es
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Ir al canal en Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

El canal ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 41 936 suscriptores, ocupando la posición 1 460 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 1 853 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 41 936 suscriptores.

Según los últimos datos del 03 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -48, y en las últimas 24 horas de -243, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.99%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.33% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 8 041 visualizaciones. En el primer día suele acumular 5 643 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 170.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 04 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

41 936
Suscriptores
-24324 horas
-2 1857 días
-4830 días
Archivo de publicaciones
💥Хайратдаман".... хаётий хикоя. 2-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 "Машина ойналарини ёпиб, мусиқани баландлаб, ўзим ҳам ўкириб-ўкириб йиғладим. Мақсадсиз тунгача шаҳар кездим. Умримни сархисоб қилиб, бирор марта хотин, болаларни ўйламаган кунимни эслолмадим. Бутун умр шулар учун елиб-югурмадимми? Жигарларимдан узоқлашсам, узоқлашибман аммо буларни бир сония йироқ қилмагандим-ку?..Шу сонияда сизни бир гапингиз яна эсимга тушди: " Ака, хотин, бола-чақа кунда керак. Қариндош кунида. Эркак киши ўз жигарларидан узоқлашдими, билингки, хотин олдида обрўсизланиб бораверади" деганингизда, турган гап "ўзи гўдак бўлиб туриб, ақл ўргатишини" дея энсам қотган. Лекин сиз ҳақ экансиз. Мен кундан-кунга ишим юришиб, ўша бойликга эришиб, кўзим ишдан бошқа нарсани кўрмай, жиловни хотин қўлига тутқазганимни сезмай қолдим. Уйимни хотин уруғ эгаллади. Жигарларим қачон бемалол келиб, меҳмон бўлишганини эслолмайман. Фақат тўй, бирор каттароқ тадбиримда келишмаса, кун ора бўлиб ўтадиган маросимларимда қорасини ҳам кўрсатишмас, бунга эса мен аҳамият ҳам бермас эканман. Барча эхсонларим хотин қариндошлари билан амалга ошириб келинди...Мана, энди ёлғизланиб, хатто фарзандларим ҳам менга бегоналашиб қолганида кўзим очилди...Бойлик, мансаб, мартаба ҳам кучсизланиб қолар экан бундай сонияларда... Туни билан машинада тўғри келган кўчалар бўйлаб юрар эканман. Тизгини йўқ саволларга жавоб топишга ҳаракат қилар эдим. Бир пайит соатга қарасам, тунги икки ярим бўлибди. Шундагина мени яна бир инсон кутаётгани эсимга тушди. Машинани кичик ховлига ҳайдадим. Кўчадан кириб борар эканман, сув қуйгандек жим-житликдан аллақандай ёқимли халоватни ҳис қилдим. "Аллақачон ухлаб қолгандир"деб, эшикни ўзим очмоқчи эдим,ичкаридан калитни буралгани эшитилди ва эшик очилди. "Келдингизми, тинчликми, хавотир олади ҳам демайсиз" каби енгил, ёқимли тергаш билан кутиб олди. ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Дугонажон оиламда тинчлик йўқ, фарзандларим тарбияси бузилган, эрим кўчадан уйга келгиси келмайди. Сенга ҳавасим келади, фарзандларинг эсли-ҳушли, эринг ҳар куни сенга совға ва гуллар олиб келади! Маслаҳат бер нима қилай, бошим қотган? Бунинг йўли бор! Ман Ойбарчин Обидова каналига кирганимдан бери хаётга қарашларим ўзгарган. Хамма аёллар шу ерда йиғилган! 🫰 Эрим билан муносабатларим хам яхши, оилангни сақлаб қолиш учун харакат қил! Хозирок кушилиш👇 https://t.me/+xmGN6FouQIkzN2Yy

Тирноқ Омон Насиба билан турмуш қурди. Уларга ҳамма ҳавас қилди. Ҳусни билан ойни уялтирадиган Насиба катта хонадоннинг тўнғич фарзандига тушган эди. У тиним билмади, қайнона-қайнотасининг хизматини қилди. Нима юмуш бўлса, ортиғи билан бажарди. Ҳамма унинг чаққону эпчиллигини мақтар, келини ё қизига Насибани мисол қилиб кўрсатарди. Йиллар ўтди. Худо уларга ҳамма нарсани берди, фақат фарзанд бермади. Эр-хотин ўн йил, ўн беш йил, йигирма йил кутди, аммо фарзанд бўлмади. Омон Насибани жондай севар, Насиба ҳам шундай эди. Улар бир-биридан ажрашишни, айро яшашни тасаввур ҳам қилишолмасди. Бир куни Омон қўшнисининг тўйида “ёрилди”. Суннат тўй бўлаётган хонадонда базм охирлаб қолган, лекин даврадаги ҳофизни ҳеч ким қўйиб юборгиси келмас, пул қистиришар, ҳамма ўзи яхши кўрган қўшиқни унга айттирарди. Омон ҳам келиб пул қистирди ва бир қўшиқни сўради. Шунда қишлоқдоши Рамизбой уни силтаб ташлади: — Қўшиқ эшитиш учун эркак бўлиш керак, — деди у микрофонни қўлига олиб. — Эркак бўлиш учун эса фарзанд кўриш керак... Ундан кейинги воқеалар сониялар ичида рўй берди. Омон Рамизга қараб нимадир отди, тўполон бошланди. У бўлди, бу бўлди, бутун қишлоқ Рамизни ёмон кўриб қолди. Чунки у била туриб кўнгилга пичоқ қадаган эди. Омон ожиз қолди, ерга чўккалаб, бағрига муштлаб йиғлади. Оғир-босиқ, ҳеч қачон биров билан тортишмаган, қўли кўксида бўлган одамнинг бу ҳолати ҳаммага таъсир қилди. Кимдир уни юпатди, яна кимдир бепарво бўлишга чақирди. Аммо у тўйхонанинг ўртасига чўк тушиб йиғлайверди, йиғлайверди. Бу воқеа Насибанинг қулоғига етиб борди. Эрини асло афтодаҳол кўрмаган Насиба шу кундан “ўзгарди”. Ўзини атай ёмон кўрсатишга ўтди. Эри иш буюрса тескарисини қилди, ҳеч кимга хизмат қилмай қўйди. Мусичадек беозор хотинининг бу қилиғидан хуноб бўлган, одамларнинг гап сўзлари суяк суягига етиб борган Омон охири у билан ажрашди. Йил ўтмай Насиба ҳам, Омон ҳам янгитдан оила қуришди. Севги муҳаббат йўқ нарса, бўлмаган гап деганларга чин севгининг нима эканлигини Насиба кўрсатиб қўйди. У Омоннинг хотини роддомга тушганда биринчи бўлиб кўргани борди. Жувон то туққунча бошида турди, ёнидан жилмади. Ўғил туққанда эса йиғлайверди, йиғлайверди. Бу йиғи Омоннинг ҳуу бир пайтлар тўйдаги йиғисини эслатди. Бу йиғиларни эшитган Аллоҳ уларни синов қилди, охири фарзанд бахти билан сийлади. ҲОЗИР НАСИБАНИНГ ҲАМ, ОМОННИНГ ҲАМ БИР ЭТАК БОЛАЛАРИ БОР. Чин севги шундай бўлади: ёнингдаги ёрни бахтли қилиш учун баъзан ҳамма нарсадан воз кечишга тўғри келади. Насиба ҳам кўз очиб кўрган ёри Омон учун муҳаббатидан кечди. Тили билан юрадиган одамларга ибрат бўлди, ўзи ҳам бошқа бир тирноққа зор инсоннинг уйини обод қилди. Насибанинг иккинчи эри Тоҳир ҳам мард чиқди. Омонни ўйлаб, ҳаётини ўзгартирган Насибани тушунди. Қаранг, қандай одамлар бор-а, дунёда?! ✍️ Мақсуд Жонихонов ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

​​кетиша олмасди. Тўй хашамда кўриниб қолишмаса, бошқа йиғинларимда фақат хотин уруғлар эди... "Қабристондан чиқиб, тўғри опамникига бордим. Шўрлик мени кўриб каловланиб қолди. Гўё бир улуғ одам келган-у, ўтиргизишга жой тополмас эди..."Опа, бир ўз қўлингиз билан ош дамламайсизми? Акам билан синглимни ҳам чақирамиз"дедим. Опам кўзларида ёш билан "укажоним, ош сиздан айлансин"дея ошхонага югурдилар. Қаранг, опам менга сиз деб гапиряпти...Қачон "сиз"деган девор пайдо бўлганини ҳам эслолмайман. Айвонда ёнбошлаб ухлаб қолибман. Биринчи марта ота-онам тушимга кирди. Тўй қилаётган эмушман. Дадам билан онам негадир катта уйимга эмас, кичик ховлимга киришмоқчилигини кўриб, "тўй катта ховлида-ку"десам, "у ерга бормаймиз, у бизники эмас"дейишиб, кичик уйимга кириб кетишди. Чўчиб уйғонсам, акам, синглим ҳам етиб келишган экан. Жигарларим билан мазза қилиб ўтирдим. Кечки томон хоҳламайгина катта ховлига бордим. Турган гап мени кутиб ўтиришган экан. Болалар зўрға салом беришди. Кичик ўғлимни юзига ҳам қарагим келмади. Энг қизиғи у ҳам ўзини айбдор санамасди гўё...Атрофимда давра бўлиб ўтиришди. Хотинимга қараб "Гапир, мақсадинг нима?"дедим. У " Уй, машиналар, фирма, умуман ҳамма нарсани мени номимга ўтказиб берасиз" деди. Мен "Агар ўтказмасам, нима қиласан?"дедим.(Буёғини диолог тарзида ёзаман) - Судга бераман! Қаматаман! Мегажин, ....жиғингиз билан қўш мазор қиламан! - Ўзингни бос!!! Сенлар билан урушгани келганим йўқ. Хўп! Уй-жойни, ҳамма нарсани ўтказиб бераман! Фирмани эмас фақат. - Йўқ. Фирмани биринчи ўтказиб берасиз! - Хўп! Уни ҳам ўтказдим дейлик...уни ким бошқаради? - Ана, ака-ука бошқаришади! - Сизларга фақат мол-мулким керакми? - Ҳа! - Шунда аризаларингни қайтариб оласизларми? - Ҳа! - Сенга эр, болларингга ота керак эмасми? - Биз учун аллақачон йўқсиз! - Йўқсиз...ўлганманми?.. - Гап кўпайтириб нима қиласиз? Агар бермасангиз билиб қўйинг, борадиган жойимга бораман. Шармандангизни чиқараман... - Айтганингдек ҳамма нарсани ўтказиб берсам, мени боқасизларми? - Сизни хотинингиз боқади. - Демак, мен сизларга керак эмасман...шундайми? - Ростини айтайми? Бизга мол-мулкни ўтказиб беринг! Сиз билан ишимиз йўқ!!!Хоҳлаганингизни қилинг!!! "Яхши, кўнглинглар хотиржам бўлсин! Эртага аризангни қайтариб ол! Ҳаммаси сен айтгандек бўлади! Фақат...кейин...ўртадаги алоқани узаман..."дея омин қилиб, уйдан чиқдим. Томоғимга бир нима тиқилиб қолганди. Яхшики, қоронғу, шошилиб машинамга ўтирдим-у, ўкириб-ўкириб йиғладим...мусиқани қўйиб дод дедим... (Давоми бор) Севдора Латипова. ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Негадир шу қўшиқ кайфиятим торларини чертивордида😉🤩 Сизга ҳам ёқса ажабмас!😇 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

🎀 Penuar Store_Kokand 🎀 ❤️ ❤️ Faqat ayollar uchun 🌷🌷 ♥️ Yoringiz uchun eng sevimlisi boling ♥️Yoringizni ipsiz bogʻlaydig
🎀 Penuar Store_Kokand 🎀 ❤️ ❤️ Faqat ayollar uchun 🌷🌷 ♥️ Yoringiz uchun eng sevimlisi boling ♥️Yoringizni ipsiz bogʻlaydigan intim kosmetikalar va mahsulotlar 🔞 ♥️ Pijamalar va tungi kiyimlar🙃 ♥️ Ayollar ichki kiyimlari 👙Eng yaxshi tarafi bizda narxlar sir emas hamma tavarlar narxlari bilan tashlanadi 🩷🖤🩷🖤🩷 📣 Oʻzbekiston boʻylab uyingizgacha yetkazib berish bor yoʻgʻi 25 ming soʻm 👩‍💻 ╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗        KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️ ╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═╝ https://t.me/+RAAtyDecd8NmNmI1

Bugun shu kichkintoy qizimni Alifbe bayrami!!! Allohga shukr xat savodi chiqib 1-sinfni bitirdi. Bitiruv kechasiga kelavering
Bugun shu kichkintoy qizimni Alifbe bayrami!!! Allohga shukr xat savodi chiqib 1-sinfni bitirdi. Bitiruv kechasiga kelaveringlar. Barchani birdek taklif qilaman

#шунчаки Оиланинг устуни тўғри ўрнатилган бўлса-ю, ундаги симларнинг нур сочиши учун энергия манбаии бўлмаса, ҳеч қандай усту
#шунчаки Оиланинг устуни тўғри ўрнатилган бўлса-ю, ундаги симларнинг нур сочиши учун энергия манбаии бўлмаса, ҳеч қандай устундан ёруғлик таралмайди... Энергиянгизни асранг, азиз устунлар!😊 Тушунган тушинди.... ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Эрингиз хиёнаткор ёки вафоли эканлигини оёқ кийимидан билишингиз мумкин‼️ Сизнинг эрингиз қандай оёқ кийим киради? Расмлардан
Эрингиз хиёнаткор ёки вафоли эканлигини оёқ кийимидан билишингиз мумкин‼️ Сизнинг эрингиз қандай оёқ кийим киради? Расмлардан бирини танланг ва эрингиз ҳақида билиб олинг! Рақамлардан бирини танланг 👇

Соҳилга олиб борайми Кўрсатайми тўлқинларини Қоялари қаддингиз Оқими кўнглингиз Тўлқинлари изҳорингиз Сокинлиги табассумингиз
+4
Соҳилга олиб борайми Кўрсатайми тўлқинларини Қоялари қаддингиз Оқими кўнглингиз Тўлқинлари изҳорингиз Сокинлиги табассумингиз Рангги ўйларингиз, ниятларингиз бўлса, манзиллари орзуларингиз, омадингиз бўлсин азизим! Ассалому алейкум! Хуш келибсиз денгизли кунга!😍🤗

Пул сабаб 16 ёшимда 30 ёшли эркакка..😱😱 Орзулари осмон бир қиз эдим. Ҳаётим бир кунда барбод бўлди. Молиявий муаммоларимиз
Пул сабаб 16 ёшимда 30 ёшли эркакка..😱😱 Орзулари осмон бир қиз эдим. Ҳаётим бир кунда барбод бўлди. Молиявий муаммоларимиз сабаб шаҳарга ишлагани келдим ва холамнинг уйида яшай бошладим. Холам жуда бой, ҳар куни ҳар хил тиллолар сотиб оларди. Бир кун менга ҳам кўп пул бераман деб айтди. Ёшлигим учун қувониб рози бўлдим. Лицей талабаси эдим, менга пул зарур эди. Лекин у мени олиб борган жой ва тақдирнинг менга юборган аччиқ синови… Бундан ҳам даҳшатлиси эса ота-онам ҳам…

Мана ўтди ғанимат бир кун, Кимлар сезди, кимлар сезмади. Бу дунёнинг бахт кемасида, Кимлар кезди кимлар кезмади. Яна бир кун
Мана ўтди ғанимат бир кун, Кимлар сезди, кимлар сезмади.  Бу дунёнинг бахт кемасида, Кимлар кезди кимлар кезмади.   Яна бир кун ўтди, ғанимат,  Зиё олган қалблар авжида.  Нур томонга интилмаганлар,  Қолиб кетди ғафлат қунжида.  Янги кун келади, у хам ғанимат.  Тилагим Ҳақ томон, интилиб қолинг.  Чиқариб юракдан бенаф оловни, Ўрнига илм-у гавҳарни солинг!     ХАЙРЛИ  ТУН !  Аллоҳга омонатсиз

#tabassum Танлаб - танлаб... Ўн олти ёшда: Чиройли хотиним бўлса эди! Йигирма ёшда: Ақлли, ёш, хушбичим хотиним бўлса эди! Йигирма беш ёшда: Солиҳа, итоаткор хотиним бўлсайди! Ўттиз ёшда: Бирор кимим бўлсайди... 🤭

🟠🔴🔴🔴🟠 🔴🔴🟠🟠🔴🟠 🔴🔴🔴🔴 🟠🟠ЭРИНГИЗНИ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?🔴🔴 🟠🟠🔴ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ БОР ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН🔴🟠🟠 🔴🔴 ЭРКАКЛАР КИРМАСИН🔴🔴 🔴АЁЛЛАРГА КЕРАКЛИ ҲАММА СИРЛАР БЕПУЛ ЎРГАТИЛАДИ, КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi

Ичиб олган Шоҳмуродга бутун қишлоққа гап~сўз бўлиб ёшгина қизга уйланиб олган дадаси душман бўлиб кўринди. Бориб ўша отасини
Ичиб олган Шоҳмуродга бутун қишлоққа гап~сўз бўлиб ёшгина қизга уйланиб олган дадаси душман бўлиб кўринди. Бориб ўша отасини йўлдан урган маккорани бир ёқлик қилишни мўлжаллади. Айни муддао отаси уйда эмас...    Уйига келиб билдирмай отасини хонасига кирди. Деразадан тушиб турган ёруқда хона ёришиб турарди. Ғира~ширада сочлари ёстиқда ёйилиб, парилардек гўзал қиз, ҳеч нарсадан бехабар ухлаб ётарди. Ўгай онасини бўғиш учун арқон билан келган Шоҳмуроднинг ойдек чеҳра, ҳиёл очиқ қолган сийналарга қараб ҳаёли бузилди... Ва...

​​10-15 ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ХАТАР Мен мунажжим эмасман, бироқ бугун кўриб турганларимни айтиб ўтишга мажбурман. Педагог ва ёзувчи сифатида охирги икки йил давомида Туркиянинг турли ҳудудларида бўлиб, 100 мингга яқин ёшлар билан учрашдим, конференциялар бердим ва 50 га яқин китоб кўргазмаларида қатнашдим. Менинг кузатувларим ва тадқиқотларимга кўра, мамлакатимизда китобхонларнинг 80 фоизини аёллар ташкил этади. Ушбу 80 фоизлик қатламнинг яна 80 фоизи эса 8 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар ва аёллардир. Ёшларимиз мутолаа қилаётган китоблар ва уларнинг мазмуни борасидаги хавотирларимни конференцияларда, телевидение ва радиоларда — деярли ҳамма жойда куйиниб гапириб келмоқдаман. Мен айтгандимки: “Эй ота-оналар, фарзандларингиз китоб ўқимаяпти, балки сизнинг бошингизга етяпти. Айниқса, Wattpad (интернет тармоғидаги адабий платформа) каби иловалар орқали кузатиладиган матнларнинг аксарияти миллий ва маънавий қадриятларимизга зид бўлган сўкиниш, ҳақорат, ҳаддан ташқари шаҳвоний ва порнографик мазмундаги ёзувлардан иборатдир”. Мана шундай китоблар билан заҳарланаётган болаларимизни кўрганда, келажакдан жиддий хавотирга тушаман. “Ҳар ҳолда болам китоб ўқияпти-ку”, деган янглиш хулосага асло борманг. Ибн Халдун айтганидек: “Аввал ҳақиқатни билиш керак. Агар ҳақиқат аввал билинса, хатони англаш осон кечади. Аммо аввал хато ўрганилса, ҳақиқатга етишиш жуда мушкул бўлади”. Фарзандларимизни худди парчин каби аввал тўғри ва соф қадриятлар билан суғорайлик, ана ундан кейин улардан дунёни поклашни талаб қилайлик. Акс ҳолда, нафақат оилавий тутумимиз, балки қадриятларимиз ва маданиятимиз ҳам таназзулга юз тутиши муқаррар. Кейинги 7-8 йил ичида экранларда намойиш этилаётган сериалларнинг аксариятида ўнта эркак ва ўнта аёл бир томонда туриб, ким кимни танлаши, ким кимга хиёнат қилиши ҳақидаги кўрсатувларни томоша қиляпмиз. Ҳамма янги ишқ излаш баҳонасида хиёнат, ажрим каби ижтимоий инқироз гирдобига тортилмоқда. Ёшлар ҳақидаги сериаллар орқали берилаётган хабарлар жамиятни заҳарламоқда. Қайси соҳада тўғри таълим беришда оқсаётган бўлсак, ўша соҳа кимлар томонидандир атайлаб салбий мазмун билан тўлдирилмоқда. Акс ҳолда, йилига 130 мингга яқин оилавий ажримларни нима билан изоҳлаш мумкин? Илгари ажримларнинг бош сабаби бўлган “келишмовчилик” ўрнини бугун “хиёнат” эгаллаб олмадими? Тўғри манбалардан баҳраманд бўлмаганлар севги каби олий туйғунинг асл моҳиятидан бехабардирлар. Улар янглиш муносабатларни бошдан кечириб, гўёки “севгига ишонмайман” деган ниқоб остида ўзларини ҳимоя қилмоқчи бўладилар. Ўз юртининг миллий ва маънавий қадриятларига бегона бўлиб бормоқдалар. Ахлоқ тамойиллари ва ижтимоий мезонларни масхара қиладилар. Эътиқоди ва маданиятини ҳаётининг марказига қўйганларга эса ғалати қарайдилар. Бу мамлакат бошидан кечирган оғир синовлардан хабарлари йўқ. Дунёда содир бўлаётган воқеаларни тўғри таҳлил қила олмай, ҳар сафар кимларнингдир қўлида қўғирчоқ бўлмоқдалар. Биз китобларимиз кўп сотилиши учун масхарабозлик, ахлоқсизлик ёки миллий қадриятларимизга душманлик қила олмаймиз. Китобимиз харидоргир бўлиши учун руҳиятимизни сотиб, кимларгадир ялтоқлана олмаймиз. Китобларимиз оммалашиши учун хатолар билан ошно тутина олмаймиз. Бўлгинчилик қилиб, ватанимизга хиёнат қила олмаймиз. Мен бу юртнинг ҳар бир рангини, ҳар бир нақшини чексиз севаман. Ҳар қандай фикр ва қарашга ҳурматим баланд, башарти у ҳақорат қилмаса, масхараламаса, бўлгинчилик қилмаса ва туҳмат тошини отмаса. “Аллоҳ хоҳласа ҳаммани тенг яратар эди”, деган англам билан бир-биримизни севишимиз ва тушунишимиз лозим. Ёзаётган ва яратаётган асарларимиз юқорида таъкидланган муштарак мезонларга асосланиши шарт. Акс ҳолда, муайян лойиҳа асосида ёздирилган китоблар, ишланган фильмлар ва ёшларга тақдим этилаётган сохта “илоҳлар” билан суғорилган жамиятларнинг келажаги бўлмайди. Муқаддас китобимиз Қуръони Каримдаги “Ўқи” деган амрни фақатгина академик мартаба орттириш деб тушунадиганларга шуни айтмоқчиман: Ўқиш — бу англаш, фикрлаш, ҳис қилиш ва амал қилиш демакдир. Ўқиётган, ўқитаётган, фикрлаётган ва яратаётган қалбларга салом, дуо ва муҳаббатлар бўлсин. Туркчадан таржима

🅰 Ismingizni Bosh Harfi ustiga bosing va o'z Ismingizga mos rasmni oling😍 👇
🅰 Ismingizni Bosh Harfi ustiga bosing va o'z Ismingizga mos rasmni oling😍 👇

Реакция белгилаб куямиз😊

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ - Estadísticas y analítica del canal de Telegram @ibratli_nomalar