cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ma'rifat_un Nafs

Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌ Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз. https://www.facebook.com/MuzDalifa777

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 417
Suscriptores
+2424 horas
+767 días
+44630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Инсонлар аксарият ўзларининг худбинликлари сабаб хафа бўладилар. Худбинлик қанчалар юқори кўринишда бўлса, хафалик ҳам шунинг ҳажмига кўра пайдо бўлади. ©️Muzdalifa
Mostrar todo...
👍 1
Сабрнинг мукофоти Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ таоло: «Сабрлиларга хушхабар беринг», деб марҳамат қилган. (Бақара сураси, 155-оят.) Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин инсонлардир. Фаришталар улардан айрилмайдилар, Аллоҳ уларни гуноҳлардан поклайди, руҳларини мусаффо айлайди, тилларига дуо солади, қалбларини розилик билан тўлдиради. Улар билан бирга ўтириб қолсангиз, Аллоҳдан рози бўлиш, У Зотнинг қазою қадарига таслим бўлиш ҳақида панд-насиҳат қилишади. Гоҳида улардан кўнгил сўраб, ҳамдардлик билдирасиз, ҳолбуки улар сиз айтган нарсаларни яшаб, ҳис қилиб турган, кўзлари билан кўриб, қазо ва қадарга иймон келтириб турган бўлишади. Асал еяётган одам билан асалнинг ширинлигини тавсифлаб берилган одам ўртасида қандай катта фарқ бор! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадиси қудсийда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Эй Одам боласи, Мен бемор бўлдим, кўргани келмадинг», дейди. Банда: «Эй Роббим, қандай қилиб Сени кўргани бораман? Ахир Сен Роббул оламин бўлсанг?» дейди. «Фалон бандам бемор бўлди, уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда, Мени унинг ҳузурида топишингни билмасмидинг?» дейди». (Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган). Улуғ саҳобий Имрон ибн Ҳусойн ўттиз йил тўшакка михланиб ётганлар. У зотга фаришталар салом беришарди. Баъзилар у кишининг касали оғирлиги туфайли унинг зиёратига бормай қўйди. Муторриф айтади: «Мен Имронга: «Сизни кўргани бормай қўйишимнинг боиси – сиз мана шу аҳволда эканингиз», дедим. У: «Ундай қилма. У Зот бу дардни менга маҳбуб қилибдими, демак, Аллоҳ азза ва жаллага ҳам маҳбубдир», деди». Ё Аллоҳ, бемор дардни ёқтирмоқда, чунки буни унга Аллоҳ ёқимли қилиб қўйган. Иймон ҳаловати дард аччиғидан устун келмоқда! Ким бемор бўлиб қолганида Аллоҳ таолога ҳамд айтса, «Аллоҳ таоло фаришталарига шундай дейди: «Бу бандамнинг Мендаги ҳаққи шуки, агар уни вафот топтирсам, жаннатга дохил қиламан; агар унга шифо берсам, унга соғлом тана, соғлом қон бериб, гуноҳларини кечириб юбораман.». (Имом Молик «Муватто»да ривоят қилган). Дардга чалиниб, унга рози бўлиб, сабр қилган, ҳатто Аллоҳга ҳамд айтиб, истиржоъ айтган одамнинг ҳоли шу бўлса, дарддан ҳам оғирроқ нарса билан балоланган ва бунга сабр қилган одамнинг ҳоли қандай бўларкин? Аллоҳим, Сендан авф, сиҳат-саломатлик тилаймиз, дин, дунё ва охиратда доимий офият сўраймиз. Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Mostrar todo...
Ma'rifat_un Nafs

Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌ Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.

https://www.facebook.com/MuzDalifa777

👍 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Мен ўзимни яхши инсон деб биламан. Лекин илтимос мендан фаришта бўлишимни кутманг! 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Mostrar todo...
💯 11👍 3
N A S H E E D L A R 🎶🕊🎧 N A S H E E D L A R 🎶🕊🎧
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. 4 та исмлари албатта билишимиз керак 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Зама 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳорис 9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 10-Сафия бинти Ҳуяй 11-Маймуна бинти Ҳорис 12-(чўри)Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ. Оналарининг исми Омина. Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба ) 9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: 1-Aбу толиб (мушрик бўлган) 2-Ҳамза (мўмин бўлган) 3-Aббос (мўмин бўлган) 4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: 1- София 2- Умму Ҳаким 3- Aрво 4- Баррa 5- Отика 6- Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: 1- Умму кулсум 2- Руқайя 3- Зайнаб 4- Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Aбдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар. Тахминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: 1-Aбу Бакр Сиддиқ 2-Умар ибн Ҳаттоб 3-Усмон ибн Аффон 4-Aли ибн абу Толиб 5-Aбдураҳмон ибн Авф 6-Зубайр ибн Аввом 7-Талҳатул Убайдуллоҳ 8-Саад ибн аби Ваққос 9-Aбу убайда ибн Жарроҳ 10-Саид ибн Зайд... https://t.me/Muz_Dalifaa
Mostrar todo...
👍 19👏 1
Hadis o'qiymizmi? 📚
Mostrar todo...
👍 1
Ha 🥳
Yo‘q 🙁
🌸 Obuna bo‘lish 🌸
📚 Толиби илмнинг дўсти (ҳамроҳи)да топилиши керак бўлган ҳислатлар: Солиҳ, диндор, тақводор, закий, ҳуш муомала, яхшилиги кўп, ёмонлиги кам ва у билан талашиб-тортишмайдиган, бирор нарсани унутиб қўйса, эслатадиган, агар эсласа, эслашига ёрдам берадиган, муҳтож бўлса ёрдам берадиган, безор бўлса сабрга ундайдиган одам билан дўст бўлишлик лозим. Али родиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жоҳил ҳамроҳ билан ошна бўлмагин, ўзингни ундан торт.   Қанча жоҳил борки, ҳалим унга ошна бўлганда уни йўлдан урган. Киши, киши билан қиёсланади агар ўша билан юрган бўлса».  *Ҳусусан, толиби илм, илм олиш босқичида ўзидан савияси паст толиблар билан бирга бўлмаслиги керак. Сабаби, ўзига ўзи маҳлиё бўлиб, кибрга кетади. Ҳамда ўз ҳолига қаноат қилиб, ривожланмай қолади. Толиби илм ҳақиқатдан ривожланишни истаса ўзидан кучли мужтаҳид толиблар билан ҳамроҳ бўлиши керак. Табарок_илм_Маркази
Mostrar todo...
👍 7
Яна эслатаман!!! Ризқинг сени ташвишга солмасин! ― Доллар кўтарилди, нарх-наволар ошди. Лекин ризқимиз ҳар нарсага қодир, Раззоқ бўлган - ягона Зотнинг қўлидадир. ― Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан. ― Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам, мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", ― деб жавоб берган экан. ― Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар. https://t.me/Muz_Dalifaa
Mostrar todo...
👍 10💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бир ўйлаб кўринг! Барча одамлар Қиёмат куни зулм, хиёнат, масхара ва ғийбат қилганингиз сабабли сиздан ўз ҳақларини талаб қилиб, саф бўлиб туришса нима бўлади? Уларнинг биттагинаси ҳам сиздаги савобларни тортиб олишга кифоя қилади. Аллоҳ эса бизни афв қилиб, раҳматига олиши мумкин (Аммо инсон ўзи савобга муҳтож бўлгани учун Қиёмат куни бошқаларни асло кечирмайди!).... Аллоҳим феълимизни ислоҳ қилгин... https://t.me/Muz_Dalifaa
Mostrar todo...
😢 10👍 8
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.