en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Open in Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 43 515 subscribers, ranking 1 380 in the Religion & Spirituality category and 1 789 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 43 515 subscribers.

According to the latest data from 14 October, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 3 888 over the last 30 days and by -133 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 16.52%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 12.25% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 7 150 views. Within the first day, a publication typically gains 5 300 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 109.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 15 October, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

43 515
Subscribers
-13324 hours
-4917 days
+3 88830 days
Posts Archive
​​Бир сониялик хато Дўстларим билан чойхонада йиғилдик. Қайтар эканман бир оз спиртли ичимлик ичган бўлсамда рульга ўтирдим..
​​Бир сониялик хато Дўстларим билан чойхонада йиғилдик. Қайтар эканман бир оз спиртли ичимлик ичган бўлсамда рульга ўтирдим... Пиёдалар ўтиш жойидан бирдан кимдир йўлга чиқди, мен эса тормозни кечикиб босдим. Қора асфальт қонга бўялди. Ҳаммаси кўз очиб юмгунча бир сонияда рўй берди ва мен шу бир сония ҳақида 8 йил ўйладим. Сўнг мени озод қилишди. ✍ Жамшид Усмонов ☕️ Кечки пайт чой ва кофе устида ўқиш учун сара ҳикоялар 👉@Qisqa_Hikoyalar1

Ichimizda elektirik bormi???

Sizlarga savol. Bizda elektr energiyasi yoq. Oʼchdi. 7 xonali uyda turaman. Eng qizigi. 2 ta xonamda svet yoq. Lekin razvetkaga telefonni qoysam zaryad olyapti. 1 xonamda svet bor. Razvetkasi ishlamayapti

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар. - Ассалому алайкум Онажон! - Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим хам яхшими, келиним хам ишига бориб келяптими? - Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими? - Тузук хаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам. - Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?! - Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим. - Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз. - Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку соғиниб қоламан. - Ҳўп ойижон, Худо ҳоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан... Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга ҳаридор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради. Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча: - Онангизмилар? - деб сўради. - Ҳа онам... - Улар бошқа жойда яшайдиларми? - яна саволга тутди бояги киши. - Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.. - Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам ҳафа бўлмайсизми? - Йўқ ҳафа бўлмайман, ака бемалол, - дедим ҳайрон бўлиб. - Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб уҳлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқ! Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз..Ота- онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун - Бахт! Нотаниш киши онаси хақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди... Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беиҳтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим... - Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! - дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам. - Ҳа онажон, эртага Худо ҳоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим. - Вой Худога шукр! - Ҳа айтганча, яна хар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, хеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз! Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим... Ибрат учун яқинларга юборинг!

Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз берди
Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар! 1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овинжонлар? Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉 ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 1-дуо... Давоми бу ерда👇

Кўп ўтмай бу қизга район марказидан маст қилувчи ичимликлар келтириб, қимматига сотиб юрадиган Раҳим деган йигитдан совчи келди. Райҳонбиби бу қизни ёқтирмас, у бор жойдан қочар, гўё у биров ҳақида ёмон гап айтиб юборса, шу нарса содир бўладигандай ҳадиксирарди. Муаллимнинг хонадонида тўйга тайёргарлик бошланди. Аёллар сеп учун асраб қўйилган гиламчаларни бир-бирига улай бошладилар. Қўли игна уришга келишадиганлари бўздан, қалами матодан қизга кўйлак тикишга киришдилар. Ниҳоят тўй куни етиб келди. Саидабону Райҳонбибини ёнига чақирди. – Сен ҳу анави сўрида ўтирган аёлларга хизмат қиласан. У ерда район катталарининг хотинлари ўтиришибди. Ҳушёр бўл. Битта-яримта келиб қўшилса, дарҳол олдини туза. Лекин болангга эҳтиёт бўл. Ўзингдан бир қадам орқада қолмай, эргашиб юрсин. – Хўп, янгажон, айтганингиздай қиламан. Ўтирган аёллар ичида айниқса Ширинбону ўзини тутиши, кийиниши билан ажралиб турарди. Райҳонбиби негадир унга алоҳида ҳурмат билан қаради. У олиб борган косасини биринчи бўлиб шу аёлнинг олдига қўйди. Ширинбону ҳам дастурхонда нима камчилик бўлса, имо қилиши билан тушунар ва бир зумда керакли нарсани ҳозир қиларди. – Бу жувон Нурмурод оғага ким бўлади? – деб сўради Ширинбону ўтирганлардан. – Муаллим тоғанинг жияни, синглисининг қизи. Жуда меҳнаткаш аёл. Ота-онаси уруш йиллари дунёдан ўтгач, тоғаси уч етимни ўз бағрига олди. Саидабонунинг тарбиясини кўрган жувон бу. Муаллим иззат-ҳурматини жойига қўйиб узатган ҳам эди. Эри ўқишга бориб бир малласочни эргаштириб келди. Шундан буён яна тоғасиникида. Бир-икки сўраганлар ҳам бўлди. Нурмурод оғанинг мўлжалига тўғри келмади, шекилли, узатмади. – Э, бу жувоннинг ҳеч кимга оғирлиги йўқ, – деди шу ерлик аёллардан бири. – Кечани-кеча, кундузни-кундуз демай меҳнат қилади. Ўзи жуда болажон. Икки укасини ҳам ўзи она ўрнида ювиб-тараб, бетоб бўлса бошида ўтириб катта қилган. Боласини ҳам қаерга борса, мушук боласини тишлаб кўтариб юргандай ўзи билан олиб юради. – Ҳа, қаранг, – деди бошқа аёл, – боласи ҳовузга тушиб кетган жойида ўзи дададан қушдай учиб келиб чиқариб олган дейишади. Худо кўнглига солган-да. Ширинбону ўрнидан секин қўзғолди. Дарвоза томон юрар экан, кўзи Бердимуродга тушди. – Укажон, – деди имлаб чақириб олгач, – ҳув анави сўрида ўтирган кишини бу ёққа чақириб берин. Янгам чақиряпти, денг. Бердимурод эркаклар ўтирган сўри томон кетди. Фармонбек ўрнидан туриб хотинининг ёнига келди. – Ҳа, Бону зерикдингизми, кетамизми? – Йўқ, бегим, кетишга шошилманг, ҳозир сизга бир жувонни кўрсатаман. Яхшилаб қаранг, сизга маъқул бўлса... Эрнинг энсаси қотди. – Э, Бону, шу ерда ҳам шу гапми, қўйинг-да, энди... – Йўқ деманг бегим, ёнингизга бир баҳона билан жўнатаман, бир қараб олинг. Фармонбек ўтирган даврасига қайтиб кетди. Ширинбону таванхона томон юрди. Бир қийиқчага қанд-қурс, қатлама, нон тугдириб, ёнига Райҳонбибини чақирди. – Синглим, мана шу тугунни ҳув анави сўрида ўтирган амакингизга олиб бориб беринг. Ўзингиз билан олиб кетаркансиз, денг. Беринг, болангизни мен кўтариб тураман. Райҳонбиби бироз тайсалланиб турди. Ўзи олиб бора қолса бӯлмасмикан, деган фикр хаёлидан ўтди. Эркаклар ўтирган жойга боришга истиҳола қилиб, бир тугунга, бир аёлга қаради ва ноилож у кўрсатган томонга кетди. Ширинбону кап-катта болани бағрига босди, сочларини ҳидлаб, ажиб бир масрурлик туйди. Райҳонбиби эркаклар даврасида ўтирган Фармонбекнинг орқа томонидан келди. – Тоға, – секин овоз берди. Фармонбек бурилиб қаради. – Сизга янгам мана буларни бериб юбордилар. Фармонбек тугунни олар экан, беихтиёр жувонга разм солди. Унинг қарашидан ўнғайсизланган Райҳонбиби ерга қараганча бурилиб кетди. Фармонбек унинг орқасидан тикилиб қолди… ...Ширинбону секин-секин, силаб-сийпаб эрининг кўнглига яна уйланиш ва ўғил фарзанд кўриш орзусини сола бошлади. Кўнглида шундай истак пайдо бўлганига қарамай, Фармонбек иккиланарди.

🟠🔴🔴🔴🟠 🔴🔴🟠🟠🔴🟠 🔴🔴🔴🔴 🟠🟠ЭРИНГИЗНИ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?🔴🔴 🟠🟠🔴ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ БОР ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН🔴🟠🟠 🔴🔴 ЭРКАКЛАР КИРМАСИН🔴🔴 🔴АЁЛЛАРГА КЕРАКЛИ ҲАММА СИРЛАР БЕПУЛ ЎРГАТИЛАДИ, КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi

Бирортаси ҳам ўрнидан туролмайди. Уйга қараб чопиб кетдим. “Эна, тоғамнинг болалари ўляпти, нон беринг, обораман”,- дедим кира солиб. Энам “Ҳа, эркак бўлмай ҳар нарса бўлгурлар, бир нарсани эплаб яширишни билмайди. Бор-йўғини тортиб олса ҳам бўзрайиб тураверади. Бола-чақангни ўлишини томоша қилиб турганча, бормайсанми ўша фронтига, қирқ йил қирғин бўлса ажали етган ўлади”,- деб қарғана-қарғана иккита зоғорани рўмолига ўраб мен билан чопди. Келасолиб ҳалиги зоғораларни сувга ивитиб, ётганларга едирдик. Бир пасда кўзлари очилиб, жон кириб, қимирлаб қолишди. – Ҳа, у қаҳатчилик йилларининг нимасини айтасиз. Қиши билан теша-кетмон кўтариб сичқон-каламушларнинг инини ковлаб, дон қидирардик. Биринчи сўзлаган меҳмон бирдан ҳеч ким кутмаган гапни айтди. – Э, уйи куйсин бу ишчи-деҳқон ҳукуматининг. Бу очарчилиг-у, қама-қама, урушлар-у, дон-дунини тортиб олишлардан ҳалиям ҳамма қирилиб кетмаганига минг қатла шукур. – Энди, биродарлар, – деди сукут сақлаб ўтирган уй эгаси, бу гаплар шу ердан ташқарига чиқмасин. Ҳаммамизнинг бола-чақамиз бор. Ким кўп, гап ташувчи кўп. Ўзимизни хонавайрон қилмайлик. – Ҳа, муаллим тўғри айтасиз. Бу Исталин деганига Худо бас келмаса, бандаси бас келолмайди. – Ҳа, яхши инсонлар билан суҳбат қурсанг, юракни емириб ётган дардларингни айтиб енгил тортасан одам, – деди Нурмурод муаллим. Меҳмон, нима мурод билан остонамни ҳатлаган бўлсаларингиз ҳам жуда яхши инсонлар экансизлар. – Ҳа, муаллим оға, остонангизга қулчиликка келиб турганимиз эди. Энди Худо омон-омон замонларда ҳам ризқни бировга кўпроқ, бировга камроқ берар экан. Ғофуржон деган инимизнинг аёли пахтани жуда яхши терарди. Бир куни ўттиз кило пахтани жўякдан орқалаб чиқибди. Ўша куни юролмай ётиб қолди, бечора. Ғофуржон яхши дўхтир. Болагина аёлига ҳарчанд қаради, ҳарчанд даволади, бўлмади. Бечора қазо қилди. Мана шунга ҳам бир йилдан ошди. Ўзи яхши йигит. Отаси фронтдан қайтмаган. Ҳозир икки боласига кампир онаси қараяпти. Икки синглиси турмуш қуриб чиқиб кетган. Рўзғори ёмон эмас. – Ҳа, рўзғорида тўқчилик, – деди иккинчи киши. – Давлатдан маош олади. Сўратса, қизимизни берамиз деганлар ҳам бор. Лекин ўзи “Жумагул холамнинг биринчи келинини суриштиринглар”,-деб туриб олган. Бу қария сукут сақлади. Яна биринчи сўз очган оқсоқол давом эттирди. – Энди, муаллим оға, бутун умидимиз сиздан. Нурмурод муаллим узоқ жим қолди. Бу орада Саидабону Тоштурди орқали косаларда шўрва киргизди. Қиз яна бир марта чой ҳам кўтариб кирди. – Иззат қилиб сўраб-суриштириб келибсизлар, раҳмат. Райҳонбиби менга жиян эмас, фарзандимдай бўлиб кетган. Бугинанинг бошига тушган кунларнинг азобини бир ўзи билади, бир Худо билади. Ўзим ҳам бир мўмин-мусулмондан совчи келса бериб юбораман, деб юрибман. Бироқ бир тушиб борган қишлоғига энди узатмайман. Боласи ўз отаси билан ҳамсоя бўлатуриб, бу йигитни ота билиб кетадими, йўқми... Кейин кўз-кўзга тушар жой, бўлмайди, оқсоқол. – Нурмуродбой, бирдан йўқ деманг, уйдагилар билан, ўзи билан кенгаш қилинг, улар нима дейди. Биз сабр қиламиз. – Оқсоқол қачон қадамингиз етса, уйимнинг тўри сизники. Келсангиз суҳбат қурамиз, бола-чақа билан борди-келди қиламиз. Аммо бу масалани бошқа кўтарманг... Қариялар юзларига фотиҳа тортиб, ўринларидан қўзғалдилар. Тоға меҳмонларни кузатиб қўйиш мақсадида дарвоза томон йўл олди. Ўчоқ бошида куймаланаётган аёллардан бири Саидабонуга қараб деди: – Янга булар совчиларга ўхшайди. Кимни сўраб келишибди? – Райҳонбибини. Меҳмонхонадан косаларни йиғиштириб чиниб келаётган Тоштурди ӣиғлаб юборд: – Ҳадеб фақат шунга совчи келаверадими? Тоғамга айтинг, бошқа жиянларим ҳам бор десин. Сўнг ҳиқиллаб гапини давом эттирди: – Мен қачон эрга тегаман? Менам турмуш қургим, бола туққим келади. Мениям ёр-ёр эшитгим келади. Тоғамга айтинг ўша йигитга мени берворсин. Саидабону қизни койиб ташлади: – Э, уятсиз шарманда! Эрсираб қолдингми? Сени биров сўраса беради-да.

Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ 🕊️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эши
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ 🕊️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиги 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 Танлаган эшик қалбингизда қандай сирларни очишини билмоқчимисиз?Унда эшикларни танланг👇🚪

– Бону, уйқунгиз келмаяптими, – деди меҳрибонлик билан. – Бегим, Оллоҳдан тилаб-тилаб олган Ҳотамбегимиздан ажралиб қолганимизга ҳам уч йил бўляпти. Аммо қайтиб бўйимда бўлмади. – Бону, ярамга туз сепманг, қизларни узатсак, куёвлар ҳам ўз ўғлимиздек бўлиб кетар. Ширинбону тўшакнинг четига келиб ўтирди. – Бўлмайди, бегим, бўлмайди. Куёв – ёв деб қўйибди эскилар. Ўзимизнинг ўғилларимиз бўлиши керак. Эр ётган жойидан туриб ўтирди, хотинининг елкасидан қучоқлаб, овутишга ҳаракат қилди. – Худо берса бўлиб ҳам қолар, Бону. – Беради. Битта эмас, бешта ўғил беради. Фақат сиз яна уйланасиз. – Бону, ўйлаб гапиряпсизми? Партия ва ҳукуматимиз бунга йўл қўймайди. Икки хотинли бой деб хонавайрон қилади. Ишдан бўшатади, партиядан ўчиради, қулоқ қилади. – У гаплар эски замонда қолиб кетди бегим. Ҳозир бой-камбағал қолмади. Қулоқлар сургун қилинди. Сиз давлатнинг ишида ишлайсиз, саводи бор, керакли одамсиз. Сизга тегишга ҳеч ким журъат қила олмайди. Менга ўғил фарзанд керак. Токи қандайдир оёқяланг чўривачча эмас, ундан каттароғи ҳам на мени, на қизларимни камситмасин! – Ўйламай гапиряпсиз, Бону, эшикдан бир ёш аёл кириб-чиқиб юрса, хонангиз бошқа бўлса, алалоқибат рўзғоримиз бузилиб ўртамизга совуқчилик тушиши мумкин. – Ҳа, рашк қилиб, қийналасиз демоқчимисиз? Сиз менинг рашк қилганимни кўрганмисиз? – Сиз оқила аёлсиз-да, Бону, кўрсатмайсиз. Аммо, дилингиздан кечган нарсаларни мен барибир сезмай қолмайман. – Бегим, мен уч-тўртта хотин-халажнинг ичида анави оқсоч хотинга ўзим туғмасам, кундош туғиб беради, мен ҳали ўғил ўстираман деб лафз қилдим. Энди уйланмасангиз бўлмайди. – Э, Бону, келинг ухлайлик, мен эрта туриб ишга кетишим керак.... 💥УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. (Қисса) 3-қисм. - 902765859318 Нурмурод муаллимнинг дарвозаси олдига эшак арава келиб тўхтади. Аравадан уч нуроний киши тушиб дарвозага яқинлашдилар. Муаллим келганларни ҳовуз бўйидаги сўри томон бошлади. Меҳмонларнинг ёши улуғроғи илмли одамлардан экан, муаллим кўнгил очиб суҳбатлашди. Меҳмон Навоий, Бобур ғазалларидан ўқиди. Суҳбат бугунги кун адабиёти, мактабларда ўқитилаётган дарсликлар хусусида борди. – Ҳозир, – деди меҳмон, – улуғ ватан уруши ҳақида асарлар ёзилмоқда. Менимча, ёзувчилар фронт ортидаги халқ ҳаётини ҳам қаламга оладиган пайт келди. – Тӯғри айтасиз, – суҳбатни давом эттирди муаллим. – Айниқса, қирқ учинчи йилни. Душман Москва остонасигача келди. Фронтга деб бечора халқдан дон-дун, мева-чева, ҳатто туршак ва олмақоқигача тортиб олишди. Қўй-қўзининг-ку, қораси кўринмай кетди, шундай ҳовлига бостириб кириб, дод-войингга қарамай судраб чиқиб кетишарди. Халқ айниқса очликдан ўша йили қирилди. Кўпчилик ўт-ўлан еб, ё дамлаб, ё ичкетмадан ўлиб кетди. Муаллим хаёлан ўша оғир йилларга қайтиб очликдан дунёдан ўтган яқинларини эсладими, ҳартугул сукутга чўмди. Жимликни меҳмонлардан бири бузди. – Ҳа, оғир йиллар эди. Тӯсатдан кириб келиб ҳаммаёқни титиб ташлашарди. Аёллар-ку, дод-вой солиб бирор нималарни олиб қолишарди. Эркаги бор хонадонни талаш осон эди. “Ҳозир фронтга жўнатаман”, дейилса бас, эркаклар индамай қолар, бор будини кўтариб кетишса ҳам “ғинг”, дейишмасди. Бир куни тоғамнинг уйини шундай талашди. Ҳеч нарса қолмагач, биттаси халтачада турган тузни ҳам кўтариб олибди. “Шунга ҳам зормисан?” дебди янгам. “Барибир овқат пиширмайсизлар-ку, энди туз сизларга керак эмас”, дермиш ифлос. Кейин ўша куни бизникига ҳам киришди. Энам чунонам уввос солди-ки, ҳалигилар жуда тешиб-кавлаб ўтирмасдан тезроқ кетишди. Тоғам билан омоч ҳайдардим. Бола эдим, неча марталаб ухлаб қолиб, ҳўкизнинг устидан йиқилиб тушганларим эсимда. Шу воқеадан бирор ҳафта ўтгач, тоғам далага чиқмади. Тоғам ухлаб қолган бўлса керак, деб уйига бордим. Борсам, остонада қўлини пешонасига тираб ўтирибди. “Тоға ишга бормайсизми, юринг, бормасак уполнамочи иккаламизни ҳам қамчилайди”, дедим. Тоғам бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари бўм-бўш. Кейин уй ичига ишора қилди. “Булар ҳаммаси ўляпти. Иш-пишингга бормайман. Буларни кўмганимдан кейин ўзим ўламан. Мениям кўмадиган топилар-да”, -деди. Уйга кириб қарасам, ҳаммаси – янгам, учта боласи очликдан сулайиб, қатор ётибди.

Umrning uch fasli

Ўғли тўйдан бери ниманидир яширар, хонасига ҳеч кимни киритмас эди. Бир куни Салтанат опа келини душга кирганидан фойдаланиб,
Ўғли тўйдан бери ниманидир яширар, хонасига ҳеч кимни киритмас эди. Бир куни Салтанат опа келини душга кирганидан фойдаланиб, уларнинг хонасини тинтиб кўрди. Шкафнинг энг тагидан ўғлининг номига расмийлаштирилган вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома чиқди! Тирик юрган ўғлининг ҳужжатида ўлим санаси сифатида роппа-роса тўй бўлган кун кўрсатилган эди... ​Унда ҳозир Салтанат опа билан битта уйда яшаётган, ўғлининг қиёфасидаги кимса ким?! -Демак жим отира олмадингиз? Салтанат ортидан келган овоздан Қотиб қолди...

Umrning uch fasli! Qani bu asarni muhlislari

АҚЛЛИ КАМЕРА... 🤯 (Реал воқеа) ​Тунги соат 03:00 да телефоним титраб, хабар келди. Уйим хавфсизлиги учун ётоқхонамга ҳаракат
АҚЛЛИ КАМЕРА... 🤯 (Реал воқеа) ​Тунги соат 03:00 да телефоним титраб, хабар келди. Уйим хавфсизлиги учун ётоқхонамга ҳаракатни аниқлайдиган ва телефонга хабар юборадиган ақлли камера ўрнатгандим. Келган ҳабарга кўра хонамда "ҳаракат аниқланди". ​Уйқу аралаш иловани очиб, жонли эфирни кузата бошладим. Камеранинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи қизил нуқтаси каравотим остига қараб йўналди. Кейин эса экранда янги билдиришнома пайдо бўлди: 🚨 "Объект каравот остидан чиқмоқда..." ​Даҳшатдан қотиб қолдим. Экранда каравотим остидан секин-аста қоп-қора соя чиқаётганини кўрдим. У секин орқамдан яқинлашиб, қулоғим ёнида шундай деб пичирлади... 🥶

ФАРИШТАЛАР САВОБИНИ ЁЗА ОЛМАГАН ҲАМД ДУОСИНИ БИЛИБ ОЛИНГ.
ФАРИШТАЛАР САВОБИНИ ЁЗА ОЛМАГАН ҲАМД ДУОСИНИ БИЛИБ ОЛИНГ.

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 77-қисм "Бу эшитганларингиз шунчаки гап бўлмасин? ",-деб келиндан сўрадим. "Йўқ, аниқ эшитдим. Биз куёвв томон эдик. Бизга булар ҳеч нима демади. Лекин ўзлари жуда яхши билишади. Айтяпман-ку, янгалари айтди деб" У янгалар ҳам бизнинг келин туридан бўлганини фараз қилиб, ҳозирча уларнинг ҳам бир сўроққа олинишини ўйлаб қўйдим. Агар ичкаридан холамнинг овози эшитилмасайди бу ббc келин ким билади яна нималар айтарди. Сиёсий, ижтимоий янгиликлар дастури тугаб, аниқ молиявий янгиликларда, шу акам олган пулнинг ҳам дараги ҳам чиқарди. "Сиз уйга кираверинг. Фақат бир нарса...менга бу гапларни айтганингизни уйдагиларингиз билмасин. Бўлмаса мен билан гаплашгани қўймайсилиги мумкин. Агар бу юз берса мен жуда ёлғизланиб қоламан ",-деб уни қучиб хайрлашдим. "Хавотир олманг. Энди янада хушёрроқ бўлиб қаерда нима бўляпти билиб, сизга маълумот йиғиб қўяман",-деб яна кўз ҳам қисиб қўйди, кўчма телеведения ходимамиз. Меҳмонхона қайтмасдан аввал Латофатга қўнғироқ қилдим. Ундан Улуғбекни хотини ҳақида сўрадим эшитмаган экан. "Менинг у билан мулоқотим фақат Миршод тириклигида бор эди. Тўғриси иш билан пойтахтга кетгандим. Ҳали қайтганим йўқ ",-деб жавоб берганди. У билан кўп ҳам гапни чўзмай Улуғбекка қўнғироқ қилдим. Узоқ чалган телефон ниҳоят кўтарилди. "Алло! Улуғбек яхшимисиз?",-деб сўрашганимда овози жуда ғамгин эшитилди. "Маржона!",-деб аввал ҳайратланди кейин сўрашди. Мени Ўзбекистондан кетди деб ўйлаган экан. "Бироз ёлғиз қолишим керак эди",-деб вазиятдан чиқдим. Ҳаммага ҳар гапни айтишга мажбур эмас эдим. "Мен бир нохуш хабар эшитдим ростми бу?",-деганимда бироз жим турди сўнг жавоб берди. "Рост...",-деди-да чуқур хўрсиниб қўйди. Ундан ҳозир тафсилотларини сўраш ноқулай эди. Тазия билдирдим ва хайрлашиб гўшакни қўйдим. Ва Моҳигул опадан илтимос қилиб Улуғбекнинг аёлини ота -онаси ҳақида маълумот топиб беришини сўрадим. У менга бироз кутишим кераклигини айтди. Маҳалла фуқаролар йиғинидан суриштиришини, чиқмаса таянч пунктларидан топишини айтди. Фурсатдан фойдаланиб овқатланиш учун бир кафега кирдим. Телефоним жуда тез жиринглаганини эшитиб энди Моҳигул опага қойил қолмоқчи эдим. Бироқ мени йўқлаган Ойбек экан. "Салом, Маржона! Яхшимисиз? Қаерлардасиз?",-деб овози жуда ғайратли эшитиларди. "Шу ердаман, тинчликми?",-деб сўрадим.

#Шубҳа 76-қисм Хабарнинг қандайлигидан аввал, уни сизга ким етказганига қаранг. Оила- жамиятнинг бир бўлаги бўлса. Келинлар у оиланинг қора қуттиси ҳисобланади. Уларнинг хотира захираси кенг. Ҳамма унутсада келинлар ҳеч бир нарсани унутишмайди. Радиодан тез, кузатув камерасидан кескин. Ва из қолдирмай маълумот йиғишга энг устадирлар. Қаршимда турган ёш келиннинг гапидан кўп нарса ўрганган эдим. Фақат у гаплар шунчаки ғийбатми ёки ҳақиқат эканини аниқлаш лозим. "Ўлибдими?",-деб сўрадим. "Ҳа, жойида” "Қачон бўлди?" "Уч оқшоми ўтди дейишди. Холангиз Нигораларникига борганди. Шу ердан эшитиб келди. Дадажонга айтаётганда эшитдим. Боласи касал эканми...билмадим, хуллас шунақа гапларни эшитдим",-деб худди катта бир иш қилгандек кўзлари порлаб гапрганди. "Рахмат сизга. Ўзбекистонда сиздан бошқа менга очиқ бир гап айтган йўқ. Ҳаммасини гапига қарасанг барчаси меҳрибон. Лекин акам шу меҳр ичида ўлдирилди",-деб унга ростдан ҳам ташаккуримни айтдим. "Нигорани...",-дедида жим бўлди. Эшик олдида туриб гаплашар эдик. Ўтган қайтган қарарди. Аммо Нигора деб гап бошлаб жим бўлганига қизиқиб қолдим. "Нима бўлди Нигорага?",-деб сўрадим. "Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда унинг хомиладорлигини бир суриштирган бўлардим ",-деди. Қошларим беихтиёр кўтарилди. Нима демоқчи бу гапи билан? "Очиқроқ гапиринг бирор гап биласизми?",-деганимда ортига бир қаради. Сўнг қўлини оғзига яқин тутиб гапирди. “Қариндошлари...онасини овсинлари, Нигорада кўп гап бор. Қотилни ўзи ёллаган дейишяпти экан",-зўрға гапини якунлади. "У нима дегани?",-деб бироз баландроқ сўрадим. "Вой, секинроқ. Мен сизга эшитганимни айтяпман. Тазия куни ҳали ҳамма шокда бўлиб турганда, мен ошхонада чойга қараётган эдим. Ҳамма ўзидан кетиб, тоби қочиб турганди. Нигорани янгалари ҳам менга ёрдамлашди. Ҳамма бир фикр айтарди. Ўша куни тунда ҳамма қотиллик бўлди деб шов-шув кўтарганда, Нигора янги уйига бориб устларини алмашиб ҳамма ерни тозалаб келган экан",-деганида бу деди -деди нима билан тугар экан деб қараб турардим. Бирданига шунча хабарни миям анализ қилолмай қолди шекилли, бир неча сония агент келинга жавоб беролмадим. "Шунда ўйладим. Булар калит йўқ деб у уйга борган бўлса. Бу Нигора қотилликдан бир -икки соатдан сўнг калитни қаердан топиб уйини бориб тозалади?",-деганида гап менга энди етиб борганди.

#Шубҳа 75-қисм "Ишларни сизга қолдириб, ўзим Америкага қайтишни режалаётган эдим",-деб гапни бошқа муҳим мавзуга бурдим. "Бу ер сизга ёқмадими?" "Ёқиб- ёқмасликда эмас. Америкада бир ишим ва маъсулиятим бор. Тергов жараёни ҳали бери тугайдиганга ўхшамайди. Сиз билан алоқада бўлиб тураман ",-дедим. "Албатта сиз билан ишлаш менга ҳам мароқли бўлди. Кошки бундай кулфат баҳона танишмаган бўлар эдик." "Кошки. Қани эди Америкага келган бўлсайдингиз сиз билан океан ортидаги  жиноят оламини бирга бир қўлдан ўтказган бўлар эдик.",-деганимда кулди. "Фақат молиявий жиноятни ",-деб қўшимча қилдим. "Маржона сиздан бир илтимосим. Акангизни Америкада ҳам бир суриштирув ўтказиш шарт. Балки сабаблари сиз айтгандек океан ортидан бошланади. Миршоднинг ўзи йўқ лекин қилган ишларининг излари қолган бўлши керак",-деб ичимни тирнаб қўйди. Моҳигул опа билан хайрлашиб холамнинг уйига бордим.  Уларни бу ўн кун ичида рақамларини блоклаб қўйган эдим. Ортиқча насиҳатларга муҳтож эмас эдим. "Онанг тамом бўлди. Биттанг ўлдинг кетдинг иккинчинг бедарак йўқолдинг ",-деб холам мени ўзича урушарди. Мен эса уйда доим кўринмаган поччани кўзим қидирарди. Холам кўп гапирарди. Унинг ҳеч бир гапига эътибор бермадим.  Мен учун чегара чизиқларим маълум эди. Келини хонага киргач жим бўлди. Олдимга ёзилган дастурхонга қарамай ўрнимдан турдим. Холам аразлаб ўзича мен билан хайрлашмади. Келини мени кузатиб қўйиш баҳонасида чиқди. "Холангиз опаси билан гаплашганда доим ичакрига ёпиниб олиб гаплашади. Бу мен келин бўлиб келганимдан бери шундай. Бир ҳафта олдин мени кетди деб ўйлаб баланд овозда гаплашиб турган экан. Онангиз фалаж бўлган. Оёқлари ишламас экан. Шунга келолмабди таъзияга. Рухсора ҳали вояга етмаган битта ўзи келолмас экан. Эри бўлса ишдан бўш вақти йўқ эмиш. Шуни айтиб опа -сингл анча дардлашди",-деб ахборот берди. Онам бўлимиш аёл учун юрагимда бир ҳис пайдо бўлди десам ёлғон бўлади. Ҳеч бўлмаса нега келмаганини билдим. Оёқлари отамни, бизни ташлаб кетаётганда ишламай қолганида эди. Балкида бир умр унга қараган бўлардим. Аммо ҳозир эшитган гапларим шунчаки ойдинлик бўлди холос. "Айтганча, сиз ҳам эшитдингизми?",-деб яна сўзида давом этди. "Нимани?” "Улуғбек деган одамни хотини онасиникига  кетган экан аразлаб. Ўша ерда эрига аччиқ қилиб, ўзини деразадан ташлабди",-деганида илк хаёлимга касал боласи келганди.