es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Ir al canal en Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

El canal ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 43 261 suscriptores, ocupando la posición 1 379 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 1 778 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 43 261 suscriptores.

Según los últimos datos del 13 octubre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 4 927, y en las últimas 24 horas de -46, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 16.53%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 12.14% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 7 176 visualizaciones. En el primer día suele acumular 5 269 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 113.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 14 octubre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

43 261
Suscriptores
-4624 horas
-107 días
+4 92730 días
Archivo de publicaciones
– Бону, уйқунгиз келмаяптими, – деди меҳрибонлик билан. – Бегим, Оллоҳдан тилаб-тилаб олган Ҳотамбегимиздан ажралиб қолганимизга ҳам уч йил бўляпти. Аммо қайтиб бўйимда бўлмади. – Бону, ярамга туз сепманг, қизларни узатсак, куёвлар ҳам ўз ўғлимиздек бўлиб кетар. Ширинбону тўшакнинг четига келиб ўтирди. – Бўлмайди, бегим, бўлмайди. Куёв – ёв деб қўйибди эскилар. Ўзимизнинг ўғилларимиз бўлиши керак. Эр ётган жойидан туриб ўтирди, хотинининг елкасидан қучоқлаб, овутишга ҳаракат қилди. – Худо берса бўлиб ҳам қолар, Бону. – Беради. Битта эмас, бешта ўғил беради. Фақат сиз яна уйланасиз. – Бону, ўйлаб гапиряпсизми? Партия ва ҳукуматимиз бунга йўл қўймайди. Икки хотинли бой деб хонавайрон қилади. Ишдан бўшатади, партиядан ўчиради, қулоқ қилади. – У гаплар эски замонда қолиб кетди бегим. Ҳозир бой-камбағал қолмади. Қулоқлар сургун қилинди. Сиз давлатнинг ишида ишлайсиз, саводи бор, керакли одамсиз. Сизга тегишга ҳеч ким журъат қила олмайди. Менга ўғил фарзанд керак. Токи қандайдир оёқяланг чўривачча эмас, ундан каттароғи ҳам на мени, на қизларимни камситмасин! – Ўйламай гапиряпсиз, Бону, эшикдан бир ёш аёл кириб-чиқиб юрса, хонангиз бошқа бўлса, алалоқибат рўзғоримиз бузилиб ўртамизга совуқчилик тушиши мумкин. – Ҳа, рашк қилиб, қийналасиз демоқчимисиз? Сиз менинг рашк қилганимни кўрганмисиз? – Сиз оқила аёлсиз-да, Бону, кўрсатмайсиз. Аммо, дилингиздан кечган нарсаларни мен барибир сезмай қолмайман. – Бегим, мен уч-тўртта хотин-халажнинг ичида анави оқсоч хотинга ўзим туғмасам, кундош туғиб беради, мен ҳали ўғил ўстираман деб лафз қилдим. Энди уйланмасангиз бўлмайди. – Э, Бону, келинг ухлайлик, мен эрта туриб ишга кетишим керак.... 💥УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. (Қисса) 3-қисм. - 902765859318 Нурмурод муаллимнинг дарвозаси олдига эшак арава келиб тўхтади. Аравадан уч нуроний киши тушиб дарвозага яқинлашдилар. Муаллим келганларни ҳовуз бўйидаги сўри томон бошлади. Меҳмонларнинг ёши улуғроғи илмли одамлардан экан, муаллим кўнгил очиб суҳбатлашди. Меҳмон Навоий, Бобур ғазалларидан ўқиди. Суҳбат бугунги кун адабиёти, мактабларда ўқитилаётган дарсликлар хусусида борди. – Ҳозир, – деди меҳмон, – улуғ ватан уруши ҳақида асарлар ёзилмоқда. Менимча, ёзувчилар фронт ортидаги халқ ҳаётини ҳам қаламга оладиган пайт келди. – Тӯғри айтасиз, – суҳбатни давом эттирди муаллим. – Айниқса, қирқ учинчи йилни. Душман Москва остонасигача келди. Фронтга деб бечора халқдан дон-дун, мева-чева, ҳатто туршак ва олмақоқигача тортиб олишди. Қўй-қўзининг-ку, қораси кўринмай кетди, шундай ҳовлига бостириб кириб, дод-войингга қарамай судраб чиқиб кетишарди. Халқ айниқса очликдан ўша йили қирилди. Кўпчилик ўт-ўлан еб, ё дамлаб, ё ичкетмадан ўлиб кетди. Муаллим хаёлан ўша оғир йилларга қайтиб очликдан дунёдан ўтган яқинларини эсладими, ҳартугул сукутга чўмди. Жимликни меҳмонлардан бири бузди. – Ҳа, оғир йиллар эди. Тӯсатдан кириб келиб ҳаммаёқни титиб ташлашарди. Аёллар-ку, дод-вой солиб бирор нималарни олиб қолишарди. Эркаги бор хонадонни талаш осон эди. “Ҳозир фронтга жўнатаман”, дейилса бас, эркаклар индамай қолар, бор будини кўтариб кетишса ҳам “ғинг”, дейишмасди. Бир куни тоғамнинг уйини шундай талашди. Ҳеч нарса қолмагач, биттаси халтачада турган тузни ҳам кўтариб олибди. “Шунга ҳам зормисан?” дебди янгам. “Барибир овқат пиширмайсизлар-ку, энди туз сизларга керак эмас”, дермиш ифлос. Кейин ўша куни бизникига ҳам киришди. Энам чунонам уввос солди-ки, ҳалигилар жуда тешиб-кавлаб ўтирмасдан тезроқ кетишди. Тоғам билан омоч ҳайдардим. Бола эдим, неча марталаб ухлаб қолиб, ҳўкизнинг устидан йиқилиб тушганларим эсимда. Шу воқеадан бирор ҳафта ўтгач, тоғам далага чиқмади. Тоғам ухлаб қолган бўлса керак, деб уйига бордим. Борсам, остонада қўлини пешонасига тираб ўтирибди. “Тоға ишга бормайсизми, юринг, бормасак уполнамочи иккаламизни ҳам қамчилайди”, дедим. Тоғам бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари бўм-бўш. Кейин уй ичига ишора қилди. “Булар ҳаммаси ўляпти. Иш-пишингга бормайман. Буларни кўмганимдан кейин ўзим ўламан. Мениям кўмадиган топилар-да”, -деди. Уйга кириб қарасам, ҳаммаси – янгам, учта боласи очликдан сулайиб, қатор ётибди.

Umrning uch fasli

Ўғли тўйдан бери ниманидир яширар, хонасига ҳеч кимни киритмас эди. Бир куни Салтанат опа келини душга кирганидан фойдаланиб,
Ўғли тўйдан бери ниманидир яширар, хонасига ҳеч кимни киритмас эди. Бир куни Салтанат опа келини душга кирганидан фойдаланиб, уларнинг хонасини тинтиб кўрди. Шкафнинг энг тагидан ўғлининг номига расмийлаштирилган вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома чиқди! Тирик юрган ўғлининг ҳужжатида ўлим санаси сифатида роппа-роса тўй бўлган кун кўрсатилган эди... ​Унда ҳозир Салтанат опа билан битта уйда яшаётган, ўғлининг қиёфасидаги кимса ким?! -Демак жим отира олмадингиз? Салтанат ортидан келган овоздан Қотиб қолди...

Umrning uch fasli! Qani bu asarni muhlislari

АҚЛЛИ КАМЕРА... 🤯 (Реал воқеа) ​Тунги соат 03:00 да телефоним титраб, хабар келди. Уйим хавфсизлиги учун ётоқхонамга ҳаракат
АҚЛЛИ КАМЕРА... 🤯 (Реал воқеа) ​Тунги соат 03:00 да телефоним титраб, хабар келди. Уйим хавфсизлиги учун ётоқхонамга ҳаракатни аниқлайдиган ва телефонга хабар юборадиган ақлли камера ўрнатгандим. Келган ҳабарга кўра хонамда "ҳаракат аниқланди". ​Уйқу аралаш иловани очиб, жонли эфирни кузата бошладим. Камеранинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи қизил нуқтаси каравотим остига қараб йўналди. Кейин эса экранда янги билдиришнома пайдо бўлди: 🚨 "Объект каравот остидан чиқмоқда..." ​Даҳшатдан қотиб қолдим. Экранда каравотим остидан секин-аста қоп-қора соя чиқаётганини кўрдим. У секин орқамдан яқинлашиб, қулоғим ёнида шундай деб пичирлади... 🥶

ФАРИШТАЛАР САВОБИНИ ЁЗА ОЛМАГАН ҲАМД ДУОСИНИ БИЛИБ ОЛИНГ.
ФАРИШТАЛАР САВОБИНИ ЁЗА ОЛМАГАН ҲАМД ДУОСИНИ БИЛИБ ОЛИНГ.

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 77-қисм "Бу эшитганларингиз шунчаки гап бўлмасин? ",-деб келиндан сўрадим. "Йўқ, аниқ эшитдим. Биз куёвв томон эдик. Бизга булар ҳеч нима демади. Лекин ўзлари жуда яхши билишади. Айтяпман-ку, янгалари айтди деб" У янгалар ҳам бизнинг келин туридан бўлганини фараз қилиб, ҳозирча уларнинг ҳам бир сўроққа олинишини ўйлаб қўйдим. Агар ичкаридан холамнинг овози эшитилмасайди бу ббc келин ким билади яна нималар айтарди. Сиёсий, ижтимоий янгиликлар дастури тугаб, аниқ молиявий янгиликларда, шу акам олган пулнинг ҳам дараги ҳам чиқарди. "Сиз уйга кираверинг. Фақат бир нарса...менга бу гапларни айтганингизни уйдагиларингиз билмасин. Бўлмаса мен билан гаплашгани қўймайсилиги мумкин. Агар бу юз берса мен жуда ёлғизланиб қоламан ",-деб уни қучиб хайрлашдим. "Хавотир олманг. Энди янада хушёрроқ бўлиб қаерда нима бўляпти билиб, сизга маълумот йиғиб қўяман",-деб яна кўз ҳам қисиб қўйди, кўчма телеведения ходимамиз. Меҳмонхона қайтмасдан аввал Латофатга қўнғироқ қилдим. Ундан Улуғбекни хотини ҳақида сўрадим эшитмаган экан. "Менинг у билан мулоқотим фақат Миршод тириклигида бор эди. Тўғриси иш билан пойтахтга кетгандим. Ҳали қайтганим йўқ ",-деб жавоб берганди. У билан кўп ҳам гапни чўзмай Улуғбекка қўнғироқ қилдим. Узоқ чалган телефон ниҳоят кўтарилди. "Алло! Улуғбек яхшимисиз?",-деб сўрашганимда овози жуда ғамгин эшитилди. "Маржона!",-деб аввал ҳайратланди кейин сўрашди. Мени Ўзбекистондан кетди деб ўйлаган экан. "Бироз ёлғиз қолишим керак эди",-деб вазиятдан чиқдим. Ҳаммага ҳар гапни айтишга мажбур эмас эдим. "Мен бир нохуш хабар эшитдим ростми бу?",-деганимда бироз жим турди сўнг жавоб берди. "Рост...",-деди-да чуқур хўрсиниб қўйди. Ундан ҳозир тафсилотларини сўраш ноқулай эди. Тазия билдирдим ва хайрлашиб гўшакни қўйдим. Ва Моҳигул опадан илтимос қилиб Улуғбекнинг аёлини ота -онаси ҳақида маълумот топиб беришини сўрадим. У менга бироз кутишим кераклигини айтди. Маҳалла фуқаролар йиғинидан суриштиришини, чиқмаса таянч пунктларидан топишини айтди. Фурсатдан фойдаланиб овқатланиш учун бир кафега кирдим. Телефоним жуда тез жиринглаганини эшитиб энди Моҳигул опага қойил қолмоқчи эдим. Бироқ мени йўқлаган Ойбек экан. "Салом, Маржона! Яхшимисиз? Қаерлардасиз?",-деб овози жуда ғайратли эшитиларди. "Шу ердаман, тинчликми?",-деб сўрадим.

#Шубҳа 76-қисм Хабарнинг қандайлигидан аввал, уни сизга ким етказганига қаранг. Оила- жамиятнинг бир бўлаги бўлса. Келинлар у оиланинг қора қуттиси ҳисобланади. Уларнинг хотира захираси кенг. Ҳамма унутсада келинлар ҳеч бир нарсани унутишмайди. Радиодан тез, кузатув камерасидан кескин. Ва из қолдирмай маълумот йиғишга энг устадирлар. Қаршимда турган ёш келиннинг гапидан кўп нарса ўрганган эдим. Фақат у гаплар шунчаки ғийбатми ёки ҳақиқат эканини аниқлаш лозим. "Ўлибдими?",-деб сўрадим. "Ҳа, жойида” "Қачон бўлди?" "Уч оқшоми ўтди дейишди. Холангиз Нигораларникига борганди. Шу ердан эшитиб келди. Дадажонга айтаётганда эшитдим. Боласи касал эканми...билмадим, хуллас шунақа гапларни эшитдим",-деб худди катта бир иш қилгандек кўзлари порлаб гапрганди. "Рахмат сизга. Ўзбекистонда сиздан бошқа менга очиқ бир гап айтган йўқ. Ҳаммасини гапига қарасанг барчаси меҳрибон. Лекин акам шу меҳр ичида ўлдирилди",-деб унга ростдан ҳам ташаккуримни айтдим. "Нигорани...",-дедида жим бўлди. Эшик олдида туриб гаплашар эдик. Ўтган қайтган қарарди. Аммо Нигора деб гап бошлаб жим бўлганига қизиқиб қолдим. "Нима бўлди Нигорага?",-деб сўрадим. "Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда унинг хомиладорлигини бир суриштирган бўлардим ",-деди. Қошларим беихтиёр кўтарилди. Нима демоқчи бу гапи билан? "Очиқроқ гапиринг бирор гап биласизми?",-деганимда ортига бир қаради. Сўнг қўлини оғзига яқин тутиб гапирди. “Қариндошлари...онасини овсинлари, Нигорада кўп гап бор. Қотилни ўзи ёллаган дейишяпти экан",-зўрға гапини якунлади. "У нима дегани?",-деб бироз баландроқ сўрадим. "Вой, секинроқ. Мен сизга эшитганимни айтяпман. Тазия куни ҳали ҳамма шокда бўлиб турганда, мен ошхонада чойга қараётган эдим. Ҳамма ўзидан кетиб, тоби қочиб турганди. Нигорани янгалари ҳам менга ёрдамлашди. Ҳамма бир фикр айтарди. Ўша куни тунда ҳамма қотиллик бўлди деб шов-шув кўтарганда, Нигора янги уйига бориб устларини алмашиб ҳамма ерни тозалаб келган экан",-деганида бу деди -деди нима билан тугар экан деб қараб турардим. Бирданига шунча хабарни миям анализ қилолмай қолди шекилли, бир неча сония агент келинга жавоб беролмадим. "Шунда ўйладим. Булар калит йўқ деб у уйга борган бўлса. Бу Нигора қотилликдан бир -икки соатдан сўнг калитни қаердан топиб уйини бориб тозалади?",-деганида гап менга энди етиб борганди.

#Шубҳа 75-қисм "Ишларни сизга қолдириб, ўзим Америкага қайтишни режалаётган эдим",-деб гапни бошқа муҳим мавзуга бурдим. "Бу ер сизга ёқмадими?" "Ёқиб- ёқмасликда эмас. Америкада бир ишим ва маъсулиятим бор. Тергов жараёни ҳали бери тугайдиганга ўхшамайди. Сиз билан алоқада бўлиб тураман ",-дедим. "Албатта сиз билан ишлаш менга ҳам мароқли бўлди. Кошки бундай кулфат баҳона танишмаган бўлар эдик." "Кошки. Қани эди Америкага келган бўлсайдингиз сиз билан океан ортидаги  жиноят оламини бирга бир қўлдан ўтказган бўлар эдик.",-деганимда кулди. "Фақат молиявий жиноятни ",-деб қўшимча қилдим. "Маржона сиздан бир илтимосим. Акангизни Америкада ҳам бир суриштирув ўтказиш шарт. Балки сабаблари сиз айтгандек океан ортидан бошланади. Миршоднинг ўзи йўқ лекин қилган ишларининг излари қолган бўлши керак",-деб ичимни тирнаб қўйди. Моҳигул опа билан хайрлашиб холамнинг уйига бордим.  Уларни бу ўн кун ичида рақамларини блоклаб қўйган эдим. Ортиқча насиҳатларга муҳтож эмас эдим. "Онанг тамом бўлди. Биттанг ўлдинг кетдинг иккинчинг бедарак йўқолдинг ",-деб холам мени ўзича урушарди. Мен эса уйда доим кўринмаган поччани кўзим қидирарди. Холам кўп гапирарди. Унинг ҳеч бир гапига эътибор бермадим.  Мен учун чегара чизиқларим маълум эди. Келини хонага киргач жим бўлди. Олдимга ёзилган дастурхонга қарамай ўрнимдан турдим. Холам аразлаб ўзича мен билан хайрлашмади. Келини мени кузатиб қўйиш баҳонасида чиқди. "Холангиз опаси билан гаплашганда доим ичакрига ёпиниб олиб гаплашади. Бу мен келин бўлиб келганимдан бери шундай. Бир ҳафта олдин мени кетди деб ўйлаб баланд овозда гаплашиб турган экан. Онангиз фалаж бўлган. Оёқлари ишламас экан. Шунга келолмабди таъзияга. Рухсора ҳали вояга етмаган битта ўзи келолмас экан. Эри бўлса ишдан бўш вақти йўқ эмиш. Шуни айтиб опа -сингл анча дардлашди",-деб ахборот берди. Онам бўлимиш аёл учун юрагимда бир ҳис пайдо бўлди десам ёлғон бўлади. Ҳеч бўлмаса нега келмаганини билдим. Оёқлари отамни, бизни ташлаб кетаётганда ишламай қолганида эди. Балкида бир умр унга қараган бўлардим. Аммо ҳозир эшитган гапларим шунчаки ойдинлик бўлди холос. "Айтганча, сиз ҳам эшитдингизми?",-деб яна сўзида давом этди. "Нимани?” "Улуғбек деган одамни хотини онасиникига  кетган экан аразлаб. Ўша ерда эрига аччиқ қилиб, ўзини деразадан ташлабди",-деганида илк хаёлимга касал боласи келганди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Маҳрга 2 хонали уй сўраган келинни якунда қилган иши ҳаммани шокка солди‼️ Бир қиз унаштирилган йигитига маҳрга 2 хонали уй сўрайди. Йигит мажбур рози бўлади. Тўй жуда ҳам яхши ўтади. Лекин тўйдан кўп ўтмай келин бир иш қилади. Келин қилган иши эса ҳаммани шокка солади🥺 Давоми кўринг👇

Shubhachilar qolingizni kotaring! 🙋‍♀🙋

📝 ЭРИМНИНГ ЗУЛМИ {Ёш келинчак изтироблари} Ассаламу алайкум! Мени турмуш қурганмга 1,5 йил бўлади. Шу вақт ичида эрим ва эримнинг оила аъзолари менга жуда кўп ёмонликлар қилишди. Эрим ҳомиладор ҳолимга қарамай бир неча маротаба қўл кўтарди. Мени оила аъзоларимни менсимай ҳақорат қилиб, менга “сен ҳаромисан, гадойсан, уйинг йўқ” дейди. Туғишимдан бир кун олдин урганини ота-онам билиб қолиб, мени катта жанжал билан у ердан олиб кетишди. Вақт ўтди, эрим тавба қилиб, ҳаммадан узрни сўраб, мен билан ярашди. Феъл атвори жуда оғир инсон, бир хил вақтларда Аллоҳни ҳам сўкиб юборади. Астағфируллоҳ. Баъзан мени “ҳиёнаткорсан” деб ҳақорат ва туҳмат қилиб, ҳатто едирадиган нонигача миннат қилади. Ота-онам уни кечирган бўлсалар ҳам, лекин шу инсон билан оила қилишимга қаршилар. Бу инсоннинг зулмидан ўзим ҳам чарчаб кетганман. Агар Аллоҳдан қўрқмаганимда бугуннинг ўзида ажрашиб кетар эдим. Мени фақат “талоқ” гуноҳлиги ушлайди. Менинг ҳозирги ҳолатимда эримдан талоқ сўрашга сабаб етарликми? Яъни сўрашга ҳаққим борми? "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Оилани бузиш осон, лекин уни қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш мушкул. Сиз гапларингиз орасида “бир хил вақтларда Аллоҳни ҳам сўкиб юборади” деб айтибсиз. Бу жиддий масала бўлиб, агар сиз айтганингиз рост бўлса ва эрингиз ҳам бу гапни тасдиқласа, бу ҳолатда диндан чиқиш эҳтимоли ҳам бор. Иккингизга ҳам эътиборли бўлган бирор бир аҳли илмга мурожаат қилинглар. Агар эрингиз ўша ҳолатдан тийилмаса, ўртадаги никоҳ бекор бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚

Ассалому алейкум!!! Бормисиз, омонмисиз Азизим!! Вақтни етаклаб, ҳаётингиз саҳифасига муҳрлаш учун келавердим!!☺️☺️☺️😊😍🤗 Қ
+1
Ассалому алейкум!!! Бормисиз, омонмисиз Азизим!! Вақтни етаклаб, ҳаётингиз саҳифасига муҳрлаш учун келавердим!!☺️☺️☺️😊😍🤗 Қани олинг-чи, Сиздаги хислат , Сиздаги нафосат кимда бор? -Албатта Сиздада❤️😍😘 Қани янги кунга олға бўлса, олғада!!💐😌 Хайрли тонглар сиз билан Азизим...🤗

👩‍🍳1 dona tuxumdan judayam mazali shirinlik ❗️Bu retseptni 90% ayollar bilmaydi 🍰 5 daqiqada tayyor bo‘ladigan desert 😱 Mehmonlar hayron qoladi 👇 Restsepni oling

#QIZIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 209-қисм - Демак ажримга бермоқчисиз шундайми?! -Ҳа... -Керакли хужжатларни олиб келдингизми? -Мен...нималар кераклигини билмадим... Арзизаларни расмийлаштирадиган қиз Гулхаёга бироз энса қотириб қаради - Ҳозир ёнингизда бирор хужжат борми?! -Аа... - Менга қаранг опа ҳозир ариза ёзишингиз учун бизга никох гувохномаси сиз ва эрингиз паспорти ва агар болангиз бор бōлса уни гувохномаси керак. Хōш шулар борми сизда, кейин тōланиши мажбурий бōлган Давлат божи ҳам бор...униям тōлайсиз. Гулхаё сумкасидан ҳар эхтимолга қарши деб олган болалар гувохномаси ва эрини паспорт нусхасини чиқарди - Мени...яқинда... Қизим ōлганди. Униям хужжати керакми? -Йōқ, у ҳақида судда оғизаки гапирсангиз етарли. Кейин қиз Гулхаёга бази саволларни бера бошлади -Қаерда яшайсиз? -..... қишлоғида. -Исм фамиляларни билдим, турмушингизга қанча бōлди? -Тōқиз йил... -Нега ажрашмоқчисиз? -Келишолмадик. -Хиёнат қиладими, урадими ёки ичувчими?! Бошқа оиласи борми, эрлик вазифаларини бажармаяптими ёки?! -Ҳаммаси... Қиз бироз Гулхаёга тикилиб қолди. Унинг аҳволи жуда абгорлигидан ōзича ачиниб ҳам қōйди. - Хōп ярашишнинг сира иложи йўқми? -Йōқ... -Болаларни кимда қолишини ҳоҳлайсиз, сизда ёки эрингизда? Агар сизда қолса қанча алимент олмоқчисиз? -Болалар менда бōлсин, алимент керакмас... - Хōп унда аризани расмийлаштираман. Гулхаё ҳамма расмиятчиликларни ҳал қилдию шалвираб қишлоқ томон йōл олди.

САБРЛИГИМ. МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 2п8-қисм Гулхаё супургини ҳам отиб юбориб уйига югурди. Қōллари тинимсиз қалтираб болаларини олдига кирдию шошилиб кийинтира бошлади - Бōлинглар... Бōлақолинглар тезроқ... Болалар қувониб кетди - Дадам айланишга олиб борадими? Кеча ōзи айтганди!! Гулхаё қōллари титраб кейинтирар дамба дам эшикка қарарди - Менга қаранглар айланишга эмас...бувингларникига борамиз! Болалар бирдан мунғайиб қолди - Ая Гулнора ойим киргизмайдику...болалариям бизни уради, ōйинчоқ бермайди... Гулхаё нима деярини билмай қолди. Болагиналар шу ёшида шунча ташвиш. Эзилиб қолишибди...ҳадеб йōлда сарсон бōлиб безиб қолишибди. - Гунноя янгам уяди бижжи... Гулхаё чōккалаб ōтириб қолди - Оҳҳ нима қилай а нимақилай?! Онамни уйига сиғмайман, бу ерда яшолмайман. Болаларимни ташлаб кетолмайман... Ôзимни ōлдиролмайман ахир. Нима қилай? Бошимни қайси тошга урай?! - Мени кōксимга қōй бошингни! Гулхаё бир қалқиб кетди. Азизбек аста уни ёнига чōккалади - Биламан кōп гунох қилдим, кōп хато қилдим. Мени кечиришинг қийин, лекин менга яна бир марта имкон бер. Кōрасан болаларимга энг яхши дада сенга энг яхши эр бōламан... - Мен... Мен сиз билан ортиқ яшолмайман... - Бир марта, бир мартагина имкон бер. Ҳаммасини тōғрилайман... Гулхаё жим бōлиб қолди. Болалари ҳам мунғалиб бир четда ōтиришарди. Гулхаёни тōйиб йиғлагиси келди. Аммо доимгидек кōзидан бир томчи ҳам ёш чиқмади. Аввалари тинмай йиғларди, балки шунинг учун энди кōзёши келмаётгандир. Ахир озмас кōпмас нақд тōққиз йиллик ҳаёти ҳар кун кōз ёш билан ōтди.... Гулхаё тонга қадар мижжа қоқмади. Ôғиллари ва эрига термулиб ōтирди. Ич ичида шундай бир тōфон бор эдики... Гулхаё соатига қаради. Тонги беш. Аста ōрнидан туриб кийинди. Азизбекнинг чōнтагидан пул олди. Илк марта! Кейин эса яна болаларига қаради - Кечиринглар мени.... Гулхаё сассиз қадамлар билан чиқиб кетди....

#САБИРЛИГИМ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 207-ҚИСМ ҲАЛИМА ая қанча ох вох қилмасин Азизбек янги уйга болалари билан кōчиб ōтди. Эртаси куни эса дам куни бōлгани учун сал кечроқ уйғониб нонушта қилди. -Гулхаё кийин, болаларниям кийинтир бир айлантириб келаман. - Мени айланиб юришга тоқатим йōқ! - Сеники бōлмаса болаларники бор. Уларга вада қилиб қōйганман.... - Икки кундан кейин Малакни қирқи... - Биламан- деди ғалати бōлиб - Ҳам унга бозор қиламиз. Озроқ пулим бор кир машина олиб берсамми дегандим. Гулхаё индамади. Ташқарига чиқди. Қайнонасини уйларини йиғиштириб ҳовли супиришни бошлади. Лекин ишини охиригача битиролмади - Гулхаё ҳамма ёқни яхшилаб тозала-деди Ҳалима ая шошилиб келиб - Тинчликми? - Ха индин Малакни қирқику, шу куни менам тушдан кейин гапимни ōтгазиб юбораман. Барибир унгаям бунгаям бозорлик қиламизку. Эрталаб қирқ ōтса кейин гапимни кечгача ōтгазаверан. Гулхаё асабийлашиб супургини маҳкам сиқди. Бу аёл бунча ёмон бōлмаса. Неварасини қирқидан ҳам унимли фойдаланиб қолмоқчи... - Ҳа кейин қара, гапимда икки хил овқат қиламиз. Биринчисига... Шōрва қилсакмикан? Икинчисига манти қиламиз. Ҳа кейин напалион билан ҳалиги нимайдия... Шу медвидми медовикми деган пишириқ ҳам қил.... Гулхаё охиригача эшитишга чидолмади - Қилмайман ҳеч нарса! - деди бақириб-Ôзингизга ōхшаган нафси оч дугоналарингизни меҳмон қилишга мажбур эмасман! - Вой муни қаранглар. Жинни бōлиб қолибдику... - Хаа жинниман, аҳмоқман мен. Агар озгина ақлим бōлганда сизларга ōзимни хōрлатиб қōярмидим?! Боламни хор қилиб охири гōрга тиққунларингча қараб ōтирармидим ақлим бōлганда!! Азизбек онасини овозини эшитиб жахл билан Гулхаё томон келаётганди. Аммо уни охирги гапларини эшитиб жойида қотиб қолди...