cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ma'rifat_un Nafs

Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌ Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз. https://www.facebook.com/MuzDalifa777

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 336
مشترکین
+2124 ساعت
+2687 روز
+37330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#eslatma Uyda zerikib, ko‘chada ishlashga oshiqadigan ayollar uchun eslatma. Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
نمایش همه...
20.82 MB
👍 1
00:23
Video unavailableShow in Telegram
👍👍👍👍👍  Batafsil АЛЛОҲГА  СУЮКЛИ  ХОНАДОН ​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир. Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти). Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар. Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
نمایش همه...
4.83 MB
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
«Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг» Бақара сураси 195-оят Сигаретнинг зарари тиббиёт томонидан исботланган. Шариат эса зарар исботланган нарсаларни истеъмол қилишни ман қилади. Шунингдек, зарарли нарсаларга маблағ сарфлаш ҳам мол-давлатни исроф қилиш ҳисобланади ва бу шариатимизда оқланмайдиган ҳолат саналади. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ мол-давлатни зое қилишдан қайтарганлар (Бухорий, 6862-ҳадис; Муслим, 593-ҳадис). Машҳур табиб ва шифокорлар сигаретда никотин моддаси мавжудлиги ва бу модда героин ва кокоинда ҳам борлигини таъкидлаганлар. Баъзи инсонлар «Сигарет таркибидаги гудрон зарарли эмас, зарар берса ҳам, жуда кам миқдорда зарар етказади», деган фикрлар билан ўзларини оқлашга ҳаракат қиладилар. Лекин бу нотўғри фикр. Чунки ҳозирги замон тиббиёти шуни исботлаганки, сигаретдаги оз миқдордаги гудрон моддаси саратоннинг нодир турларидан бирини пайдо қилишга қодир. Бир сўз билан айтганда, тамаки маҳсулотлари инсон соғлиғи учун хавфли бўлиб, турли касалликлар, хусусан, саратон касаллигини келтириб чиқаради. 🔗 Устоз Билол Соҳиб
نمایش همه...
👍 1
#eslatma Uyda zerikib, ko‘chada ishlashga oshiqadigan ayollar uchun eslatma. Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
نمایش همه...
20.82 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Шакарнинг қадри Чойга шакар солдингиз, лекин уни аралаштиришни унутдингиз. Ичиб кўрсангиз таъми оддий чойнинг таъми, шираси йўқ. Лекин бу дегани чойда шакар йўқ, дегани эмас. Чунки, аралаштирсангиз ширин чой бўлиши аниқ. Демак, чойда шакарнинг бўлиши унинг ширин бўлишига кифоя қилмас экан, балки уни аралаштириш керак экан. Ҳудди шунга ўхшаб, кўпчилик инсонларнинг табиатида яхшилик, меҳр-муҳаббат каби фазилатлар мавжуд. Лекин, уни ҳаракатга келтириш керак бўлади. Бас, шундай экан, нафсингиздаги яхшилик ва меҳр-муҳаббат туйғуларини ҳаракатга келтиринг. Шунингдек, ўзгаларнинг қалбидаги меҳр ва яхшиликларни уйғотинг. Шунда ҳаётингизда мазмун ва ҳаловат туясиз. Шакар қанчалик улуғ неъмат...! Чойга ширин маза беради ва ўзи кўздан ғойиб бўлади. Яхшилик ва маъруф ишлар ҳам ҳудди шундай, ҳаётингизга мазмун ва маъно бахш этади. Сиз ҳам шакар каби бўлинг. Гарчи кўзга кўринмасангизда, ўзингиздан чиройли ва ёқимли из қолдирасиз. https://t.me/Muz_Dalifaa
نمایش همه...
👍 15
#Ибрат МАЗЛУМ Волийлардан бири бир кишини қидирувга берди. У қочиб қутилди. Волий унинг ўрнига укасини тутиб келиб унга деди: - Аканг келса келди, келмаса унинг ўрнига сенинг бошингни оламан! Мазлум деди: - Агар халифадан мактуб олиб келсам мени озод қилармидинг? Волий деди: - Албатта! Мазлум деди: - Мен сенга Аллоҳдан мактуб олиб келаман. Унга Мусо алайҳиссалом ва Иброҳим алайҳиссаломлар гувоҳдирлар! Мазлум шундай деб қуйидаги оятни ўқиди: "Ёки Мусонинг ва вафо қилган Иброҳимнинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими?! Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас!". Волий унинг заковатига қойил қолиб озод қилиб юборди. Исломда бировнинг гуноҳи билан бошқани жазоланмайди... ©Abdulqodir Polvonov https://t.me/Muz_Dalifaa
نمایش همه...
👍 16
Photo unavailableShow in Telegram
Амалга ошмаган ҳар нарсанинг ортида Аллоҳ мурод қилган бир хайр бор... Бугун сўраётган дуоларимиз амалга ошмаётган бўлса бу дуолар ин ша Аллоҳ маҳшар кунда амалга ошади ва биз яхшиям Роббим шу дуойимни дунёда юрганимда қабул қилмаган экан, деб ҳурсанд бўламиз... https://t.me/Muz_Dalifaa
نمایش همه...
👍 19🔥 4🕊 1
АГАР ВАФОТ ЭТСАМ Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади: • кийимларимни ечиб олишади; • жасадимни ювишади; • кафанга ўрашади; • тобутга солишади; • масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади; • қабристонга олиб боришади; • қабрга қўйишади; • баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади; • мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар. • дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди. Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим: • ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим; • уй, машина ва уларнинг калитлари; • китобларим; • кийимларим, дўппиларим, поябзалларим; • пулларим. Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади. • Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради. • Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан. • Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади. • Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади. • Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади. • Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади. • Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак. Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади: 1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади. 2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди. 3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади. Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти. • Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. • Қабримда мен билан фақат амалим қолади. Саволлар бошланади: — Роббинг ким? — Роббим Аллоҳ! — Дининг нима? — Диним Ислом! — Мана бу одам ҳақида нима дейсан? — Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар! Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар: • ўқиган фарз намозларим; • тутган фарз рўзаларим; • берган закотларим; • қилган ҳажим; • нафл ибодатларим; • махфий садақаларим; • етимнинг бошини силаганим; • ота-онамга қилган хизматларим; • бошқа солиҳ амалларим. Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик! Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Muallemah | Telegram
نمایش همه...
😢 17👍 8
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.