Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 734 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 709,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 734 名订阅者。
根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 734
订阅者
-4524 小时
+337 天
-14030 天
帖子存档
70 734
❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади
Президент қарорига кўра,
2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади:
▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади;
▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади.
Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади.
Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади.
Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади:
▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари;
▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar
Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 734
70 734
Отабек Холбоев бош прокурорнинг ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қаҳрамон Исроилов тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
Тошкентда “Volkswagen” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Президентга ушбу лойиҳа ҳақида ахборот берилди. Режага кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида йирик узелли ишлаб чиқаришни бошлаш кўзда тутилган. Кейинги босқичда Ангрен эркин иқтисодий зонаси ҳудудида тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва экспорт бозорларига чиқиш режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
70 734
70 734
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda
- Diareyani samarali bartaraf etadi
- Ichak faoliyatini normallashtiradi
Saytga kirish
#reklama
apteka.uz
70 734
❗️Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади
Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонида барча учун 2 кун (пайшанба-жума) қўшимча дам олиш куни ва яна 6 кунликлар учун эса шанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган.
Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олади.
▪️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
▪️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.
Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони.Telegram | Instagram | Facebook
70 734
Uzbekistan Airways Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини ишга туширди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan
VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 734
❗️Нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган мутахассисларга ипотека кредити берилади
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилади.
Кредит тижорат банки ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади. Кредит олувчи ЯИДХП (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади:
▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлганда;
▫️ кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда;
▫️ кредит олувчи ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда;
▫️ кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда.
Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
Telegram'da reklamani 5 daqiqada ishga tushiring
Maqsadlarni belgilab, yangi va premium mijozlardan javob oling. Yandex Direct'da reklama – bu tematik kanallardagi 27 million obunachiga chiqadigan aniq target.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
yandex.uz
70 734
❓Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади?
Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин.
Бундай ҳолатда давлат ижрочиси:
➖ ундирувчининг аризасига кўра
➖ ёки ўз ташаббуси билан
қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.Telegram | Instagram | Facebook
70 734
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади
Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди;
➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди;
➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
❗️Тарихий воқеа: Ўзбекистоннинг энг йирик давлат активлари Лондон фонд биржасида глобал инвесторлар савдосига чиқди.
Тадбирда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этиб, нутқ сўзламоқда.
Жонли эфир: https://www.youtube.com/live/xfutQMmx96E
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
100 mln gacha onlayn kredit. 30 kungacha 0%.
AVO bank 100 mln gacha onlayn kredit beradi. Garov va kafillarsiz. AVO bank’da oling!💰
Oʻrnatish
#reklama
avo.uz
70 734
Ўзбекистон давлат активлари Лондон фонд биржасида оммавий савдога чиқарилди
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси илк бор Лондон фонд биржасида оммавий савдога (IPO) чиқиб, жаҳон молия бозорида муваффақиятли натижа қайд этди.
Асосий фактлар:
➖ Бу Лондон биржасида 2021 йилдан буён амалга оширилган энг йирик IPO бўлиб, глобал капитал бозоридан 500 млн доллардан кўпроқ маблағ жалб этилди.
➖ BlackRock ва Franklin Resources каби дунёнинг энг йирик инвестиция компаниялари ўзбек акцияларини сотиб олди. Бу Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш потенциалига бўлган кучли ишонч сигналидир.
➖ Дастлабки нархи 25 доллар бўлган акциялар бор-йўғи 3 кун ичида 27.25 долларгача кўтарилди.
18 майдан бошлаб Тошкент Республика фонд биржасида ҳам маҳаллий инвесторлар учун расмий савдолар бошланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 734
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади
Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди;
➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди;
➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради.
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
