ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 734 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 709 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 989 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 734 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -140، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -45، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.16‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.61‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 12 849 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 631 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

70 734
المشتركون
-4524 ساعات
+337 أيام
-14030 أيام
أرشيف المشاركات
❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Иброҳим Эргашев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у қишлоқ хўжалиги ваз
Иброҳим Эргашев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимида ишлаган. Telegram | Instagram | Facebook

Отабек Холбоев бош прокурорнинг ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қаҳрамон Исроилов тайинлан
Отабек Холбоев бош прокурорнинг ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қаҳрамон Исроилов тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкентда “Volkswagen” автомобиллари ишлаб чиқарилади Президентга ушбу лойиҳа ҳақида ахборот берилди. Режага кўра, биринчи бо
Тошкентда “Volkswagen” автомобиллари ишлаб чиқарилади Президентга ушбу лойиҳа ҳақида ахборот берилди. Режага кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида йирик узелли ишлаб чиқаришни бошлаш кўзда тутилган. Кейинги босқичда Ангрен эркин иқтисодий зонаси ҳудудида тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва экспорт бозорларига чиқиш режалаштирилган. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев: “Ким қандай ишлаяпти, қандай нафас оляпти, ким қуруқ креслони эгаллаб, ислоҳотлар ижросини чўзаяпти — ҳаммасини кўриб, билиб турибман. Лекин арқонни узун ташлаб қўйганман”. Telegram | Instagram | Facebook

Мамлакатимиз тарихида илк бор акцияларимиз халқаро оммавий савдога чиқарилди: Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади. Telegram | Instagram | Facebook

LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtir
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtiradi Saytga kirish #reklama apteka.uz

❗️Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонида барча учун 2 кун (пайшанба-жума) қўшимча дам олиш куни ва яна 6 кунликлар учун эса шанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган. Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олади. ▪️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити; ▪️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни; ▪️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни; ▪️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; ▪️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.
Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони.
Telegram | Instagram | Facebook

Uzbekistan Airways Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини ишга туширди. Telegram | Instag
Uzbekistan Airways Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини ишга туширди. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган мутахассисларга ипотека кредити берилади Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилади. Кредит тижорат банки ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади. Кредит олувчи ЯИДХП (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади: ▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлганда; ▫️ кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда; ▫️ кредит олувчи ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда; ▫️ кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда. Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим. Telegram | Instagram | Facebook

Telegram'da reklamani 5 daqiqada ishga tushiring Maqsadlarni belgilab, yangi va premium mijozlardan javob oling. Yandex Direc
Telegram'da reklamani 5 daqiqada ishga tushiring Maqsadlarni belgilab, yangi va premium mijozlardan javob oling. Yandex Direct'da reklama – bu tematik kanallardagi 27 million obunachiga chiqadigan aniq target. Sinab koʻrish #reklama 16+ yandex.uz

Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади? Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси: ➖ ундирувчининг аризасига кўра ➖ ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда: ➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди; ➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди; ➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тарихий воқеа: Ўзбекистоннинг энг йирик давлат активлари Лондон фонд биржасида глобал инвесторлар савдосига чиқди. Тадбирда
❗️Тарихий воқеа: Ўзбекистоннинг энг йирик давлат активлари Лондон фонд биржасида глобал инвесторлар савдосига чиқди. Тадбирда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этиб, нутқ сўзламоқда. Жонли эфир: https://www.youtube.com/live/xfutQMmx96E Telegram | Instagram | Facebook

100 mln gacha onlayn kredit. 30 kungacha 0%. AVO bank 100 mln gacha onlayn kredit beradi. Garov va kafillarsiz. AVO bank’da oling!💰 Oʻrnatish #reklama avo.uz

Ўзбекистон давлат активлари Лондон фонд биржасида оммавий савдога чиқарилди Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси илк бор Лондон фонд биржасида оммавий савдога (IPO) чиқиб, жаҳон молия бозорида муваффақиятли натижа қайд этди. Асосий фактлар: Бу Лондон биржасида 2021 йилдан буён амалга оширилган энг йирик IPO бўлиб, глобал капитал бозоридан 500 млн доллардан кўпроқ маблағ жалб этилди. ➖ BlackRock ва Franklin Resources каби дунёнинг энг йирик инвестиция компаниялари ўзбек акцияларини сотиб олди. Бу Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш потенциалига бўлган кучли ишонч сигналидир. Дастлабки нархи 25 доллар бўлган акциялар бор-йўғи 3 кун ичида 27.25 долларгача кўтарилди. 18 майдан бошлаб Тошкент Республика фонд биржасида ҳам маҳаллий инвесторлар учун расмий савдолар бошланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда: ➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди; ➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди; ➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради. Telegram | Instagram | Facebook