча аёлнинг бўлари бўлди.     Насима опа тепасида човгумда илиқ сув билан сочиқ ушлаб турган эрига қараб кўнгли бузилди. Томоғига тиқилиб келган йиғини базўр ичига ютди. У юз- қўлини яна қайта чайган бўлди-ю ,ичкари- ўрнига бориб чўзилди.     Насима опа ёстиққа бош қўяр экан хомуш хўрсинди :     "Меҳрибон  эрга эга бўлишнинг бадали шунчалар қимматми ?"         Барча таниш- билиш, қариндошларнинг таъкидлашларича Олим меҳрибон  қарибди. Ҳа буни Насима опанинг ўзи ҳам яхши билади.  Эрининг ҳозирги  феъли билан аввалгисининг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Эҳ у келин бўлиб тушган даврлари ... Ўша кезлар  Олим аканинг Насимага кўрсатмаган "ҳунари" қолмаганди. Сал гапга ловуллаб кетадиган Олим ака (у пайтлар навқирон йигит Олим эди) ҳали отасининг , ҳали онасининг , ҳали бошқа бировнинг ярим оғиз гапи билан "Айб кимда?"  деб ўйлаб ўтирмасдан Насимага ташланиб қоларди. Қайнонаси баъзан келинини атай ўғлига чақтириб урдирса , баъзан шунчаки айтган бир оғиз гапи жанжалга сабаб бўлганини ўзиям билмай қоларди . Насима эса барчасини ичига ютишга , жоҳил эрга кўниб яшашга мажбур эди. Бояқиш эрини ташлаб  уйига бутунлай қайтиб борса уни кутиб олишга ҳеч кимнинг "кўзи учиб" турмаганлигини яхши биларди.     Ортидан бирин- сирин етиб турган уч синглисига номус эди опа- Насима.     Катта рўзғорда ўз фарзандларининг оғзига хиллаб тансиқ егулик тута олмайдиган қўли калта икки ака учун "ортиқча оғиз, ортиқча  даҳмаза" эди - Насима .    Кундан кунга қариб - қартайиб кучдан қолаётган ота- онаси учун ҳаловат эди - Насима.    Она - онада ! Қизи турмушида қийналаётганини , бироқ "чурқ" этиб уйга бир оғиз гап ташиб келмаётганини яхши биларди онаизор. Билгани билан қўлидан  қизини юпатишдан бошқа иш келмас эди мушфиқанинг.    - Қизим сабр ... Сабр қил болажоним ,- дерди у ҳар сафар ,- кун келиб шу эрингни эгаси ўзинг бўласан. Ҳаёт ҳар доим бир хил бўлмайди. Ҳар машаққатнинг  роҳати бор.     Онаси билиб айтган экан ...      Ўша кун келди. Йиллар ўтиб келди. Бир вақтлар давраларни тўлдириб "Яхшиям шу келинимнинг сочлари қалиндан қалин , бўлмаса ўғлим  ҳар сафар қўлларига шу сочларни бураб олиб  урганда аллақачон кал бўлиб қоларди" дея изоҳ бериб керилиб  ўтирадиган қайнона ҳам , "Эркак киши аёлига тилини бердими , тамом, жиловини ҳам бергани ўша!" дея таъкидлайдиган қайнота ҳам оламдан ўтиб кетишди. Давоми 15:30 да

«АЗАДОРЛИК ГЎДАКНИНГ УМРИГА ЗАВОЛ БЎЛДИ» Ситора, 21 ёш, Тошкент: — Бир йигит билан телефонда танишиб қолдим. Бир йилча гаплашиб юрдик. Бир-биримизга ўрганиб қолдик. Боғланиб бўлганимиздан кейин билсам, у қамоқда экан. Аммо бу менинг унга нисбатан бўлган меҳримни сусайтирмади. Бир йил ўтиб, у озодликка чиқди. Биз учрашдик. Бир-биримизни қаттиқ ёқтириб қолдик. Тез-тез учрашар, тинмай гаплашардик. Бунинг оқибати эса… Мен хатога йўл қўйдим. Унга ихтиёримни бериб қўйдим… Сал ўтмай ҳомиладорлигим ҳам маълум бўлди. Дарров унга қўнғироқ қилдим. — Бир йўлини қилинг. Мени шармандаликдан қутқаринг. — Қўрқма, совчи юбораман, — деди у. Сўзининг устидан чиқиб, совчи юборди ҳам. Аммо ўша пайтлар отам вафот этгани учун тўй қила олмасдик. Болани олдиришдан бошқа чорамиз қолмади. Мана энди азадор эмасмиз. У кишининг эса совчиларидан дарак йўқ. — Қачон совчи юборасиз, гап-сўзга қолиб кетдим-у? — дедим охири. — Шошма, ишларимни йўлга қўйиб олай. Аммо биламан, иши, топиш-тутиши яхши. Шунинг учун ҳам мени йўқлагиси келмайди. Ўзига ишонгани учун ҳам бошқа қизларни гапга олиб юрибди. Ҳатто, биттаси телефон ҳам қилди. Бунинг тагига етиш учун ўзига қилсам бақиради: — Ишдаман, тинч қўясанми, йўқми? Кейин ўзим қўнғироқ қиламан! Аммо биламанки, ҳеч қачон ўз ихтиёри билан қўнғироқ қилмайди. Бора-бора мендан узоқлашиб бораётганини сезяпман. Маҳалламизда эса мен ҳақимда гап-сўзлар кўпайиб бормоқда. Буларга чек қўйишнинг бирдан-бир йўли турмуш қуришим. Афсуски, ишонганимнинг йироқлашиб кетаётгани мени хавотирга соляпти.

Аёлингиздан меҳр истаяпсизми, аввал уни беринг, меҳрингиз билан тўйинтиринг, кейин у сизга бор меҳрини беради.

🐟 Кўпроқ балиқ ейиш учун 8 та сабаб - Юрак касалликлари хавфини камайтиради - Таркиби Д витаминига бой - Кўриш қобилияти учу
🐟 Кўпроқ балиқ ейиш учун 8 та сабаб - Юрак касалликлари хавфини камайтиради - Таркиби Д витаминига бой - Кўриш қобилияти учун фойдали - Уйқуни яхшилайди - Ревматоидли артритни енгиллаштиради - Холестерин даражасини пасайтиради - Қон босимини пасайтиради - Жигар учун фойдали

Нимага энамнинг қалбига қулоқ солмадим? Нима учун шундай аёлга вақтида меҳркўрсатмадим? Дуосини олмадим? Нега? Нега? Нега?..» Карим киссавур бир неча дақиқа ичида буткул бошқа одамга айлангандек эди. Шу кунгача қилиб юрган номақбул ишларидан қаттиқ афсус чека бошлаганди. Қўйиб беришса, хонага чопа кириб онасининг оёқлари остида тиз чўкишни, ҳўнграб-ҳўнграб йиғлашни, дод деб волидасидан узр сўрашни хоҳлаётганди. Лекин ундай қилмади. Кийимлари, ўзидан таралаётган ёқимсиз ҳидлар билан она кўзига кўринишни маъқул топмади. Аста-аста дала йўл бўйлаб ўз уйи томон кетиб бораркан, эртага янги кийимларини кийиб, бозордан майда-чуйда харид қилиб, онасидан албатта хабар олишни, астойдил кечирим сўрашни, дуо олишни кўнглига тугди. Олимжон ҲАЙИТ

— Ўша Карим балога йўлиқмаса розимасман дебди. Ана, Лутфиниса опа гап топиб келди. Ундай болам йўқ деганмиш. Роса қарғаниб, сўзланганмиш!.. — Шунақами? — деди Карим муштларини тугиб. — Аниқ қарғабдими? — Вой, Лутфиниса опага зарилми ёлғон гапириб? Ё энангизни билмайсизми? — Ўлдираман уни! — хириллаб атрофга аланглаганча нимадир қидиришга тушди Карим. — Мана шу қўлларимминан бўғизлайман! — Вой, бу нима деганингиз? — Хурсаной чопа келиб эрининг елкасидан тутди. — Энди бир камим қамоқхонага “пердачка” ташишмиди? Кўрган куним етмайдими? Ўлдирмайсиз! Қўлингизни қонга булғаганингизга арзимайди у хотин. — Унда нима қилай? Индамай қарғиш эшитиб ўтираверайми? — Уйига боринг-да, сигирининг биттасини индамай етаклаб чиқинг! Ҳақингиз бор сизниям! Анави қора мўнди эридан бўлган болалари ҳар куни сут-қатиқ ичади-ю, сиз ичмайсизми? Сиз ердан чиққан қўзиқоринмисиз? Боринг, ҳақингизни талаб қилинг, Карим ака!.. Хурсанойнинг бу гапидан сўнг Карим сал шаштидан тушган каби бўшашди. — Тўғри айтасан, хотин, — деди у ерга чирт этиб тупуриб. — Ўлдириб барака топмайман барибир. Ҳа, сигирини етаклаб келаман. Қани, кўрай-чи, бу сафар ҳам мелисага чопармикан. Агар-чи, мелисага югурса, ишон, сенинг маслаҳатинггаям қулоқ солиб ўтирмайман. Ўлдираман ундай энани!.. — Тўғри айтдингиз, — деди Хурсаной жонланиб. — Агар шундай қилса, менам миқ этмайман. Билганингизни қилинг! Уйига ўт қўясизми, балога йўлиқтирасизми, ўзингиз биласиз. Боринг, Карим ака, вақт кетмасин! Сигирни, ўзингизнинг ҳақингизни ажратиб олинг! Қарғанганларига пушаймон есин у шум кампир!.. Жума бўлгани сабабми, ўгай отаси ҳовлида кўринмади. Карим киссавурлик одати зўр келиб жуда эҳтиёткорлик билан онаси яшайдиган ҳовлига кирди. Жўрахон опа ҳам негадир кўрина қолмади. Карим барибир ҳушёрликни қўлдан бермаслик илинжида айвонга ўтди-да, очиқ дераза орқали ичкари уйга ўғринча кўз ташлади. Хонада Жўрахон опа ҳовлига терс ўгирилганча жойнамоз устида ўтирар, Яратганга нола қиларди. — Худойим, ўзинг гувоҳсан, — дерди у йиғи аралаш. — Тўнғичим Каримжонни ўзингдан тилаб-тилаб олгандим. Нима қилайки, тақдир экан, отасиминан ажрашдим. Аммо боламни атайин, ёмонлик кўрсин деб ташлаб кетмаганман, худойим! Бегона эркакнинг кўзига мўлтирамасин, кўнгли ўксимасин деган ниятда тоғасига қолдиргандим. Агар шу хатойим бўлса, мени жазолайвер! Боламни фалокатлардан, касофатлардан асрасанг бас! Неки бало бўлса, ўзимни кўндаланг қилавер!.. Уни, суюкли ўғлимни ҳеч қачон мелисага бермаганман. Ёмонларнинг бўлар-бўлмас ғийбатига учиб мендан юз ўгирди болам. Ахир, паҳлавондай ўғлимга ёмонликни раво кўрармидим? Яратган эгам, боламга инсоф бер, мартабасини улуғ қил, ишларига ривож бер! Болагинамни бир умр қўлини юпқа қилиб қўйма, худойим! Уям катта-катта ишларда ишласа, топгани баракали бўлса дейман! Агар шу фарзандимга яхшилик ато этмасанг, менинг жонимни ол, мени дўзахларга дўмбира қил! Жонимдан тўйиб кетдим, ахир! Фарзандимнинг бир марта эна дейишига зорман! Қайноқ меҳримни берсам, болам-болам қилсам дейман! Қўша-қўша неваралар кўрсам, Каримжоним яйраб-яшнаб юрса, киссаси пулга тўла бўлса, егани олдида, емагани ортида қолса дейман! Жон худойим, нолаларимни ўзинг ижобат қил! Мен… Гуноҳкор бандангни ўзинг кечир! Каримжонимнинг умрини узоқ қил!.. Бу нолалар ҳақиқатан дардли ва аянчли эди. Ҳатто умрида шафқат, диёнат нелигини билмай яшаган Карим киссавур ҳам онанинг фарёдини эшитиб донг қотди. Кайфи тарқаган каби ҳушёр тортди. Оёқ-қўллари ўзига бўйсунмай, на кетишни, на тураверишни билди. Юрагининг аллақаерида номаълум тафт пайдо бўлиб аъзойи баданини куйдираверди. Бу оловнинг жазаваси вужудини ўз исканжасига олди-ю, кўзларига ёш қўндирди. Тош қалбига илиқлик ато этди. Хаёлларини чалкаштириб, хўрсинишга, ҳаяжонланишга, тўлғонишга ундади. «Мени… Алдашибди, — кўнглидан ўтказди Карим ўта сергаклик билан ортга тисланаркан. — Энамдан совитишмоқчи бўлишибди. Хотиним… Уям алдабди. Энам мени яхши кўраркан. Менга ёмонлик тиламаскан. Мени мелисага бермаганакан. Мен… Адашибман, аҳмоқлик, мунофиқлик қилибман. Ахир… Нега мараз одамларнинг, товуқмия хотинимнинг гапларига қулоқ тутдим?

Эр аёли олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, аёли: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди.
Эр аёли олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, аёли: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди. - Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, аёли бегона эркак қучоғида ётган эди. У ғазаб ва хайрат ила "Қуш рўмолсиз кўриб қолди Аллохдан қўрқдим" деган эдинг, бу нимаси деди. Шунда аёли шундай деди:

КАРИМ КИССАВУР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Бугун Карим киссавурнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Эрта тонгданоқ иши юришмади. Келишиб олишганми, бекатда биронта ҳам тиқилинч автобус топа олмади. Таваккал бир хўппа семиз аёлнинг сумкасига қўл чўзганди, бобиллаб берди. Сал қурса, мелисага кўндаланг бўлаёзди. Карим киссавур тушдан кейин шалвираганча ортга қайтди. Қовоғидан қор ёғиб, учраганни тепиб, муштлаб, сўкиб ташлагиси келаверди. Аммо бу киссавурларга хос одат эмас. Киссавурнинг бармоқлари узун бўлгани билан муштлашувдан нарироқ юради. Мелисабозликка тоби йўқ. Қолаверса, ўзидан зўрроғи чиқса, таёқ еб қолишдан чўчийди. Шуларни ўйлаган кўйи Карим киссавур шаҳардан чиқаверишдаги кўримсизгина қаҳвахонага кирди. Азалдан одати шу. Шоҳона ошхона, ресторанлардан нарироқ юришга интилади. Ортиқча пул тўласа, кейинроқ беҳуда сарфлаган пулларни ўйлаб таъби тирриқ бўлишини билади. — Мениям бошқалардан камим йўқ-ку, — ўзича эшитилар-эшитилмас сўзланиб бир четдаги стол қаршисига чўкди Карим. — Худойим, биласан, ҳар куни ўзингдан сўрайман! Биров пулини олдириб мени қарғасаям, барибир ўзингга илтижо қиламан. Қарғиши ўзига уришини сўраб ёлвораман. Кўриб турибсан, неча уч кундан бери ишим юришмайди? Ахир, мендаям рўзғор, хотин бор! У киссавурлигимни билмасаям, мардикорчилик қилади деб ўйласаям, хотиним. Уйга нимадир олиб келади, қўлимга пул тутқазади, янги кўйлак ёки тақинчоқ олиб беради деб умид қилади. Сен марҳаматингни дариғ тутаверсанг, қандай хотинимни хурсанд қиламан? Э, ҳаётларигаям, рўзғорларигаям тупурдим! Бугун… Майли, бугун ичаман, кайф-сафо қиламан. Эртага, бўлмаса индинга ризқимни берарсан, Худо? Ризқ бераман деб яратгансан-ку биз киссавурларниям!.. Оқ-у қизил оғу аралаш жигарига ургач, Карим киссавур одатдагидек қачонлардир мурғак гўдаклигида уни бировларга ташлаб, бошқага эрга тегиб кетган онаси Жўрахон опанинг гўрига ғишт қалашга тушди. — Сенам энамидинг? — деди у кимсасиз тор кўчалардан бири ўртасида қаддини ғоз тутган ҳолда чайқалиб тураркан. — Кўчаларда сарсон қилдинг мени. Ўша ҳароми эрингга тегиб кетаётганингда, сен кетган машина ортидан дод деб йиғлаганча қолавердим. Бир марта ортга ўгирилиб, менинг кўнглимни сўрашга ярамадинг. Буям майли, оч қолган пайтларимда уйингга бетимни сидириб ташлаб бўлсаям бордим. Ўша каталакдай ҳовлингда ризқим боракан, озми-кўпми териб едим. Нима қилай? Мениям сенда ҳақим бориди. Бир даста пулни кўрпанг қатидан олганим учун мелисага чопибсан. Қўшниларинг айтишган. «Карим, энанг нуқул сени қарғайди, ёмонлайди» дейишган. Мелисага чопганингниям ўша қўшниларинг айтишган. Мана, кўрдингми, бугун учинчи кун, сира ишим юришмаяпти. Насибамни тополмай аламимни ичкиликдан оляпман. Қарғишларинг уряпти мени, уряпти!.. Кўнглинг ҳайитдагидай бўлар мени шу аҳволда кўрсанг? Албатта, мен ким бўпман?!. Ўша баттол эрингдан уч болани орттиргансан. Шулар мендан кўра ортиқроқ, азизроқ сенга. Лекин билиб қўй, тағин бир марта қарғаганингни қулоқма-қулоқ эшитиб қолсам, тамом, тўнимни тескари кияман! Билгинки, ўшанда жондан тўйган чиқаман. Сени… Ўлдираман, эна, ўлдираман! Мана шу қўлларимминан ўлдираман! Менгаям сендай энанинг кераги йўқ, билдингми, йў-ўқ!?. Карим кириб келганда, хотини Хурсаной тандир қаршисида хомуш турган кўйи қўлидаги косов билан тандирдаги кулни ҳиссиз ковлаштирарди. Эрини кўрди-ю, баттар қовоғи уйилди. — Ҳа, тағин нима бўлди? — сўради кайфи янада таранглашиб Карим. — Ўзи бўларим бўлиб турибди. Ким арпангни хом ўриб қўйди яна? — Ишингиз бугунам юришмадими? — Хурсаной асабий лаб тишлаб саволга савол билан жавоб қайтарди. — Ичиб олганингизга қараганда, иш тополмагансиз-а бугунам? — Ҳа, тополмадим, — бошини қуйи солди Карим. — Эртага топилиб қолар. — Сиз бировларнинг лойини ташиб, картошкасини чопиб, эски уйини бузиб юраверинг. Энангиз… — Энам? Қайси энам? — Битта энангиз бориди шекилли? — деди Хурсаной қўл силтаб. — Ўша энажонингиз, сизни бир вақтлар мелисага берган энангиз бугунам қарғабди сизни. Сиз… Ўғримишсиз, киссавурмишсиз… — Ўчир чакагингни! — бақирди Карим титраб. — Ким айтди сенга, ким? Энам нега қарғабди? Нима деб қарғабди? Давоми 10:30 да