cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун тел: +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
4 187
Suscriptores
-224 horas
+227 días
+6130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

МК 503-моддаси 6-қисмига кўра, спортчиларга йиллик қўшимча меҳнат таътили берилади, унинг давомийлиги жамоа шартномаларида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномаларида белгиланади, лекин у неча календарь кундан кам бўлмаслиги керак?Anonymous voting
  • 3 календарь кундан
  • 4 календарь кундан
  • 5 календарь кундан
  • 6 календарь кундан
0 votes
Repost from YURISTKADR
01:12
Video unavailableShow in Telegram
Bu videoda do'stimiz, Yuristkadr loyihasi experti Akmalxon Nigmonho'jaev mehnat ta'tillarini hisoblash tartibi haqida tushuntirish berdi. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
17.38 MB
👍 3
“Судлар тўғрисида”ги Қонун 82-моддасига кўра, судьяларга ҳар йили неча кунлик меҳнат таътили берилади?Anonymous voting
  • 21 иш кунидан иборат
  • 21 календар кунидан иборат
  • 30 иш кунидан иборат
  • 30 календар кунидан иборат
0 votes
👏 3👍 2
Repost from YURISTKADR
БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИ ДАВРИ ҲАМ СТАЖ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЎТАДИМИ? САВОЛ. Янги Меҳнат кодекси бўйича ходимларга бир ташкилотда ёки тармоқдаги кўп йиллик стажидан келиб чиқиб, қўшимча меҳнат таътили бериладиган бўляпти. Шунда ходимларнинг бола парваришлаш таътили даври ҳам шундай стажга ўтадими, ёки у даврни ҳисобламаймизми? ЖАВОБ. Ҳақиқатдан ҳам, янги Меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилиши белгилаб қўйилди. Масалан, ходим қайсидир ташкилотга ишга кирганига 10 йил бўлди, демак бу ходимга шу ташкилотдаги 10 йиллик стажи учун 4 календарь кундан иборат бўлган қўшимча меҳнат таътили беришимиз аниқ. Бироқ, бу ходим ушбу 10 йиллик даврнинг 4 йилини бола парваришлаш таътилида ўтказган. Хўш, бу ҳолда нима қиламиз? 1. Янги Меҳнат кодексининг 226-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳар йилги асосий меҳнат таътили билан бирга бир ташкилотда ёки тармоқдаги кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирадиган ҳолатлар рўйҳати кўрсатилган. Бу рўйҳатга ходим ҳақиқатда ишламаган бўлсада, бироқ қонунчилик, ички ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномасига мувофиқ иш ўрни сақланган вақтлар ҳам кириши айтиб ўтилган. Лекин, ушбу қоидада ходимнинг иш ўрни сақланадиган юқоридаги имтиёзли даврига унинг бола парваришлаш таътили ҳам кириши аниқ кўрсатилмаган. Яъни, бу ерда бироз мавҳумлик борлиги учун бундан саволга аниқ жавоб олиш мушкул. 2. Кодекснинг 226-моддаси 2-қисмида эса Кодекснинг 405-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган болани (2 ёшгача ва 3 ёшгача) парваришлаш таътиллар вақти ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига кирмаслиги белгиланган. Бу қоидага ҳам чалғимайлик, бунда бола парваришлаш таътили даври ҳисобланмаслиги деганда, мазкур таъқиқ ходимнинг асосий меҳнат таътилини ҳисоблашга таллуқли бўляпти. Яъни, бу чекловнинг асосий таътилдан ташқари бўлган, қўшимча меҳнат таътилларига, жумладан, стаж билан боғлиқ қўшимча меҳнат таътилига ҳам алоқаси йўқ. 3. Мана энди, охирги қоидага аҳамият берамиз. Меҳнат кодексининг 405-моддаси 6-қисмида шундай дейилган: “келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти киритилмайди”. Агар биз МК 220-моддадаги стаж билан боғлиқ қўшимча таътилни ҳам ҳар йилги меҳнат таътили эканлигини инобатга олсак, айни мана шу қоида кўриб чиқилаётган саволга якуний жавоб бера олади. Яъни, ҳамма гап ташкилотнинг жамоа шартномасига, ё бўлмасам, ташкилотнинг бошқа ички ҳужжатларига ёки ходим билан тузилган меҳнат шартномасига боғлиқ бўляпти. Агар, мазкур ҳужжатларда ёки уларнинг бирида бола парваришлаш таътили даври ҳам ходимнинг стаж билан боғлиқ қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган стажига ўтиши белгиланган бўлса, муаммо йўқ. Акс ҳолда, бола парваришлаш таътили даври стаж билан боғлиқ қўшимча меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирмаслиги мумкин. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
👍 6
Бола парваришлаш таътили ...Anonymous voting
  • асосий таътиллар турига киради
  • ижтимоий таътиллар турига киради
  • қўшимча таътиллар турига киради
0 votes
👍 5👏 3
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курслари бугундан бошланди! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам иштирок этишмоқда. 📚Дарсларни марказимиз раҳбари Раъно Исамитдинова бошлаб бердилар. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилмоқда. Малака ошириш курсларимиз давом этади. Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Mostrar todo...
👍 8
Repost from YURISTKADR
06:40
Video unavailableShow in Telegram
#videodars Ходимларга меҳнат таътили бериш тартиби. ➖Бу видеода ташкилотларда ходимларга меҳнат таътили бериш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига қисқача тўхталдик. Рахбарларга, "кадровик"ларга ва юристларга юбориб қўямиз. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
Меҳнат таътили бериш тартиби.mp487.55 MB
👍 4
Таътиллар нечта турга бўлинган?Anonymous voting
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
0 votes
👏 8👍 2
Барча-барчага хайрли тонг! Меҳнат кодексини ўрганишда давом этамиз. Бугун МКнинг 213-242-моддаларни ўз ичига олган ТАЪТИЛЛАР мавзуси бўйича маълумотлар ва тестлар жойлаймиз ҳамда мавзуни мустаҳкамлаймиз (мазкур мавзу катта мавзу, шу сабабли бу мавзуни 3 - 4 кун ўргансак керагов🤔) LET'S GO!!!🏃🏻‍♂️
Mostrar todo...
👍 17👏 1
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Mostrar todo...
👍 7
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.