cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉 @e_yurist01

Mostrar más
Uzbekistán1 563El idioma no está especificadoLey134
Publicaciones publicitarias
50 513
Suscriptores
-1924 horas
-1447 días
-21630 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади. Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
6 5875Loading...
02
#munozara Меҳнат низоларига оид даъво муддати борасида мунозарали масала. Одатда, ходимлар судга ишга тиклаш ҳақида даъво ариза берганида, даъво аризасида кетма-кет тарзда иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топиш, ушбу буйруқни бекор қилиш ва аввалги ишига тиклаш талабларини келтиради. Ходимнинг важларини асосли деб топса, суд ҳам ўз қарорида худди шундай “иш берувчининг буйруғини ғайриқонуний деб топиш, бу буйруқни бекор қилиш ва ходимни аввалги лавозимига ишга тиклаш” ҳақида қарор чиқаради. Агар, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ ходимга топширилганига 3 ойдан ошган бўлса, иш берувчилар МК 560-моддасига асосан судга ишга тиклаш бўйича даъво муддати ўтганини важ қилиб, ходимнинг даъвосини рад қилишни сўраб ариза киритади (ёки оғзаки арз қилиши мумкин). Ҳақиқатдан ҳам, бу муддат ўтган бўлса ва бу муддат ўтишига ходимда ҳеч қандай узрли сабаб бўлмаса, суд ходимнинг даъво аризасини рад қилиши мумкин. Мен меҳнат низоларида қатнашадиган шахсларнинг эътиборини айни шу вазиятдаги қизиқ ва мунозарали бир масалага қаратмоқчиман. Ҳақиқатдан ҳам, МК 560-моддасида ходим томонидан меҳнат низолари юзасидан судга мурожаат қилинганида қўлланиладиган даъво муддатлари кўрсатилган бўлиб, бунда: ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой; бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ойлик муддатда судга мурожаат қилиши кераклиги белгиланган. Масала шундаки, агар ходим иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилишга оид хатти-ҳаракатларини ва буйруғини қонунга хилоф ёки ҳақиқий эмас деб топишни ҳам сўраётган бўлса, даъво талабининг бу қисми МК 560-моддасида кўрсатилган “бошқа меҳнат низолари” сифатида кўрилиши керак. Агар бу талабни ишга тиклаш эмас, балки бошқа меҳнат низолари туркумига киритадиган бўлсак, даъво талабининг бу қисмига 3 ойлик эмас, балки 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши тўғри бўлади. Албатта, бу масала мунозарали масала эканини биламан. Сабаби, амалиётда судлар буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш талабларини шу вақтгача ишга тиклаш талабини тўлдирувчи талаб сифатида кўриб келган ва шунга кўра уларга ҳам 3 ойлик даъво муддатини қўллаб келган. Лекин, Меҳнат кодексига чуқурроқ кирилса, буларни алоҳида-алоҳида талаблар эканини кўриш унча мушкул эмас. Бу кейс юзасидан назариётчиларда ёки меҳнат низоларини кўрадиган синчков судьяларимизда бошқача фикрлар бўладиган бўлсак, марҳамат, асослантирган ҳолда ботга юборишлари мумкин. Биргаликда муҳокама қилишга тайёрмиз. 👉@yuristkadr
8 66148Loading...
03
МЧЖ ишончли бошқарувчига берилса, директорнинг тақдири нима бўлади? Менга савол юборишди: Агар МЧЖнинг бошқаруви ишончли бошқарувга берилса, бунгача ишлаб келган ижрочи директорнинг тақдири нима бўлади? МЧЖ бўладими, АЖ бўладими, уларнинг бошқаруви ишончли бошқарувга берилиши, ташкилотнинг ижро ваколати, яъни ижроси директорнинг ваколатлари ишончли бошқарувчига берилади деганидир. Меҳнат кодексининг 485-моддаси иккинчи қисмида “ушбу параграфдаги қоидалар, ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан, мулк шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан татбиқ этилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно, агар: ташкилот раҳбари ягона иштирокчи (таъсис этувчи), ташкилот мол-мулкининг ягона мулкдори бўлса; ташкилотни бошқариш бошқа ташкилот (бошқарувчи ташкилот) билан шартнома асосида амалга оширилса” дейилган. Яъни, амалдаги МКда ташкилотни бошқа бир ташкилот бошқарувига, янада аниқроғи, ишончли бошқарувига топширилишига оид қоидалар бор. Ташкилот ишончли бошқарувга берилганида, ташкилот ва ишончли бошқарувчи ўртасидаги муносабатлар меҳнат эмас, фуқаролик-ҳуқуқий муносабати сифатида намоён бўлади. Бу борада Фуқаролик кодексининг 849-861-моддалари бутун бошли мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси қоидаларига бағишланган. Асосий масалага келдик: ташкилот, жумладан, МЧЖ ёки АЖни бошқариш ишончли бошқарувчига топширилганида, ишончли бошқарувчига ташкилотни ижро этиш ваколати ўтади, шу муносабат билан шу вақтга қадар ишлаб турган ижрочи директорнинг ваколати тугатилади. Бошқача айтганда, МЧЖ ижрочи директорининг лавозими тугатилади, меҳнат қоунунчилиги тилида буни штат ва лавозим қисқартириши деймиз. Бундай ҳолларда ижрочи директор билан тузилган меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан штат ёки лавозим қисқариши муносабати билан, иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинади. Агар унинг малакаси ва мутахассислигига мос бўлган бўш иш жойи бўлмаса, ёки ўша директор бундай ишга ўтиш ҳақидаги таклифни рад қилса албатта (МК 144-моддаси). 👉@yuristkadr
8 79923Loading...
04
Бу хафта ичида мен эшитган энг ажойиб циталардан бирини бир устозимиз айтдилар: “Шу ҳам профессорми” дегандан кўра, “бу ҳали ҳам профессор эмасми” деб баҳо берилгани авзалроқдир. 👉@yuristkadr
10 02015Loading...
05
Бу хафта ичида мен эшитган энг ажойиб циталардан бирини устоз Илҳом ака Насриев айтдилар: “Шу ҳам профессорми” дегандан кўра, “бу ҳали профессор эмасми” деб баҳо берилгани авзалроқдир. 👉@yuristkadr
10Loading...
06
Бугун - ҳозиргина тугаган ишга тиклаш суди. Бу ишимиз Самарқандда бўлди. Ходимни суд ҳукмига асосланиб ишдан бўшатишган эди. Қизиғи, олдин ҳам айни шу суд ҳукмига таяниб ходимни ишдан бўшатиб юборишган. Бироқ, ходим суд ҳукмида кўрсатилганидек моддий жавобгарлик ёки мансабдорлик лавозимида ишламас эди. Яъни, ходим моддий жавобагарлик ёки мансабдорлик лавозимида ишламаётган бўлсада, уни суд ҳуми билан ишдан бўшатиб юборишади. Натижада, судлар ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарган. Иш берувчи томони эса, суд ҳукмига ўзгартириш киритиш ва бироз ўзига “мослаштириш” бўйича судга чиқади. Жиноят суди иш берувчи фойдасига қарор чиқариб беради. Яъни, ўша ходимни айни мана шу ташкилотда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқариб беради. Бунақасини биринчи марта кўришим тўғриси, бу алоҳида муҳокама қилинадиган мавзу. Натижада, иш берувчи ходимни бир куннинг ўзида ишга тиклаш ва шу кунинг ўзида “мослаштирилган” ҳукмга асосан ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаради. Биз айни шу кейинги ишдан бўшатиш буйруғи юзасидан судга даъво аризаси киритдик. Сабаби, аслида уни ишга тиклашдан олдин унинг ўрнига бошқа бир фуқаро ишга олинган эди. Ходимни ишга тиклашдан олдин ҳалиги фуқаро ишдан бўшатилмаган ва ишлаётган бўлган. Бир лавозимда икки шахс ишлай олмаслиги ҳаммага аён. Яъни, ходимни ўзининг лавозимига ишга тиклаш аслида “сунъий” ва “сохта” бўлган. Ишга тиклаш ҳақида буйруқ чиққан, бироқ ўзи амалда ишига тикланмаган эди. Ишга тикланмаган ходимни ишдан бўшатиб бўладими? Албатта йўқ. Бизнинг муҳим асосларимиздан бири ҳам шу бўлди ва бу борада судга ишончли далилларни ҳам тақдим этдик. Очиғи, бу ишда ташқаридан судьяга босим бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаган эдик. Бироқ, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд туманлараро суди судьяси Фурқат Аноров якунда адолатли тўхтамга келди ва ходимни ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди. 👉@yuristkadr
11 91446Loading...
07
Кечаги иш. Ходимни ишга тиклаш масаласи. Биринчи инстанция суди ҳимоямиздаги ходим фойдасига қарор чиқарган эди. Бироқ, апелляция суди аксинча, биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиб, ходимнинг даъвосини рад қилган. Шундан сўнг, ходим орада буйруққа асос қилиб олинган ариза бошқача эканини айтиб қолди. Экспертиза тайинлатдирдик ва экспертиза ташкилоти аризадаги ёзувлар ва ундаги имзо ходимга тегишли эмаслиги ҳақида ҳулоса берди. Натижада, тафтиш тартибида шикоят бердик ва судга экспертиза хулосасини далил сифатида тақдим этдик. Ишдан бўшатиш буйруғидаги ариза ходимга тегишли эмаслигини важ қилиб кўрсатдик. Кеча, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди қарорини ўз кучида қолдирди. Ва ниҳоят, ходим ишга тикланадиган бўлди. 👉@yuristkadr
11 72224Loading...
08
🗣ДИҚҚАТ УЗОҚ КУТИЛГАН ХУШХАБАР!!! “YURIST VA KADR” NTMда назарий ва амалий 72 соатлик ушбу ўқув дастури асосида малака ошириш курсларига қабул эълон қиламиз.👆🏻👆🏻👆🏻 Жуда кўплаб талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда, мазкур ўқув курсимиз айниқса кадр хизматида янги иш бошлаган мутахассислар учун айни муддаодир. Чунки бу курсда устозлар назарий билимлар бериш билан бирга кадр ишидаги ҳужжатларни тайёрлашда амалий билимларни ҳам қўллашади. Биз бу борада барча қўлланмалар ва тарқатма материалларни тайёрлаб қўйдик. 🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда 72 соатлик малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. ❗️Бу малака ошириш курсларимиз фақат офлайн шаклда бўлиб ўтади. Мазкур ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин👇🏻: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
12 43028Loading...
09
#seminar Бўлажак судьялар билан амалий учрашув. Бугун 2024 йилнинг 28 май куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби "Фуқаролик ҳуқуқи" тингловчилари билан амалий учрашув бўлиб ўтди. Бунда Судьялар олий мактаби "Фуқаролик ҳуқуқи" кафедраси мудири, юридик фанлар доктори, профессор Насриев Илҳом Исмоилович ҳамда "Юристкадр" лойиҳаси раҳбари Мухторалиев Саидали Ғуломович томонидан "Меҳнат ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарларимиз давом этади. 👉@yuristkadr
45 08858Loading...
10
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирганидан кейинги судлар, бу судларнинг натижалари, ундаги ҳиссиётлар ва турли-туман интригаларигача мен учун ажойиб мактаб бўлди. Муҳими, ўзим учун керакли бўлган кўникмаларни ҳам олдим. Аксарият ишларимиз ходимлар манфаатида бўлган, биласиз. Бироқ, орада иш берувчилардан (инсофли иш берувчилардан албатта) ҳам буюртмалар олганман. Олдинги хафтада биттаси тугаган эди. Кеча шундай ишларнинг иккитаси тугади, Охангарон ва Андижонда. Бу ишлар биз томонга ҳал бўлди. Бўлажак қўлланмаларимиз қизғин амалиётга бой бўляпти. Бунда ходим ва иш берувчи манфаатларини бирдек ифода этишга ҳаракат қиляпмиз. 👉@yuristkadr
14 0539Loading...
11
#mulohaza Нега суд мажлиси баённомаларида саволларга берилган жавоблар ёзиладию, лекин ўша саволларнинг ўзи ёзилмайди? 👉@yuristkadr
14 81624Loading...
12
Пойтахт ҳавосини яхшилашга оид Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Муҳокамалар порталига “Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги иссиқхоналар ва саноат корхоналари томонидан атмосферага чиқарилаётган тутун ва заҳарли газларни кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу қарор лойиҳаси билан пойтахт ва унинг атрофидаги тобора зарарланиб бораётган атмосфера ҳавоси ва экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қатор тадбирлар кўзда тутиляпти. Эътибор асосан, пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналар ва саноат корхоналарига ҳамда улардаги фаолиятнинг экологик талабларга қанчалик риоя этилишига қаратилмоқда. Бу ердаги иссиқхона ва саноат корхоналари томонидан ёқилғи ёқиш ҳисобига ҳавога чиқарилаётган тутун ва заҳарли газларни камайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари лойиҳа билан: иссиқхоналар, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари томонидан иш фаолияти давомида атмосфера ҳавоси муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, атмосфера ҳавосини меъёридан ортиқ даражада ифлослантириш, тақиқланган ёнувчи маҳсулотлардан фойдаланиш, ифлослантирувчи моддаларни тозаловчи ускуналарни ўрнатмасдан атмосферага ташлаганлиги учун БҲМнинг 100 баравари миқдорида молиявий жарималар қўллаш; хавфлилик даражаси I ва II тоифаларга мансуб қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг чанг-газ тутиш ускуналарининг ташламаларни ушлаш самарадорлик даражаси янги ишаб чиқариш қувватларида 99,5 фоиздан, амалдаги ишлаб чиқариш қувватларида 95,0 фоиздан паст бўлган тақдирда, уларга нисбатан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тегишли чоралар кўриш ҳам илгари сурилмоқда. Ҳуллас, мен бу қарор лойиҳасидан тушундимки, яқин ойларда Тошкент шаҳри ва унинг атрофида жойлашган иссиқхоналар ва атмосферага зарарли ташланмалар чиқарадиган саноат корхоналарининг фаолияти экологик талабларга риоя этилиши юзасидан жиддий назоратга олиниши мумкин. Экологик талабларга жавоб бермайдиганларининг фаолияти хатто тўхтатилиши ҳам мумкин. 👉@yuristkadr
14 97623Loading...
13
Бургага аччиқ қилиб, кўпага ўт қўйиш ҳақида. Раҳбар ва ходим ўртасидаги қарама-қаршиликдан кўпроқ ташкилот зарар кўради. Лекин кун келиб, жавобгарлик тоши барибир ташкилот раҳбарининг бошига тушади. Йирик ташкилотлардан бирида ҳудудий тузилма раҳбари ва ташкилот раиси ўртасида гап қочади. Натижада раҳбар унга қарши тиш қайрашни бошлайди. Орада, ўша ҳудудий раҳбар меҳнат таътилига чиқади ва таътилда бўлган вақтда унинг вазифаси қўшни бошқа бўлинма раҳбарига вақтинча юклатилади. Таътил ҳам тугайди. Қаҳрамонимиз таътилдан ишга чиқай деса, ташкилот масъуллари “раиснинг алоҳида буйруғи чиқиши керак, бу буйруқ билан қабул қилиш топшириш далолатномаси тузилади, шунан кейингина сиз ишингизга киришишингиз мумкин” деб қаршилик қилади. “Майли, унда чиқариб беринглар буйруқни, мен тайёрман” дейишига қарамасдан, буйруқ чиқарилмайди, уни ишга ҳам қўйишмайди. Унинг вазифаси ҳалиги бошқа тузилма раҳбарига юклатилганича қолаверади. Яъни, ходим бирор-бир ҳужжатсиз амалда ишдан четлаштириб қўйилади. Лекин, у ҳудудий тузилма раҳбари сифатида ўзининг ишига қўйилмаган ва амалда ҳеч қандай иш қилмасада, ойлик тўловлари доимгидек тўлаб борилади. Бу ерда раҳбарият шунчаки уни кўришни истамаган ва ишга қўйилмаса, ходимнинг ўзи ариза ёзиб кетишига умид қилган эди. Ходим ҳам анойи эмас, ҳеч қандай ариза-париза ёзмайди, лекин унга ойлик тушиб тураверади. Шу тахлит орадан 1,5 йил ўтади. Ҳолат ўша-ўша, ходимнинг вазифаси ҳалиги раҳбарга юклатилган, ўзи эса ишга қўйилмаган. Шунга қарамай, ходимга 500 млн. сўмдан ортиқ миқдорда ойлик тушган. Ўртоқлар, мана шу каби вазиятларда раҳбар йўқ жойдан ташкилотга жиддий зарар етказган бўлади. Чунки, ходимга айнан раҳбарнинг айби билан амалда бажарилмаган иш учун иш ҳақи тўланган. Агар бундай вазиятларда ҳуқуқ органлари ишга жиддийроқ киришса, юқоридаги тўланган сумма ноқонуний ҳаракат натижасида етказилган зарар сифатида баҳоланади. Натижада, масала жиноий жавобгарликкача ҳам бориб етиши мумкин. Айрим раҳбарлар йўқ жойдан муаммо чиқариб, бургага аччиқ қилади ва натижада ўз кўрпасига билиб-билмай ўт қўйиб юборади. 👉@yuristkadr
13 83061Loading...
14
Жорий йилнинг 28-29 май кунлари Олий суд раҳбарияти Сирдарё вилоятининг бир нечта туманларида сайёр қабул ўтказар экан. 👉@yuristkadr
14 84981Loading...
15
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади. Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
10 5147Loading...
16
Тафтиш шикоятидан парча: суднинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги тўхтамига эътироз. ... Бешинчидан. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ишга тиклаш масалаларига оид Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли қарорининг 8-бандида “бунда судларнинг эътибори мазкур муддатни қўллаш ҳақидаги ариза ёзма берилиши ёки оғзаки равишда арз қилиниши мумкинлиги, аризанинг оғзаки билдирилганлиги суд мажлисида муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозимлигига қаратилсин” дейилган. Бунга кўра, агар даъво муддати тарафлар даъво муддатини қўллаш ҳақида ёки ёзма, ёки оғзаки равишда мурожаат киритишлари лозим. Биринчи инстанция суди давомида жавобгар вакиллари даъво муддатини қўллаш ҳақида ёзма равишда ариза киритган. Бироқ, кейинчалик жавобгар вакилларига берилган ишончнома ўрганилганда, уларга судга ариза ёки илтимосномалар билан мурожаат қилиш ваколати берилмаганлиги аниқланди. Ишончномада вакилларга шунчаки, судда иштирок этиш ваколати берилганлиги кўрсатилган ҳолос. Ваҳоланки, ФПКнинг 69-моддасига асосан шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талаблардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, аризаларни имзолаш, ижро варақасини ундирувга тақдим этиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш ваколати ҳар бир алоҳида ҳолда ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак. Яъни, бу қоидага кўра суд иши юзасидан судга тақдим этиладиган аризаларни имзолаш ваколати ҳам ишончномада кўрсатилиши керак бўлади. Бироқ, жавобгар вакилларига берилган ишончномада аризаларни имзолаш ваколати берилмаган бўлсада, биринчи инстанция суди уларнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қабул қилиб, бизнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъво талабимизни асоссиз равишда рад қилган. Афсуски, апелляция суди ҳам бизнинг биринчи инстанция суди томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги тўхтам хато бўлганлиги ҳақидаги важларимизни эътиборга олмади. ... 👉@yuristkadr
18 47962Loading...
17
Фуқаролик ишлари бўйича Юқори чирчиқ туманлараро судидаги ишонч телефони пешлавхаси. "Агар сизда судья ва суд ходимларининг ҳатти-ҳаракати устидан ариза ва шикоятларингиз мавжуд бўлса, Тошкент вилояти судларига қуйидаги Ишонч телефонларига мурожаат қилинг!" Хоп, тушундик. Лекин қани ўша ишонч телефони рақамлари? Балким, бу судда ишлар кўплигидан рақамларни кўрсатиш эътиборсиз қолдирилгандир. Лекин кўзга хунук кўринар экан. 👉@yuristkadr
20 52544Loading...
18
Экофаросат. 👉@yuristkadr
18 4389Loading...
19
"Туркия самолётидаги овқатдан заҳарландим". Тасаввур қилайлик, бир Ўзбекистон фуқароси Туркия давлати аэропортининг ичкарисида ёки самолётига ўтирган заҳоти компания ходимлари томонидан тақдим этилган егуликни тановул қилди. Шунда самолёт Ўзбекистон томон учди ҳамда бу шахс энди Ўзбекистонга етай деганда бирданига ҳалиги еган егулиги натижасида шу шахснинг соғлигига зарар етди. Эндиликда ана шу зарарланган фуқаро ана шу егулик натижасида ўзига етказилган зарарни қоплаш талаби билан қандай мурожаат эта олади? Фуқаролик процессуал кодекси 34-моддаси 3-қисмига кўра, алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин. Яъни, гарчи фуқаро истеъмолчи сифатида Туркия ҳудудида ёки Туркия самолётида соғлиғига зарар етган бўлса ҳам, у бемалол ўзи доимий яшовчи ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга ана шу Туркия ҳаво йўллари маъмурияти устидан даъво талаби билан мурожаат этиши мумкин бўлади. Ушбу судда тараф сифатида Туркия ҳаво йўлларини суд муҳокамасига жалб этиш ёки чиқарилган суд ҳал қилув қарорини Туркия ҳудудида ижро этиш масаласи эса Ўзбекистон ва Туркия судлари томонидан 1994-йил 23-июнда қабул қилинган "Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тузилган икки томонлама фуқаролик,савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги Шартнома талаблари асосида амалга оширилади. 👉@yuristkadr
18 40338Loading...
20
Кеча кадр хизмати ходимлари учун 36 соатга мўлжалланган ўқув курсимиз якунига етди Турли ташкилотлардан жам бўлган навбатдаги гуруҳ тингловчиларига меҳнат қонунчилигига бағишланган ўқув курсимиз якунлангани муносабати билан сертификатлар топширдик. Мазкур ҳафталик ўқув курси жуда ҳам сермазмун бўлди. Айниқса, бир-биридан талабчан ва қувноқ жамоа аъзолари билан дарсларимиз янада баҳс-мунозарага бой ҳамда қизиқарли бўлди. Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилди. "YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻 👩‍💻@yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 +99897-731-40-30 +99833- 993-18-80 🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. Мўлжал: М.Улуғбек метроси 📍Ўқув маркази локацияси Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
21 81720Loading...
21
Сирдарёдаги ФИБ Оқолтин туманлараро судида эса бугунга 30 та иш қўйилган. Тошкентдаги судьялар Оқолтиндаги ҳамкасбларига ҳавас қилса керак. Энг қизиғи, бизда бир кунда 20 та иш кўрадиган судья билан, бир кунда 5 та иш кўрадиган судья бир хил ойлик олади. Буни мантиқсизлик деган бўлар эдим. 👉@yuristkadr
17 76837Loading...
22
Билмадим, бу тизимдаги техник муаммоданми, лекин жадвалга кўра ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида бугун 508 та иш кўрилар экан. Фантастика! 👉@yuristkadr
17 54328Loading...
23
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т Ижтимоий тармоқлардаги бир қанча ахборот манбаларида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси томонидан жорий йилнинг “16 апрель” куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган фуқарони гўёки шу куни Тошкент шаҳрида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топиб, жазо тайинлангани ҳақидаги хабарлар катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аниқланишича, шу йилнинг 17 май куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида У. Р.га доир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилиб, тегишли жазо тайинланган. Суд қарорида ҳуқуқбузарлик содир этилган сана “16 апрель” дея қайд этилган бўлса-да, мазкур ҳолат техник хатолик бўлиб, судья томонидан ўша вақтнинг ўзида қўшимча қарор чиқариш йўли билан бартараф этилган. Қўшимча қилинадики, жорий йилнинг 16 май куни содир этилган ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш материаллари 17 май куни судга келиб тушган бўлиб, электрон тақсимотга кўра, судья С. Хужамкулова иш юритувига олинган. Мазкур жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, бунда инсон омилининг таъсири йўқ. Алоҳида таъкидлаш шартки, ушбу баёнот суд қарори қонунийлиги юзасидан Кенгаш хулосаси сифатида талқин қилинмаслиги керак. Чунки, қонунга кўра, суд қарорларига ҳуқуқий баҳо бериш юқори суд инстанцияси ваколатига тааллуқли. Ўз навбатида Кенгаш, суд қарори қонуний кучда экани ва ундаги техник хатолик бартараф этилгани боис, судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказишга етарлича асос йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ мавжуд ҳолат жамоатчиликда суд ҳокимиятига нисбатан нотўғри тасаввурлар пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиргани эътиборидан Тошкент шаҳар судига унинг сабабларини ўрганиш тавсия қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
14 90414Loading...
24
Миробод судида нималар бўляпти? Абдурахмон Ташанов бир фуқарога нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлашда Миробод суди судьяси жуда қўпол хатога йўл қўйганлигини айтмоқда. Жамоатчилик фаоли фуқаро гўёки суд қарорида кўрсатилган безориликни содир қилган вақтда, яъни 16 апрель куни Ўзбекистонда эмас, балки ўз оиласи билан Россия давлатида, бу ердан 5 минг чақирим узоқликда бўлганини айтмоқда. Фаол ўзининг сахифасига суд қарорини ҳам, фуқаронинг хорижга чиқиш ва келиш қайдномасидан нусхани ҳам жойлаган. Агар айтилган гаплар тасдиқланча, судья камида ишдан кетиши керак бўлади. Лекин бу судьяга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви давомида аниқланади. Масъуллар изоҳ бериши керак. 👉@yuristkadr
16 63656Loading...
25
ИШ ҲАҚИ АСОССИЗ КАМАЙТИРИЛДИ, ДАЪВО АРИЗАСИДА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК? САВОЛ. Ассалому-алайкум. Раҳбарият ходимнинг иш ҳақисини бир томонлама пасайтириб ташлади. Ходимнинг иш ҳақи 5 млн. сўм эди, раҳбар уни 4 млн. сўмга камайтирди. Ходим энди судга даъво бермоқчи. Судга даъво аризаси киритадиган бўлса, аризага қандай талаблар киритиш керак? ЖАВОБ. Иш ҳақи ходимнинг асосий меҳнат шартларидан бири ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 135-моддасида “меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда амалга оширилади” дейилган. Яъни, ходимнинг 5 млн. сўмлик иш ҳақи меҳнат шартномаси билан белгиланган бўлса, унинг ўзгартириш, жумладан, камайтириш ҳам худди шундай тартибда, аниқроғи, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилиши керак. Тўғри, МК 137-моддасида кўрсатилган алоҳида ҳоллар (технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар тақозо қилган ҳоллар)да белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолатда ходимнинг розилигисиз ҳам меҳнат шартларини ўзгартириш мумкин. Лекин қолган вазиятларда, ходим билан келишилиши шарт. Агар ходимнинг иш ҳақи мана шу талаблар бузилган ҳолда ўзгартирилган бўлса, демак, ходимнинг ҳуқуқи ҳақиқатдан ҳам бузилган бўлади, у судга даъво киритиб, ўз ҳуқуқларини тиклашга ҳақли бўлади. Меҳнат кодексининг 561-моддаси биринчи қисмига кўра меҳнат шартлари ғайриқонуний равишда ўзгартирилган бўлса, меҳнат низосини кўрувчи орган ходимнинг аввалги меҳнат шартларини тиклаши кўрсатиб ўтилган. Кодекснинг 546-моддаси иккинчи қисмида “ходимнинг пулга оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади” дейилган. Демак, ушбу вазиятда ходимнинг судга берадиган даъво аризасида аввалги меҳнат шартларини, яъни 5 млн. сўмлик иш ҳақига оид шартларни тиклаш талаби ҳам бўлиши керак. Шу билан бирга, пулга оид талаб сифатида, асоссиз камайтирилган иш ҳақини ундириш талаби ҳам даъво аризасида кўрсатилиши лозим. Масалан, даъво аризасида “суддан ғайриқонуний равишда ўзгартирилган иш ҳақига оид аввалги меҳнат шартларимни (5 млн. сўмлик иш ҳақига оид меҳнат шартларимни) тиклашни ҳамда 5 ой давомида кам тўланган 5 млн. сўмлик иш ҳақи тўловларини ундириб берилишини сўрайман” деб кўрсатилиши мумкин. 👉@yuristkadr
15 585142Loading...
26
ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ! Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, онлайн малака ошириш курсларига старт берилади! Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади. Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади. "YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻 👩‍💻@yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 +99897-731-40-30 +99833- 993-18-80 🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. Мўлжал: М.Улуғбек метроси 📍Ўқув маркази локацияси Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
11 39716Loading...
27
"Мен сени барибир йўқотаман" деди раҳбар ва ходимнинг иш жойини қисқартириб, ишдан бўшатиб юборди. Буни дўстлар, "сунъий қисқартириш" дейдилар. Аслида ходимнинг иш ҳажми қисқармаган бўлади, у шунчаки раҳбарга ёқмай қолгани учун ишдан бўшатилган бўлади. Ҳозирда судлар бу нарсаларга ҳам жиддий эътибор қаратяпти. Шундай экан, қайсидир ходим иш бермаётганлиги учун раҳбарга ёқмаётган бўлса, уни ўз йўлида бўшатиш керак. 👉@yuristkadr
17 67599Loading...
28
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади. Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
17 82819Loading...
29
Айни пайтда бизни спорт клубларининг иш вақти режими жуда қизиқтириб қўйди. Жумладан, республикамиздаги футбол клубларининг. Шу қизиқишлардан келиб чиқиб, футбол клубларининг футболчи ходимларининг иш вақти режими ва иш ҳақи тўловларини тўлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни бошладим. Уларнинг иш вақти режимини Меҳнат кодексининг 193-моддасига мувофиқ мослашувчан иш вақти режими бўйича кўриб чиқамиз. Биз жамиятдаги меҳнат муносабатларида очилмаган қирралар кўп ҳали. 👉@yuristkadr
18 27120Loading...
30
ФПКнинг 266-моддасига асосан ходимга 3 ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги қарорлар ҳам дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган ишлар қаторига киритилган. Мана бу ☝️суд қарори билан ФИБ Когон туманлараро суди судьяси қарорнинг ходимнинг иш ҳақи ундириш ҳақидаги қисмини ҳам дарҳол ижрога қаратиб юборибди. Ваҳоланки, бу суд қарори билан ходимга 3 ойу 16 кунлик давр учун иш ҳақи ундирилган. Юқорида эса “3 ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақи” дейиляпти. Кейин, ФПКнинг 266-моддасидаги дарҳол ижрога қаратиладиган иш ҳақи деганда биз, МК 174-моддасидаги ходимга ишга тиклаш ўрнига ундириладиган 3 ойлик иш ҳақи назарда тутилганлигини ҳам билиб олишимиз зарур. Судлар оддий вазиятларда ҳам хатога йўл қўймоқда. Бу каби холатларга эътиборсизлик билан қараш эртага жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. 👉@yuristkadr
17 92273Loading...
31
ФИБ М.Улуғбек суди судьяси МК 164-модда мазмунини яхшилаб ўқиб олиши керак. МК 164-моддаси учинчи қисмида “касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак” дейилган. Бу қоидага риоя қилиш Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 26-бандида ҳам кўрсатилган. Яъни, агар касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасини олганидан кейин, юқоридаги 10 кунлик муддатни ўтказиб юборган бўлса, берилган розилик ғайриқонуний бўлади. Бундай ҳолларда ходим ишга тикланиши аниқ. Амалиётда ҳам фуқаролик судларининг судьялари бу қоидаларни эътиборга олади ва бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, ходимларни ишга тиклайди. Бироқ, бугун фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Ж.Б. гарчи иш берувчи киритган тақдимномага 1 ойдан ошган бўлсада, касаба уюшмаси қўмитасининг 1 ой ўтиб берган розилигини қонуний деб ҳисоблаб, ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилибди. Афсуски, бугун айни бир хил масалада учта судья уч хил қарор чиқариш ҳолатлари учрамоқда. Ходимнинг айтишича, бу судья бечора ходимнинг адвокатни масофавий тизим орқали улаш ҳақидаги илтимосини ҳам қондирмаган. Нима, ФИБ М.Улуғбек туманлараро судида масофадан уланиш шунчалик муаммоми? Ёки ходимлар одам эмасми? 👉@yuristkadr
17 345104Loading...
32
🗣ДИҚҚАТ УЗОҚ КУТИЛГАН ХУШХАБАР!!! “YURIST VA KADR” NTMда назарий ва амалий 72 соатлик малака ошириш курсларига қабул эълон қиламиз. Жуда кўплаб талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда, мазкур ўқув курсимиз айниқса кадр хизматида янги иш бошлаган мутахассислар учун айни муддаодир. Чунки бу курсда устозлар назарий билимлар бериш билан бирга кадр ишидаги ҳужжатларни тайёрлашда амалий билимларни ҳам қўллашади. Биз бу борада барча қўлланмалар ва тарқатма материалларни тайёрлаб қўйдик. 🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда 72 соатлик малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. ❗️Бу малака ошириш курсларимиз фақат офлайн шаклда бўлиб ўтади. Мазкур ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин👇🏻: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
19 03943Loading...
33
Бугун Олий суддаги собиқ прокурорни ишга тиклашга оид мана бу ишимиз якунига етди. Олий суд собиқ Урганч шаҳар прокурори М.Оллабергановни прокуратура тизимида ишда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, унинг ҳисобига мажбурий прогул суммаларини ундириш, йиллаб мажбурий бўш юрган кунларини иш стажига қўшиш ҳақидаги қуйи судларинг қарорларини ўз кучида қолдирди. Бошида чўчиган эдик, ҳудога шукур, натижа ўзимиз ҳохлагандек бўлди. Тафсилотлари билан кейинроқ бўлишамиз. (Расмда Мақсуд ака Оллаберганов (ўнгдан иккинчи) ва у кишининг яқинлари билан биргамиз). 👉@yuristkadr
35 000548Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади. Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Mostrar todo...
#munozara Меҳнат низоларига оид даъво муддати борасида мунозарали масала. Одатда, ходимлар судга ишга тиклаш ҳақида даъво ариза берганида, даъво аризасида кетма-кет тарзда иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топиш, ушбу буйруқни бекор қилиш ва аввалги ишига тиклаш талабларини келтиради. Ходимнинг важларини асосли деб топса, суд ҳам ўз қарорида худди шундай “иш берувчининг буйруғини ғайриқонуний деб топиш, бу буйруқни бекор қилиш ва ходимни аввалги лавозимига ишга тиклаш” ҳақида қарор чиқаради. Агар, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ ходимга топширилганига 3 ойдан ошган бўлса, иш берувчилар МК 560-моддасига асосан судга ишга тиклаш бўйича даъво муддати ўтганини важ қилиб, ходимнинг даъвосини рад қилишни сўраб ариза киритади (ёки оғзаки арз қилиши мумкин). Ҳақиқатдан ҳам, бу муддат ўтган бўлса ва бу муддат ўтишига ходимда ҳеч қандай узрли сабаб бўлмаса, суд ходимнинг даъво аризасини рад қилиши мумкин. Мен меҳнат низоларида қатнашадиган шахсларнинг эътиборини айни шу вазиятдаги қизиқ ва мунозарали бир масалага қаратмоқчиман.
Ҳақиқатдан ҳам, МК 560-моддасида ходим томонидан меҳнат низолари юзасидан судга мурожаат қилинганида қўлланиладиган даъво муддатлари кўрсатилган бўлиб, бунда: ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой; бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ойлик муддатда судга мурожаат қилиши кераклиги белгиланган.
Масала шундаки, агар ходим иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилишга оид хатти-ҳаракатларини ва буйруғини қонунга хилоф ёки ҳақиқий эмас деб топишни ҳам сўраётган бўлса, даъво талабининг бу қисми МК 560-моддасида кўрсатилган “бошқа меҳнат низолари” сифатида кўрилиши керак. Агар бу талабни ишга тиклаш эмас, балки бошқа меҳнат низолари туркумига киритадиган бўлсак, даъво талабининг бу қисмига 3 ойлик эмас, балки 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши тўғри бўлади. Албатта, бу масала мунозарали масала эканини биламан. Сабаби, амалиётда судлар буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш талабларини шу вақтгача ишга тиклаш талабини тўлдирувчи талаб сифатида кўриб келган ва шунга кўра уларга ҳам 3 ойлик даъво муддатини қўллаб келган. Лекин, Меҳнат кодексига чуқурроқ кирилса, буларни алоҳида-алоҳида талаблар эканини кўриш унча мушкул эмас. Бу кейс юзасидан назариётчиларда ёки меҳнат низоларини кўрадиган синчков судьяларимизда бошқача фикрлар бўладиган бўлсак, марҳамат, асослантирган ҳолда ботга юборишлари мумкин. Биргаликда муҳокама қилишга тайёрмиз. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
МЧЖ ишончли бошқарувчига берилса, директорнинг тақдири нима бўлади? Менга савол юборишди: Агар МЧЖнинг бошқаруви ишончли бошқарувга берилса, бунгача ишлаб келган ижрочи директорнинг тақдири нима бўлади? МЧЖ бўладими, АЖ бўладими, уларнинг бошқаруви ишончли бошқарувга берилиши, ташкилотнинг ижро ваколати, яъни ижроси директорнинг ваколатлари ишончли бошқарувчига берилади деганидир.
Меҳнат кодексининг 485-моддаси иккинчи қисмида “ушбу параграфдаги қоидалар, ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан, мулк шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан татбиқ этилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно, агар: ташкилот раҳбари ягона иштирокчи (таъсис этувчи), ташкилот мол-мулкининг ягона мулкдори бўлса; ташкилотни бошқариш бошқа ташкилот (бошқарувчи ташкилот) билан шартнома асосида амалга оширилса” дейилган.
Яъни, амалдаги МКда ташкилотни бошқа бир ташкилот бошқарувига, янада аниқроғи, ишончли бошқарувига топширилишига оид қоидалар бор. Ташкилот ишончли бошқарувга берилганида, ташкилот ва ишончли бошқарувчи ўртасидаги муносабатлар меҳнат эмас, фуқаролик-ҳуқуқий муносабати сифатида намоён бўлади. Бу борада Фуқаролик кодексининг 849-861-моддалари бутун бошли мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси қоидаларига бағишланган. Асосий масалага келдик: ташкилот, жумладан, МЧЖ ёки АЖни бошқариш ишончли бошқарувчига топширилганида, ишончли бошқарувчига ташкилотни ижро этиш ваколати ўтади, шу муносабат билан шу вақтга қадар ишлаб турган ижрочи директорнинг ваколати тугатилади. Бошқача айтганда, МЧЖ ижрочи директорининг лавозими тугатилади, меҳнат қоунунчилиги тилида буни штат ва лавозим қисқартириши деймиз. Бундай ҳолларда ижрочи директор билан тузилган меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан штат ёки лавозим қисқариши муносабати билан, иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинади. Агар унинг малакаси ва мутахассислигига мос бўлган бўш иш жойи бўлмаса, ёки ўша директор бундай ишга ўтиш ҳақидаги таклифни рад қилса албатта (МК 144-моддаси). 👉@yuristkadr