fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

کانال 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 20 990 مشترک است و جایگاه 3 784 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 3 848 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 20 990 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 26 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -546 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -24 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 12.40% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 8.82% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 605 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 1 852 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 20 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 27 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

20 990
مشترکین
-2424 ساعت
-1727 روز
-54630 روز
آرشیو پست ها
ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК ДИНДОШИМ 🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин! 🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲 🌷Пайшанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим!

🌙ХАЙРЛИ ТУН ✨🌙Азиз Қадри баланд Қадрдонларим... Дуода бўлинг. ✨🌙Дуоларимдасиз. Ўзингизни эхтиёт қилинг. ✨🌙Хаммангизни Аллох ўз панохида асрасин. Аллохга омонатсиз.

ВАФОДОР ИТ Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар, бу итга жуда меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади. Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишга муваффақ бўлишади. Улар жуда бахтли бўлишади ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик терассага чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб чиқишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади. Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди. Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз. Одатда, ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз холос. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантла
🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантлар Барчаси ФАСОНЛАР каналида🔥 https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy 👉 Ҳозир қўшилинг, кейин кеч бўлмасин!

Ўша пайтларда бу товусли жемперни киймаган аёл кам бўлган бўлса керак. 😅 Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Жоним жонинга суварка😊😂

ҚИРҚ САККИЗ СОАТ Онам қамоқда ўтирганимда хавотир олаверарди. Шундай хавотир олардики, ҳайрон бўлардим. Онанинг қалбини ҳис этмаганингдан кейин ҳайрон бўласан-да, нодон! “Ахир, биргина Сизнинг ўғлингиз қамоқда эмас, юзлаб, минглаб ўғиллар бор, ойи, – дер эдим ҳазиллашиб. – Хавотир олманг!” Онамга бу дардни енгил санаган эканман. Жоним соғ, хавотирга на ҳожат, деганман. Онамни Зангиота туманидаги 1-сонли махсус юқумли касалликлар шифохонасининг жонлантириш бўлимига жойлаштириб келганимга бугун қирқ саккиз соат тўлди. Хайрият, яхши одамларнинг ёрдами билан Онамни қирқ саккиз соат олдин деразадан кўра олдим. Сал хотиржам тортдим. Овқат ейишга ҳам мажоллари қолмаган эди. Кун бўйи “Тез ёрдам” машинасида кислород уланган ҳолда Онамни ётқизгани жой изладик... Ўпканинг олтмиш беш фоизи зотилжам, дея қабул қилмадилар. Аллоҳимнинг марҳамати ила юқорида айтганим манзилдан жой топилди... Алҳамдулиллаҳ. Онажонимнинг дардга сабри баланд. Касал бўлганини билдирмаган. Болаларимни овора қиламан, деган. Уловда ҳам ўзи базўр нафас оляпти. Болам, сизларни ҳам роса сарсон қилдим, дейди. Хижолат торяпти. Эҳ, нодон! Касалликнинг шабадаси келиши билан онамни олиб олий турдаги шифохонага югурмайманми... Ёнида тузалгунича хизматини қилай, десам, реанимацияга киритишмас экан. Ўша шифохонага ишчи, фаррош бўлиб жойлашсам, дегандим... Онамни деразадан кўриб, кўнглим хотиржам тортарди... Овқатини едириб қўярдим... Бошида ухламай қараб чиқардим... Кўзларини очганда мени кўриб, ўзини уйдагидек ҳис этарди... Қирқ саккиз соатда, эҳтимол, қамалганимда, Волидамнинг етти ой юзимни кўра олмай чеккан изтиробларининг заррачасини ҳам туймагандирман ҳали. Аллоҳимнинг марҳамати кенг – нафас олишлари тартибга тушибди. Шифокорлар шундай дейишди. Эртага ўша ерда ишлайдиган яхши бир врач йигит Онамнинг олдига кириб, ҳар бир ҳолатлари ҳақида батафсил айтиб беришга сўз берди. Аллоҳим ажрини берсин! Сира камлик кўрмасин! Нега буларни айтяпман? Сабаби оддий – Онангизнинг қадрига етинг. Зинҳор дийдиё қилмаяпман. Зинҳор бировдан таскин сўраётганим йўқ. Зинҳор одамлардан раҳм-шафқат тиланмаяпман. Бир мўмин ўлароқ биродарларимни огоҳликка чорлаяпман, холос. Бошқа сабаб йўқ. Онамни жонлантиришга олиб боргач, Отамдан хавотирланиб, у кишини ҳам текширувдан ўтказдик ва ҳимоя учун бошқа шифохонага ётқиздик. Биласизми, уйимиз бўшаб қолди. Худди ҳеч ким йўқдек. Отам, Онам уйда экан, қалбим тўла экан. Ҳеч нарсани ўйламас эканман. Уйқуларим бузилмасди. Эркалик қилишга Одамим бор. Зарда қилишим, нолишим учун Улар бор. Алҳамдулиллаҳ, Ота-Онам – соғ-саломат. Алҳамдулиллаҳ, Ота-Онам овқатланишяпти. Алҳамдулиллаҳ, Ота-Онам гапиришяти, биздан ҳол-аҳвол сўрашяпти. Алҳамдулиллаҳ! Башарти, дуо қилишни истасангиз, телефонларни ўчиринг, хотиржам ухланг, Аллоҳни зикр қилиб ухланг ва тун ярмидан ўтгач, таҳажжудга уйғонинг. Хотиржам таҳорат олинг. Аллоҳга юзланинг. Ҳамма гуноҳларингизни эътироф қилинг. Ўзига тазарру этинг. Унга гўзал исму сифатлари ила мурожаат этинг. Қалбингизни фақат Роббимизга қаратинг. Ва ўшанда ўзингизнинг, Ота-Онангизнинг ва, жоиз топсангиз, бизнинг ҳаққимизга ҳам дуо қилинг... Бу мақоланинг тагига ёзиб қўйиладиган шарҳ, босиб қўйиладиган ҳиссиёт белгиларини билмайману, амма тунда ўқиганингиз ўша Намоз ва Аллоҳга юзланиб айтганингиз ўша Дуо қабул бўлади, иншаАллоҳ!

#Маслаҳат Нон соладиган идишингиз ичига шакар солиб қўйинг. Сабабини билсангиз дахшатга тушишингиз аниқ‼️ Ёлғиз ўғлимга бувис
#Маслаҳат Нон соладиган идишингиз ичига шакар солиб қўйинг. Сабабини билсангиз дахшатга тушишингиз аниқ‼️ Ёлғиз ўғлимга бувисини васиятига кўра қишлоқдан соддагина қиз олиб бердик. Бошида ҳаммаси яхши эди. Лекин бир куни тунда келинимни ошхонада яшириб бир иш қилаётганини кўриб қолдим. Яқиндан бориб қарасам нон турадиган идишга шакар соляпти экан. Қилган ишидан жахлим чиқиб бу нима қилганингиз десам, келиним “Ойижон мени кечиринг, илтимос ҳеч ким билмасин” дея сабабини айтиб берди. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонимни олиб, қизи бор барча танишларимни огоҳлантирдим. Келинимнинг айтишича, нон турадиган идишга шакар солинса… Давоми👇

Агар... Сизни алдашса... Сизга хиёнат қилишса... Сизга таъна етказишса... Сизни ташлаб кетишса, надомат қилманг... Модомики, қалбсиз инсонлар орасида қалбини кўтариб юрганлардан бири экансиз бундан фахрланинг..! Чунки ёлғондан, хиёнатдан, ҳасаддан ва ҳудбинликдан саломат қолган қалбингиз энг катта ютуғингиздир... Зотан, Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан борганларгина нажот топади..!

🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🍃🌹 🌹🍃 SHIRIN DIYDOR: •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• «SH I R I N   D I Y D O R» 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️ ✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ @SHIRIN_DIYDOR_KANALI

Diniy topishmoq Yakkayu yagona 2 dugona 5 ta askar 30 lashkar...? Javobi ...👇

– Михчаликка ҳайда, аввал бувимларни зиёрат қилайлик. – Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю. Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди: – Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?.. Ана ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972». Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкина верди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди: – Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди. Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади: – Ё қудратингдан! Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди... Рустамжон УММАТОВ.

– Ие, уйинг бор-ку, ука... Гапнинг пўсткалласи шуки, жиян данғиллама коттеж сотиб олганди, бобомерос ҳовлисининг калитини эса мўйсафид муаллимга топшираркан, унинг қўлларини ўпди: – Бир вақтлар мана шу қўллар мендай бир етимчанинг манглайини силаганди, энди навбат меники, йўқ деманг, тоғажон... Баҳор келди. Тошпўлат тўй қилди. Янги келин аввал бувига, сўнг қайнота-қайнонасига таъзим бажо этди. – Кўп яшанг, болам, – алқади Рисолат момо ва қирқ йил бурун оламдан ўтган жувонмарг қизини эслаб, кўзлари намланди. – Бу кунларни онанг раҳматли кўрмай кетди-да, ўғлим. Бошлар эгилди. Эзгин сукунат пардасини Маҳмудахоннинг яхши луқмаси орадан кўтарди: – Ўғлингиз бувимни ҳажга обораман деяптилар. – Кошкийди-я! – бошини сарак-сарак қилди буви. – Замона обод бўлиб, ҳожилар зувва бориб, зувва келишаркан. Оёқ у ёққа тортса, бел зорманда бу ёққа тортади, менда куч қани, мадор қани, болаларим? қанийди, боролсам, қанийди-я! Сўнг бир нарсани эслагандай тек қотди-да, қўлларини жуфтлади: – Омин, – ҳаммалари кафтларини очишди, – илоҳо, ниятинг йўлдошинг бўлсин, ой боргин, болам, жумланинг қаторида ҳожиакбар бўлиб, омон-эсон қайтгин. Фотиҳа ўқилгач, Маҳмудахон илжайди: – Тўйдан сўнг етти қоққан кундучдай бўлиб ўтирибдилар-ку. Пул қаёқда? – Унақа деманг, қизим, Худо етказади. – Пул нақд! – деди Тошпўлат мутлақо жиддий қиёфада. – Ҳа-а, буғдойингизми? – яна кулди қайнона. – Ўша-да. Ўзингиз кўрган уч туп буғдой-чи, буви, беш йилда юз баробар бўлди, яна беш йилда тағин юз карра кўпайса икки юз тўрва бўлади. Ана иннайкейин, аризамизнинг галиям етиб қолади, сизни бошлаб... – Худо хоҳласа дегин, болам. – Худо хоҳласа, албатта... Рисолат момо эслади. Чиндан ҳам бу беш йил бурунги гап эди. Элёр бодрингга жой ҳозирлаётган экан, марзадаги уч туп буғдойни чопмоқчи бўлди. – Қўй, болам, – деди чорпояда уни кузатиб ўтирган момо, йигитнинг кетмони ҳавода муаллақ қолди. – Умид билан қаро ердан бош кўтарибди, шуниям яшагиси келади-да, ноумид қилмагин. Бунда бир хислат бор, агар хислати бўлмаса, сен экмасанг ҳам униб чиқмасди. Чойлаганини қара. Уруш маҳали бир кафт буғдой одамзотнинг хунига айланиб… Бувисининг гапини Тошпўлат кейин эшитди ва ниҳоллар атрофини иҳоталаб парваришлади, бир шокоса дон олди. Ўзининг ҳам ақли бовар қилмайди, хаёлига қаёқдан (балки ғойибдан) келди – билмайди: буғдойни Маҳмудахон берган халтага соларкан, оғзидан чиқиб кетди: – Шунинг пулига бувимларни ҳажга обораман. Маҳмудахон ўшанда кулганича ҳозир ҳам кулади, лекин илгаригидай эмас, аввал эрининг гапига ишонмаган бўлса, энди эса ўзининг ҳақлигига ишонмай қолганди… Олтинчи йили Кунгай адирдаги лалмикор сиртга ўша уч туп буғдойдан яралган икки тўрва уруғ сочилди. Кейин еттинчи баҳор... Хуллас, ўн иккинчи йили капсандан, эҳсондан ташқари 276 қопда буғдой тикланди. Тошпўлат «Форд»нинг юкхонасига икки қоп ташлаб жўнамоқчи эди. – Тоғамларнинг, бувимларнинг тенги шугинами? Уят бўлади-я! қўшнига айтиб, «грузовой»га 20-30 қоп юкламайсизми? – деди ақли бажо ва солиҳа Маҳмудахон. Жамолхон домланинг, янганинг боши кўкларга етди. – Хирмонга барака! – деди момо дуо қилиб. – Умрингизга барака! – Умрим? Умр деганларининг баракаси бундан зиёдаям бўлсинми? – кампир синиқ жилмайди ва таҳдид қилган бўлди: – Бувим гўрида тинч ётсин десанг, манави қизимни хафа қилмагин, ўғлим. Бўптими? – Хўп, буви. Рисолат момо набирасига синовчан тикилиб турди-да, кулимсираб савол берди: – Аризанг ўринлай деб қолгандир? – Бир йил бор, навбатимиз келган, сизга айтувдим-ку, буви. – Оз қопти-да, – Рисолат момо аччиқ армон билан бош чайқарди. – қанийди-я! Отамга, онамга насиб этмаганди, мана энди сизларга буюрган экан, болаларим, шунисигаям минг шукур. Маҳмудахонни ёнингга олиб, ой бориб, омон келгин, Тошпўлатхон. – Сиз-чи, буви? – Менми? Мени Худо билади, болам... * * * Ана, аэропорт йўлида машиналар саф-саф. Ҳожилар она-Ватан тупроғига қўниб, оила деган буюк остонага ошиқмоқдалар. Чорраҳага яқинлашганда, Тошпўлат ҳожи рулдаги ўғлининг елкасига қўлини қўйди:

УЧ ТУП БУҒДОЙ. (Воқеий ҳикоя) Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Ахийри, бир куни елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай буюк муаммолар қоларкан… Водариғ!.. Ўттиз яшар қизини тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди, куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани? Рисолат хола ўзи ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб куёвини ўзи уйлантирди. Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди. – Етимларимни – сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди. Бир ҳафта ўтиб-ўтгани йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда. – Эна, жон эна, шу ерда сиз билан юраверай. – Ие, отанг нима дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам. – Жон эна… Рисолат хола бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб, дурустроқ пеш келгани йўқ. – Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез кирсангиз синиб қолади. Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзидаги, бўғзидаги-бўғзида қолаверди. – Қизингизни мен ўлдирибманми, а? – Йўқ, унақамас, Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади, шунинг учун… Кампир кўп гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан тура солиб, бувисининг этагига ёпишди: – Жон эна, мени қувламанг… Сал кунда етти яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди. Рост гап: етим юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон домла яна жиян тўй қилди, Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади. Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради: – Тошнинг уйи йўқ-да, болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг… – Манави ҳайҳотдай ҳовли-чи, ойи? – Ахир, бу сеники-да, дадангдан қолган... – Ие, – кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли укам-да. Серфарзанд тоға отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмисини жиянига хатлаб берди. Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди: – Тупроқ олсангиз – олтин бўлсин, болаларим! Дунё деганлари кўҳна чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг эшигини тақиллатди. – Юринг, тоға. – Қаёққа? – Ҳовли кўргани борамиз.

Автоҳалокат сабаб кўп нарсани унутиб қўйдим. Бир куни менга совчи келди, улар тезгина кетди. Кеч вақти эса онамни излаб, менг
Автоҳалокат сабаб кўп нарсани унутиб қўйдим. Бир куни менга совчи келди, улар тезгина кетди. Кеч вақти эса онамни излаб, менга совчи қўйган йигит келди. Гап пойлашни ёқтирмасдим, лекин онам мендан нимадир яшираётгандек туюлаверарди. Яширинча сухбатларини тингладим. Онам йигитни етим деганди. Аммо йигитни сўзларига кўра у етим эмасди. ,,Онам қизингизни СПИД касали ҳақида билиб қолди.” Қулоқларим остида шу сўз янграши билан, ҳотиралар қуршовига тушиб қолдим. Бошқа ҳотиралар қуриб қолгандек ўша кун гавдаланди. Мен касалликни автобусдаги жирканч одамни қилган ишидан юқтириб олгандим. Ўша одам менга... ДАВОМИ ДАХШАТ 😱

дастурхонга қаранг! — Мен нонушта қилганман, раҳмат, — дея ўрнимдан турдим-да, ваннахонасини излаб, у ерга кирдим. Ўша ердаги докани олиб, намлаб, ойналарни артиш учун ортимга қайрилдим. Шу пайт бояги киши кириб келди-да, ҳе йўқ, бе йўқ мени қучоқлаб олди. — Мунча шошмасангиз, жонидан. Улгурардик ахир, — дея мени ётоғига тортқилай бошлади. — Қўйворинг деяпман, ҳозир дод соламан! — дея унинг омбурдек қаттиқ қўлларидан қутулишга ҳаракат қилдим. — Мунча ноз қилмасангиз. Ахир шунинг учун келгансиз-ку! Мен сизни мажбур қилганим йўқ! — дея у мени ётоғига судраб киритди. Шартта қўлидан тишладим-у, ётоғидан чиқдим. У войвойлаб қолди. — Уялмайсизми? Сизнинг ҳам опа-синглингиз бордир! Мен бу ерга иш излаб келгандим, — дедим титраб. — Ия, ҳали сен “Ойна артиш” паролини билмайсанми? — дея у мени сенсираганча ажабланиб сўради. Кейин эса тушунтириб берди. Бу парол енгил табиатли аёллар учун экан. Улар эркакларнинг кўнглини овларкан. Менинг мақсадим бошқалигини билгач, бояги кишининг жазаваси тутди: — Бор йўқол, қанжиқ! Аввалроқ шундай демайсанми! Мени овора қилмасдан! Дарҳол эшикни қарсиллатиб ёпдим-да, зинапоялардан ўқдек учганимча тушиб кетдим. Бозордаги хотинларнинг нима учун кулганини энди англагандай бўлдим. Сўнгра мардикор бозоридаги аёллардан суриштириб, қандай ишга, неча пул олишни ёки сўрашни билиб олдим. Бир куни бир бойваччанинг хонадонини йиғиштиришга бордим. Эрталабдан кечгача тиним билмасдан уйини тозаладим. Кетишимдан олдин, уй эгасидан хизмат ҳақимни сўрадим. Гапим унга ёқмади, шекилли, башарасини бужмайтирди-да, ҳожатхонага кирди. Кейин у ердан чиқди-да, менга нописандлик билан деди: — Ҳожатхонани ҳам тозалаб кетинг. Пулни ўша ерга қўйдим. Айтилган жойга кириб, у ердаги аҳволни кўриб, хўрлигим келди. Ноинсоф, ортидан сув қуйиб юборишни ўзига эп кўрмабди. Пулни бўлса атайлабдан сув тортадиган жойга қўйибди. Ноилож сувни тортдим-да, ўша ифлоснинг исқиртини ювиб юбордим. Пулни олдим-у, бу хонадондан тезроқ чиқиб кетишга ошиқдим. Чунки мени худди кимдир бўғаётгандек ҳис қилдим ўзимни. Йўлда кетиб борарканман, кўзларимга ўз-ўзидан ёш қуйиларди… Шу пайт ҳамкасбим Шукур келиб, мени шошилтирди. Мен бу аёлга қандай тасалли ҳам беришни билмасдан, хайрлашиб ҳамкасбимнинг машинасига ўтириб кетдим. Кетяпман-у, хаёлимда аёл айтиб берган ноинсоф эркакни кўз олдимга келтириб, ундан нафратланиб кетдим.

Хўрланган мардикор аёл. Қўйлиқ шоҳ бекати ёнгинасида мардикор бозори бор. У ерда турли ёшдаги қиз-жувонлару йигитларни кўрасиз. Улар ҳар бир ўтаётган машинага умид билан тикилишади. Тўхтаган машинанинг олдига эса худди қушдек учиб бориб, атрофини ўраб олишади. Паркент туманига бориш учун бекатда ҳамкасбимни кутиб ўтирдим. Юқоридаги манзарани анча кузатдим. Аксини олгандек, ҳамкасбим ҳам тезроқ кела қолмади. Хизмат сафари билан Тошкент вилоятига чиқмоқчи эдик. Вақтнинг тезроқ ўтишини истаб, мардикор аёллар томон юрдим. Атрофимга дарҳол қизлар, аёллар йиғилишди. Ёшлари мендан катта бўлса-да, улар “Опажон, иш борми?”, дея менга жавдираб қарашарди. “Ҳамма ишни бажариш қўлимдан келади, фақат пулини берсангиз бўлди”, деди ўрта ёшлардаги аёл. — Асосан нима иш қиласиз? — дедим унга раҳмим келиб. — Айтган барча юмушларингизни қилиб кетавераман. — Ер чопишни биласизми? — дея қизиқиб сўрадим унинг қадоқ қўлларига, офтобдан қорайган сўлғин юзларига қараб. — Албатта. Ундай ишларни бир зумда қотириб ташлаймиз. — Илгари ҳам шундай ишни қилганмисиз? Қанча тўлашган? — Баҳорда бунақа юмушлар кўп бўлади. Ишга олиб кетганлар ўн-йигирма минг сўм беришарди. — Кун бўйи шу иш билан шуғулланармидингиз? — Ерига қараб. Айрим одамлар жудаям инжиқ бўлади. Ағдарган ерингизнинг кесакларини ҳам майдалаб беришни сўрашади. Бу кўп вақтни олади. — Ҳа, тушунарли, — дедим аёлгинага раҳмим келиб. — Агар вақтингизни олмасам, бу ердаги иш ҳақида гапириб беринг. Аёл жим бўлиб қолди. Кейин мени бир четга тортди. Ўша ердаги ўриндиққа ўтириб олдик. Кейин у ҳасрат дафтарини очди… “Исмим Гулчирой. Аммо Гулчиройнинг чиройидан асар ҳам қолмади. Турмушнинг ғам-андуҳлари, оғир меҳнат мени анчагина толиқтириб қўйди. Аммо Худога шукур қиламанки, иккита ўғлим бор. Улар суянчиқларим. Қариганимда белимнинг дармони, кўзимнинг қуввати. Дадаси инсульт бўлиб вафот этди. Рўзғорнинг барча ташвиши менинг гарданимга тушди. Эркаксиз уй зимистонга ўхшаркан. Туртиниб-суртиниб, тирикчилик учун шу ерларда юраман. Эркак кишининг топганида барака бўларкан. Турмуш ўртоғим ишлаганида мен фарзандларим тарбияси билан машғул эдим. Энди бўлса… Ҳеч кимнинг бошига бундай кўргилик тушмасин. Гоҳида одамларга қараб туриб, айримларидан нафратланиб кетаман. Яхши ҳамки фарзандларим бор. Шулар билан овунаман. Дардларимни уларга айтиб, енгил тортаман. Дастлаб биринчи бор бу ерга келганимда соддалигимдан панд еганман. Инсон ўта содда ҳам бўлмаслиги керак экан. Ўшанда ёши биздан каттароқ киши келиб “Ким ойна артишга боради?” деб сўради. Мен шоша-пиша уларнинг ёнига бориб “Мени олиб кета қолинг! Мен ойнангизни яхшилаб артиб бераман”, дебман. У киши менга бошдан-оёқ разм солди-да, машинасининг эшигини очди. Ўша атрофдаги бир-иккита аёллар менга қараб кулишди. Кулгисининг сабабини билолмай, иш топилганига хурсанд бўлиб, ҳайрон бўлганимча машинага ўтирдим. У киши мени шаҳарнинг марказидаги кўп қаватли уйлардан бирига олиб кирди. Кейин менга чой қўйишни буюрди. Ҳайрон бўлдим. Ошхонага чиқиб чой қуйдим. Бояги киши ўша ердаги музлаткични очиб, ичидан колбаса, пишлоқ олди-да, тарелкага чиройли қилиб кесиб, стол устига ҳар хил ичимликлар билан уларни қўйди. Мен чой дамладим-да, унга юзландим: — Кечирасиз, вақтим тиғиз. Ишга кириша қолай. — Шошилиб нима қиласиз, жонидан. Бир пиёла чой ичиб олайлик. Кейин ишимизни бошлайверамиз, — дея беўхшов кулди у. — Сиз бемалол нонуштангизни қилаверинг. Менга артиладиган ойналарни кўрсатинг, ишимни бажараман, — дедим яна унга. — Ўтиринг, еб қўймайман! Бир келиб қолибсиз-да энди, — дея у ўзига ярашмаган эпчиллик билан қўлимдан ушлаб, стулга ўтқизди. — Нима ичасиз? Ароқми, коньякми, виноми? Барчаси мўҳайё. Қайси биридан қўяй! — Узр, мен ичмайман. Кўнглингизга ёққанини ўзингиз ичаверинг. — Бунча таранг қилдингиз, асалим. Бундай оҳу кўзларни қаердан олгансиз? Битта қаранг, биттагина! Сазамни ўлдирманг энди. Қайрилма қошларингиз, найзадек киприкларингиз, нақш олмадек юзларингиз одамни адойи тамом қилади-ку! Битта нигоҳ ташланг энди. Унга нафрат билан тикилдим. — Оҳ, оҳ! Бу кўзлар. Нақ сени тешиб юбораман дейди-я. Бунга қайси эркак дош бероларкан! Қани, асалим,

#СЎНГИ_ПУШАЙМОН😰 Эркак аёлини кўчада бегона эркак билан гаплашиб турганини кўриб қолади, ва унинг устига, бегона эркак аёлига "сени соғиняпман" деганини эшитади. Кўзлари қонга тўлган эрнинг қилган иши жудаям даҳшатли якун бўлади😰 Сабрингиз чидаса охиригача кўринг👇👇👇👇

😱📹БИР ҲОНАДОНДА МУДХИШ ҲОЛАТ ЮЗ БЕРАДИ. ХОНАДОН БОШИ ВАФОТ ЭТДИ. ЎҒИЛ ВА АЁЛ ЁЛҒИЗ ҚОЛИШДИ. ЎҒИЛ ДАДАСИНИНГ ТЕЛЕФОНИ ОРҚАЛИ МАЙЙИТНИНГ ЎРТОҚЛАРИГА ВАФОТ ЭТГАНЛИГИНИ БИЛДИРИШ МАҚСАДИДА ТЕЛ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛАДИ. АНА ШУНДАН СЎНГ МАЙЙИТНИНГ ҲАММА ИШЛАРИ ОШКОР БЎЛДИ. ҲАЁТДАН ОЛИНГАН Охиригача кўринг 👇