cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
7 912
Suscriptores
-524 horas
-407 días
+7730 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Бонапарт саройида фотосуратчи Марио Тестинонинг Ўзбекистон бўйлаб тасвирга туширган асарлари намойиш этилмоқда 25 май куни Римдаги Бонапарт саройида мода оламининг энг довруғли фотосуратчиларидан бири Марио Тестинонинг «Гўзал дунё» кўргазмаси ўз ишини бошлади. 👉 Батафсил Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
15 34313Loading...
02
Рус ёзувчиси Антон Чеховнинг шундай гапи бор: “Дастурхонга овқат тўкмаслик яхши тарбияни билдирмайди, кимдир биров тўкиб юборса, уни кўрмаганликка олиш тарбиядир”. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 63467Loading...
03
Юксак мақсадларга чорлар қўнғироқ Бугун Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ҳам “Илм — саодат калити” шиори остида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири нафақат 157 нафар битирувчи, балки уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеаларга бой бўлди. Фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, “Алпомиш” маҳалласи фаоллари, нуронийлар, шунингдек, мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этган тадбирда  Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Мактаб директори Дилшода Тўраева, Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Одинаев битирувчиларни табриклаб, иқтидорли ўқувчилар, фаол ота-оналар ва фидойи ўқитувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширишди. Ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
2 90118Loading...
04
“Бугун Ўзбекистоннинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглади. Барча устозлар ва ўқувчиларни ўқув йилининг якуни билан табриклайман! Катта ҳаёт остонасида турган битирувчиларга омад тилайман. Ҳар бир шогирдининг ёрқин келажаги учун беқиёс ҳисса қўшаётган ўқитувчи ва мураббийларга чин юракдан миннатдорчилик билдираман. Сизнинг меҳнатингиз қанот бағишлайди!“ — Саида Мирзиёева. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
20 92546Loading...
05
❓25 май санасини сўнгги қўнғироқ сифатида нишонлаш қачондан бошланган? Сўнгги қўнғироқни 25 май санасида нишонлаш 1948 йилда Россияда бошланган. Бу анъана Краснодар шаҳридаги 182-мактаб директори Фёдор Брюховецкий ташаббуси билан йўлга қўйилган. Шунингдек, билимлар куни, мактабда навбатчи синфларни ташкил қилиш, 1-синф ўқувчилари учун алифбо билан хайрлашиш каби анъаналарни ҳам Фёдор Брюховецкий олиб кирган. Кейинчалик бу ғоялар бутун иттифоқ бўйлаб ёйилган ва уларнинг аксари ҳозиргача давом этади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 90137Loading...
06
🎤 Tарона 🎼 “Сўнги қўнғироқ“ 🎬 Xонанда Асатилло Холиқов ижросида. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
6 055136Loading...
07
Prezident Shavkat Mirziyoyev maktab bitiruvchilariga tabrik yoʻlladi. Unda, jumladan, shunday deyiladi: ...davlatimizning ertangi taqdiri, uning ravnaqi va taraqqiyoti sizlarning qo‘lingizda. Hech qachon orzu qilishdan to‘xtamang, katta maqsadlar yo‘lida imkoniyatlaringizni sinab ko‘rishdan, bu yo‘lda xato qilish va ulardan saboq olishdan qo‘rqmang. Chunki xalqimiz sizlarga katta umid va ishonch bilan qaramoqda. Sizlarning yangi g‘oya va tashabbuslaringiz, ishtiyoqingiz va kuchingiz nafaqat O‘zbekistonni, balki butun dunyoni o‘zgartirishi mumkin. Shuning uchun har qanday holatda ham o‘z oldingizga qo‘ygan ezgu maqsadingizdan ortga chekinmang. Shavkat Mirziyoyev, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 77325Loading...
08
❗️“Сурхондарё сув таъминоти” АЖнинг собиқ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси тергов бўлими томонидан “Сурхондарё сув таъминоти” АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Унга кўра, ➖ 17.03.2021 йилдан 02.02.2022 йилгача “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ (аввалги МЧЖ) директори лавозимида ишлаган Г.Б. “Сурхондарё сув таъминоти” АЖга қарашли таъмирлаш-тиклаш унитар корхонаси раҳбари Р.Ж., фуқаролар М.А., Х.Б, Х.З, Х.Ш., К.З. билан; ➖ 21.02.2022 йилдан 11.08.2023 йилгача “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори лавозимида ишлаган С.Х. фуқаролар Х.З., Н.А., Н.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали жамият балансидаги жуда кўп миқдордаги темир ҳамда чугун қувурларни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилган. Тергов жараёнида юқоридаги шахслар томонидан жами 2 млрд. 82 млн. сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, 1 млрд. 404,5 млн. сўм қисми қайтарилиши таъминланган. Ҳозирда Тергов бўлими томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми а-банди ва 209-моддаси 2-қисми а-банди билан айб эълон қилиниб, терговга оид барча ҳужжатлар жиноят ишини кўриб чиқиш учун судга юборилган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
19 480215Loading...
09
Шаҳодатнома Бошлиқ ғалати экан. Ким ишга келса, диплом қолиб, мактабда ўқиган шаҳодатномасини сўрайди. Каттакон ошхона бўлса, ишчиларга овқат тайёрлашни бопласа бўлди-да! У ўзидан олдин ишга кирганлардан иш берувчининг бу тушунарсиз қилиғи ҳақида эшитган эди. Навбат кутиб ўтирар экан, эшикдан ўзи тенги бир йигит сўкиниб чиқди. — Нима бўлди, ўхшадими, жўра? — Аҳмоқ, шаҳодатномамни кўриб, мен иккичиларни ишга олмайман, деб чиқариб юборди. Бунақа жиннини энди кўришим. Баҳоинг ҳаммаси уч экан, аслида иккига ўқигансан, ўқитувчилар мажбур "уч" қўйиб берган, дейди довдир! Козим енгил нафас олди. У мактабда яхши ўқиган. Шаҳодатномасида ҳам атиги иккита тўрт бор. 9-синфни битириб коллежда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиди. Отаси йўқ, онаси бетоб эди. Коллежни битирар-битирмас ишга тушди. Олийгоҳда ўқиш насиб қилмади. Ишлаши керак эди. Уч йиллик тажрибаси бор. Ойлик маоши яхши шу корхонага кириб олса, иншааллоҳ, жон-дили билан ишлайди! У бошлиқнинг ҳузурига шу ўйлар билан кириб борди. Хонада бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган йигит ўтирарди, унинг саломига табассум билан алик олди. Ҳужжатларини узатар экан бошлиқ ундан ҳам шаҳодатномасини сўради, кейин дипломини текширди. — Сиз ишга қабул қилиндингиз, кадрлар бўлимига учрашинг, - деди бошлиқ, аризанинг четига имзо чекар экан. Козим енгил нафас олди. Кейин журъат қилиб сўради. — Нимага мактабда ўқиган баҳоларимга қизиқдингиз? Бунинг ошпазликка нима алоқаси бор! Бошлиқ кулиб жавоб берди. — Одатда масъулиятсиз болалар ҳамма фандан "уч" баҳо оладилар. Азбаройи битириб кетсин деб, дарс қолдирган, ўқимаган ўқувчиларга ҳам мажбур бўлиб шу баҳони қўйиб берадилар. Мактабда тарбия олмаган одам кейин ҳам ўзгармайди. Масъулиятсиз одам бир умр масъулиятсиз бўлиб қолаверади. — Буларни қаердан биласиз? — Менинг ота-онам — ўқитувчи. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 99561Loading...
10
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қутлуғ 63 ёшга тўлди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1983 йил ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1983 йил Тошкент телефон-телеграф станциясида муҳандисликдан бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлади. Хусусан, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш давлат фонди раиси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлган. 2016 йил 12 декабрда Бош вазирликка номзоди кўрсатилиб, 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди. 2020 йилнинг 21 январь куни Олий Мажлис Сенати Президентнинг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Абдулла Ариповни Бош вазир этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Абдулла Арипов “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 61020Loading...
11
Сурхондарёда дипломни нострификация қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 17019Loading...
12
Тарих кечирмайди... Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Назорат тадбирларида Денов туманидаги V – VII асрларга оид «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Шунингдек, Сариосиё туманидаги милоддан аввалги III–I асрларга оид «Ҳайвонтепа» археология ёдгорлиги нинг 3500 м3 майдони «М.И.С» хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 миллиард сўмлик зарар етказилган. Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. ❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 34213Loading...
13
Шўрчи ва Денов туманларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган дўконлар фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туманида фаолият юритувчи “J.A.” оилавий корхонаси сотувчиси Ш.Э. фуқарога қалбаки акциз маркали 200 дона “В10” номли алкоголь маҳсулотини 4,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, корхона омборхонасида сотиш учун тайёрлаб қўйилган жами 2 968 дона қалбаки акциз маркали алкоголли маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда “Ж.М.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида 1 278 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 250 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 45923Loading...
14
Aхборот 24 | Ҳаж – 2024: Фирибгарларга алданиб қолманг! —————— Axborot 24 | Haj – 2024: Firibgarlarga aldanib qolmang! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
18 97327Loading...
15
Сурхондарё вилоятида мактаб ўқувчилари ўртасида "Мен давлат хизматчиси бўламан" мавзусидаги иншолар танловининг туман (шаҳар) босқичлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамкорлигида вилоятда мавжуд 955 та ўрта умумтаълим мактабларининг 9,10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида ёшларнинг давлат фуқаролик хизматига қизиқишларини ошириш мақсадида "Мен давлат хизматчиси бўламан" мавзусидаги иншолар танловининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилди. Танлов якунлари бўйича энг яхши иншо муаллифлари ташкилотчилар томонидан Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Танловнинг якуний вилоят босқичи яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 6583Loading...
16
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 216 дона дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 2729Loading...
17
Муҳим тавсиялар! - Ҳамма топганингизни сарфламанг. Аҳмоқлар ёки дангасаларгина бундай қилади; - Пул ишлашни, тежашни ва инвестиция қилишни иложи борича эртароқ бошланг; - Қарзсиз ҳаёт тарзига риоя қилинг. Қарз сизнинг бойлигингизни кесади ва камбағалликка олиб келади; - Реклама ва унинг найрангларига учманг. Аслида одамзодга жуда оз нарса керак; - Садақа, хайрли ишлар, одамларга ёрдам беришни ҳозирдан ўрганинг. Шунда пулингиз кўпайган дамларда "хасис бой"га айланиб қолмайсиз. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 17965Loading...
18
Коррупцияга қарши муросасиз бўлиш – бугунги кун талаби Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид билим ва кўникмаларини янада ошириш, аҳоли ўртасида ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бориш мақсадида Сурхондарё вилояти Aхборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари ҳам қатнашди. Давра суҳбатида амалдаги қонунчилик, коррупциявий хавф-хатарларни келиб чиқишига хизмат қилувчи шарт-шароитларни ажрата билиш, коррупцияга қарши хулқ-атвор, давлат хизматида совға олиш-бериш, манфаатлар тўқнашуви, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллардан аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бориш ҳақида сўз юритилди. Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга АОКА масъуллари томонидан атрофлича жавоб берилди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
20 57614Loading...
Бонапарт саройида фотосуратчи Марио Тестинонинг Ўзбекистон бўйлаб тасвирга туширган асарлари намойиш этилмоқда 25 май куни Римдаги Бонапарт саройида мода оламининг энг довруғли фотосуратчиларидан бири Марио Тестинонинг «Гўзал дунё» кўргазмаси ўз ишини бошлади. 👉 Батафсил Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Рус ёзувчиси Антон Чеховнинг шундай гапи бор: “Дастурхонга овқат тўкмаслик яхши тарбияни билдирмайди, кимдир биров тўкиб юборса, уни кўрмаганликка олиш тарбиядир”. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 11👏 3
Юксак мақсадларга чорлар қўнғироқ Бугун Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ҳам “Илм — саодат калити” шиори остида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири нафақат 157 нафар битирувчи, балки уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеаларга бой бўлди. Фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, “Алпомиш” маҳалласи фаоллари, нуронийлар, шунингдек, мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этган тадбирда  Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Мактаб директори Дилшода Тўраева, Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Одинаев битирувчиларни табриклаб, иқтидорли ўқувчилар, фаол ота-оналар ва фидойи ўқитувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширишди. Ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 12🔥 4🎉 2👏 1🤔 1
“Бугун Ўзбекистоннинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглади. Барча устозлар ва ўқувчиларни ўқув йилининг якуни билан табриклайман! Катта ҳаёт остонасида турган битирувчиларга омад тилайман. Ҳар бир шогирдининг ёрқин келажаги учун беқиёс ҳисса қўшаётган ўқитувчи ва мураббийларга чин юракдан миннатдорчилик билдираман. Сизнинг меҳнатингиз қанот бағишлайди!“Саида Мирзиёева. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 12👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
25 май санасини сўнгги қўнғироқ сифатида нишонлаш қачондан бошланган? Сўнгги қўнғироқни 25 май санасида нишонлаш 1948 йилда Россияда бошланган. Бу анъана Краснодар шаҳридаги 182-мактаб директори Фёдор Брюховецкий ташаббуси билан йўлга қўйилган. Шунингдек, билимлар куни, мактабда навбатчи синфларни ташкил қилиш, 1-синф ўқувчилари учун алифбо билан хайрлашиш каби анъаналарни ҳам Фёдор Брюховецкий олиб кирган. Кейинчалик бу ғоялар бутун иттифоқ бўйлаб ёйилган ва уларнинг аксари ҳозиргача давом этади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 13👏 1
04:13
Video unavailableShow in Telegram
🎤 Tарона 🎼 “Сўнги қўнғироқ“ 🎬 Xонанда Асатилло Холиқов ижросида. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 5👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
Prezident Shavkat Mirziyoyev maktab bitiruvchilariga tabrik yoʻlladi. Unda, jumladan, shunday deyiladi:
...davlatimizning ertangi taqdiri, uning ravnaqi va taraqqiyoti sizlarning qo‘lingizda. Hech qachon orzu qilishdan to‘xtamang, katta maqsadlar yo‘lida imkoniyatlaringizni sinab ko‘rishdan, bu yo‘lda xato qilish va ulardan saboq olishdan qo‘rqmang. Chunki xalqimiz sizlarga katta umid va ishonch bilan qaramoqda. Sizlarning yangi g‘oya va tashabbuslaringiz, ishtiyoqingiz va kuchingiz nafaqat O‘zbekistonni, balki butun dunyoni o‘zgartirishi mumkin. Shuning uchun har qanday holatda ham o‘z oldingizga qo‘ygan ezgu maqsadingizdan ortga chekinmang.
Shavkat Mirziyoyev, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 10
❗️“Сурхондарё сув таъминоти” АЖнинг собиқ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси тергов бўлими томонидан “Сурхондарё сув таъминоти” АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Унга кўра, ➖ 17.03.2021 йилдан 02.02.2022 йилгача “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ (аввалги МЧЖ) директори лавозимида ишлаган Г.Б. “Сурхондарё сув таъминоти” АЖга қарашли таъмирлаш-тиклаш унитар корхонаси раҳбари Р.Ж., фуқаролар М.А., Х.Б, Х.З, Х.Ш., К.З. билан; ➖ 21.02.2022 йилдан 11.08.2023 йилгача “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори лавозимида ишлаган С.Х. фуқаролар Х.З., Н.А., Н.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали жамият балансидаги жуда кўп миқдордаги темир ҳамда чугун қувурларни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилган. Тергов жараёнида юқоридаги шахслар томонидан жами 2 млрд. 82 млн. сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, 1 млрд. 404,5 млн. сўм қисми қайтарилиши таъминланган. Ҳозирда Тергов бўлими томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми а-банди ва 209-моддаси 2-қисми а-банди билан айб эълон қилиниб, терговга оид барча ҳужжатлар жиноят ишини кўриб чиқиш учун судга юборилган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 18🔥 3
Шаҳодатнома Бошлиқ ғалати экан. Ким ишга келса, диплом қолиб, мактабда ўқиган шаҳодатномасини сўрайди. Каттакон ошхона бўлса, ишчиларга овқат тайёрлашни бопласа бўлди-да! У ўзидан олдин ишга кирганлардан иш берувчининг бу тушунарсиз қилиғи ҳақида эшитган эди. Навбат кутиб ўтирар экан, эшикдан ўзи тенги бир йигит сўкиниб чиқди. — Нима бўлди, ўхшадими, жўра? — Аҳмоқ, шаҳодатномамни кўриб, мен иккичиларни ишга олмайман, деб чиқариб юборди. Бунақа жиннини энди кўришим. Баҳоинг ҳаммаси уч экан, аслида иккига ўқигансан, ўқитувчилар мажбур "уч" қўйиб берган, дейди довдир! Козим енгил нафас олди. У мактабда яхши ўқиган. Шаҳодатномасида ҳам атиги иккита тўрт бор. 9-синфни битириб коллежда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиди. Отаси йўқ, онаси бетоб эди. Коллежни битирар-битирмас ишга тушди. Олийгоҳда ўқиш насиб қилмади. Ишлаши керак эди. Уч йиллик тажрибаси бор. Ойлик маоши яхши шу корхонага кириб олса, иншааллоҳ, жон-дили билан ишлайди! У бошлиқнинг ҳузурига шу ўйлар билан кириб борди. Хонада бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган йигит ўтирарди, унинг саломига табассум билан алик олди. Ҳужжатларини узатар экан бошлиқ ундан ҳам шаҳодатномасини сўради, кейин дипломини текширди. — Сиз ишга қабул қилиндингиз, кадрлар бўлимига учрашинг, - деди бошлиқ, аризанинг четига имзо чекар экан. Козим енгил нафас олди. Кейин журъат қилиб сўради. — Нимага мактабда ўқиган баҳоларимга қизиқдингиз? Бунинг ошпазликка нима алоқаси бор! Бошлиқ кулиб жавоб берди. — Одатда масъулиятсиз болалар ҳамма фандан "уч" баҳо оладилар. Азбаройи битириб кетсин деб, дарс қолдирган, ўқимаган ўқувчиларга ҳам мажбур бўлиб шу баҳони қўйиб берадилар. Мактабда тарбия олмаган одам кейин ҳам ўзгармайди. Масъулиятсиз одам бир умр масъулиятсиз бўлиб қолаверади. — Буларни қаердан биласиз? — Менинг ота-онам — ўқитувчи. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Mostrar todo...
👍 17