cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
7 981
Suscriptores
-524 horas
-467 días
-15430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Болам, мени эркаланг! Болам, мен қариб, эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг. “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, кўчадаги қуёшим, уйга кирсам офтобим, дунёим ичидаги дунёим денг. Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб, табассумимни кутинг. “Кучлигим онам” денг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “Мен борманку онам” денг. Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизнинг ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин. “Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим”, десам, “Онангизга бўлса пул олмаймиз”, дейишди денг. Мени шу ширин “ёлғонлар”га ишонтиринг. Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг. Набиралари қувончида қувнаётган Онангизнинг пешонасидан ўпиб, “Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин!”, деб айтинг. Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, сизга эса икки дунё саодатини беради ИншааАллоҳ! Болам, мени эркаланг! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 9
Якшанба — оила куни Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди.  Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари! Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг! Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг. Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади. Унутманг, мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 8🤔 2💯 2🏆 2
📣 Ҳурматли сурхондарёликлар! Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг телеграм мессенжердаги расмий каналига аъзо бўлинг. Унда воҳамиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолиятига оид материаллар эълон қилиб борилади. 🌏 Бошқарманинг расмий телеграм каналига қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин: 👇 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Mostrar todo...
АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

👍 5
⚡12 май – Халқаро ҳамширалар куни Дардга асли дори эмас, сўз даводир, Тилларида бордир болу ҳам ширалар. Борлигингиз жонимизга бир маъводир, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Бир ширин сўз дорилардан аъло эрур, Бир табассум ичра бордир минг ширалар. Нигоҳларда жонга ёқур маъно эрур, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Қўлингизда билмам қандай сеҳрингиз бор, Ҳар бир дардга малҳам бўлур зеҳнингиз бор, Қалбингизда қуёшга тенг меҳрингиз бор, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! ✍ Ўлмасбек Самарқандий Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 15
Ота-онадан кейин... Ота-она дунёдан ўтганидан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак. У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни энг адолатли, энг сахий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт. Ака-ука, опа-сингилларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир масъулият. Бу борада кичик фарзандлар каттани ота-она ўрнида кўрмоғи, насиҳатига бўйсунмоғи лозим. Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 17🙏 2 1🤝 1
Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинадими? Кеча БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 143 та давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади. 25 та давлат овоз беришдан тийилди. АҚШ, Аргентина, Чехия, Венгрия, Исроил каби 9 та давлат ҳужжатга қарши овоз берди. Энди навбат БМТ Хавфсизлик Кенгашига. Агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам ушбу ҳужжатни ёқлаб овоз берса Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Хавфсизлик Кенгашида ушбу масала юзасидан овоз бериш ўтказилган, Кенгашга аъзо 15 та давлат орасида биргина АҚШ вето ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда резолюция лойиҳасига қарши чиққанди. Лекин, ҳозирда АҚШ ҳам Фаластиннинг БМТга аъзо бўлишига қарши эмаслигини, келишув тарафдори эканлигини таъкидламоқда. Маълумот учун, ҳозирга қадар БМТга аъзо 193 та давлатдан 139 таси Фаластинни мустақил давлат деб тан олган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 13
⚡️Муваффақиятнинг ягона йўли — таслим бўлмасликдир. Инсон омадсизликка учрадими, дарров ҳаракатга тушиши ва буни максимал даражада қилиши лозим.  1. Тирик экансиз, барчасини уддалаш мумкин. Ўлим — таслим бўлиш учун ягона баҳона бўла олади. Тирик экансиз сиз учун ҳадсиз-ҳисобсиз имкониятлар омили мавжуд. Улардан фойдаланиб, мақсадингизга етинг. 2. Ҳаётга реал кўз билан қаранг. Барча иш ҳам бир уринишда ҳал бўлавермайди. Буни тушунинг. Хатолар, янглишишлар бўлади ва ишонинг, буларнинг бари сизнинг фойдангизга. Фақат буни кўра билинг. 3. Сиз ўзингизга баҳо берганга қараганда кучли одамсиз. Кўзга кўринмас майда муаммолар сизни тўхтатиб қолмасин. Керак бўлса ўн, юз ва ҳатто минг марталаб омадсизликка учраган тақдирингизда ҳам асло таслим бўлманг. 4. Ўзингизни доим тергаб туринг. Масъулиятни олишдан сира қўрқманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Бу қайтанга ўзингизга бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади. Камтарлик яхши хислат, албатта. Лекин ҳамма жойда эмас.  5. Буни ҳам инсон боласи қилган-ку!” Ҳа, тўғри. Шу сабаб сиз ҳам уддасидан чиқасиз! 6. Амалга ошира олмаслигингизни таъкидлашсада, барибир орзуларингизга ишонинг. 7. Ён-атрофдагиларингизга суянинг. Шунда қувват янада ошади. Ярим йўлда ташлаб қўймайдиган танишларнинг бўлиши, фақат муваффақиятга олиб боради. 8. Ёдингиздан чиқмасин! Ҳаётда сизнинг аҳволингиздан баттарроқ ва сизга ҳаваси келадиган инсонлар сон минглаб топилади. Миллионлаб одамларга қийин, лекин улар таслим бўлишмаяпти. Улар курашишда давом этишаяпти. 9. Ўзингизга тўғри баҳо беринг. Сиз ҳар қандай бахтга муносиб инсонсиз! 10. Яхшилик қилишни ўрганинг. Бу билан ўзингизга ҳам ёрдам берасиз. 11. Барча нарсанинг ўз вақти соати бор. Вақтида Уолт Диснейни бўш тайёрлаган мақоласи учун ишлаб турган газетасидан ҳайдашган. Менделеев кимё фанидан қониқарсиз баҳода ўқиган. Шу сабаб кўп сиқилманг. Ҳозирча омадингиз келмаяптими, демак омад келишининг ўз вақти соати бор! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 13🔥 1
​​#фаросат Интернетдан фойдаланиш этикаси: ❓ Кимгадир бирор нарсаси ёзишдан аввал вазиятни ўйлаб кўриш керак. Яъни кимгадир ёзган гапларингизни у билан юзма-юз келганда гапира оласизми? Мана шуларни ўйлаб, ёзганларингизни бирданига юборманг, қайта ўқиб чиқиб хулоса қилинг. 📨 Бировнинг электрон почтасини ўқиш, бировнинг номидан бошқага хат жўнатиш ўзганинг буюмларини кавлаштиришдек ахлоқсиз ишдир. 📧 Интернет орқали хабар жўнатаётганда узун жумлалар ва катта ҳажмли гаплардан қочинг. Қисқа, тушунарли ёзинг. ❗️ Ёзишмаларингизга диққатли бўлинг. Имло хатолари ҳар қандай одамни сиз ҳақингиздаги фикрини салбий томонга ўзгартириши мумкин. 📲 Интернетда таниш бўлмаган инсонларингизга турли хил реклама хабарларини жўнатиш, турли гуруҳларга уларнинг қизиқиши бўлмаса ҳам  розилигисиз қўшиш  одобдан эмас. ⚠️ Унутманг, интернетдаги суҳбатлар ҳам мулоқот одоби талаблари доирасида бўлиши шарт. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...

👍 6🤔 1
Африкалик бу йигит ишсиз экан. Анчайин ёрдамга муҳтож, лекин тиланчиликдан ор қилади. Ўқиган китобларининг мазмунини йўловчиларга айтиб бериб, тирикчилик қилар экан... Қашшоқ деб ҳисобланадиган юртларда ҳам зиёлини тинглайдиган ва унга ёрдам берадиган одамларнинг борлигидан қувондим. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 32
Сурхондарёда хорижнинг Арундо ўсимлиги парваришланади Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Венгриянинг «Агрометал» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олег Воловикни қабул қилди. Учрашувда Венгрия компанияси томонидан Сурхондарёда қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари билдирилди. Хусусан, Арундо (Гигант қамиш) ўсимлигини етиштириш, ундан ёқилғи, чорва молларига озуқа ҳамда чўлланишнинг олдини олиш мақсадларида фойдаланиш, эчки жунини қайта ишлаш, гранулалар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларни тозалаш ҳамда чўл ўсимликларини экиш лойиҳалари кўриб чиқилди. Вилоят раҳбари билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, масъулларга компания билан ҳамкорликда ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 10🔥 2