es
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Ir al canal en Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Segment.uz

El canal Segment.uz (@segmentuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 70 808 suscriptores, ocupando la posición 3 705 en la categoría Noticias y medios y el puesto 980 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 70 808 suscriptores.

Según los últimos datos del 29 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 55, y en las últimas 24 horas de 52, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.52%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 12.99% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 13 117 visualizaciones. En el primer día suele acumular 9 200 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 30 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

70 808
Suscriptores
+5224 horas
+97 días
+5530 días
Archivo de publicaciones
Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Жумладан, оғир ва ногиронликни келт
Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Жумладан, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатларини қоплаш кўзда тутилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилади. 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади. Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади. Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари Ҳаж сафарида бўлиб турган ўзбекистонликларнинг саломатлиги ва кайфияти, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун – пайшанба, вазирлик ва идораларда Ёшлар куни. Сиз фаолият юритаётган ташкилотда раҳбарият ёшлар билан мулоқот ўтказдими?
Anonymous voting

Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов «Фи
Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. Telegram | Instagram | Facebook

Эндиликда Шоҳимардон қишлоғи ёки Сўх туманига дам олишга борувчилар чегара постларидан куннинг исталган вақтида ўтишлари мумкин. Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости, ушбу постнинг Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган «Оқ-Қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди. Бунга қадар ушбу божхона масканлари соат 06-00 дан 22-00 га қадар хизмат олиб борилган. Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача
+1
Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. ⛔️ Ҳаракат чекланиши мумкин бўлган йўналишлар: Чўпонота кўчаси: Чилонзор кўчасидан Қатортол кўчасигача. Чилонзор кўчаси: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача. Бунёдкор 2-даражали йўли: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача. Себзор ва Бунёдкор кўчалари: Нурафшон кўчасидан Ислом Каримов кўчаси орқали Иккинчи Қатортол кўчасигача. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори: 2026 йил 1 августдан туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади. 2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Paystep — onlayn mikroqarz Pul kerak bo‘lganda — shartlari oldindan aniq Paystep orqali: ✅ 30 000 000 so‘mgacha ✅ 1 oydan 12
Paystep — onlayn mikroqarz Pul kerak bo‘lganda — shartlari oldindan aniq Paystep orqali: ✅ 30 000 000 so‘mgacha ✅ 1 oydan 12 oygacha ✅ Istalgan bank kartasiga ✅ Karta ochmasdan ✅ To‘liq onlayn Batafsil #reklama 16+ paystep.uz

Муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май – чоршанба кунига тўғри келади. Дам олиш кунлари: 🔹 Қурбон ҳайитнинг биринчи куни (27 май) ишланмайдиган байрам куни; 🔹 иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2026 йилнинг 28 май – пайшанба, 29 май – жума кунлари; 🔹 олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 май – шанба куни. Telegram | Instagram | Facebook

BRB Корпоратив университети лойиҳаси тақдим этилди “Бизнесни ривожлантириш банки” ва СКОЛКОВО Москва бошқарув мактаби BRB Кор
+6
BRB Корпоратив университети лойиҳаси тақдим этилди “Бизнесни ривожлантириш банки” ва СКОЛКОВО Москва бошқарув мактаби BRB Корпоратив университетини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик эълон қилди. Янги тузилма миллий ривожланиш институти сифатида тадбиркорлик субъектлари учун инновацион таълим платформаси бўлиши кутилмоқда. Дастурлар рақамли трансформация, сунъий интеллект ва Lean менежмент каби йўналишларни қамраб олади. Лойиҳа доирасида бизнесни масштаблаштириш, маркетинг, экспорт ва e-commerce соҳаларида ўқув курслари ташкил этилади. Startup Hub орқали янги бизнес ғоялар қўллаб-қувватланиб, хотин-қизлар тадбиркорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Университет банкнинг ички экспертизасини кучайтириш билан бирга, мижозларнинг бошқарув сифатини яхшилашга хизмат қилади. Таълим жараёнлари ҳудудлардаги реал бизнес вазифаларидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилиши режалаштирилган. Батафсил

Кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 18 май ҳолатига банклар томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган: ▪️ жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича: • микроқарзлар – 29,1% • автокредитлар – 22,0% • ипотека кредитлари – 22,6% ▪️ юридик шахсаларга ажратилаётган кредитлар бўйича: • асосий воситалар хариди учун – 22,6% • айланма маблағларни тўлдириш учун – 23,1%. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.
Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланади. Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим. Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади. Қуйидагилар тақиқланади:ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш; ➖балконларда оғир буюмларни сақлаш; ➖балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно); уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш; ➖кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш; ➖умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш. ➖автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Uygulamayı indir → #reklama · Magfi Ads

Laktidiar kapsulalari Laktidiar kapsulalari ichak mikroflorasini muvozanatga keltirishga yordam beradi: • zararli bakteriyalarni kamaytiradi • hazmni yaxshilaydi • immunitetni qo‘llab-quvvatlaydi Har kuni yengillikni his qiling Sotib olish #reklama pharmaclick.uz

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

Қирғизистонлик сайёҳ Ўзбекистондаги сайёҳлик муҳитидан ҳайратланди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Тошкент аэропортидаги гавжумлик акс этган видеони жойлаб, шундай деб изоҳ қолдирди: “Ўзбекистонда туристик мавсум қизғин паллада. Аэропортда қанча одамлигини қаранг! Туризм мамлакатда айнан шундай ишлаши керак!Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тошкент метросида йўлкира тўлаш тизими ўзгаради Президент қарорига кўра, метрополитен учун мутлақо янги тариф тизими жорий этилади. Эндиликда йўловчилар босиб ўтган масофа ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлаши мумкин бўлади. Шунингдек, айрим аҳоли қатламлари учун имтиёзлар сақланади. Метрода кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Янги тизимни 2027 йил 1 январдан бошлаб ишга тушириш кўзда тутилган. Тегишли таклифларни Транспорт вазирлиги, Тошкент ҳокимлиги ва “Тошкент метрополитени” ишлаб чиқади. Telegram | Instagram | Facebook