Онамни урманг, Акажон!
— Оилада уч фарзандмиз. Опам турмушидан тинчиб
кетган, шукр. Яқинда ўғлини уйлантириб, қизини узатади.
Онам тўрт йил олдин, отам эса ўн беш йиллар аввал
оламдан ўтиб кетди. Мен эса ёлғизман. Суянганим
акам кўксимдан итарди. Мана, икки йилдан буён алоҳида
яшайман.
Акам ёлғиз ўғиллигиданми, ёки болалигида кўп
хасталаниб, инжиқроқ бўлиб қолганиданми, жуда эрка эди. Ота-
онам аввалига унинг кўнглига қаради, кейин эса
қовоғига. Кичиклигидан ўзининг айтганини қилдирарди.
Дадам ҳам “Йигит кишининг сазасини ўлдирмаслик керак”,
деб айтганини муҳайё қиларди. Мен ундан олти ёш
кичикман. Шунинг учун олдинлари унинг туркилашларини,
баъзида арзимас нарсани талашиб, итариб йиқитишларини “Ўғил
бола-да, шўхроқ”, деб оқлашарди. Бироқ унинг ҳам,
менинг ҳам ёшимизга ёш қўшилса ҳамки, акамнинг
қўпол муносабати ҳеч ўзгармасди. Яна болалигимдан
бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Акам уйнинг ичида
копток ўйнаб юриб, уни қаттиқроқ тепганида онамнинг
кўзига текканди. Ўшанда онам бечора бир ойча
кўкарган кўзларини яшириб, кўчага чиқолмаган.
Дадам бунинг учун уни қаттиқ уришганида ҳали ўн
бешга кирмаган бола уйдан қочиб кетганди. “Ҳали катта
бўлса, босилиб қолар” дея умид қиларди ота-онам. Аммо у
босилмади. Мўйлови сабза урмасдан ичадиган одат
чиқарди. Отам бир неча бор қаттиқ гапириб кўрди, ҳатто
қўл ҳам кўтарди. Бироқ наф бермади. Ғишт аллақачон
қолипдан кўчиб бўлганди. Мактабни тугатгач, на
ўқишни истади, на бирор тайинли ишнинг бошини тутди. Охири
отам “Шофёрликни ўргансин, машина олиб берсам, балким
чалғир” деб ўйлаб, ўқув курсига берди. Акам эса
машинали бўлгач, бизни баттар куйдирди. Ота-онамнинг
сочлари оқ тушгани майлига, унинг безориликлари, гап
қайтиришлари, жаҳли чиқса, йўлида учраган нарсани тепиб,
ирғитиб кетишларидан куйиб, саломатликларига ҳам путур
етди.
Уйлантириш фурсати етганида, суйгани борлигини айтди.
Суриштирдик, аммо онам у қизнинг ахлоқи унча яхши
бўлмагани учун иккиланди. Ва “Ўша қизни олиб
бермайман”, деб шарт қўйди. Акамнинг безориликлари
шундан кейин янаям авжига минди. Бир йилга хорижга
ишлашга кетди. Келгач, узоқроқ қариндошимиз бўлган
қизга уйлантирдик. Келинойим икки паҳаловондек ўғил туғиб
берди. Уям сабрли аёл эди, эрининг зуғумларига чидаб
яшади. Аммо акам янгамнинг энг яқин дугонаси
билан оиласига хиёнат қилгач, чидай олмай кичик ўғлини
олди-да, ота уйига кетди. Шу билан акам беш йил яна
бўйдоқ яшади. Бу орада отамнинг юраги хуруж қилиб
оламдан ўтди. Онамнинг саломатлиги ҳам яхши
бўлмагани учун, яна уни акамга ишониб ташлаб
кетолмаслигим важидан мен ҳам совчиларни рад этардим.
Қизим, тўйингни кўрсам эди, — деб онам зор йиғларди.
Ойи, сизни кимга ташлаб кетаман, акамнинг аҳволи бу
бўлса... Жаҳли чиқса, сизни ҳам аямайди. Мен
турмушга чиқадиган одам ҳам шундай бўлса, оила
қуриб, нима ҳам кўрардим? — дердим ўйлаганларимни
тилимга кўчириб.
Нега унақа дейсан, болам? Мана, опанг тузук
яшаяпти-ку! Поччанг яхши одам, барака топсин.
Сени ишончли қўлларга топширсам, бу дунёдан кўзим
очиқ кетмасди. Бу боланинг ақли кирмади. Ота бўлиб,
босилмади. Отасини ерга қўйиб, хулоса қилмади, — дерди
онам бечора куйиниб.
Ҳа, ҳақиқатда акам инсофга келмади. Маҳалла-кўй ўртага
тушиб, бир эридан ажрашган жувонга уйлантирдик.
Қариндош-уруғ онамга маслаҳат солди.
— Манзура опа, қизингизни узатинг. Мана, келин келди
уйингизга. Қўйинг, шу қизнинг бахтини боғламанг,
дейишди.
Аммо минг афсуски, келиндан ҳам омадимиз чопмади. У
онамга қарашни, хизматини қилишни истамасди. Бунинг
устига, бир-икки марта нобакор акам ичиб олиб, менга
қўшиб, онаизоримга ҳам қўл кўтарди. Ишлардим, пулимни
қуртдек санаб олар, қилиқлари жонимдан ўтганида гап
қатйрасам, аямасдан урарди. Ажратаман деб, ўртага
тушган онамни ҳам силтаб ташларди. Охири онам билан
Давоми 12:20 да